Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Ҳамкорлик

Тўрт томонлама ўзаро ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун, 2020 йилда тақдим этилган 8,2 миллион давлат хизматларининг атиги 16 фоизидан онлайн форматда фойдаланилган.

Ушбу меморандумларда ҳамкорлик доирасида 590 мингдан зиёд талаба ва 41 мингдан ортиқ профессор-педагоглар, 504 мингга яқин ўқитувчи ҳамда 439 минг мактаб битирувчиси, шунингдек мактабгача таълим соҳасининг 100 мингга яқин ходимини электрон хизматлардан фойдаланишга ўқитиш назарда тутилмоқда.

Батафсил 👈🏼📰

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Жараён

Айни вақтда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Универсиада – 2020” спорт мусобақаларининг умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндорлари бўлган ҳудудий терма жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига малакали ва энг муносиб кадрларни очиқ мустақил танлов орқали танлаб олиш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.

Унга кўра, эндиликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг вакант лавозимларига ишга қабул қилиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали амалга оширилади.

🔶 Сизда вазирликнинг вакант лавозимларига очиқлик ва тенглик тамойили асосидаги танловлар орқали ишга кириш имконияти мавжуд.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
#Муносиблар тақдирланди

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Универсиада – 2020” спорт мусобақаларининг умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндори бўлган ҳудудий терма жамоаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

📌 Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси масъул раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари, спорт клублари, спортчи талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов сўз олиб, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар, спорт турларини оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этиб ўтди.

👉Шундан сўнг ғолиб жамоаларга “Президент совғаси”, диплом ва статуэткалар топширилди.

🔰Маълумот ўрнида айтиш керакки, умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти терма жамоаси 1-ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 2-ўринни ва Самарқанд вилояти терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларнинг ҳар бирига “Президент совғаси” сифатида жами 80 млн. сўмлик спорт жиҳозлари жумладан, бир жамланмадан дзюдо ва кураш спорт тури учун татамилар ҳам топширилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​#Расман

⚡️Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2021 йил учун рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори (12- ва 19-қ/қ -сон, 24.03.2021 й.) билан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат қуйидаги халқаро ташкилотлар рейтинги асосида тузилди:

👉 ARWU – The Academic Ranking of world Universities;
👉 THE – Times Higher Education;
👉 QS – Quacquarelli Symonds World University Rankings.

Рейтингда биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.

❗️❗️❗️Қўшма қарор билан тасдиқланган халқаро тан олинган ташкилотларнинг ОТМлар рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати 2021 йил учун шакллантирилган ҳамда навбатдаги рейтинг эълон қилингунга қадар амал қилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Раҳбарлар ва ёшлар учрашувидан

Aйни вақтда Қарши шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ёшларнинг муаммо ва таклифларига бағишланган пресс-клуб шаклидаги “Раҳбарлар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мазкур учрашувда Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродулла Холмухамедов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбаев, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ҳамда вилоятдаги тижорат банклари бошқаруви раислари иштирок этишиб, ёшлар томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганишиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар беришмоқда.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube