Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Олий таълим соҳаси вакилларининг
Ўзбекистон халқига
МУРОЖААТИ

Бундан бир аср муқаддам она юртимиз Туркистон ўлкаси тақдири зиёлиларимизнинг ҳаёт-мамот масаласига айланган пайтда буюк маърифатпарвар олим Абдурауф Фитрат “Ҳар бир мамлакатнинг толеси ва тараққиёти ёшларга қандай таълим ва тарбия берилишига ҳар томонлама боғлиқдир”, деган эзгу шиорни ўртага ташлаган эди.

Ўтган оғир ва машаққатли йиллар буюк келажакни ҳар томонлама етук ва юксак малакага эга мутахассис кадрлар тайёрламасдан қуриш мумкин эмаслигини тасдиқлади.

Шу боис, мамлакатимизда соғлом ва ҳар қандай иллатлардан холи бўлган таълим-тарбия муҳитини шакллантириш бугун ҳар биримизнинг муҳим ва устувор вазифамиз бўлмоғи лозим.

Бу йўлда тўсиқ бўлаётган муаммоларни баратараф этиш, таълим тизими софлиги ва шаффофлигини таъминлаш, айниқса, унинг обрўсига путур етказаётган коррупцияни бартараф этиш кечиктириб бўлмайдиган вазифамиз ҳисобланади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1491

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Қабул2019 #Магистратура

👉 Жорий йилнинг 17 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 2484 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 1457 нафар).

⏱ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

✔️ 2019/2020 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари - жами 7705 та.

⚡️2019/2020 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларининг магистратурасида табиий ва муҳандис-техник соҳа мутахассисликлари қабул кўрсаткичлари тўлиқ давлат гранти бўйича белгиланди.

✅ Жорий йилда янги 41 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Қабул2019 #магистратура

2019/2020 ўқув йилидан кадрлар тайёрлаш жорий этилаётган
янги магистратура мутахассисликлари рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Абитуриентлар диққатига!

2019 йил 20 июлдан
2019/2020 ўқув йили тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни тарқатиш бошланади. “Абитуриент рухсатномаси”ни тарқатиш қуйидагича амалга оширилади:

1. Абитуриентлар 20-июлдан бошлаб Интернет орқали Давлат тест маркази www.dtm.uz расмий веб-сайтининг “Рухсатномани чоп этиш” бўлимидаги махсус ойнага паспорт (ёки туғилганлик гувоҳномаси) серияси ва рақамини киритади.

Экранда пайдо бўлган “АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ” ва “АБИТУРИЕНТГА ЭСЛАТМА”ни чоп этиб олади.

Буларни интернет тармоғига уланган компьютер бўлган хохлаган жойда: уйда, Интернет клублари ва бошқа жойларда амалга ошириш мумкин.

Кундузги таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 23-26 июль кунлари ва Сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 27-29 июль кунлари яшаш жойидан қатъи назар қуйидаги ташкилотларга мурожаат этиши ва рухсатномаларини олишлари мумкин:

-ихтиёрий туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари;
-ихтиёрий Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари;
-ихтиёрий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари.

Ушбу ташкилот ходимлари ДТМнинг www.dtm.uzрасмий веб-сайтидан юқорида қайд этилган тартиб бўйича “Абитуриент рухсатномаси”ни абитуриентга чоп этиб беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Edu.uz pinned a photo
Edu.uz pinned «Абитуриентлар диққатига! 2019 йил 20 июлдан 2019/2020 ўқув йили тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни тарқатиш бошланади. “Абитуриент рухсатномаси”ни тарқатиш қуйидагича амалга оширилади: 1. Абитуриентлар 20-июлдан бошлаб Интернет…»
#Қабул2019 #Магистратура

👉 Жорий йилнинг 19 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 3243 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 1773 нафар).

⏱ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

✔️ 2019/2020 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари - жами 7705 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Соҳа_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 603-сонли қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интелектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди

Технологик жараёнларни лойиҳалаштириш, бошқарув фаолиятини интеллектуаллаштириш ва автоматлаштиришнинг илмий-техникавий масалалари ечимига йўналтирилган дастурий маҳсулотларни яратиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Қарор билан Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти лавозими жорий этилади.

Илмий консультант Марказга умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Марказ директори Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда университет ректори томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Бугун, 20 июль куни соат 17:30да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биносида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўйича “Ёшлар пресс-клуби” ўтказилади.

Унда Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таъли вазирлиги раҳбарияти, масъул ходимлари иштирок этади.

Бу йилги имтиҳон жараёнлари, ўзига хос жиҳатлари, янгилик ва ўзгаришлар ҳақида батафсил билишни истаган журналист, блогер, абитуриентлар ва ота-оналарни “Ёшлар пресс-клуби”га таклиф қиламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Edu.uz pinned a photo
#Соҳа_янгиликлари

111 та олий таълим муассасасида малакали кадрлар тайёрланади!

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 608-сонли қарори билан Астрахань давлат техника университети (Россия Федерацияси)нинг Тошкент вилоятидаги филиали ташкил этилди.

Натижада юртимиздаги ОТМлар сони 111 тага етди. Шундан:

✅ 91 та маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари;
✅ 20 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари.

Бугунги кунда республикадаги 92 та ОТМларида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 19 та ОТМга талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Бакалавр.JPG
39.3 KB
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлда “Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш ҳақида”ги 607-сонли қарори қабул қилинди.

Қарор билан олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари ва уларнинг тавсифлари, ушбу диплом иловаларининг давлат намуналари, ОТМларда бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси ва тавсифи тасдиқланди.

Диплом ва иловаларнинг давлат намуналари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

Дипломлар ва уларнинг иловалари ҳамда академик маълумотнома бланкалари компьютерда тўлдирилади ва олий таълим муассасалари битирувчиларига топшириш учун (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) бепул тарқатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 607-сонли қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

👉 Бакалавр дипломи ва иловасиининг давлат намунаси;
👉 Магистр дипломи ва иловасининг давлат намунаси;
👉 ОТМларда бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси ва тавсифи.

Янги намунадаги диплом ва унинг иловалари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

Қарорга мувофиқ, ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлги томонидан уч ой муддатда бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ва унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилади.

Дипломлар ва уларнинг иловалари ҳамда академик маълумотнома бланкалари компьютерда тўлдирилади ва ОТМ битирувчиларига топшириш учун (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) бепул тарқатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g