Edu.uz
✔
144K subscribers
40.2K photos
7.68K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Ўқишни_кўчириш

Бугун, 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да ХОРИЖИЙ ва НОДАВЛАТ олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси ОТМларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун онлайн тест синовлари бошланди. Имтиҳон жараёнлари республика бўйлаб 13 та ҳудуддаги 18 та ОТМда бўлиб ўтмоқда.

Шулардан бири Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳудудидаги 200 ўринга мослашган спорт залида ўтказилмоқда.

Номзодлар имтиҳон жараёнларига санитария-гигиена қоидаларига мос равишда масофадан туриб тана ҳарорати ўлчаниб, дезинфекцион туннеллар орқали имтиҳонга киритилмоқда.

✅ Онлайн тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фандан ўтказилиб, қуйидагича баҳоланмоқда:

👉1-блок фанларда ҳар бир тўғри жавобга – 3,2 балл;
👉2-блок фанларда ҳар бир тўғри жавобга – 3,1 балл.

Номзодлар тест синовларини якунлаб бўлгач, ўзлари ишлаган компьютердан ўз натижаларини билиб олишмоқда.

Тест синовларининг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнлари Самарқанд давлат чет тиллар институтининг расмий веб-сайти орқали онлайн намойиш этилмоқда.

📹 Имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Директор_минбари

Олий таълимга қамровнинг кенгайиши

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши тўғрисида филиал директори Фазлидин ХУДОЙБЕРДИЕВнинг интервьюси.

(Қорақалпоғистон телеканали «Жаӊалықлар» информацион дастури).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ўқишни_кўчириш

Андижон давлат университетида ҳам бугун, 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да ХОРИЖИЙ ва НОДАВЛАТ олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси ОТМларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун онлайн тест синовлари бошланди.

Университетнинг Чет тиллар факультети спорт залида 200 ўринга мўлжалланган имтиҳон ўтказиш жойи ҳозирланган бўлиб, имтиҳон ўтказиладиган компьютерларда 300 мб/сек. тезликдаги интернет билан таъминланган.

Имтиҳон топширувчилар ҳудудга дезинфекцион тунел орқали киритилиб, тегишли текширувлардан ўтказилди. Имтиҳонлар икки сменада ташкил этилди.

Биринчи сменада имтиҳон топшириш учун режалаштирилган 200 нафар талабгордан 142 нафари, 2-сменада 129 нафари иштирок этмоқда. Номзодлар тест синовларини онлайн режимда топшириб, шу вақтнинг ўзида тест натижаларини билиб олмоқдалар.

Имтиҳон ўтказиладиган ҳудуд ҳамда спорт зали периметр бўйича тўлиқ кузатув камералари назорати остида.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Talimxabarlari.uz
#ОТМ_янгиликлари

ТДЮУ магистратурасида масофавий ўқиш шакли жорий этилади

Янги ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университети адвокатлик фаолияти, халқаро арбитраж ва низоларни ҳал этиш, спорт ҳуқуқи, интеллектуал мулк ва ахборот технологиялари ҳуқуқи каби мутахассисликлар бўйича магистрлар тайёрлашни бошлайди. Истиқболда коррупция муаммоларига доир янги мутахассислик очиш ҳам кўзда тутилган.

ТДЮУ магистратура босқичига 2 минг 789 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Уларнинг 150 нафардан зиёди ўқишга қабул қилинади. Бу сафарги кириш имтиҳонлари тест синовларидан ташкил топган. Мазкур амалиёт университетда илк бор жорий қилинмоқда.

Яна бир янгилик шундаки, эндиликда баъзи тоифадаги магистрантлар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий шаклда таълим олиши мумкин.

Президентнинг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон фармонига мувофиқ, кейинги ўқув йилидан бошлаб ҳуқуқшунослик соҳасида бакалавриатни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга магистратурага имтиҳонсиз кириш имконияти яратилади. Фақат бу ҳолда улар тўлов-контракт суммасининг 50 фоизини тўлаши ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг юридик факультетлар, лицей ёки техникумларда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини зиммасига олиши керак.

Магистратурага тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида кириш имтиёзи давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг марказий аппаратида камида беш йил мобайнида юридик мутахассислик бўйича ишлаб келаётган раҳбар ходимларга ҳам тегишли.

Бундай имконият, шунингдек, юридик техникумларнинг раҳбар ва педагогларига тақдим этилмоқда. Улар техникумда камида уч йил ишлаган бўлиши ҳамда магистратурани тамомлагач таълим даргоҳида ёхуд адлия органларида яна камида уч йил узлуксиз ишлаб бериши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Олий таълим муассасаларида ўзини-ўзи бошқаришнинг афзалликлари.

Султонали МЕҲМОНОВ, Тошкент молия институти ректори вазифасини бажарувчи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ўқишни_кўчириш

Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУда ўқишни кўчириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун республикадаги жами 18 та ОТМда бўлгани каби Алишер Навоий университетида ҳам 2020/2021-ўқув йилига хорижий давлатлардаги ОТМлари ҳамда республикадаги хорижий ва нодавлат ОТМларидан Ўзбекистон Республикаси ОТМларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар онлайн тест синовларини топширмоқдалар.

Университет маъмурияти томонидан барча жараёнлар тартибли, адолатли тарзда ташкил этилмоқда.

Кириш эшигида барча дезинфекция қилинган ва иситмаси ўлчанган ҳолда, ҳужжатлари текширилгандан кейингина ичкарига киритилди.

Кун давомида 3 сменада 300дан ортиқ абитуриентлар келиб, онлайн тестларда иштирок этишди.

Университетда ўқишни кўчириш имтиҳонлари эртага ҳам давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️ Эълон!

❗️Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) ҳамда 2020 йил 5-6 сентябрь кунлари узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган талабалар ва уларнинг ота-оналарини кўплаб мурожаатларига асосан улар учун онлайн тест синовлари ўтказилишини маълум қиламиз.

👉 Онлайн тест топширадиган мазкур талабалар ҳудудий жойлашуви бўйича белгиланган жойлардан тест синовларида қатнашиши мумкин.

⏰Онлайн тестлар 2020 йил 7 сентябрь куни соат 10.00 да бўлади. Мазкур онлайн тест ўтказиладиган жой(бино)га соат 9.00 да етиб бориш лозим.

Эслатма:

➡️Тошкент шаҳридаги ушбу тоифадаги талабалар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига,

➡️Фарғона вилоятидаги ушбу тоифадаги талабалар Фарғона давлат университетига боришлари лозим.

➡️Бошқа ҳудудлардаги ушбу тоифадаги талабалар рухсатномасида кўрсатилган жойларда иштирок этишларини сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
❗️Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш учун рўйхатдан ўтган талабалар учун онлайн тест синовлари ўтказиладиган жойлар:

🔺Андижон давлат университети - Университет Хорижий тиллар факультети спорт зали биноси. Манзил: Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй.

🔺Бухоро муҳандислик-технология институти - Институт ахборот ресурс маркази. Манзил: Бухоро шаҳар, Қаюм Муртазоев кўчаси, 15-уй.

🔺Фарғона давлат университети - Университет ахборот ресурс маркази 1-қавати. Манзил: Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси, 19-уй.

🔺Жиззах политехника институти - Институт бош биноси спорт зали ва ахборот ресурс маркази. Манзил: Жиззах шаҳар, И.Каримов шох кўчаси 4-уй.

🔺Наманган мухандислик- қурилиш институти - НамМҚИ қошидаги Дўстлик академик лицей спорт зали. Манзил: Наманган шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 12-уй.

🔺Навоий давлат педагогика институти - Институт бош ўқув бино фойеси. Манзил: Навоий шаҳар, Ибн Сино кўчаси, 45 –уй.

🔺Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти - Институт спорт зали. Манзил: Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 225-уй.

🔺Қорақалпоқ давлат университети - Университет бош ўқув бино фойеси. Манзил: Нукус шаҳар, Академик Чарджао Абдиров кўчаси, 1-уй.

🔺Самарқанд давлат чет тиллар институти - Институт бош биноси. Манзил: Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси, 93-уй.

🔺Гулистон давлат университети - Университет ахборот ресурс маркази. Манзил: Гулистон шаҳар, 4-мавзе, Бош бино, АРМ.

🔺Термиз давлат университети - Университет спорт зали.
Манзил: Термиз шаҳар, Баркамол Авлод кўчаси, 43.

🔺Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети - Университет ахборот ресурс маркази. Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юсуф хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй.

🔺Урганч давлат университети - Университет спорт зали.
Манзил: Урганч шаҳар, Ҳамид Олимжон кўчаси, 14-уй.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️МУҲИМ ЭЪЛОН!

❗️Магистратура абитуриентлари диққатига:

⏰2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.

✅ Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун "Рухсатнома"ни http://magistr.edu.uz va http://ruxsatnoma.edu.uz/ манзили орқали юклаб олиш имконияти яратилган.

Айни вақтга келиб мазкур тизим орқали 54 мингдан ошиқ абитуриентлар рухсатномаларини юклаб олишган (жами абитуриентлар сони эса 70 мингдан ортиқ).

⚠️Имтиҳон бошланишига оз вақт қолди, ШОШИЛИНГ, рухсатномаларни юклаб олинг.

⛔️Магистратура абитуриентлари тест имтиҳонларига фақат ПАСПОРТ ва кириш имтиҳонларида қатнашиш учун РУХСАТНОМА билан киритилишини яна бир эслатиб ўтамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига!

Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ҳужжатлар қабули бошланди

✅ Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига ўз ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин:

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш – 75 та;

👉 Тракторсозлик – 50 та;

👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари – 50 та;

👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти – 50 та;

👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш – 50 та;

👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси – 25 та.

❗️Абитуриентлар танлов асосида саралаб олингандан сўнг, талабалар грант ва тўлов-контракт асосида Ўзбекистонда таълим олишади ва битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

⏰ Ҳужжатлар 2020 йилнинг 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) http://bumiptk.edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади

🔹 Қўшимча маълумотлар учун: https://t.me/miptk
🔹 Боғланиш учун: (95) 1448801, (95) 1448802, (95) 1448803.

——————————————————-

Вниманию абитуриентов!

Совместный Белорусско-Узбекский межотраслевой институт прикладных технических квалификаций в городе Ташкенте объявляет о начале приема документов

❗️Документы принимаются онлайн до 10 сентября 2020 года (до 10 сентября включительно) по следующему адресу в интернет: http://bumiptk.edu.uz.

Дополнительную информацию можно получить с помощью телеграм канала https://t.me/miptk.

Также информацию можно получить по следующим номерам телефонов: +998951448801, +998951448802, +998951448803

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g