Edu.uz
✔
145K subscribers
40.3K photos
7.74K videos
311 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Хотинқизларга_эътибор

Қашқадарё вилоятидаги ОТМлар ректорлари имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларни қутлашди

Жорий ўқув йилида 16 нафар хотин-қизлар Қарши давлат университетининг талабаси бўлиш бахтига муяссар бўлди. Шу муносабат билан университет ректори Баҳодир Шоимқулов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Жамшид Шоназаров ушбу талабаларга университет табрикномаси ҳамда эсдалик совғаларни топшириш мақсадида хонадонига ташриф буюришди.

- Ўтган йили контракт асосида ўқишга киргандим. Аммо оилавий имкониятимиз етмаганлиги туфайли ўқий олмадим. Бу йилги қувончимни сўз билан ифодалай олмаяпман, - дейди Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиши талабасига айланган Дурдона Нурмаматова. - Давлатимиз раҳбарига минг раҳмат айтаман. Университет раҳбариятининг хонадонимизга ташриф буюриб, табриклашлари ажойиб ҳодиса бўлди. Келажакда яқинларим ва устозларим ишончини оқлашган ваъда бераман.

Президент ташаббуси билан берилган имкониятдан фойдаланган 5 нафар қизлар ТДПУ Шаҳрисабз филиалига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди.

Филиал директори Абдуқаҳҳор Ғаниев ва жамоа аъзолари биргаликда Шаҳрисабз туманида истиқомат қиладиган Барно Aбдирасулова, Суманбар Aбдивасиева, Ҳамида Раззоқовалар ҳамда Китоб туманида яшовчи Дурдона Шукуруллаева ва Маҳзуна Aвлоқуловаларнинг хонадонларига ташриф буюришди. Уларнинг келгуси ўқиш ва ишларига улкан зафарлар тилашди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

⚠️ Республика олий таълим муассасаларига бакалавриатига қабул бўйича давлат грантининг минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36%), тўлов-контрактнинг минимал ўтиш бали 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30%) этиб белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

✅ 2020/2021 ўқув йили учун оширилган (ўтиш чизиғига 4 баллгача етмаган) ҳамда табақалаштирилган (56, 7 баллдан кам “суперконтракт”) тўлов-контракт микдорлари:

👉 ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи 2020 йилнинг 1 декабридан;

👉иккинчи ярми учун 2021 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши белгиланган.

❌ Илгари бир мартада тўланиши керак эди.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

⏰ 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

❗️2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома билан суҳбат асосида қабул қилинганлар учун тўлов- контракт миқдорлари мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати микдорларига нисбатан 2 бараварида (ҳар ўқув йили учун) белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ,

Ёшлар ўқиши учун қулай имконият яратиш мақсадида, истисно тариқасида:

❗️ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛМАГАН БАКАЛАВРИАТ АБИТУРИЕНТЛАРИГА
рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

‼️Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
👍1
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ

Ёшлар ўқиши учун қулай имконият яратиш мақсадида, истисно тариқасида:

❗️Бакалавриатда иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛГАН АБИТУРИЕНТЛАРГА ўз хохишларига кўра устуворлиги бўйича танланган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

‼️Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларининг бирида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
👍2
❗️Диққат, яна бир муҳим янгилик:

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори олий таълим муассасасининг салоҳияти ва ҳудудий жойлашуви, шунингдек абитуриентларнинг олий таълимга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган (“суперконтракт”) тўлов-контракт қийматининг Давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал бараваридан кам бўлмаган миқдорда ОТМ ТОМОНИДАН МУСТАҚИЛ белгиланиши кўрсатилган.

👉 Масалан, “Молия” йўналиши бўйича оширилган контракт базавий миқдорнинг 15 баробари этиб белгиланган бўлса, Тошкент молия институти мазкур кўрсаткични 17 баробар этиб белгилаши, Термиз давлат университети эса ўзгартирмаслиги мумкин эди.

✅ Мазкур тартиб ўтган йилги қабулда амалиётга жорий этилган.

❌ Пандемия шароитидан келиб чиқиб, Давлат комиссияси томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун истисно тариқасида олий таълим муассасалари томонидан табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Давлат комиссияси томонидан ТАСДИҚЛАНГАН табақалаштирилган ("суперконтракт") тўлов-контрактнинг минимал микдорларидан ОШИРИЛМАЙДИ!

👉Қуйидаги ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар бундан мустасно, мазкур ОТМлар суперконтракт миқдорини ошириш ҳуқуқига эга: УрДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ТДЮУ, ТДИУ, ТМИ, ТДШУ, ТошФармИ, ЎзДЖТУ, ТТЙМИ - ҳозирги Транспорт университети.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
👍1
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пойтахт мактабларига китоблар тўпламини совға қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган 317-, 305-сонли ҳамда Учтепа туманидаги 14-, 62-сонли мактаблар кутубхонасига 4 мингдан зиёд янги бадиий адабиётлардан иборат китоблар тўплами ҳамда замонавий даврий жадваллар тақдим этилди.

Вазир ўринбосари Юсуф Абсоатов ўқувчилар билан самимий мулоқот ўтказар экан уларга ўз мақсадига етишлари учун кўпроқ билим олишлари, китоб мутолаа қилиш кераклиги хусусида маслаҳатларини бериб ўтди.

👉 Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2285

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⬆️ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА бир ўқувчини ўқитиш қиймати микдорлари тасдиқланди.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
👍1
#Эълон

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилади

2020 йил 9 октябрь куни соат 11:00да
АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан "Касб ва мутахассислик эгаллаш истагида бўлган ёшлар профессионал таълим муассасаларида ўқишлари учун яратилаётган имкониятлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади

Матбуот анжуманида вазир ўринбосари Муродилло Холмуҳамедов, вазирликнинг масъул бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этади ҳамда мавзу юзасидан батафсил маълумот берилади.

Тадбирга мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️ Яна бир хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

✅ Президент қарори билан (ПҚ–4857, 08.10.2020) “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Университет)нинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.

Қарорга кўра, Филиал:

👉 барча даражадаги мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;

👉таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб боради;

👉кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи таълим шаклида олиб боради;

👉битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломини беради.

❗️Республикадаги жами олий таълим муассасалари сони 126 тага, жумладан, хорижий ОТМлар филиаллари 24 тага етди.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Talimxabarlari.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Масофавий_таълим

Тошкент давлат техника университети ва университетнинг Термиз филиали томонидан Музработ туманидаги касб-ҳунар мактабида талабалар учун масофавий таълим олишга мўлжалланган ҳудудий таълим маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Тайинлов

Иккита ОТМга янги ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 октябрдаги 631-сон қарори билан:

👉 Тўлқин Закирович Тешабаев Тошкент молия институти ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент ахборот технологиялари университети ректори лавозимидан озод этилди.

👉 Сарвар Наджимович Бабаходжаев Тошкент ахборот технологиялари университети ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Хотинқизларга_эътибор

ОТМ ректорлари имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларни табриклашмоқда

Жорий ўқув йилида Президентимиз ташаббуси билан белгиланган олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тартибига биноан 34 нафар абитуриент Термиз давлат университетини талабаси бўлишга эришди.

Ушбу имтиёздан фойдаланиб, Термиз шаҳар, Меҳробод маҳалласида истиқомат қилувчи Хадича Чориеванинг икки фарзанди – Фотима-Зуҳра Ўроловалар ҳам давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди.

Термиз давлат университети ректори Абдуқодир ТОШҚУЛОВ бахтли опа-сингилларни табриклаш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буюрди. Уларни талабалик бахтига муяссар бўлгани билан чин юракдан муборакбод этиб, университет жамоасининг табригини етказди.

168 абитуриент Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига имтиёзли равишда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Университет ректори Улуғбек АЗИЗОВ университетнинг бир қатор раҳбар ходимлари ҳамроҳлигида талабаларни уйларига бориб табрикнома ҳамда қимматбахо совғалар улашди.

Ҳаётдан катта мақсадлари бор, лекин қайсидир жиҳатдан имконияти чекланган ёхуд кўмакка муҳтож айрим иқтидорли қизларга давлат томонидан берилган бундай эътибор уларнинг кўнглини тоғдай кўтарганини ёшларнинг юз-кўзларидан билиб олиш қийин эмас эди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Matbuot_anjumani

Янги профессионал таълим тизимининг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Бугун, 9 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан АОКАда «Касб ва мутахассислик эгаллаш истагида бўлган ёшлар профессионал таълим муассасаларида ўқишлари учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида» матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида қайд этилдики, жорий ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, 339 та касб-ҳунар мактаби, 201 та коллеж ва 185 та техникум ташкил этилади. Янги профессионал таълим муассасалари мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб 3 та тоифага бўлинади.

👉 Касб-ҳунар мактаблари таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 3-даражасига мос келувчи дастурлар асосида 9-синф битирувчилари таркибидан ёшларнинг бошланғич профессионал таълим олишини таъминлайди.

👉 Коллежларда таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 4-даражасига мос келувчи дастурлари асосида ўрта профессионал таълим касб эгалари тайёрланади.

👉 Техникумлар таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган бўлиб олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият кўрсатади.

Янги тизимнинг асосий принципи - аввал иш ўрни аниқ бўлади, иш берувчи ўзининг малака талабларини, шу касбнинг илмини, ўқитиш технологиясини беради, шундан кейингина мутахассис тайёрланади. Шундан келиб чиқиб, энди касб-ҳунар таълими тизимида таълим шакли ҳам, мазмуни ҳам, принциплар ҳам мутлақо ўзгарди.

2020/2021 ўқув йили учун коллежларга жами 81 325 нафар, шундан давлат гранти асосида 12762 нафар, тўлов-контракт асосида 68563 нафар абитуриентларни қабул қилиш, техникумларга эса жами бўлиб 70048 нафарни, шундан 9199 нафари давлат гранти асосида, 60849 нафар тўлов-контракт асосида қабул қилиш режалаштирилган.

Бугунги кунга келиб, коллежларга жами 86 316 нафар, техникумларга эса 12 2206 нафар абитуриент ҳужжатларини онлайн платформалар орқали топширган.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи Мақсуджон ҲАМРАЕВ “Ўзбекистон24” телеканалига берган интервьюда тўлов-контракт ва табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича талабаларни қизиқтирган барча саволларга ойдинлик киритди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g