Edu.uz
✔
144K subscribers
39.9K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
❗️МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020/2021 ўқув йилида магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун мақсадли қабулга танловда иштирок этиш мақсадида

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА ТАҲРИРЛАШ ТАРТИБИ

Жараён қандай тарзда амалга оширилади?

👉 1. Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш фақатгина магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун амалга оширилади.

👉2. Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда, мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.

❗️Бунда:
➡️абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилади:
➡️абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;
➡️абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур олий таълим муассасасида камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.
💬 Масалан, Термиз давлат университетининг тегишли магистратура мутахассислиги бўйича Денов тадбиркорлик ва педагогика институти учун алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичи тасдиқланган бўлса, абитуриент Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ариза билан мурожаат қилади.

👉3. Шундан сўнг, мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.
👉 4. Абитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.

✔️ Абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Янгиликлар 24 | Онлайн-интервью: Маъмуржон Отажонов - Қўқон давлат педагогика институти ректори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Talimxabarlari.uz
​​#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига!

Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ҳужжатлар қабули бошланди

✅ Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига ўз ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин:

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш – 75 та;

👉 Тракторсозлик – 50 та;

👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари – 50 та;

👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти – 50 та;

👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш – 50 та;

👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси – 25 та.

❗️Абитуриентлар танлов асосида саралаб олингандан сўнг, талабалар грант ва тўлов-контракт асосида Ўзбекистонда таълим олишади ва битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

⏰ Ҳужжатлар 2020 йилнинг 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) http://bumiptk.edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади

🔹 Қўшимча маълумотлар учун: https://t.me/miptk
🔹 Боғланиш учун: (95) 1448801, (95) 1448802, (95) 1448803.

——————————————————-

Вниманию абитуриентов!

Совместный Белорусско-Узбекский межотраслевой институт прикладных технических квалификаций в городе Ташкенте объявляет о начале приема документов

❗️Документы принимаются онлайн до 10 сентября 2020 года (до 10 сентября включительно) по следующему адресу в интернет: http://bumiptk.edu.uz.

Дополнительную информацию можно получить с помощью телеграм канала https://t.me/miptk.

Также информацию можно получить по следующим номерам телефонов: +998951448801, +998951448802, +998951448803

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EN3tdu0PU1Byg
⚡️⚡️⚡️ МУҲИМ !
Хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинишини учун нималарга эътибор қаратиш керак?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Менга консалтинг фирма вакиллари хорижий университетларга ҳеч қандай имтиҳонсиз, фақат пул тўлаган ҳолда масофавий ёки сиртқи ўқишни таклиф этишмоқда. Фирма вакиллари биринчи курсдан сўнг ҳеч қандай имтиҳонсиз ўқишни Ўзбекистонга кўчиришим мумкинлиги ёки ўқишни тугатгач дипломим Ўзбекистонда имтиҳонсиз тан олинишини таъкидлашмоқда. Уларни гапига ишонсам бўладими?

Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш бўйича ёшларимиз орасида тарғибот ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломи Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

Аввало, олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишга рухсат берувчи ҳужжати (лицензияси) бор-йўқлигини текшириш лозим.

Кейинги энг муҳим талаб эса таълим муассасаси бераётган ҳужжат яъни диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилганини текшириб кўринг.

Бундан ташқари, талабгор танлаган ОТМнинг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак. Масалан, амалдаги "Таълим тўғрисида"ги қонунга кўра, бакалавриат камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.

Шунингдек, пандемия сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари масофавий шаклда ташкил этилгани ниқоби остида кўплаб консалтинг ташкилотлари ўз рекламаларида "дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади" каби асосланмаган маълумотлар билан масофадан таълим берадиган хорижий олий таълим муассасаларини тарғибот қилишмоқда.

Бу эса республикамиз фуқароларига нотўғри маълумотлар тақдим этилишига ва мазкур тарзда ўқиб олинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда амалдаги қонунчиликка мувофиқ тан олинмаслигига олиб келади ҳамда фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлади.

👉 Шу ўринда эслатиб ўтамиз, мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot) мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин. Бугунги кунга қадар мазкур масала юзасидан телеграм ботга мурожаат қилган 20 минг нафардан ортиқ фуқароларимизга жавоб қайтарилди. Уларга тегишли тавсиялар берилди.

Ҳурматли юртдошлар!

Юқоридаги тавсияларга асосан Сизга таклиф қилинаётган олийгоҳ ҳақидаги
маълумотларни яхшилаб ўрганиб кейин қарор қабул қилинг.

Ўзингиз ва фарзандларингиз умрини ва маблағларингизни бесамар сарфламанг.

Манба:
Таълим инспекцияси

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Ахборот 24 | «Қабул-2020» бўйича ОТМ ректорлари муносабати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
​​#Кун_тарихи

1️⃣6️⃣ август

ЎзР Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3218-сонли қарори билан 2017 йилда Қўқон шаҳрида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ташкил этилган эди.

Ўтган уч йил ичида ягона таълим йўналишида 24 нафар талаба билан ўз фаолиятини бошлаган Филиалда бугунги кунда 10 та таълим йўналишида 300 нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон халқ артистлари Шафоатхон Раҳматуллаева, Ёрқиной Ҳотамова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Жўрахон Пўлатов, Хурсаной Умарова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошев каби 70 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар, халқ артистлари, хизмат кўрсатган артистлар, санъат арбоблари талабаларга таълим бериб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабул-2020 | Обиджон Ҳамидов, Бухоро давлат университети ректори:

- Ишга кирмоқчи бўлган педагог-кадрлар дастлаб университет ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши иштирокида синов дарсларини олиб боради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Talimxabarlari.uz
​​#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига!

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ҳамкорлигидаги қўшма Халқаро факультетга ҳужжатлар қабули бошланди

❗️Қабул муддати: 2020 йил 15 августдан 25 августга кадар.

✅ Таълим йуналишлари:

👉 Даволаш иши – 6 йил;
👉 Педиатрия – 6 йил;
👉 Стоматология – 5 йил.

❇️ Абитуриентларга қўйиладиган талаблар:

➡️ Рус тилини мукаммал билиш (B2 даража).

➡️ 3+3 (2) тизимида таълим олишга розилик - 3 йил ТошПТИда + 3 (2) йил Санкт-Петербург ДПТУда.

✅ Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

🔹Ректор номига ариза (абитуриент имзоси билан PDF форматида);
🔹Паспорт (PDF форматида);
🔹Аттестат ёки диплом иловаси билан (PDF форматида);
🔹Фото (портрет) 3,5х4,5 JPEG форматида;
🔹Автобиография* (Абитуриент томонидан рус тилида ёзилган, ҳажми 1 бет, PDF форматида).

❗️Ҳужжатлар қабули қуйидаги ҳавола оркали онлайн амалга оширилади: http://cc.uz/1662x

Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган фанлар:

1. Биология - 3.1 балл
2. Рус тили - 2.1 балл
3. Кимё - 1.1 балл

Колл-марказ: (78) 1505151, (95) 1440727
Батафсил: www.tashpmi.uz, https://t.me/tashpmi_press

——————————-
Ташкентский педиатрический медицинский институт совместно с Санкт-Петербургским Государственным педиатрическим медицинским университетом объявляет о начале приёма документов по совместным программам на «Международный факультет».

✅Направления образования:

- Лечебное дело – 6 лет
- Педиатрия – 6 лет
- Стоматология – 5 лет

✅ Требования к абитуриентам:

1. Обязательное знание русского языка уровень (B2 необходимый для получения диплома бакалавра, магистра или специалиста).

2. Готовность к обучению по системе 3+3(2) – 3 года ТашПМИ + 3(2) года СПбГПМУ

✅Перечень необходимых документов:

1. Заявление (на имя ректора ТашПМИ с подписью абитуриента в формате PDF);
2. Паспорт (в формате PDF);
3. Документ об образовании (аттестат или диплом с приложением в формате PDF);
4. Фото (портрет) 3,5х4,5 в формате JPEG;
5. Автобиография (написанная от руки в формате PDF, объём 1 стр ).

⏰ Срок приёма: 15-25 августа 2020 года

❗️Приём документов в режиме онлайн по ссылке: http://cc.uz/1662x

👉 Call centre: (78) 1505151, (95) 1440727

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
👍2
⚠️Олий таълим муассасалари бакалавриатининг иккинчи мутахассислигига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топширишнинг веб-платформасида (ikkinchitalim.edu.uz) СТАТИСТИКА БЎЛИМИ ИШГА ТУШИРИЛДИ: http://ikkinchitalim.edu.uz/stats

✅Ушбу бўлимда иккинчи олий таълим бўйича қабулга рухсат этилган олий таълим муассасаси, таълим йўналишлари ва таълим тили кесимида онлайн аризалар сонини кўриш мумкин.

📌2020/2021 ўқув йили учун иккинчи олий таълим бўйича қабулга рухсат берилган олий таълим муассасалари РЎЙХАТИ мана бу ерда:
https://t.me/otm_info/321

⏰Иккинчи олий таълимни олиш учун абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишнинг СЎНГГИ МУДДАТИ - 2020 йил 31 август (шу куни ҳам).

#Қабул2020
#АбитуриентгаЁрдам
#Статистика
__________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида мультимедиа маркази ишга туширилди

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида мультимедиа маркази (студия) ташкил этилди. Янги ўқув йилида институтда масофавий таълимни самарали ташкил этиш мақсадида мультимедиа марказида профессор-ўқитувчилар томонидан видеороликлар, анимацион материаллар, виртуал лабораториялар ва видеомаърузалар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
​​#Профессор_минбари

Онлайн дарснинг талабага фойдаси кўпроқ

Шарбат АБДУЛЛАЕВА,
Тошкент молия институти профессори:

- Ижтимоий тармоқларда онлайн дарслар орқали етарли билим олиш имкониятининг пастлиги, ўқувчи ва талабаларни синф ва аудиторияларга қайтариб, дарсларни ўтиш кераклиги тўғрисида турли фикрлар билдирилмоқда.

Бизнинг фикримизча, ўқувчи ва талабаларни синф ва аудиторияга қайтаришга шошилмаслигимиз керак, чунки бу ҳол вирус билан касалланиш ҳолатларини кўпайтириши мумкин. Биз фуқароларимизда вирусдан ҳимояланиш бўйича қоидаларга сўзсиз риоя қилиш кўникмасини ҳали тўлиқ шакллантира олмадик. Бу жараёнда биз, педагоглар зиммасига ҳам катта масъулият юкланади.

Яна бир муҳим масала – бу таълимда коррупция ва таниш-билишлик, ғирром йўл билан баҳо олиш жараёнларини чеклашга ёрдам беради.

Батафсил: https://t.me/uza_uz/35556

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Қабул 2020 | АндДУ ректори Акромжон Юлдашев: кредит-модул тизими ОТМлар истиқболини белгилаб беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
​​#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига!

Тошкент Халқаро Вестминстер университетида қабул муддати узайтирилди

Кўп сонли талабларга биноан Тошкент Халқаро Вестминстер университети қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш муддатини дастлабки 17 август санасидан 26 август санасигача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ҳужжатларини онлайн топширишга улгурмаган талабалар энди қабул ҳужжатларини (IELTS, TOEFL, DuoLingo ва бошқа инглиз тили бўйича билимни тасдиқловчи сертификатлар) 2020 йилнинг 26 августига қадар admission.wiut.uz манзилида жойлашган ўзларининг шахсий аккаунтларига юклаш имкониятига эгалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
​​#ОТМ_янгиликлари

Халқаро "Ёзги мактаб” ўз ишини онлайн шаклда бошлади

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида
Олмаота шаҳрида жойлашган Қозоғистон-Немис университети (КНУ) ҳамда ТИҚХММИ магистратура босқичи талабалари учун мўлжалланган “Сув ресурсларини бошқариш асослари: назария, амалиёт ва илмий тадқиқотлар интеграцияси" мавзусида Халқаро “ёзги мактаб” ўз ишини онлайн шаклда бошлади.

Халқаро ёзги мактаб тингловчилари Марказий Осиёнинг барча давлатлари, шу жумладан, афғонистонлик талабаларни ўз ичига олади. Мазкур ўзига хос тажриба мактаби талабаларнинг Марказий Осиё минтақаси ҳудудида қўлланадиган билимлари ва кўникмаларини мустаҳкамлашга, улар ўртасида диалог учун платформа яратишга қаратилган.

Халқаро ёзги мактабнинг очилиши маросимида яна бир қувончли воқеа, институтда «Сув ресурсларини интеграл бошқариш (СРИБ)» лабораториясининг очилиши бўлиб ўтди. Бу йил учинчи марта ўтказилаётган Халқаро ёзги мактаби ҳамда нафақат Ўзбекистон, балки минтақа учун ҳам нодир ҳисобланадиган янги СРИБ лабораторияси ТИҚХММИнинг “Сув таълими ва ҳамкорлик (SMART WATER)” лойиҳаси билан ҳамкорлик натижаси ҳисобланади.

Халқаро ёзги мактабнинг очилишига бағишланган тантанали тадбирда ТИҚХММИ ректори профессор У.Умурзаков, АҚШнинг Ўзбекистондаги мухтор ва фавқулодда элчиси Дэниел Розенблюм, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов ва бошқалар иштирок этди.

Халқаро ёзги мактаб икки ҳафта (17-28 август) давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
@otm_info (kvota_texnikum).pdf
33.1 MB
⚡️ДИҚҚАТ, муҳим хабар ❗️

📌Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 7 августдаги 2-сон баёнига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун ТЕХНИКУМЛАРГА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ ⬆️

🔹Техникумлар сони – 185 та.
🔹Давлат гранти асосида қабул параметрлари – 9199 та.

#Қабул2020
#Техникум
__________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабул 2020 | Шарифбой Эргашев - Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​#OTM_янгиликлари

Нофилологик таълим муассасалари талабалари учун “Навоийшунослик” дарслиги яратилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов, филология фанлари доктори, доцент Дилнавоз Юсупова, филология бўйича фалсафа доктори Олимжон Давлатовлар томонидан яратилган янги “Навоийшунослик” дарслиги барча нофилологик йўналишларда таълим олаётган талабалар учун яхши қўлланма бўла олади.

Китобда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳамда асарлари поетикаси билан боғлиқ энг муҳим маълумотлар қамраб олинган.

Шунингдек, дарслик навоийшуносликда қўлга киритилган энг сўнгги ютуқларни ўзида акс эттирганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. У 3000 нусхада “Академнашр” нашриёти томонидан чоп этилди.

Бугуннинг замонавий ёшлари дунёқарашига миллийлик ва инсонпарварликнинг сингишида ўзбек мумтоз адабиёти, хусусан ҳазрат Навоий ижодининг ўрни беқиёс. Ушбу дарслик ҳар бир талабага Навоий меросидан баҳраманд бўлишга, уни яқиндан тушунишга кўмаклашади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Абитуриентлар диққатига!

Андижон давлат университетида хорижий давлатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларига қабул давом этмоқда

🇧🇾🇺🇿Беларусь Республикасининг Полоцк давлат университети билан ҳамкорликда:

🎓Бакалавриатура:

Технологик таълим йўналиши. Квота 25 та.
Туризм таълим йўналиши. Квота 20 та.
Мактабгача таълим йўналиши. Квота 25 та.

👉 Талабалар (2+2) 2 йил АндДУ да, 2 йил Полоцк давлат университетида ўқийди

🇷🇺🇺🇿Россия Федерациясининг Томск давлат университети билан ҳамкорликда:

🎓Бакалавриатура:

Биология (турлар бўйича) таълим йўналиши. Квота 30 та.
Бизнесни бошқариш (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши. Квота 30 та.
Архившунослик таълим йўналиши. Квота 25 та.

👉 Талабалар (2+2) 2 йил АндДУ да, 2 йил Томск давлат университетида ўқийди.

🇷🇺🇺🇿Россия Федерациясининг Н.П.Огарёв номидаги Мордовия давлат миллий тадқиқот университети билан ҳамкорликда:

🎓Бакалавриатура: Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили таълим йўналиши. Квота 25 та;

✅Ўқиш (2+2) 2 йил АндДУ да, 2 йил Мордовия давлат миллий тадқиқот университетида.

🎓Магистратура: Биология (фан йўналиши бўйича) мутахассислиги бўйича. Квота 4 та.

✅Магистрантлар (1+1) 1 йил АндДУ да, 1 йил Мордовия давлат миллий тадқиқот университетида.

Битирувчиларга Ўзбекистон ва ҳамкор давлатда тан олинадиган 2 та диплом берилади;

Таълим шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида);
Ўқитиш тили: рус тили

Кириш имтиҳонлари:
Хорижий ҳамкор олий таълим муассасаси вакиллари томонидан ўтказиладиган имтиҳон (рус тилида) дан иборат.

Абитуриентдан талаб этилувчи ҳужжатлар:
ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаҳодатномаси (сертификат);
паспорт нусхаси (асли ўқишга киргандан сўнг кўрсатилади)

Ҳужжатлар Телеграмм ижтимоий тармоғи орқали +998902172076 рақамига СКАНЕР қилинган ҳолатда юборилади

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 20 июлдан 20 августгача.

Қўшимча маълумот учун телефонлар:
(74) 223 83 79,
(90) 217 20 76,

E-mail:
wolffar7@mail.ru

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Беш_ташаббус

Университет ёшларининг бўш вақтлари қандай ўтмоқда?

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ёзги таътил ва пандемия даврида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ўзига хос маънавий-маърифий, спорт соғломлаштириш онлайн лойиҳаларини бошлади.

Бунда нафақат университет талабалари, балки республикамиздаги барча ёшлар масофавий иштирок этишлари мумкин.

Ташкил этилаётган лойиҳалар ёшларнинг жисмоний, ижодий, психологик, илмий ва ақлий жиҳатдан етук бўлишларига замин яратмоқда.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2232

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw