Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
​​Диққат, эълон!

Республикамизда 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, жорий этилган янгиликлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиб бориш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди.

Фуқаролар (71) 246-16-04 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned «​​Диққат, эълон! Республикамизда 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, жорий этилган янгиликлар мазмун…»
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.

Эндиликда ОТМларга ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.

Cиртқи таълимга
ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади.

Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.

Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.

Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1327

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Расман! 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

ЎзР Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли Қарори билан 2019/2020 ўқув йилида ЎзР ОТМларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилишнинг параметрлари тасдиқланди:

Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 80 430 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 19 985 нафар;
кечки таълим шаклига –1 985 нафар.

магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned «Расман! 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди ЎзР Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли Қарори билан 2019/2020 ўқув йилида ЎзР ОТМларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилишнинг параметрлари тасдиқланди: Бакалаврлар тайёрлаш…»
#Қабул2019

2019 йил 17 июнь ҳолатига жами 82 нафар абитуриент ОТМга ҳужжат топширди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

Бугун, 17 июнь куни ЎзР Президентининг "2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра тўлов-контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

Олий таълим муассасалари ваколатлари кенгайтирилди

2019 йил 17 июнь
куни ЎзР Президентининг "2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан ОТМлар ректорлари (филиаллар директорлари)га тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилди. Жумладан:

👉 чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича ЎзР фуқаролари учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;

👉 ОТМнинг салоҳияти ва ҳудудий жойлашуви, шунингдек абитуриентларнинг олий таълимга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг Давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилди.

Бунда, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича қабул кириш синовлари натижасига кўра ОТМларга давлат буюртмаси параметрлари доирасида ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, қарор билан ОТМларга янги ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Бунда, ўқишга қабул қилиш тегишли иш берувчиларнинг тавсияси асосида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимлар кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат натижаларига асосан амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги "Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети» Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалига қабул тўғрисида"ги 504-сонли қарори қабул қилинди.

2019/2020 ўқув йили учун “ММФИ” (Москва муҳандислик-физика институти) миллий тадқиқот ядро университети» Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалида бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квоталари 100 киши миқдорида қуйидаги мутахассисликлар бўйича белгиланди:

👉 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25;
👉 Ядро физикаси ва технологиялари – 25;
👉 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25;
👉 Электроэнергетика ва электротехника – 25.

Филиалда кадрлар тайёрлаш фақат грант асосида амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда.

Жорий йилда кириш кириш тест синовлари 25 июлдан 20 август кунига қадар ташкил этилади.

Абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда. Жумладан:

👉 Янги ўқув йилида янги ташкил этилган 16 ОТМда (8 тадан хорижий ва маҳаллий ОТМ) қабул бошланади;

👉 ОТМларга қабул квоталари қарийб 20 фоизга оширилиб, 120 мингдан ортиқ абитуриентлар талабаликка қабул қилинади;

👉 абитуриентларга ОТМларга ўқишга киришда учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш имконияти берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Мақсадли қабул-2019.pdf
554.7 KB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ҳудудлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат грантлари асосида мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида соғлиқни сақлаш, маданият ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун жами 2013 нафар абитуриент мақсадли қабул асосида давлат гранти бўйича талабаликка қабул қилинади.

Бунда мақсадли қабул қуйидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМларда амалга оширилади:

👉 Маданият вазирлиги – 68 та;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1535 та;
👉 Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантитиш давлат қўмитаси – 175 та;
👉 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – 235 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
👍1
Вазирнинг талабалар билан учрашуви давом этмоқда: Иномжон Мажидов Қорақалпоғистонда

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов 2019 йилнинг 16-17 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, ҳудуддаги ОТМлар талабалари ва жамоаси билан учрашди.

Талабалар билан учрашувда асосан ўқув жараёнларини амалиёт билан уйғун ҳолда олиб бориш, баҳолаш тизими, имтиёзлар ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари эркин мулоқот тарзида муҳокама қилинди.

ОТМлар раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари билан суҳбат асосан Президент томонидан соҳа олдиган қўйилган долзарб мавзуларда бўлиб ўтди. Кадрлар тайёрлашда иш берувчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш лозимлиги таъкидланди, ўқув жараёнларига, аввало, инсон капиталига қаратилган инновацион инвестицияларни жалб қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Вазир Қорақалпоғистон ОТМларининг 2019/2020 ўқув йилги қабул жараёнига тайёргарлик ҳолати билан танишар экан, қабул жараёнини абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ҳар томонлама қулайлик яратган ҳолда ташкил этиш, сўнгги ўзгариш ва имтиёзлар билан таништириш лозимлигини таъкидлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда.

Жумладан, магистратурага қабул қилишда бакалавриат битирувчиларига бакалавриат таълим йўналишига турдош бўлмаган магистратура мутахассисликлари бўйича ҳам танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, жорий йилда илк маротаба қуйидаги янги замонавий бакалавриат таълим йўналишларига қабул амалга оширилади:

👉 «Амалий коинот технологиялари»;
👉 «Рақамли иқтисодиёт»;
👉 «Технологик таълим»;
👉 «Мактабгача таълим психологияси ва педагогикаси»;
👉 «Урбанистика»;
👉 «Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти»;
👉 «Деворбоп ва пардозбоп қурилиш материаллари технологияси»;
👉 «Саноат корхоналарида инновацион лойиҳалар бошқаруви»;
👉 «Электрон тижорат»;
👉 «Мактаб менежменти».

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​2019-2023 йилларда Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

2019 йил 18 июнда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш мақсадида университетнинг Ўзбекистон Республикаси олий таълими байроқдори сифатидаги мақомини тиклашнинг мустаҳкам асоси, амалий механизми ва кафолати бўлишга қаратилган 9 та мақсадли дастур ишлаб чиқилади.

Қарор билан 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб университетда бир қатор янгилик ва ўзгаришлар жорий этилади:

👉 Муҳандислик математикаси, компьютер фанлари ва технологик менежмент йўналишлари бўйича Ўзбекистон – Исроил факультети ташкил этилади;

👉 Республика ОТМлари учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш методологиясини мувофиқлаштиришнинг ўқув-методик ва илмий патронаж бўйича базавий ОТМ сифатида университетнинг ўқув-методик таъминлаш ва таълим сифатини назорат қилиш бўйича проректори лавозими жорий этилади.

👉 М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида синовдан ўтган тажрибани ўрганишни ҳисобга олган ҳолда раҳбарлар ҳамда профессор-ўқитувчилар таркиби фаолиятининг самарадорлигини тасдиқланган мақсадли дастурлар бўйича рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ЎзМу ҳузурида Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилади.

Университетни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, жамғарма маблағлари фақат ходимлар ва профессор-ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кредитор қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қонунчилик_янгиликлари

2019 йил 17 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-4359-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

👉 ОТМларнинг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, ОТМлар томонидан мустақил равишда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилади;

👉 ногиронлиги бўлган шахсларга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг умумий сонига нисбатан қўшимча икки фоизли давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрлари бўйича ОТМларининг кундузги, сиртқи ёки кечки таълим шаклларидан бирида таълим олиш ҳуқуқи берилади;

👉 тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилади;

👉 давлат буюртмаси параметрлари доирасида ОТМларининг сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишнинг тўлов-контракт қиймати тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли учун белгиланган тўлов-контракт қийматидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади;

👉 магистратурага қабул қилишда абитуриентларнинг қабул бўйича белгиланган турдош бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги магистратура мутахассисликларидан ташқари бошқа магистратура мутахассисликлари бўйича ҳам танловда иштирок этишига рухсат берилади;

👉 ОТМлар ректорларига (филиаллар директорлари) бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича ЎзР фуқаролари учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA