Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
🌐 Нуфузли халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорликда видеосеминар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш, шунингдек, «Глобал инновацион индекс», Times Higher Education World University Rankings ва QS World University Rankings каби нуфузли халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг мавқеинини мустаҳкамлаш мақсадида вазирлик ва QS (Quacquarelli Symonds) компанияси ҳамкорлигида видеосеминар ташкил этилди.

«2021 йил учун Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларининг энг кучли университетлар рейтингини таҳлил қилиш, республика ОТМларининг ўрни ва истиқболлари» мавзусида ўтказилган видеосеминарда Республика Олий таълим Кенгаши раиси Ўктам Умурзаков, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимкулов, QSнинг Марказий Осиё ва Шарқий Европа бўйича минтақавий директори Сергей Христолюбов, етакчи консультант Жак де Шаншенель, консультант Кеш Пател, ректорлар ва проректорлар ҳамда бошқалар иштирок этди.

Тадбирда QS компаниясининг 2021 йилги минтақавий рейтинги атрофлича муҳокама қилинди, Ўзбекистон олий ўқув юртлари фаолияти SWOT таҳлил қилинди, уларнинг кўрсаткичларини бошқа давлатлар университетлари кўрсаткичлари билан таққосланди.

Видеосеминар якунида халқаро экспертлар билан биргаликда Ўзбекистон ОТМларини нуфузли халқаро рейтингларга кириш стратегияси бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

👉 Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2417

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бобур_таваллуди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган талабалар чиқишларидан...

(Тошкент давлат юридик университети талабалари)

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
#Тайинлов

Фарғона давлат университетига янги проректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 15 февралдаги буйруғи билан Илҳом Аббосович Носиров Фарғона давлат университетининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Илҳом Носиров 1989 йилда Фарғона политехника институтини бухгалтер-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
#Тайинлов

Қарши давлат университетига янги проректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 15 февралдаги буйруғи билан Абдулхамид Эркинович Холмуродов Қарши давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Абдулхамид Холмуродов 1996 йилда Қарши давлат университетини математика мутахассислиги бўйича тамомлаган. Физика-математика фанлари доктори (DSc).

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
​​#Танлов

⚠️ Танлов якунланишига 9 кун қолди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган давр мобайнида талаба-ёшлардан 500 га яқин лойиҳа келиб тушди. Танлов ўз ниҳоясига етишига 9 кун вақт қолди.

Азиз ёшлар!

Сизда креатив ва ўзига хос ғоя борми? Марҳамат, танловда иштирок этинг ҳамда Apple iPhone 12 Pro Max смартфонини қўлга киритинг.

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

🕛 Танловга лойиҳалар жорий йил 25 февраль соат 23:59гача logo@edu.uz электрон почта манзилида қабул қилинади.

Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Танлов шартлари билан танишиш:
👉https://t.me/eduuz/4147
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига янги бошқарма бошлиғи тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 15 февралдаги буйруғи билан Камолиддин Тажикулович Уразалиев Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Камолиддин Уразалиев 1979 йил Сирдарё вилоятида туғилган. 2003 йилда Тошкент молия институтини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Шу кунга қадар Тошкент молия институти ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
👍2
“Йил талабаси – 2020” танлови ғолиблари тақдирланди

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси” Республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Истеъдодли ва шижоатли ёшларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказиладиган мазкур танловда жорий йилда 7000 нафардан ортиқ талаба иштирок этди. Шундан ОТМлардан жами 427 та ҳужжат республика босқичига сараланди.

Танловнинг якуний босқичи Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан онлайн тарзда ўтказилди ва Ташкилий қўмитанинг якуний хулосасига кўра 21 нафар талаба ғолибликни қўлга киритди.

👉 “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинацияси

🔹 1-ўрин – Маъруфжон Пўлатов, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси;
🔹2-ўрин – Нуриддин Қурбонов Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти талабаси;
🔹 3-ўрин – Нурсултон Шайхисломов, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси

👉 “Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси” номинацияси:

🔹1-ўрин – Абдурауф Абдурашидов, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси;
🔹2-ўрин – Мадина Қаххарова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси;
🔹3-ўрин – Исломбек Рахмонбердиев, Фарғона политехника институти талабаси.

Ғолибларни тақдирлаш маросимига бағишланган тадбир давом этмоқда. Батафсил маълумот берилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
#Танлов_якуни

“Йил талабаси-2020” танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида 7 та йўналиш бўйича 21 нафар, шунингдек, 14 нафар лауреат ва яна 6 нафар ғолиб талаба тақдирланди.

Батафсил: 👉https://edu.uz/uz/news/view/2425

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт_24

Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг молиявий иқтисодий кўрсатгичлари таҳлили

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
#Қонунчилик_янгиликлари

Янги ўқув йилида Узун тумани Боботоғ ҳудудидаги ёшлар учун ўқишга киришда махсус квоталар ажратилади

Бу борада тегишли вазифа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4995-сон қарорида белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан келгуси уч ўқув йили давомида Узун тумани Боботоғ ҳудудидаги ёшлар учун давлат грантлари бўйича квоталарни ошириш лимитлари доирасида Сурхондарё вилоятидаги педагогика ва тиббиёт йўналишларидаги олий таълим муассасаларига қўшимча махсус квоталар ажратилади.

Махсус квота бўйича ўқишга қабул қилинган ёшлар олий маълумотга эга бўлганидан сўнг, ўз ҳудудида камида 5 йил давомида меҳнат қилиши кўзда тутилган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube