Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.8K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Халқаро анжуманлар - 2021.pdf
3.2 MB
2021 йилда ХАЛҚАРО миқёсида ўтказиладиган 278 та илмий ва илмий-техник тадбир рўйхати.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 9 мартдаги буйруғи билан Мухиддин Бахритдинович Калонов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази директори – Тошкент давлат иқтисодиёт университети проректори лавозимига тайинланди.

Мухиддин Калонов 1977 йил Навоий вилоятида туғилган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти (2000 йил), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2006 йил) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2012 йил)ни тамомлаган.

Иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

👉Шу кунга қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети бизнес бошқаруви ва логистика кафедраси мудири лавозимида ишлаб келган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
👍1
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 10 мартдаги буйруғи билан Ўрал Чориевич Ахмедов Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали директори лавозимига тайинланди.

Ўрал Ахмедов 1978 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Термиз давлат университети (2000 йил) ва Ўзбекистон Миллий университети (2002 йил)ни тамомлаган.

Кимё фанлари номзоди, доцент.

👉Шу кунга қадар Термиз давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
ОТМ янгиликлари: Тошкент давлат иқтисодиёт ва Лондон университетлари ҳамкорлигида халқаро қўшма таълим дастури амалга оширилади

📌 Буюк Британиянинг 17 та нуфузли университетидан иборат Лондон университети (University of London) федерацияси Тошкент давлат иқтисодиёт университетида қўшма таълим дастурини маъқуллади ва янги ўқув йилидан бошлаб қабул амалга оширилишини маълум қилди. Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) академик раҳбарлиги асосида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Лондон университети (University of London) ҳамкорлигидаги халқаро қўшма таълим дастурига 2021-2022 ўқув йилидан Бухгалтерия ҳисоби ва молия, Иқтисодиёт ва Банк иши ва молия таълим йўналишлари бўйича қабул амалга оширилади.

📌 Айни кунларда талабалар ўртасида кураш спорт тури бўйича 15 та вазн тоифасида “Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги” учун ҳудудий саралаш босқичи беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Андижонда бўлиб ўтган беллашувларда Андижон давлат университети жамоаси 12 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза; Андижон машинасозлик институти 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза; Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти жамоаси 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини жамғарди. 1-ўринни эгаллаган талабалар мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

📌 Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти спорт саройида бўлиб ўтган беллашувларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали терма жамоаси 1-ўринни эгаллади ва кубок соҳиби бўлди. Умумжамоа ҳисобида 2-ўринни Нукус давлат педагогика институти, 3-ўринни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети терма жамоалари эгаллади.

📌 2020-2021 ўқув йили баҳоридан бошлаб Тошкент давлат стоматология институти жамоасига дунёнинг етакчи университетларидан 25 нафар хорижий педагог ишга қабул қилинди. Ҳамкор университетлар орасида дунёдаги QS халқаро рейтингга кирувчи Италиянинг Милан университети, Финляндиянинг JAMK университети, Россиянинг РУДН университети ва бошқалар ўрин эгаллаган. Мазкур педагоглар «Стоматология» ва «Даволаш иши» йўналишидаги фанлардан маъруза ва амалий фанларни ўқитишга жалб қилинди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
🏆 TDYU “Vazir kubogi”ning Toshkent shahar bosqichiga mezbonlik qildi

🥋 Toshkent davlat yuridik universitetida oliy talim muassasalari talabalari o‘rtasida millliy kurash bo‘yicha o‘tkazilib kelinayotgan “Vazir kubogi” musobaqasining Toshkent shahar bosqichi bo‘lib o‘tdi.

👏 Musobaqa avvalida TDYU rektori Rahimjon Xakimov so‘z olib, barcha ishtirokchilarga omad tiladi.

👥 Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi, Toshkent davlat yuridik universiteti, Kurash federatsiyasi, Talabalar sporti assotsatsiyasi hamkorligida tashkil etilgan musobaqada erkaklar o‘rtasida 7 ta, ayollar o‘rtasida 8 ta vazn toifasida poytaxtimizdagi 25 ta oliy ta’lim muassasasidan 200 nafardan ortiq talaba yigit-qiz ishtirok etdi.

👍 Mazkur bahslarda ishtirok etgan universitetimiz sportchilari orasidan “Ommaviy huquq” fakulteti talabasi Jayhun Nazarov 1-o‘rin (81 kg)ni egallagan bo‘lsa, “Xalqaro huquq va qiyosiy huquqshunoslik” fakulteti talabasi Temur Qahhorov (73 kg) va “Ommaviy huquq” fakulteti talabasi Luiza Urazbayeva (48 kg) 2-o‘rin hamda “Jinoiy odil sudlov” fakulteti Bahrom Masharipov 3-o‘rin (81 kg)ga sazovor bo‘ldi.

🎁 Musobaqa g‘oliblari diplom va esdalik sovg’alar bilan taqdirlandi.

——————————

🏆 В ТГЮУ состоялся Ташкентский городской этап Кубка министра

🥋 В Ташкентском государственном юридическом университете прошел Ташкентский городской этап соревнований на Кубок министра по национальному курашу среди студентов высших образовательных учреждений.

👏 В начале соревнований выступил ректор ТГЮУ Рахимжон Хакимов и пожелал удачи всем участникам.

👥 В соревнованиях, организованных Министерством высшего и среднего специального образования, Ташкентским государственным юридическим университетом, Федерацией кураша, Ассоциацией студенческого спорта приняли участие более 200 студентов 25 высших образовательных учреждений столицы: в 7 весовых категориях среди мужчин, 8 весовых категориях среди девушек.

👍 Студент факультета публичного права Жайхун Назаров занял 1-е место (81 кг), студент факультета международного права и сравнительного правоведения Темур Kаххоров (73 кг) и студентка факультета публичного права Луиза Уразбаева (48 кг) заняли 2-е место, студент факультета уголовного правосудия Бахром Машарипов (81 кг) занял 3-е место.

🎁 Победители награждены дипломами и памятными подарками.

@tsulofficial
🌐 Ўзбекистон ва Россия: олий таълимда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Россия Федерацияси Президенти Администрациясининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Антон Рибаков бошчилигидаги делегация билан ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

📌 Унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги вакиллари, юртимизда филиал очиш ташаббусини билдирган Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тиббиёт институти, Москва давлат геодезия ва картография университети ҳамда А.Н.Косигин номидаги Россия давлат университетлари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Учрашувда Бухоро шаҳрида икки давлат ректорларининг учинчи минтақавий конференциясини ташкил этиш, Москва шаҳрида Ўзбекистон-Россия иккинчи таълими форумини ўтказишга тайёргарлик кўришга доир барча ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

✍️ Музокаралар якунида Ўзбекистонда янги филиал очишда, аввало мавжуд бўлмаган таълим йўналишларда ўқитишни ташкил этиш, иқтисодиёт ва бизнесда эҳтиёж юқори бўлган йўналишларда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Россиялик ҳамкорларнинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунда юртимизда жами 25 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари фаолият юритаётган бўлса, шулардан 12 таси Россия Федерациясига тегишли.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерацияси делегацияси билан бўлиб ўтган учрашув тафсилотларидан

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram| edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Илҳом” мукофоти танловига ҳужжат топширдингизми?

Талабалар ва ОТМларда фаолият олиб бораётган ёшлар ўртасида шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганишга бағишланган “Илҳом” мукофоти ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

❇️ Танлов ғолиблари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланади:

1️⃣-ўрин – “Spark” автомобили;
2️⃣-ўрин – 30 млн. сўм пул мукофоти;
3️⃣-ўрин – 15 млн. сўм пул мукофоти.

❗️Танлов 2 босқичда ўтказилади.

⏳ Шошилинг, 15 мартга қадар ОТМнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилинг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 11 мартдаги буйруғи билан Сухраб Фарманович Маматов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Сухраб Маматов 1979 йил Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти (2000 йил), Тошкент давлат аграр университети (2002 йил) ва Тошкент давлат техника уневерситети
(2006 йил)ни тамомлаган.

Иқтисодиёт фанлари номзоди.

Шу кунга қадар “Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ директорининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Умумхалқ ҳашари кўтаринки руҳда бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 96-Ф-сонли фармойиши билан бугун юртимизда “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Бугун эрта тонгдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги барча таълим муассасаларида халқимизга хос бўлган қадрият – ҳашар ишлари кўтаринки руҳда бошланди.

Профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан таълим муассасалари ҳудуди ва атрофидаги майдонлар тозаланиб, ўқув бинолари, спорт иншоотлари, талабалар турар жойларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Вазирлик ҳовлисида жамоа томонидан ҳашар ўтказилиб, дарахтларнинг таги тозаланди, уларга шакл берилиб, оқланди, ариқлар тозаланди. Ҳашар ишлари вазирлик ҳудудида олиб борилди. Ҳашар иштирокчилари учун вазирлик ҳовлисида ош ташкил этилди.

Олий таълим тизимида умумхалқ ҳашари давом этмоқда.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Олий таълим муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

📌 Aйни дамда Хоразм вилоятида қор ёғиб турганлиги сабаб ТТА Урганч филиалида ҳашар бинонинг ички қисмида олиб борилмоқда. Шунингдек, барча профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талабаларга қулайлик яратиш мақсадида бино атрофи ва кириш қисмлари қордан тозаланди.

📌 Жиззах давлат педагогика институти жамоаси ҳамда талаба-ёшлар таълим муассасаси жойлашган бино атрофи ва ички ҳудудларни тартибга келтирдилар, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни буталаш ишлари амалга оширилди.

📌 Тошкент молия институтида ўтказилган ҳашарда институтнинг ишчи-ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда кўнгилли талаба-ёшлар иштирок этди. Институт ҳудуди супурилиб, ариқлар тозаланди, ўқув аудиториялари ҳамда кутубхоналар тартибга келтирилди.

📌 Самарқанд давлат чет тиллар институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари институт ҳовлисидаги очиқ майдонлар, ўқув бинолари, кутубхоналар ва талабалар турар жойларида ўтказилган ҳашар ишларида қатнашдилар.

📌 Бухоро давлат университетида ўзаро ҳамжиҳатлик, иноқлик асосида ташкил этилган тадбир натижасида университет ҳовлиси, хизмат хоналари озода, шинам ва обод ҳолга келтирилди. Университет ҳудуди бўйлаб мевали ҳамда манзарали 300 дона дарахт кўчатлари экилди.

📌 Эълон қилинган умумхалқ хайрия ҳашари доирасида Жиззах политехника институти жамоаси томонидан ҳам ҳашар фаоллик билан ташкил этилиб, институтнинг барча ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин олиб борилди.

📌 Андижон давлат университети ҳудудидаги 4800 туп кўчат ва дарахтларга баҳорий ишлов берилиб, оқланди. Умумий 8.4 гектардан ортиқ майдон ва йўлаклар, ариқлар тозаланди. Барча факультет ўқитувчи-профессорлари ўзларига бириктирилган жойларга мевали ва манзарали дарахт экишди.

📌 Шунингдек, бугун республикамиз бўйлаб барча ОТМларда “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Муносабат

📌 Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Бухоро давлат университети ўқитувчисининг Устоз шаъни ва мақомига хос бўлмаган хатти-ҳаракатига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эътибор қаратди.

‼️ Ўрганишлардан сўнг, мазкур ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддасига мувофиқ бекор қилинди.

⚠️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ҳамда манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва шу кунларда олий таълим тизимида коррупцияга қарши "комплаенс назорат" тизими жорий этилаётганини маълум қилади.

✔️ Жамоатчилик назоратини амалга оширган ижтимоий тармоқлар вакиллари ва талабаларимизга миннатдорчилик билдирамиз ва бу ҳолат барча олий таълим муассасаларида муҳокама қилинишини маълум қиламиз.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube