Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Қабул2019 #ТезкорХабар

Абитуриентлар диққатига, Давлат тест маркази хабарига кўра, Давлат тест марказининг www.dtm.uz расмий веб-сайтида “Абитуриент рухсатномаси”ни чоп этиш имкони яратилди.

Бунинг учун, dtm.uz сайтига кириб, "Ruxsatnomani chop etish" ҳаволасини босинг ёки веб-браузер адреслар қаторида ruxsatnoma.dtm.uz теринг ва бевосита тегишли хизматга ўтинг.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Edu.uz pinned a photo
SamDU Kasbiy (ijodiy) imtihon jadvali(1).pdf
520.8 KB
#Қабул2019

Республика миқёсида энг кўп абитуриент (74 377 нафар) ҳужжат топширган (рўйхатдан ўтказилган) олий таълим муассасаси - Самарқанд давлат университетида 2019/2020 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар жадвали.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
2019-2020 ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентлар алоҳида билим ва кўникмаларини баҳолаш мақсадида касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтди.

Бунда имтиҳонлар тест синовлари билан бир қаторда ижодий (касбий) имтиҳонлар белгиланган 27 та таълим йўналишларида ўтказилди.

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир ОТМда имтиҳон бўлиб ўтадиган аудиторияларга кузатув камералари ўрнатилиб, ота-оналар жараёнларни бевосита кузатиб боришди.

Қолаверса, имтиҳон жараёнларини жамоатчилик назорати остида шаффоф ва ошкора ўтказиш мақсадида ота-оналар вакиллари, туман (шаҳар) халқ депутатлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари мутахассислари жалб қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
​​Туркия университетлари билан ҳамкорликда янги қўшма дастурлар очилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Туркия пойтахтида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро иқтисодий комиссияси йиғилишларида иштирок этмоқда.

Мазкур йирик тадбир мобайнида ишчи гуруҳ аъзолари Анқара шаҳридаги Ҳожи Байрам Вали университетига ташриф буюриб, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Ҳожи Байрам Вали университети ўртасида янги қўшма дастурлар очилиши хусусида музокара олиб боришди.

Ушбу музокаралар натижасига кўра жорий ўқув йилидан бошлаб Саёҳат раҳбарлиги ва гид таржимонлик, Компютер графикаси ва медиа дизайн, Туризм мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар очиш борасида аниқ таклифлар илгари сурилди.

Форумнинг навбатдаги кунлари давомида якуний хулосаларга асосланган, икки томонлама манфаатли шартномалар имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Қабул2019 #Магистратура

✅ Жорий йилнинг 22 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 5515 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 3008 нафар).

⏱ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжат 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Edu.uz pinned «#Қабул2019 #Магистратура ✅ Жорий йилнинг 22 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 5515 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 3008 нафар). ⏱ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга…»
Академик лицей ўқувчилари халқаро олимпиадалар совриндорлари

Шу йилнинг 14-23 июль кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида 112 та давлатдан ташриф буюрган 621 нафар ўқувчилар иштирокида 60-Халқаро математика олимпиадаси (IMO) бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Жасурбек Имомов бронза медалини қўлга киритди.

Жорий йил 14-20 июль кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 78 та давлатнинг 285 нафар ўқувчилари билогия фанидан 30-халқаро олимпиадада куч синашишди.

Мазкур халқаро олимпиада Тошкент педиатрия тиббийт институти академик лицейи ўқувчилари Саидахон Валижонова, Хосиятхон Кудратова ҳамда Навоий давлат кончилик институти академик лицей ўқувчиси Ҳусейн Эгамовлар бронза медалини қўлга киритишди.

Шунингдек, айни кунларда юртимиз академик лицей ўқувчиларининг яна бир гуруҳи Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган кимё фанидан халқаро олимпиадада иштирок этишмоқда. Ватанимиз жамоасига омад тилаб қоламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Дунё миқёсидаги олим ЎзМУ ректорининг илмий маслаҳатчиси этиб тайинланди

Бугун, 23 июль куни ЎзМУда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужабар Абдувахитов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ЎзР Президентининг 2019 йил 18 июндаги ПҚ-4358-сонли қарорида белгиланган вазифалар, хусусан, университетнинг Ўзбекистон Республикаси олий таълими байроқдори сифатидаги мақомини тиклаш мақсадида 2019-2023 йилларда муассасани комплекс ривожлантириш дастури доирасида қилинадиган ишлар муҳокама қилинди.

Президент қарори билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси - университет ҳузурида Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий марказини ташкил этиш таклифига розилик берилган эди.

Йиғилишда ЎзМУ қошида янги Интеллектуал дастурий тизимларнинг илмий-амалий маркази очилиши эълон қилинди. Марказга умумий раҳбарлик ва унинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Университет ректорининг илмий консультанти лавозимига дунё миқёсида тан олинган математик олим профессор Алимов Шавкат Арифджанович тасдиқланди.

Марказнинг директори этиб интеллектуал дастурий тизимлар яратишда хорижий тажрибага эга бўлган Азиз Атабеков белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Қабул2019 #Магистратура

✅ Жорий йилнинг 23 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 6308 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 3347 нафар).

⏱ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжат 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Edu.uz pinned «#Қабул2019 #Магистратура ✅ Жорий йилнинг 23 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 6308 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 3347 нафар). ⏱ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга…»
#Соҳа_ислоҳотлари

Сўнгги уч йилда жамиятдаги бошқа соҳалар каби олий таълим тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

✅ ОТМлар сони:

2016 йилда - 77 та;
2019 йилда – 111 та.

✅ Хорижий ОТМлар сони
:

2016 йилда – 7 та;
2019 йилда – 20 та.

✅ Олий таълим муассасаларга қабул режаси:

2016/2017 ўқув йили – 57 907 нафар;
2019/2020 ўқув йили – 121 мингдан ортиқ.

Биргина 2019/2020 ўқув йилида 20 та янги ташкил этилган (10 та хорижий ва 10 та маҳаллий) олий таълим муассасаларига қабул бошланди.

Сўнгги икки йилда 13 та хорижий олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилди (АҚШ -1, Россия - 6, Жанубий Корея - 3, Латвия - 1, Ҳиндистон - 2).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw