Edu.uz
✔
144K subscribers
40.2K photos
7.69K videos
311 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#ОТМ_янгиликлари

ТИҚХММИ Бухоро филиали ташкил топганига 10 йил бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 182-сон қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали ташкил этилган эди.

Ҳозирги кунда филиалда 2 та факультет, 11 та кафедра, 16 та бакалавр йўналиши, 9 та магистратура мутахассислиги ҳамда 3 та ихтисослик бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Жами талаблар сони 2000 нафарни ташкил этади.

Ўтган давр ичида филиалда 1500 нафардан ортиқ мутахассислар тайёрланди. Уларга филиалнинг 150 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилари таълим берди.

Қисқа давр мобайнида иқтидорли талабалардан 12 нафари номдор давлат стипендиялар, шундан 7 нафари Абу Райҳон Беруний номидаги, 2 нафари Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси ҳамда 3 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси совриндори бўлди.

2014-2019 йиллар давомида умумий қиймати 815.6 млн. сўмлик амалий лойиҳалар бўйича ижобий натижалар олиниб, фалсафа доктори илмий даражаларини олиб бориш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилган.

2017-2019 йилларда Бухоро вилоятидаги Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги мавжуд соҳа ишлаб чиқариш корхоналари билан имзоланган хўжалик шартномалари асосида уларнинг буюртмалари бўйича ўтказилган тадқиқотлардан 415 млн. сўм маблағ олинди.

Шунингдек, филиал профессор-ўқитувчилари Германия ва АҚШ университетлари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги соҳасида тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

2020-2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш тест синовлари якуни бўйича маълумот

Жорий йилда олий таълим муассасаларига 1 484 463 нафар (2019 йилда – 1 066 926 нафар) абитуриент ариза топширди.

Бунда 1 ўринга танлов 10,6 тани (2019-йилда – 10,3) ташкил этди.

2020 йил 2-13 сентябр кунлари ўтказилган тест синовлари жараёнларида 1 240 614 нафар абитуриент (95,1%) иштирок этди.

Тест синовларининг танлов натижаларига кўра, республика олий таълим муассасалари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдаги нисбатан 37 718 тага кўп).

✅ Шундан:

👉 давлат гранти асосида – 28 173 нафар абитуриент (2019 йилдаги нисбатан 10 043 тага кўп);

👉 тўлов-контракт асосида – 111 895 нафар абитуриент (2019 йилдаги нисбатан 27 675 тага кўп) талабаликка тавсия этилди.

➡️ Танлов натижаларига кўра:

🔹давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 балл;
🔹 тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш бали – 110,6 баллни ташкил этди.

Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл, тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.

Давлат тест маркази.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Тўлов_шартнома

Давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Эътироф

Ўзбекистонлик математик - халқаро мукофот совриндори

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг
илмий ва техникавий ҳамкорлик қўмитаси COMSTECH (Committee on Scientific and Technological Cooperation) халқаро экспертлари ҳайъатининг 2020 йил 24 сентябрдаги қарорига биноан 2019 йил учун математика соҳасида “Энг яхши илмий мақола” мукофоти В.И.Романовский номидаги Математика институти илм-фан бўйича директор ўринбосари, профессор Ўткир Розиқовга берилди.

Профессор ушбу халқаро мукофотга “Математик биология” (Journal of Mathematical Biology) хорижий журналида чоп этилган “ДНКнинг дарахт-иерархияси ва Holliday бирикмалар тақсимоти” (“Tree-hierarchy of DNA and distribution of Holliday junctions”) мақоласи учун сазовор бўлди.

Батафсил: http://mathnet.uz/View/Index/7?objectType=2&objectValue=7

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

ДТМ 2020-2021 ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имкониятини йўлга қўйди

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида 2020-2021 ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имконияти яратилди.

Унда 2020-2021-ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари бўйича олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига танлов ва ўтиш баллари келтирилган.

Танлов ва ўтиш баллари билан https://dtm.uz/info/passing-scores2020 ҳаволаси орқали танишиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

ТДИУ ректори наманганлик талаба-ёшлар муаммоларини ўрганди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов Наманганга ташриф буюриб, масофадан туриб таҳсил олаётган университет талабалари билан учрашди. Унда Наманган ва Фарғона вилоятининг яқин туманларидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари қатнашди.

.Ректор ва талабалар дарс ўтиш жараёнларини бевосита кузатиш мақсадида реал вақт режимида онлайн дарс соатида иштирок этдилар.

Талабалар ректорга масофадан таълим олишда дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида айтишди ва ва ўз таклифларини билдирдилар. Хусусан, университетнинг масофавий таълим платформаси орқали вазифаларни бажариш вақтида узилишлар содир бўлаётгани, адабиётлар етишмовчилиги, Zoom дастури орқали онлайн дарсларда интернет трафиги сарфи катталиги ҳақида маълум қилишди.

— Биз доимо талабалар билан гоҳида онлайн, гоҳида мана шу каби юзма-юз учрашувлар ўтказиб боряпмиз. Мақсад Сиз дуч келаётган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларга ечим топишдир, - деди Қўнғиротбой Шарипов . – Платформада узулишлар, техник муаммолар бўлмаслиги учун зарур жиҳозлар харид қилинди. Бу борадаги муаммолар октябрь ойигача тўлиқ бартараф этилади. Жорий йилнинг охирига қадар Smart университет лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган, бу жараён онлайн дарсларни ташкил этиш, таълим берувчи ва таълим олувчи учун ҳам қулай бўлади.

Шунингдек, учрашув давомида Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникумида ҳафтанинг маълум кунларида ҳудудга яқин турувчи талабалар учун университет профессор-ўқитувчилари томонидан дарс соатлари ташкил этилиши маълум қилинди.

Сафар давомида Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникумида янги ўқув йили учун ташкил этилган қабул жараёнлари, таълим бериш ва ҳунар ўргатиш имкониятлари билан танишилди. Университети ва Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникуми профессор-ўқитувчилари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ҳудуддаги талабгир касблар бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Имтиёзга эга абитуриентлар учун ўтиш баллари

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг 2020-2021 ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имконияти яратилди.

Ушбу хизматдан dtm.uz сайтдаги “2020-2021-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ИМТИЁЗ ЎТИШ БAЛЛAРИ” бўлими орқали фойдаланиш мумкин.

✅ Мазкур бўлимга киргандан сўнг,

👉 Таълим шакли;
👉 Имтиёз тури;
👉 “Олий таълим муассасаси” ёки “Имтиёз йўналиши” танланади.

Мазкур амаллар бажарилгандан сўнг, имтиёз турлари бўйича ўтиш баллари билан танишиш мумкин.

Давлат тест маркази.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Мўйноқлик ўқувчиларга ахборот технологиялари бўйича бепул ўқув курслари бошланди

ТАТУ Нукус филиали жамоаси
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида «Future Muynak» ўқув-амалиёт марказини ташкил этгани ва ўқувчилар учун бепул ўқув курсларини олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда марказда туман мактаб ўқувчилари учун ахборот технологиялари бўйича курслар бошланди. Машғулотлар синфлар кесимида уч сменада соат 09:00 дан 16:00 гача олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси томонидан марказга бепул Wi-Fi зонаси ташкил қилинди. Эндиликда, марказ тинuловчилари интернетдан бепул фойдаланиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, «Future Muynak» ўқув-амалиёт маркази 2019 йил декабрь ойида Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ТАТУ Нукус филиали томонидан ташкил этилган. Бу ерда филиал профессор-ўқитувчилари мўйноқлик ёшларга «Web-технология», «3D моделлаштириш» ва «анимацион графика» каби замонавий йўналишларда бепул машғулотларни олиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Устозга_эҳтиром

1-октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

“Ипак йўли” халқаро туризм университетида иккита проректор лавозимига тажрибали ходимлар ишга қабул қилинади

Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм университетида ўқув ишлари ва илмий ишлар, инновациялар ва тижоратлаштириш бўйича проректори лавозимига тажрибали илмий ходимлар ишга қабул қилинади.

❇️ Ўқув ишлари бўйича проректорнинг лавозим вазифалари тавсифи:

👉 Университетнинг ўқув дастурларини режалаштириш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ўқув ишлари бўйича проректор асосий раҳбарлик вазифаларига эга. Таълим дастурларини узоқ муддатли режалаштириш, ўқитиш сифатини таъминлаш, стратегик режани, таълимнинг бош режасини ва мақсадларини ва университетнинг вазифаларини белгилашда етакчи бўлиб хизмат қилади.

❇️ Илмий ишлар, инновациялар ва тижоратлаштириш бўйича проректорнинг лавозим вазифалари тавсифи:

👉 Тадқиқотчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали тадқиқот, инновация ва иқтисодий ривожланиш соҳаларида муҳим раҳбарликни таъминлайди; кўп тармоқли лойиҳаларга кўмаклашиш, янги молиялаштириш манбаларини излаш, тадқиқотлар ўтказилишини таъминлаш ва университет тадқиқот муҳити учун етакчи шахс сифатида хизмат қилиш.

✅ Зарур мaлaкaлaр:

🔹PhD ёки DSc илмий даража;
🔹 инглиз тилини мукаммал билиш;
🔹 юқори маъмурий даражада беш йиллик раҳбарлик иш тажрибаси ва олий таълимдаги тажриба.

Номзодлар аризаларни инглиз тилидаги батафсил таржимаи ҳол, шунингдек, фаолият самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари (KPI – Key Performance Indicators) ва мақсадлари тўғрисидаги декларацияни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг кадрлар бўлими (info@uzbektourism.uz ёки hrdep@univ-silkroad.uz)га юборишлари лозим.

📞 Мурожаат учун: (71) 200-00-88

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Устозга_эҳтиром

Сизга доим таъзимдамиз, азиз, Устозлар!

Талабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​"UZBEKISTAN GTL" компаниясининг 2020-2021 ўқув йили учун стипендия дастури эълон қилинди

Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи учун кадрлар тайёрлаш дастурини кенгайтириш, иқтидорли талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Uzbekistan GTL" МЧЖ 2020-2021 ўқув йили учун стипендия дастурини эълон қилди.

Стипендия дастурида иштирок этмоқчи бўлган талабалар жорий йилнинг 15 октябрига қадар қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

👉Рўйхатдан ўтиш

Стипендия дастури, иштирок этиш шартлари ва бошқа батафсил маълумотлар билан компаниянинг расмий веб-сайти ва телеграм-каналида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Uzbekistan GTL" компаниясининг стипендия дастури 2019-2020 ўқув йилида таъсис этилган. Дастур ғолибларига Компания томонидан бир ўқув йили давомида махсус ойлик стипендия берилади. Бундан ташқари, стипендия совриндорлари компания офисларида малака ошириш, GTL заводида ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўташ, шунингдек ўқишни тамомлаганидан сўнг ўз мутахассислиги бўйича ишга қабул қилиниш имкониятларига эга бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​1-октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлари куни!

Уйимиз – мактаб, отам – ўқитувчим.

Жавлонбек Абдуллаев
Наманган давлат университетининг касб таълими иқтисодиёт йўналишининг 4- курс талабаси. Жуссаси кичикроқ, аммо кўзларида ҳаётга бўлган муҳаббати чексиз Жавлонбекнинг болалиги ўзига хос мураккабликлардан иборат.

Эндигина олти ёшга тўлганида, ёзнинг жазирама кунлари эди. Мактабга чиқиш истаги қалбини қамраб олган, бунга тайёргарлик ҳам кўришганди. Аммо фалокат оёқ остида экан. Кўчада чопқинлаб кетаётиб, машина келганини билмай қолди. Натижада ўйноқлаб юрган болакай автоҳалокат сабаб тўшакка михланди.

Жавлонбек бошидан оғир муолажаларни ўтказди. Натижада унинг бир оёғи кесиб ташланди. Мурғаккина вужуд оғир дардни матонат билан енгсада, ўз жигаргўшасининг дардини кўтарган ота-она нураб борардилар, гўё!

-Яна бир воқеани эслайман, - дейди қаҳрамонимиз. - Ҳамма мактабда ўқиётган пайтда отам: “Уй мактаб, мен ўқитувчи сенга!” деганча ручка, дафтар, китоб кўтариб келдилар.

Мўътабар ая ва Абдуқаюм акалар Жавлонбекни елкаларида кўтариб юриб, ўзлари бу оламни эрта тарк этдилар. Ҳозир акаси Жамшидбек билан бирга яшайди. Энг муҳими, Жавлонбек Абдуллаев ўзининг букилмас иродаси билан кўплаб ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Аъло баҳоларга ўқиши уни Наманган давлат университети томон етаклади. Ва талаба деган номга мушарраф бўлди.

-Университет мен учун муқаддас даргоҳ. Бу ерда устозларимнинг меҳрини, муҳаббатини, қўллаб-қувватлашларини ҳис қилдим. Айнан шу ерда кўплаб ютуқларни қўлга киритдим.

Қаҳрамонимиз спортнинг сузиш тури билан шуғулланиб келади. Икки карра паралимпиада чемпиони. Вилоят ва республика кўрик-танловларнинг ғолибига айланди, кўплаб лойиҳалар муаллифи.

- Ҳар сафар қийинчиликка дуч келсам, отамнинг умид билан боқаётган кўзларини, онам елкасида халта кўтариб, оилага ёрдам беришга шошаётганларини кўз олдимга келтираман. Улар қийинчиликдан қўрқишмади. Мен ишонаманки, ҳаёт ҳар доим инсон иродасини синаб боради, - дейди Жавлонбек кулимсираб.

Азиз устоз ва мураббийлар, Сизнинг меҳнатингиз ҳар қандай таҳсинга лойиқ!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Тўлов_шартнома

Давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Diqqat, e`lon!

Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi huzuridagi Ma'naviyat va ma'rifat markazi tomonidan tashkil qilinayotgan "Xavfsiz internet": bugun va kelajak" online konferensiyasi uchun qabul boshlanganligini ma'lum qilamiz.

👉 Konferensiya 3-4-oktabr kunlari ZOOM platformasida o'tkaziladi

Siz Online konferensiyada quyidagi yo'nalishlardan birida ishtirok etishingiz mumkin:

🌐 Axborot globallashuvi davrida internet xavfsizlik masalalari
💼 "Blogerlik" - Bloger kuchlimi yoki jurnalist?
📝 "Matbuot" - Matbuot kelajagini nima kutmoqda yoxud ijodkor qarashlari!
🖥 "Telejurnalistika" - Telejurnalistikadagi raqobat: davlat telekanallarimi yoki xususiy kanallar?

Spikerlar:

🔹 Alisher Sa'dullayev
🔹 Sherzod Qudratxo’jayev
🔹 Xurshid Do’stmuhammad
🔹 Nargiz Qosimova
🔹 Amrullo Karimov
🔹 Ravshan Omonov
🔹 Dilshod Rajab
🔹 A'zamjon Dadaxonov

❗️ Qatnashish mutlaqo BEPUL...

✍️ Konferensiyada qatnashish uchun
@Javokhirsblog_uz ga #Future_journalists so'zini yuboring!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#double_degree

Янгиликлар 24 | Ўзбекистонда ОТМлар сони сўнгги уч йилда 47 тага кўпайиб, бугунги кунда 125 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Хотин-қизларнинг қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4749-сонли қарорига мувофиқ хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажратилган эди.

Президент қарорига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилди.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан, Республика ОТМларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Унга кўра, янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажратилди.

✅ Ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра ушбу имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўплаган балига қараб ҳудудлар кесимида ўтиш бали қуйидагича:

👉 Қорақалпоғистон – 154,5 балл;
👉 Андижон – 135,2 балл;
👉 Наманган – 151,5 балл;
👉 Фарғона – 151,6 балл
👉 Бухоро – 160,2 балл
👉 Хоразм – 154,9 балл
👉 Сурхондарё – 150,5 балл
👉 Қашқадарё – 157,3 балл
👉 Жиззах – 151,8 балл
👉 Навоий – 163,9 балл
👉 Самарқанд – 151,4 балл
👉 Сирдарё – 138,5 балл
👉 Тошкент вилояти – 138,7 балл
👉 Тошкент шаҳри – 136,3 балл

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан юқоридаги бални тўплаган хотин-қизлар олий таълим давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Ундан паст олган абитуриентларга 4 фоизлик имтиёз қўлланмайди, улар умумий танловда иштирок этади.

❗️ Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

‼️ Тавсиянома абитуриент рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Устозга_эҳтиром

1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни!

"Мураббий учун энг ёқимли нарса - шогирдлари муваффақиятини кўришдир" - Вадим Абрамов, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Ахборот_хати

Рақамли иқтисодиёт шароитида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш масалалари

2020 йил 24 октябрь
куни соат 10:00да Тошкент молия институтида шу мавзуда халқаро миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Халқаро илмий-амалий конференция бешта йўналишда иш олиб боради. Унда хоҳловчилар ўз тезислари ва илмий мақолалари билан иштирок этишлари мумкин.

Конференция тўпламида мақола бепул эълон қилинади.

❗️Мақолада муаллифнинг тадқиқ қилинаётган муаммога ўз қарашлари тўлиқ акс этиши, аниқ илмий хулосалари, амалий таклиф ва тавсиялари келтирилиши зарур.

Мақола ва тезислар электрон шаклда телеграм орқали +998909699065 телефон рақами ёки raximov1@tfi.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Иштирок этувчилар рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотлар олиш учун: Н. Абдиева (90 969-90-65), Р. Обидов (97 708-67-33) З. Қаххоров (97 740-34-68)га мурожаат қилишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқишни_кўчириш

Интервью 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували ХОЛИҚОВ республика ва хорижий ОТМлардан ўқишни кўчириш билан боғлиқ барча саволларга жавоб берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g