Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.8K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Наманган давлат университетида пресс-клуб иш бошлади

🔘 Республика вилоятлари орасидан Наманган давлат университетида илк пресс-клуб фаолияти йўлга қўйилди. Пресс-клубнинг дастлабки сони Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 16 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросига бағишланди.

🔸Пресс-клубда университет маъмурияти, факультет ва кафедралар раҳбарлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди.

🔸Илк учрашувда журналистлар ва блогерлар томонидан олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари бўйича университетда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида кўплаб саволлар муҳокама қилинди.

🔸Пресс-клуб фаолиятини вилоятда йўлга қўйиш миллий ва халқаро ахборот маконида давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига жамиятдаги ўзгаришлар ҳақида холис ва тўлиқ ахборот етказиш асосида очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишга хизмат қилади.

👉 @eduuz
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида янги тайинловлар

🔰 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва вазир Абдуқодир Тошқулов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда сиёсий фанлар номзоди Комилжон Ҳамидович Каримов вазирнинг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори Раҳим Расулжонович Хакимов вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб таништирилди.

📌 К.Каримов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 17 сентябридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

📌 Р.Хакимов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 28 майидан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

👉@eduuz
🇺🇿 Ўзбекистон-Венгрия ректорлар форумининг сўнги манзили Бухоро бўлди

▪️Бухоро давлат университетида давом эттирилган форумнинг
сўнги кунидаги тадбирда Венгриялик академик делегация, шу мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ҳамда Навоий, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ОТМ ректорлари ва филиаллар директорлари иштирок этди.

🔸Тадбир доирасида икки давлат олийгоҳлари ўртасида 10 та меморандум имзоланди.

🔸Мазкур ҳамкорлик алоқаларидан:

— олий таълим жараёнларини рақамлаштириш;
— масофавий таълимдаги устувор методлар, замонавий ўқитиш технологиялари, агрономия ва биотехнологиялар, ахборот технологиялари, лойиҳаларни бошқариш йўналишлари бўйича тренинглар ташкил қилиш;
— тажриба ва академик алмашинувни йўлга қўйиш;
— муҳим соҳаларда бакалавр ва магистратура босқичларида икки томонлама диплом дастурларини ишга тушириш мақсадлари кўзланган.
〰️〰️〰️〰️