Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.8K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Edu.uz pinned a file
​​Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг “Смарт-кампуси” билан яқиндан танишув

🔰Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан 2018 йилда Республикамизда халқаро мақомга эга бўлган илк давлат университети – “Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилган эди. Ҳозирги кунда унда бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича 18 та йўналишда ва магистратура дастури бўйича 3 та йўналишда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган соҳа учун мутахассислар тайёрланади.

🌐 2019 йилдан бошлаб Университетда бакалавриат учун икки дипломли қўшма таълим дастурлари (3+1 Double degree) татбиқ этилиб келмоқда.

🏬 Университет кампусида талабалар учун моддий-техник имкониятлар, хусусан ўзига хос дизайнга эга ўқув бинолари, юқори технологияли университет кутубхонаси, электрон ресурслар маркази, “Brainstorming-room” хонаси, ўқув-ишлаб чиқариш комплексига кирувчи меҳмонхона ва бошқа қулайликлар яратилган.

Эндиликда, ушбу Университетда ташкил этилган ўқув-жараёни, маънавий-маърифий муҳит, IT технологиялардан фойдаланиш каби бир қатор амалга оширилган ишларни таништириш мақсадида барча олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчиларининг ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_билан_танишинг

“Ипак йўли” туризм халқаро университети
билан танишинг

🌐 https://www.univ-silkroad.uz/uz/
🔹https://t.me/univ_silkroad_uz
🔹https://www.facebook.com/univsilkroad.uz/

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
ЎзДЖТСУнинг талаба-қизлари тарихий ғалабага эришди

🤸‍♀️Хабарингиз бор жорий йилнинг 16-18 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқич мусобақалари бўлиб ўтди.

📌Мазкур мусобақа Токио-2020 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этди.

🥇Мусобақа доирасида ўзбекистонлик қизлар тарихда биринчи маротаба гуруҳ машқларининг кўпкураш йўналишида ғолибликни қўлга киритишди.

👭Қувонарлиси, улар орасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети бадиий гимнастика таълим йўналиши талаба-қизлари Камола Ирназарова, Нилуфар Шомуратова ва Динара Равшанбековалар ҳам шоҳсупага кўтарилди.

🌟Ушбу ғалабалар юртимизда хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланиши учун яратилган имкониятларнинг самараси эканлигидан далолат беради.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчилик_янгиликлари

📌Президент Қарори ва Фармонига шарҳ

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

2021 йил 1 майдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

🔰Фармонга кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб:

🔹
Профессионал таълим ташкилотларининг “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи-ёшларига корхоналарда амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг икки баравари ( 490 минг сўм) миқдорида Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

🔹
Талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган талабаларининг 60 фоизига ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм), қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 баравари (122 минг сўм)дан ошмаслиги лозим.

☝️Ушбу имконият давлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган, фаол талабалар учун татбиқ этилади.

🔰2021 йил 1 июндан бошлаб
:

✅ давлат олий таълим муассасаларига 10 тагача маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилади;
✅давлат олий таълим муассасалари ректорлари томонидан бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшайдиган уюшмаган ёшлари ОТМда ташкил этилган фан ва спорт тўгаракларига бепул жалб қилинади.

Батафсил видеолавҳада👆

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
​​🇺🇿Самарқанд олийгоҳларининг китоб фондлари учун янги ўқув адабиётлар

🔺Самарали ўқув жараёнининг асосини ихтисослашган дарслик ва ўқув-қўлланмалар ташкил қилади. Талабаларни керакли бўлган ўқув-қўлланмалар билан тезкор ва мунтазам таъминлаб бориш – давр талаби.

📚Шу мақсадда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасаларининг кутубхоналарига 698 турдаги жами 3171 та китоб туҳфа этилди.

☝️Муҳими, ушбу ўқув-қўлланмалар олийгоҳларнинг мавжуд ва истиқболли эҳтиёжлари асосида тақдим этилди.

🇷🇺Новая учебная литература для книжных фондов ВУЗов Самарканда

🔺Основу эффективного учебного процесса составляют специализированные книги и учебные пособия. Оперативное и регулярное обеспечение студентов необходимыми учебниками стало требованием времени.

📚С этой целью Министерство высшего и среднего специального образования передало в дар библиотекам ВУЗов Самаркандской области 3171 книгу 698 наименований.

☝️Примечательно, что эти учебные пособия были предоставлены с учетом текущих и грядущих потребностей самих ВУЗов.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
👍1
#Matbuot_anjumani

Бугун, 22 апрель куни соат 12:00да АОКА анжуманлар залида «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар» мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилади.

Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Матбуот анжумани жараёнлари UzReport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#ЭЪЛОН

Жорий йилда халқаро ва республика миқёсида жами 654 та анжуман ўтказилади

❗️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-ф-сонли фармойиши билан 2021 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

✅ Унга кўра, 2021 йилда:

👉 278 та халқаро;
👉 376 та республика миқёсида;
👉 жами 654 та илмий ва илмий-техник тадбир ўтказилади.

🔰Анжуманлар 8 та йўналишда ташкил этилади. Мазкур анжуманларда иштирок этишни хоҳловчи профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ҳамда талабалар анжуман ахборот хатлари бўйича маълумотларни вазирлик веб-сайти орқали ҳам олишлари мумкин.

Ахборот хатлари билан танишиш: 👉 https://edu.uz/uz/pages/conference-and-seminars

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube