Edu.uz
✔
145K subscribers
40.3K photos
7.74K videos
311 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Талабалар ўртасида илғор мобиль иловалар яратиш бўйича ўтказилган «mGovAward» танлови ғолиблари аниқланди

Бугун, 11 ноябрь куни талабалар ўртасида “mGovAward” давлат хизматлари мобил иловаларини яратиш бўйича танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими онлайн тарзда ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳамкорлигида ўтказилган мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган танловда талабалар 5 та йўналишда ўзлари ишлаб чиққан мобил иловалар билан иштирок этди.

Танлов якунларига кўра, масофавий таълимга мўлжаллаган “Roboteach” андроид иловасини яратган жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллади.

“Roboteach” масофавий таълимга оид андроид илова бўлиб, унда инглиз тилини ўрганиш учун видео дастур ва тестлар юкланган. Иловада инглиз тилининг бошланғич босиқчдаги дарслари ўзбек тилида тушунтирилган бўлиб, мавзулар мураккаблашгани сари дарслар инглиз тилида тушунтирилади.

ТАТУ Қарши филиали, Қарши давлат университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент транспорт университети талабларидан ташкил топган жамоа 50 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

ТАТУ ўқитувчи ва талабалари томонидан иборат жамоа томонидан имконияти чекланган инсонлар ҳаётини енгиллаштириш йўлида ишлаб чиқилган “Sahiya” иловаси 3-ўринга сазовор бўлди. Дастурчилар 20 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот билан тақдирланади.

“Sahiya” – ногирон кишиларга, шунингдек, соғлом одамларга ҳаётининг турли жабҳаларида ёрдам беришга мўлжалланган универсал тизим. У кўп қирралилиги, созлаш осонлиги учун ҳам ёш ва кекса одамларга мос келади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

«Энг фаол санъатшунос» талабалар тақдирланди

Kамолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «ХХI асрда фан ва бадиий таълим интеграциясининг ривожланиш истиқболлари» мавзусида Республика илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди.

Конференция доирасида талаба-ёшлар ўртасида ташкил этилган «Энг фаол санъатшунос» танлови ғолиблари аниқланиб, институт ректори Нодирбек Сайфуллаев томонидан диплом ва пул мукофотлари билан тақдирлади.

Шу билан бирга “Беш ташаббус – беш имконият”, “Мустаҳкам оила – юрт таянчи" танловлари ғолиб ва совриндорларининг ижодий ишлари жамланган «Ёш ижодкорлар» номли каталог тақдимоти ҳам ўтказилди.

Конференцияда юртимиздаги санъат йўналишидаги ОТМлар билан бирга ЎзР Фанлар академияси Санъатшунослик институти, Хоразм Маъмун академияси, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Қорақалпоқ давлат тарихи ва маданияти музейининг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари қатнашди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​Олий таълим тизимида «комплаенс-назорат» тизимини жорий қилишда хорижий экспертлар билан ҳамкорлик қилинмоқда

Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 августдан бошлаб олий таълим соҳасида эксперимент тариқасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.

БMT тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси асосида жорий йилнинг май ойидан KPMG халқаро аудиторлик компанияси (Италия) экспертлари билан ҳамкорликда олий ва ўрта махсус таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг ҳар бир босқичи якунида халқаро аудиторлик компанияси экспертлари томонидан амалга оширилган ишлар соҳа вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўтказилган навбатдаги учрашувда вазирлик масъуллари ва KPMG компанияси экспертлари “комплаенс назорат” тизимини жорий этишнинг биринчи босқич якунлари муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида халқаро экспертлар томонидан методик тавсиялар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилиши лозим бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар билдирилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган “Кредитга лаёқатлилик таҳлилининг скоринг модели” инновацион дастурий махсулоти амалиётга жорий этилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📌Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 декабри этиб белгиланди.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

❗️“SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, вазирлик ва идораларнинг мурожаатлари ҳамда “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етим 101 нафар абитуриентларнинг ёзма аризаларига мувофиқ ота-онаси йўқ, чин етим болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида, улар “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун давлат гранти асосида ажратилган қабул параметрларида тўлдирилмаган ўринлар ҳисобидан олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚠️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига 2020/2021 ўқув йилида базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

Давлат тест маркази:
🔻бир кун муддатда Фарғона водийсида (Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари) доимий яшаётган (доимий прописка қилинган), республика олий таълим муассасаларига белгиланган бакалавриат таълим йўналишларини рўйхатдан ўтиш мобайнида биринчи сифатида танлаб, тест синовлари натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ, тўплаган баллари 56,7 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар рўйхатини тўпланган баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантиради;
🔻икки кун муддатда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тест синовлари натижалари қайдномаларини чоп этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига етказади.
@eduuz
#Президент

Президент педагог ва шифокорлар билан дилдан суҳбатлашди

Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида қашқадарёлик ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди.

Маълумки, 30 октябрь куни таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, 6 ноябрда эса соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини тубдан ўзгартириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишлари ўтказилган эди. Бу икки соҳа бўйича Президентнинг алоҳида фармон ва қарори ҳам қабул қилинди.

Бугунги учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, жойларда амалга ошириш чоралари ҳақида сўз борди.

- Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз. Келажакни соғлом миллат, билимли авлод қуради, - деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил:
https://edu.uz/uz/news/view/2325

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:
2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

Давлат тест маркази:
✅бир кун муддатда республика олий таълим муассасаларига мазкур параметрлар тасдиқланган бакалавриат таълим йўналишларини рўйхатдан ўтиш мобайнида биринчи сифатида танлаб, тест синовлари натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ, тўплаган баллари 68,0 балл (тўлов-контракт учун 56,7 балл) ва ундан юқори бўлган абитуриентлар рўйхатини тўпланган баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантиради;

✅икки кун муддатда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тест синовлари натижалари қайдномаларини чоп этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалига етказади.

@eduuz
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

✅ 2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари кесимида тасдиқланди.

➡️ Филиалнинг магистратура мутахассисликларига ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 14-24 ноябрь кунлари;

➡️ Филиалнинг магистратурасига кириш имтиҳонлари 2020 йил 26-30 ноябрь кунлари амалга оширилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 6 ноябрь куни тиббиёт соҳасини ривожлантириш юзасидан ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, олий маълумотли тиббиёт ходимларига бўлган ўткир эҳтиёжни ҳисобга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида Қорақалпоғистон тиббиёт институти бакалавриатига белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига қўшимча равишда Бўзатов тумани учун давлат гранти асосида мақсадли 20 та ўрин ажратилди.

Давлат тест маркази:
🔸бир кун муддатда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган), Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг бакалавриат таълим йўналишларини рўйхатдан ўтиш мобайнида биринчи сифатида танлаб, тест синовлари натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ, тўплаган баллари 56,7 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар рўйхатини тўпланган баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантиради;

🔸икки кун муддатда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тест синовлари натижалари қайдномаларини чоп этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Қорақалпоғистон тиббиёт институтига етказади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 73-сон мажлис баёни қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг экологик вазияти мураккаб ҳудудларида инвестиция дастурлари доирасида ташкил этилаётган иш ўринларини инобатга олган ҳолда, 2020/2021 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг кириш синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 30 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида доимий яшовчи абитуриентлар Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига (“Соғлиқни сақлаш” таълим соҳаси бундан мустасно) умумий қабул параметрларидан ташқари таълим харажатларини тўлиқ қоплайдиган миқдоридаги тўлов-шартнома асосида, кейинчалик ушбу ҳудудларда 5 йил ишлаб бериш шарти билан ўқишга қабул қилинади.

Давлат тест маркази:
🔸бир кун муддатда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган), республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларини (“Соғлиқни сақлаш” таълим соҳаси бундан мустасно) рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаб, тест синовлари натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ, тўплаган баллари 56,7 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар рўйхатини тўпланган баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантиради;
🔸икки кун муддатда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тест синовлари натижалари қайдномаларини чоп этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига етказади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
#Профессионал_таълим

Коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонларини ўтказиш муддатлари белгиланди

✅ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

👉 2020 йил 20 ноябрдан 30 ноябрга (30 ноябрь куни ҳам) қадар коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари ўтказилади;

👉 2020/2021 ўқув йили учун саралаш имтиҳонлари коллеж ва техникумларнинг 178 тасида тест синовлари, 176 тасида эса ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади.

👉 Спорт соҳасидаги коллеж ва техникумларда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
👍2
#Muhim_xabar

Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Edu.uz pinned «#Muhim_xabar Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий…»
Приложение 12.pdf
1.3 MB
#Профессионал_таълим

2020/2021 ўқув йили учун ТЕСТ СИНОВЛАРИ ўтказиладиган коллеж ва техникумлар рўйхати.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g