Edu.uz
✔
144K subscribers
40.2K photos
7.69K videos
311 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Фарғона политехника институти ректори қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган талаба қизнинг хонадонига ташриф буюрди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚠️ Қорақалпоғистонлик ёшлар учун яна бир имконият:

👉 Қорақалпоқ давлат университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари ⬆️

👉 Онлайн ҳужжат топшириш ва қўшимча маълумот бу ерда: https://online.karsu.uz/

#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат стоматология институти Норвич университети билан меморандум имзолади

Тошкент давлат стоматология институти
инглиз тилини ўқитиш соҳасида катта тажрибага эга бўлган Норвич университети билан меморандум имзолади. Меморандумдан кўзланган мақсад чет тилини мукаммалроқ ўргатиш соҳасида институт педагогларининг салоҳиятини кўтариш, дарс жараёнига инновацион таълим технологияларни кенг жалб этишдир.

Бу борада келишувга Тошкент давлат стоматология институт ва Буюк Британия университети ҳамкорлигида тиббий таълимда инглиз тилини ўрганиш масалаларига бағишлаб ташкил этилган онлайн конференцияда якунида эришилди.

Норвич университетининг NILE (Norwich Institute for Language Education) тиллар ўрганиш институти директори, профессор Том Киддл педагоглар салоҳиятини ошириш орқали талабаларга билим бериш жараёнини такомиллаштириш ҳақида алоҳида айтиб ўтди.

Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров барча соҳаларга оид замонавий адабиётлар, илмий изланишлар, тажрибалар глобал тармоқда инглиз тилида чоп этилиши, шу сабаб бўлғуси шифокор чет тилини ўрганиши лозимлигини таъкидлади.

- Бугунги кундаги пандемия пайтида CОVID-19 ҳақидаги маълумотлар ҳар куни ва ҳар соатда янгиланиб, тўлдирилиб борилмоқда. Бундай вазиятда кадрларимизнинг ушбу муҳим маълумотларни таржимон орқали эмас, бевосита бутун дунёдаги соҳа мутахассислари, ҳамкасбларимиз билан фикр алмашиб, биргаликда енгишимиз, тезроқ ва самарали чораларни кўришимиз мумкин, - деди Н.Ҳайдаров.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

Жорий йилда талабаликка қабул қилинганлар ўз хонадонида қутланди

Хабарингиз бор, Президент фармонига мувофиқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилган эди.

Жорий ўқув йилида ана шу имкониятдан фойдаланган 940 нафар абитуриент давлат гранти асосида олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини қўлга киритди. Шулардан 11 нафари эндиликда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олади.

Давлат гранти асосида ўқиш имкониятини қўлга киритган ана шу талабаларни қутлаш, уларнинг бахтли кунида бирга бўлиш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов бошчилигидаги университет фаоллари Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган Шаҳзода Назирова ва Мунира Одилхўжаева истиқомат қилаётган хонадонларга ташриф буюрдилар.

Талабаларнинг ота-оналари мазкур ташриф учун чексиз миннатдорчилик изҳор қилиб, фарзандларининг етук мутахассис сифатида камол топишида университет билан доимий ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирдилар.

— Тўғрисини айтсам кутилмаган ташриф бўлди, - дейди Иқтисодиёт факультети талабаси бўлган Шаҳзода Назирова. — Ўқишга қабул қилинганим ҳақидаги хабар қувончи ҳовури босилмасдан, ректоримизнинг шахсан хонадонимизга кириб келиши мен учун кутилмаган ҳодиса бўлди. Билдимки, бизнинг тақдиримиз доимо эътиборда ва албатта биз бу каби эъзозга муносиб бўлишга, берилган имкониятни оқлашга бор куч ва шижоатимни сарфлайман.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларга Қўқон ДПИ ректорининг совғалари топширилди

2020/2021 ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМларига берилган грант ўринларининг 4 фоизи миқдорида қўшимча давлат гранти ажратилиши мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида катта имконият бермоқда.

Фарғона вилояти учун ана шундай имтиёз асосида хотин-қизларга 100 та ўрин ажратилган бўлиб, уларнинг 21 нафари Қўқон давлат педагогика институти талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлди.

Институт раҳбарият Фарғона вилоятидан 17 нафар, Наманган вилоятидан 4 нафар, Андижон вилоятидан 2 нафар ушбу имтиёз асосида талабаликка қабул қилинганларнинг хонадонларида бўлиб, уларга ҳокимият вакиллари, маҳалла фаоллари иштирокида институт ректорининг табрикномаси ҳамда ўқиш жараёнида фойдаланишлари учун планшет совға қилишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

Янгиликлар 24 | Байрам тантаналари давом этади: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида устоз ва мураббийлар куни кенг нишонланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

ТКТИ ректори талабани табриклаш мақсадида унинг хонадонига ташриф буюрди

Президент фармони билан жорий ўқув йилида хотин-қизларимизга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида 940 та ўринли қабул квоталари ажратилди.


Тошкент кимё-технология институтига ушбу имтиёз билан 1 нафар талаба қабул қилинди.

Ушбу талабани табриклаш учун инстут ректори Ботир Усмонов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Хайрулла Пулатов ва институт бошланғич ташкилоти етакчиси Aзизжон Aдҳамовлар Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Мунчоқтепа маҳалласига ташриф буюришди.

Талабага институт раҳбарияти томонидан махсус табрикнома, китоблар жамланмаси ва планшет совға қилинди.

— Бизга яратилган бундай имкониятдан бошимиз кўкларга етди. Келажакда яхши ўқиб, керакли билимларни эгаллаб Юртимиз ривожи учун хисса қўшадиган кадр бўлиб етишишга ваъда бераман – дейди талаба Юлдузхон Ўктамова

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

БухДУ ректори Обиджон Ҳамидов имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларни табриклади

Мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ва уларни ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши учун 2020/2021 ўқув йилида ОТМларга берилган 4 фоизлик давлат грант ўринлари ажратилган эди.

Бухоро вилояти учун шундай имтиёз асосида хотин-қизларга 121 та ўрин ажратилган бўлиб, уларнинг 31 таси Бухоро давлат университетига қабул қилинди.

2020 йилнинг 3 октябрь куни Бухоро давлат университетида ушбу имтиёз асосида талабалик бахтига мушарраф бўлган хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда университет ректори Обиджон Ҳамидов талаба бўлган қизларни самимий табриклаб, уларга келгусида таҳсил олиш жараёнида катта ютуқларга эришишларини, билимли ва юксак малакали кадрлар бўлиб етишишларини тилади. Уларга совғалар ҳамда бадиий китоблар тақдим қилинди.

- Aвваламбор бизга яратилган бундай шароитлар ва имтиёзлар учун Президентимизга раҳмат айтаман,- дейди Музаффарова Нигина. - Мен учун Бухоро давлат университети талабаси бўлиш бу албатта катта бахтдир. Келажакда юртимиз шарафини юксакларга кўтарадиган, халқимизга хизмат қиладиган муносиб фарзанд бўлишга астойдил ҳаракат қиламан.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

Адиблар хиёбонидан репортаж | Тошкент молия институти томонидан Абдулла Қаҳҳор ижодига бағишланган навбатдаги адабий тадбир ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Тошкент педиатрия тиббиёт институти жамоаси имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган қизларни тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, 2020 йилнинг ўзида республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қиз қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида талаба бўлишдек бахтга эришди.

Шундай яратилган имкониятдан фойдаланган ёшларнинг 19 нафари Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг давлат гранти асосида таҳсил оладиган талабасига айланди.

2020 йил 3 октябрь куни институт раҳбарияти Бектемир туманида истиқомат қиладиган Умида Ҳабибуллаева ва Олмазор туманида яшайдиган Фарангиз Равшановаларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар.

Ўқув ишлари бўйича проректор К.Хаитов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор М.Ахмедова ва бўлим бошлиғи бўлими А.Худайбердиевлар талабалик бахтига муяссар бўлган қизлар ва уларнинг ота-оналарига мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган шарт-шароит, имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдалангани билан самимий муборакбод этди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти жамоаси Президент ташаббуси билан берилган имкониятнинг илк совриндорлари бўлган талаба-қизларга эсдалик совғалар ҳамда институт ректори, профессор Ботир Даминовнинг табрикномасини тақдим этдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
❗️ “Йил талабаси-2020” танловини ўтказиш муддатлари ⬇️
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Тошкент давлат стоматология институти ректори имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган талаба қизларни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, 2020 йилнинг ўзида республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қиз қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида талаба бўлишдек бахтга эришди.

Шундай яратилган имкониятдан фойдаланган ёшларнинг 9 нафари Тошкент давлат стоматология институтининг давлат гранти асосида таҳсил оладиган талабасига айланди.

2020 йил 4 октябрь куни институт раҳбарияти Тошкент шаҳрида яшовчи тўрт нафар талаба хонадонига ташриф буюриб, уларни табриклашди. Институт ректори Нодир Хайдаров Президент ташаббуси билан берилган имкониятнинг илк совриндорлари бўлган талаба-қизларга эсдалик совғалар ҳамда табрикнома тақдим этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Янгиликлар 24 | Навоий давлат педагогика институти ректори қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларни табриклади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
Forwarded from Talimxabarlari.uz
#Фотофакт

Aндижон машинасозлик институти қошида институт ходимлари ва талабаларининг фарзандлари учун рус тилига ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди.

Муассаса жами 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Институт ходимлари ва талабалари фарзандлари чергирмалар асосида қабул қилинади.

Kаналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Соҳа_ислоҳотлари

ТДПУ ректори имтиёзли тарзда талаба бўлган хотин-қизларни табриклади

Республикамизнинг турли ҳудудида яшовчи 23 нафар хотин-қиз имтиёз асосида Тошкент давлат педагогика университетига қўшимча квота бўйича давлат грантига қабул қилинди.

Университет ректори Aлишер Умаров ушбу имтиёзнинг илк соҳибаларини, уларнинг ота-оналари ва яқинларини табриклаш учун улардан бир қанчасининг хонадонига ташриф уюштирди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Оҳангарон туманларидан ўқишга қабул қилинган қизлар ректорнинг шахсан ўзидан табрик сўзларини эшитиб, совғаларни қабул қилиб олишди.

- Тангатопди Оҳангарон туманининг энг чекка қишлоқларидан бири. Шунча йўл босиб, ректорнинг ўзи қизимни қутлаш учун хонадонимизга кириб келиши мени жуда тўлқинлантириб юборди. Қизим бахтли бўлса мен ундан икки карра бахтлироқман. Қизим албатта зўр ўқитувчи бўлади, маҳалламиз, қишлоғимиз ва юртимизга ҳали кўп нафи тегадиган фарзанд бўлишига ишонаман, - дейди Фотима Aбдуллаеванинг онаси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Тўлов_шартнома

Давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

Тошкент тиббиёт академиясига талабаликка қабул қилинган хотин-қизлар табрикланди

Янги ўқув йилида 27 нафар хотин-қиз Президент ташаббуси билан жорий этилган имтиёз асосида қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил оладиган бўлди.

Бугун, 5 октябрь куни ТТА раҳбарияти пойтахтлик талабалар Зайлобиддинова Райхона, Усманова Файёза ва Азимова Ноилаларнинг хонадонларига ташриф буюриб, талабалик бахтига муяссар бўлган қизлар ва уларнинг ота-оналарини табриклашди.

Тошкент тиббиёт академияси жамоаси Президент ташаббуси билан берилган имкониятнинг илк совриндорлари бўлган талаба-қизларга эсдалик совғалар ҳамда ТТА ректори Лазиз Туйчиевнинг табрикномасини тақдим этдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g