Edu.uz
✔
144K subscribers
40K photos
7.63K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#ОТМ_kitobchallenge

ОТМ ректорлари китоб акциясида ҳамон фаоллик кўрсатишмоқда.

Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботир Сулаймонов ўзи ўқиган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 25-сон мактабга ташриф буюрди ва мактаб кутубхонасига ўзининг шахсий коллекциясидан китоблар совға қилди.

Жиззах давлат педагогика институти ректори Абдуғани Холбеков ҳам мазкур лойиҳа доирасида ўзи таҳсил олган Жиззах вилоятидаги 12-сон мактаб кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналаридан иборат 50 дан ортиқ китоб жамланмасини тақдим қилди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ректори, техника фанлари доктори Ахмед Реймов ўзи таҳсил олган Қораўзак туманидаги 10-сон мактабга 100дан ортиқ китоблар ва мактаб ўқувчиларига турли хил спорт анжомларини совға қилди.

Жиззах политехника институти ректори Алишер Усманкулов ўзи ўқиган Жиззах вилояти 57-сон мактабга шахсий кутубхонасидан ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари тўпламини ҳадя қилди.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори Худайназар Юнусов ўзи таҳсил олган Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 48-сон мактаб кутубхонасига 40 дан зиёд дарсликлар, илмий-оммабоп ва бадиий асарлар тўпламини тақдим қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#OTM_янгиликлари

Бутунжаҳон муайтай федерацияси (WMF)нинг таклифи билан шу йилнинг 8-20 март кунлари Тайланднинг Бангкок ва Паттая шаҳарларида бўлиб ўтган XVI Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этди.

Қувонарлиси, мусобақада Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2-босқич талабаси Темур Жабборов 81 кг вазн тоифасида қатнашиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади ва чемпионлик камарини қўлга киритди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#ОТМ_kitobchallenge

Адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 242-сон мактабга ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиётига оид 80 дона турли номдаги бадиий ва публицистик китоблар тўпламини тақдим қилди.

Тошкент давлат стоматология институти ректори тиббиёт фанлари доктори, профессор Жасур Ризаев ўзи таҳсил олган Тошкент шаҳридаги 92 ва 254-сонли мактабларга шахсий кутубхонасидан 130 дан ортиқ китобларни совға қилди.

Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори Пахратдин Палуаниязов ўзи ўқиган Кегейли туманидаги 21-сон мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ китоб ва мактабнинг 1-синф ўқувчиларига ёзув қуролларини совға қилди.

Наманган муҳандислик-технология институти ректори, профессор Одилжон Маматкаримов ўзи ўқиган Уйчи туманидаги 1-сон мактабга ташриф буюриб, ўқувчиларга 100 дона янги нашр этилган бадиий адабиётлар ҳамда ўзининг физика фани бўйича ёзган ўқув қўлланмаларини тақдим қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#OTM_янгиликлари

“Ҳадиси шариф билимдони” аниқланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
да ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб беришга, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликка ундовчи ҳадисларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ҳадиси шариф билимдони” интеллектуал мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Академиянинг Исломшунослик факультети талабаларидан иборат 6 та жамоа иштирок этди. Академия ректори, профессор Шуҳрат Ёвқочев талабалар ва мусобақа мухлисларини қутлаб, мусобақа қатнашчиларига омад тилади.

Жамоалар “Тарихи Муҳаммадий” асари бўйича саволларга жавоблар, ҳар бир иштирокчига берилган 10 та саволга тезкор жавоб, Имом Нававийнинг “40 ҳадис” китобидан келтирилган ҳадисларни давом эттириш ва таржимасини айтиб бериш ҳамда “ҳадислар занжири”ни узвий давом эттириш каби шартлар бўйича куч синашди.

Якунда “Ҳадис билимдонлари” жамоаси биринчи, “Ёш муҳаддислар” жамоаси иккинчи, “Термизий авлодлари” жамоаси эса учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари, китоблар тўплами ҳамда “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасининг рамзий статуэткалари тақдим этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан янги ташаббус: “Ўзбекистон – сеҳрли диёр!”

Мамлакатимиз олий таълим муассасаларидан саралаб олинган 57 нафар иқтидорли талабалар учун илк маротаба жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб “Ўзбекистон – сеҳрли диёр!” ички туризм лойиҳаси ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида талабаларга хорижий тиллар, нутқ маданияти, вокал ва хореография йўналишларида маҳаллий ва хорижлик профессор-ўқитувчилар томонидан маҳорат дарcлари ташкил этилмоқда.

Талабалар дунёқарашини янада кенгайтириш ва юртимиз тарихига оид билимларини ошириш мақсадида “Ўзбекистон – сеҳрли диёр!” шиори остида юртимиз бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Фаол ва ташаббускор талабалар гуруҳ мураббийлари билан биргаликда жорий йилнинг 4 апрелидан бошлаб Самарқанд (4-6 апрель), Бухоро (7-9 апрель), Хоразм (10-12 апрель) ва Фарғона (15-16 апрель) вилоятлари бўйлаб саёҳат қиладилар.

Сайёҳат якунида ҳар бир талаба қадимий обида ёки тарихий ёдгорлик мажмуаси ҳақида тақдимот тайёрлаб, ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади. Лойиҳада фаол иштирок этган талабалар сертификат билан тақдирланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#ОТМ_янгиликлари

Япония элчиси ҳамкорлик ўрнатиш учун Cамарқанд давлат чет тиллари институтига келди

Япон ОТМлари ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ўртасида ҳамкорлик алоқларини ўрнатиш мақсадида Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Набуаки ИТО бошчилигидаги делегация институтга ташриф буюрди.

Элчи жаноблари ОТМдаги мавжуд шарт-шароитлар ҳамда институт қошида очилган Конфуций институти билан яқиндан танишди, япон тили ўқитувчилари ва талабалар билан суҳбатлашди.

Музокараларда институт ва унинг академик лицейида япон тилини ўқитишни ривожлантириш, элчихона ва институт ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасида таклифлар билдирилди.

Набуаки ИТО институт талабаларига япон тилини ўрганишда фойдаланиш учун замонавий дарслик ва адабиётлар совға қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Россияда талабалар ташаббуси билан Ўзбекистон кунлари ташкил этилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташаббуси билан Россиянинг Нижний Новгород давлат лингвистика университетига академ мобиллик дастури бўйича 10 нафар талаба ҳамда 3 нафар профессор-ўқитувчи юборилган эди.

Куни кеча улар томонидан Нижний Новгородда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Наврўз байрами ўтказилди.

Талабалар томонидан ташкил этилган ўзбек миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ва миллий таомларга бой байрамона ўзбек дастурхони ҳам меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw