Edu.uz
✔
144K subscribers
40.4K photos
7.74K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
⚠️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига 2020/2021 ўқув йилида базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

Давлат тест маркази:
🔻бир кун муддатда Фарғона водийсида (Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари) доимий яшаётган (доимий прописка қилинган), республика олий таълим муассасаларига белгиланган бакалавриат таълим йўналишларини рўйхатдан ўтиш мобайнида биринчи сифатида танлаб, тест синовлари натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ, тўплаган баллари 56,7 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар рўйхатини тўпланган баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантиради;
🔻икки кун муддатда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тест синовлари натижалари қайдномаларини чоп этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига етказади.
@eduuz
#Президент

Президент педагог ва шифокорлар билан дилдан суҳбатлашди

Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида қашқадарёлик ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди.

Маълумки, 30 октябрь куни таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, 6 ноябрда эса соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини тубдан ўзгартириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишлари ўтказилган эди. Бу икки соҳа бўйича Президентнинг алоҳида фармон ва қарори ҳам қабул қилинди.

Бугунги учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, жойларда амалга ошириш чоралари ҳақида сўз борди.

- Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз. Келажакни соғлом миллат, билимли авлод қуради, - деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил:
https://edu.uz/uz/news/view/2325

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:
2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

Давлат тест маркази:
✅бир кун муддатда республика олий таълим муассасаларига мазкур параметрлар тасдиқланган бакалавриат таълим йўналишларини рўйхатдан ўтиш мобайнида биринчи сифатида танлаб, тест синовлари натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ, тўплаган баллари 68,0 балл (тўлов-контракт учун 56,7 балл) ва ундан юқори бўлган абитуриентлар рўйхатини тўпланган баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантиради;

✅икки кун муддатда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тест синовлари натижалари қайдномаларини чоп этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалига етказади.

@eduuz
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

✅ 2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари кесимида тасдиқланди.

➡️ Филиалнинг магистратура мутахассисликларига ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 14-24 ноябрь кунлари;

➡️ Филиалнинг магистратурасига кириш имтиҳонлари 2020 йил 26-30 ноябрь кунлари амалга оширилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 6 ноябрь куни тиббиёт соҳасини ривожлантириш юзасидан ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, олий маълумотли тиббиёт ходимларига бўлган ўткир эҳтиёжни ҳисобга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида Қорақалпоғистон тиббиёт институти бакалавриатига белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига қўшимча равишда Бўзатов тумани учун давлат гранти асосида мақсадли 20 та ўрин ажратилди.

Давлат тест маркази:
🔸бир кун муддатда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган), Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг бакалавриат таълим йўналишларини рўйхатдан ўтиш мобайнида биринчи сифатида танлаб, тест синовлари натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ, тўплаган баллари 56,7 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар рўйхатини тўпланган баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантиради;

🔸икки кун муддатда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тест синовлари натижалари қайдномаларини чоп этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Қорақалпоғистон тиббиёт институтига етказади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 73-сон мажлис баёни қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг экологик вазияти мураккаб ҳудудларида инвестиция дастурлари доирасида ташкил этилаётган иш ўринларини инобатга олган ҳолда, 2020/2021 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг кириш синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 30 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида доимий яшовчи абитуриентлар Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига (“Соғлиқни сақлаш” таълим соҳаси бундан мустасно) умумий қабул параметрларидан ташқари таълим харажатларини тўлиқ қоплайдиган миқдоридаги тўлов-шартнома асосида, кейинчалик ушбу ҳудудларда 5 йил ишлаб бериш шарти билан ўқишга қабул қилинади.

Давлат тест маркази:
🔸бир кун муддатда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган), республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларини (“Соғлиқни сақлаш” таълим соҳаси бундан мустасно) рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаб, тест синовлари натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ, тўплаган баллари 56,7 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар рўйхатини тўпланган баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантиради;
🔸икки кун муддатда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тест синовлари натижалари қайдномаларини чоп этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига етказади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
#Профессионал_таълим

Коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонларини ўтказиш муддатлари белгиланди

✅ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

👉 2020 йил 20 ноябрдан 30 ноябрга (30 ноябрь куни ҳам) қадар коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари ўтказилади;

👉 2020/2021 ўқув йили учун саралаш имтиҳонлари коллеж ва техникумларнинг 178 тасида тест синовлари, 176 тасида эса ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади.

👉 Спорт соҳасидаги коллеж ва техникумларда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
👍2
#Muhim_xabar

Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Edu.uz pinned «#Muhim_xabar Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий…»
Приложение 12.pdf
1.3 MB
#Профессионал_таълим

2020/2021 ўқув йили учун ТЕСТ СИНОВЛАРИ ўтказиладиган коллеж ва техникумлар рўйхати.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Приложение 13.pdf
2.5 MB
#Профессионал_таълим

2020/2021 ўқув йили учун ЁЗМА ИМТИҲОН ўтказиладиган коллеж ва техникумлар рўйхати.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📌Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги
олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган ва ўтказилган онлайн тест синовлари натижаларига кўра 56,7 балл ва ундан юқори балл, аммо, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган ўтиш балидан кам балл тўплаган фуқароларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган тиббиёт олий таълим муассасаларининг мос ёки турдош бакалавриат таълим йўналишларига кўчиришга рухсат берилди.

➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги беш кун муддатда ушбу тоифадаги талабгорлардан АРИЗАЛАРНИ қабул қилиб ҳудудлардаги тиббиёт олий таълим муассасаларига қайта тақсимлайди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📌Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

хорижий олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ УЧУН
ўтказилган онлайн тест синовлари натижаларига кўра, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган қуйи баллни тўплай олмаган, лекин онлайн тест синовлари натижаларига кўра 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг тест топширилган фанлар мажмуаси ва ундаги фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган (2020/2021 ўқув йили қабулига мувофиқ) бакалавриат таълим йўналишларига кўчиришга рухсат берилди.

Бунда, талабгорларнинг дастлабки танлаган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик ва идоралар томонидан мазкур тоифадаги фуқаролардан аризалар олиниб, умумлашган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилиши белгиланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Iqtidorli_talabalar

Ўзбекистонлик талабанинг илмий иши халқаро танловда энг яхши изланиш деб топилди

Юртимиз номидан қатнашган Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 3-босқич талабаси Қуанишбек Ережепбоев ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, тиббиёт йўналиши бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Батафсил 👉 https://t.me/yuz_official/5926

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020»

«2020 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИГИ»

Ўтган йили "2019 йилда энг кўп ўзгаришни амалга оширган вазирлик" номинациясини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эгаллаганди.

Бу йилги "ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2020"да «ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ВАЗИРЛИГИ»и аниқланмоқда. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳам бор. Жамоатчилик сўровномаси давом этмоқда.
Овоз беринг👇👇👇
Edu.uz pinned a photo
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Ҳурматли ота-оналар, талабалар!

Олий таълим тизими олдига юқори малакали кадрларни тайёрлашдек масъулиятли вазифа қўйилаётган бугунги кунда талаба-ёшларда амалий кўникмаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Пандемия туфайли кўплаб режаларимизни ўзгартиришга, таълим муассасаларида анъанавий таълимни масофавий (онлайн) таълим шаклига ўтказишга тўғри келди. Аммо таълимнинг анъанавий ва илғор технологияларига ўтишга бўлган тайёргарлик ишлари бир лаҳза ҳам тўхтамади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар ва уларнинг ота-оналари орасида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлаш бўйича жамоатчилик фикри ўрганилди.

Талабалар ва уларнинг ота-оналари билдирган таклифларни инобатга олган ҳолда ҳар бир олий таълим муассасасининг, таълим йўналишининг хусусиятидан келиб чиқиб, ҳозирги вақтда ўқув жараёнини босқичма-босқич 2020 йил 16 ноябрь – душанба кунидан анъанавий таълим шаклида давом эттиришга қарор қилинди.

Таълимнинг анъанавий шаклда ташкил этилиши, албатта, олий таълим муассасаси жамоасига қўшимча масъулият ва вазифалар юклайди. Шу боис ҳам, авваламбор талабаларнинг соғлиғини асраш, уларнинг сифатли таълим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида:

- ҳар бир олий таълим муассасасида ҳудудий Соғлиқни сақлаш бирлашмалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари жалб қилинган ҳолда тезкор Штаб ташкил этилади;

- аудитория ва хоналар ўқув жараёнига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда тайёрланади;

- курслар кесимида ўқув жараёнини ташкил этиш схемаси ишлаб чиқилиб, табақалаштирилган вақт соатлари асосида дарс жадваллари тузилади;

- талабалар турар жойлари фаолияти санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий жавоб берадиган нормаларда ташкил этилиб, жиҳозланган ҳолатда талабаларнинг яшашларига босқичма-босқич рухсат берилади;

- олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойларида Тиббиёт пунктлари ташкил этилади;
- талабалар саломатлиги назоратини таъминлаш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасига тиббиёт муассасалари бириктирилади.

Бугунги пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ва ўқишга кўникишимиз, энг асосийси – фарзандларимиз сифатли таълим олишни давом эттиришлари учун барча имкониятларни яратишимиз лозим.

Фарзандларимизнинг сифатли таълим олиши ва етук кадрлар бўлиб етишиши учун барчамиз бирдай масъулдирмиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Вазирлик телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Edu.uz pinned «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти Ҳурматли ота-оналар, талабалар! Олий таълим тизими олдига юқори малакали кадрларни тайёрлашдек масъулиятли вазифа қўйилаётган бугунги кунда талаба-ёшларда амалий кўникмаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.…»
​​#OTM_янгиликлари

Андижонда тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, республикамиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. ЎзМУ ректори Авазжон Марахимов бошчилигида профессор-ўқитувчилар иштироктда Андижон вилоятининг қатор туманларида ҳам тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Тадбирларда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, ЎзМУ ректори, профессор Авазжон Марахимов, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов, хонанда Бахриддин Зуҳриддинов каби санъат арбоблари, ижодкорлар иштирок этмоқда.

Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласи аҳли, ёш хотин-қизларни иш билан таъминлаб келаётган тикув фабрикаси ишчилари ва Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари учун бўлиб ўтди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Live

Айни дақиқаларда AОКAда олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш билан боғлиқ масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували ХОЛИҚОВ, ахборот хизмати раҳбари Фархад БАБАШЕВ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Ботир ҚУРБОНОВ, Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра РИХСИЕВА иштирок этмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g