Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Эътироф

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилган “Йил танлови”да “2020 йилнинг энг намунали вазирлиги” йўналишида учинчи ўринни эгаллади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

Бугун ЎзА томонидан ташкил этилган “Йил танлови – 2020” ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ижодий ҳамкорлик янги суръатларда давом эттирилмоқда

👉 http://xs.uz/uzkr/47777

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
#OTM_янгиликлари

Республика ОТМларининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан юртимиздаги ОТМларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари ҳамда Касбий таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари учун икки кунлик ўқув-семинари ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлиб ўтган ўқув семинари ОТМларда ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномасини кенг тарғиб қилиш мавзуcига бағишланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида жорий йилда олий таълим тизимидаги устувор вазифалар қайд этилди. Мазкур жараёнларда, аввало, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлар жонбозлик кўрсатишлари керак.

Республикамиздаги олий ўқув юртлари проректорлари иштирокида ташкил этилган ўқув семинарида ана шулар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир қатнашчилари эътиборига институт профессор-ўқитувчилар, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон халқ ҳофизи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлари, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри солистлари томонидан тайёрланган кенгайтирилган концерт дастури намойиш этилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Президент қарори асосида Нукус ДПИ ҳузурида математикага ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш, ёшларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги ислоҳотларни тизимли амалга ошириш мақсадида 2020 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Қарор асосида, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Амударё академик лицейи негизида Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги математика фанига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

Математика фанига ихтисослаштирилган мактабга бу йилги ўқув йилида математика, физика ва инглиз тили фанлари бўйича умумтаълим мактабларининг 7-, 8- ва 9-синф ўқувчилари қабул қилинади. Ўқувчилар ётоқхона ва тушлик овқат билан таъминланади.

Ҳозирги вақтда ихтисослаштирилган мактабга ўқувчиларни қабул қилиш давом этмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Профессионал_таълим

Янгиликлар 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан касбий таълимни ривожлантириш бўйича ташкил этилган семинарлардан лавҳалар.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_maktab_hamkorligi

ЎзМУ Жиззах филиалида 542 та мактаб психологлари ўқитилди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали томонидан вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда мактаб амалиётчи психологлар учун махсус семинар-тренинглар ўтказилди.

Амалиётчи психологларнинг касбий маҳоратларини оширишга қаратилган махсус психологик ўқувлар режаси филиалнинг “Психология” факультети, “Психология ва гуманитар фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилди. Тренинглар мактаб амалиётчи психологлари малакасини оширишга қаратилган инновацион ва замонавий психологик технологияларга асосланган маҳорат дарсларидан иборат.

Ҳамкорликда белгиланган режа асосида вилоятнинг барча 542 та мактабида фаолият юритаётган 894 нафар мактаб амалиётчи психологлари “Мулоқот маданияти”, “Нотиқлик санъати”, “Суицидология”, “Психодиагностика (Физиогномика)” ва “Лидерлик лаёқати” мавзуларида ўқидилар.

Бола руҳиятидаги ўзгаришларни эрта англаб, уни соғлом турмуш тарзига йўналтиришга хизмат қиладиган мутахасислик ўқитувчилари махсус дастур асосида давом эттирилиши белгиланиб олинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ҚарДУ докторантининг монографияси тўққизта тилга таржима қилинди

Қарши давлат университети “Ўзбекистон тарихи” кафедрасининг III босқич докторанти Маҳфуза Маматова “Чой йўли ва унинг ўзбек халқи ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги аҳамияти” мавзусидаги диссертация устида тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Ушбу тадқиқот доирасида “Евросиё халқларининг чой тарихи” (“Чай в истории народов Евразии”) номли монографиясини Lap Lambert Academic Publishing халқаро нашриётида рус тилида нашр эттирди.

Монография рус тилидан ташқари, Германиянинг нуфузли таржимон компанияси билан ҳамкорликда яна 8 тилда - инглиз, француз, немис, испан, португал, италян, поляк, голланд тилларига ҳам таржима қилинди. Бу эса ушбу монография аудиториясини кенгайтириш йўлидаги катта қадам бўлиб, энди Европа, Шимолий ва Лотин Америкаси, Россия ва бошқа мамлакатларнинг аҳолиси ҳам китобни ўз тилларида ўқиш имкониятига эга бўлдилар.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_maktab_hamkorligi

Янгиликлар 24 | Тошкент давлат техника университети пойтахтдаги 35 та мактабни ўз оталиғига олди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_хабарлари

Сарҳисоб: ТИҚХММИ Бухоро филиали 2020 йилда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_фидойилари

Аслан Илов Нурович, 72 ёшда. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети доценти, “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони соҳиби, кураш, самбо, дзюдо ва карате спорт турлари бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, меҳнат фахрийси. 50 йилдан буён илмий-педагогик, спорт фаолияти билан шуғулланади.

Олим турли тилларда эълон қилинган 50 га яқин илмий ҳамда илмий-методик асарлар муаллифи. Шундан, 10 та дарслик ва ўқув қўлланмалари, 30 га яқин илмий мақолалар ҳамда 10 дан ортиқ публицистик мақолалари чоп этилган.

Аслан Илов раҳбарлигида самбо кураши бўйича уч карра жаҳон чемпиони Б.Файзиев, Осиё ва бошқа йирик халқаро турнирларда юқори натижаларга эришган спортчилардан Ф.Пўлатов, Т.Турдиев, А.Ўринов, Б.Мақсудов, В.Косухин, М.Анарбаевлар ҳамда 200 нафарга яқин спорт усталари ва 10 нафардан ортиқ халқаро тоифадаги спорт усталарини тарбияланган.

А.Н.Илов дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида спорт мусобақаларида иштирок этган. У мустақилликнинг илк даврларида Ўзбекистон Каратэ Федерацияси Президенти лавозимида фаолият юритиб, дунё ҳамжамиятида юртимиз довруғини таратишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
🔥1
#Talabalar_bilan_muloqot

2021 йил 11 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Aбсоaтов Самарқанд вилоятидаги ОТМларнинг талабалар турар жойларига ташриф буюрди.

Вазир ўринбосари ТТЖда талабалар учун яратилган шароитлар ҳамда мавжуд муаммолар билан танишди. Талаба-ёшлар билан дўстона мулоқот олиб бориб, бугунги кунда ёшларга қаратилган эътибор ва яратилаётган шароитлар хусусида сўз юритди ва уларни тинимсиз изланишга ҳамда олға интилишга ундади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

Олис ҳудудлардаги ишга жалб қилинган малакали мутахассисларга ҳар ойлик компенсация тўланади

“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан олис ва чекка ҳудудларда қуйидаги имтиёзлар берилади:

➖ бюджет ташкилотларига ишга қабул қилинган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади;

➖ оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинган шифокорларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

❌ Бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

✅ Мазкур имтиёзлардан ОТМнинг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари, шу жумладан тиббиёт муассасаларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга.

⏳ Бунда уй-жой учун ҳар ойлик пул компенсацияси мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ойгача тўланади.

❕Олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими тегишлилиги бўйича олис ва чекка ҳудудда жойлашган бир бюджет ташкилотидан ва (ёки) тиббиёт муассасасидан бошқасига ўтказилганида, ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш белгиланган муддат тугагунга қадар давом эттирилади.

Манба: “Ҳуқуқий ахборот” канали

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g