Edu.uz
✔
144K subscribers
40K photos
7.64K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Edu.uz pinned «#Қабул2019 #Магистратура ✅ Жорий йилнинг 22 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 5515 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 3008 нафар). ⏱ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга…»
Академик лицей ўқувчилари халқаро олимпиадалар совриндорлари

Шу йилнинг 14-23 июль кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида 112 та давлатдан ташриф буюрган 621 нафар ўқувчилар иштирокида 60-Халқаро математика олимпиадаси (IMO) бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Жасурбек Имомов бронза медалини қўлга киритди.

Жорий йил 14-20 июль кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 78 та давлатнинг 285 нафар ўқувчилари билогия фанидан 30-халқаро олимпиадада куч синашишди.

Мазкур халқаро олимпиада Тошкент педиатрия тиббийт институти академик лицейи ўқувчилари Саидахон Валижонова, Хосиятхон Кудратова ҳамда Навоий давлат кончилик институти академик лицей ўқувчиси Ҳусейн Эгамовлар бронза медалини қўлга киритишди.

Шунингдек, айни кунларда юртимиз академик лицей ўқувчиларининг яна бир гуруҳи Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган кимё фанидан халқаро олимпиадада иштирок этишмоқда. Ватанимиз жамоасига омад тилаб қоламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Дунё миқёсидаги олим ЎзМУ ректорининг илмий маслаҳатчиси этиб тайинланди

Бугун, 23 июль куни ЎзМУда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужабар Абдувахитов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ЎзР Президентининг 2019 йил 18 июндаги ПҚ-4358-сонли қарорида белгиланган вазифалар, хусусан, университетнинг Ўзбекистон Республикаси олий таълими байроқдори сифатидаги мақомини тиклаш мақсадида 2019-2023 йилларда муассасани комплекс ривожлантириш дастури доирасида қилинадиган ишлар муҳокама қилинди.

Президент қарори билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси - университет ҳузурида Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий марказини ташкил этиш таклифига розилик берилган эди.

Йиғилишда ЎзМУ қошида янги Интеллектуал дастурий тизимларнинг илмий-амалий маркази очилиши эълон қилинди. Марказга умумий раҳбарлик ва унинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Университет ректорининг илмий консультанти лавозимига дунё миқёсида тан олинган математик олим профессор Алимов Шавкат Арифджанович тасдиқланди.

Марказнинг директори этиб интеллектуал дастурий тизимлар яратишда хорижий тажрибага эга бўлган Азиз Атабеков белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Қабул2019 #Магистратура

✅ Жорий йилнинг 23 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 6308 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 3347 нафар).

⏱ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжат 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Edu.uz pinned «#Қабул2019 #Магистратура ✅ Жорий йилнинг 23 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 6308 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 3347 нафар). ⏱ Эслатиб ўтамиз, магистратурага ўқишга…»
#Соҳа_ислоҳотлари

Сўнгги уч йилда жамиятдаги бошқа соҳалар каби олий таълим тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

✅ ОТМлар сони:

2016 йилда - 77 та;
2019 йилда – 111 та.

✅ Хорижий ОТМлар сони
:

2016 йилда – 7 та;
2019 йилда – 20 та.

✅ Олий таълим муассасаларга қабул режаси:

2016/2017 ўқув йили – 57 907 нафар;
2019/2020 ўқув йили – 121 мингдан ортиқ.

Биргина 2019/2020 ўқув йилида 20 та янги ташкил этилган (10 та хорижий ва 10 та маҳаллий) олий таълим муассасаларига қабул бошланди.

Сўнгги икки йилда 13 та хорижий олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилди (АҚШ -1, Россия - 6, Жанубий Корея - 3, Латвия - 1, Ҳиндистон - 2).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Соҳа_ислоҳотлари

ОТМларидаги фан доктори илмий даражасига эга бўлган профессорнинг иш ҳақи миқдори ўртача 2019 йил 1 январдан
– 20 фоизга, 1 июлдан - 25 фоизга, 1 авгсутдан – 10 фоизга, яъни 6 716 минг сўмни ташкил этади. 2016 йилнинг шу даврига (2 178 минг сўм) нисбатан 3,1 бараварга оширилди.

Фан доктори илмий даражасига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган доцентнинг иш ҳақи миқдори:

2016 йил – 2 011 минг сўм;
2019 йил – 5 681 минг сўм.

Илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган катта ўқитувчининг иш ҳақи миқдори:

2016 йил – 1 911 минг сўм;
2019 йил – 4 955 минг сўм.

Илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган ассистентнинг иш ҳақи миқдори:

2016 йил – 1 717 минг сўм;
2019 йил – 4 374 минг сўм.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Эртадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади

2019 йил 25 июлидан республикадаги 31 та ОТМда қабул тест синовларисиз абитуриентлардан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига, касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади.

2019/2020 ўқув йили учун ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган 122 та таълим йўналишида қабул тест синовларисиз касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали амалга оширилади.

Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича имтиҳон дастурлари ва ҳар бир фан хусусияти ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш мезонлари, шунингдек, тегишли бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси ОТМлар томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тизимида ОТМлари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланади.

Касбий (ижодий) имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмайди, улар навбатдаги имтиҳонларга қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди.

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида имтиҳон бўлиб ўтадиган барча аудиториялар, спорт заллари ва майдонларга кузатув камералари ўрнатилади ва ота-оналарга жараёнларни бевосита кузатиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, имтиҳон жараёнларини жамоатчилик назорати остида шаффоф ва ошкора ўтказиш мақсадида ота-оналар вакиллари, туман (шаҳар) халқ депутатлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари мутахассислари таклиф қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
ijodiy-2019.pdf
547.4 KB
#Қабул2019

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган 2019/2020 ўқув йили учун қабул тест синовларисиз касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали амалга ошириладган 122 та таълим йўналиши рўйхати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Edu.uz pinned «#Қабул2019 Эртадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади 2019 йил 25 июлидан республикадаги 31 та ОТМда қабул тест синовларисиз абитуриентлардан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига, касбий…»
#Қабул2019

⏰ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига хорижий фуқаролардан ҳужжатлар қабул қилишнинг сўнгги муддати истисно тариқасида 2019 йилнинг 20 августи этиб белгиланди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Edu.uz pinned «#Қабул2019 ⏰ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига хорижий фуқаролардан…»
#Қабул2019 #Диққат #ТезкорХабар #Абитуриент

⚠️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ:

✅ Вазирлик ва идораларнинг кўплаб мурожаатларини эътиборга олиб, Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди (рўйхат қуйида тақдим этилмоқда).

✅ Бунда, вазирлик, идора ёки йирик ҳўжалик бирлашмаси тизимида асосий иш жойи сифатида беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган ходимларга (техник ходимлар бундан мустасно) ушбу вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, мос (турдош) таълим йўналишларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия бериш шахсан биринчи раҳбар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

✅ Манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларини қабул қилишнинг сўнгги муддати истисно тариқасида жорий йилнинг 10 августи (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

✅ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни қарорига 21-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

🔊 Оммавий ахборот воситаларидан мазкур ахборот манбаига тўғридан-тўғри ҳавола берилишини сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
eduuz.pdf
3.2 MB
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг янгиланган рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
2oliytalim_eduuz.pdf
4.4 MB
#Қабул2019 #ТезкорХабар #Абитуриент

✅ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ, республика олий таълим муассасаларида 2019/2020 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги маълумот олиш (жумладан, сиртқи таълим шаклида) бўйича олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

⏰ Эслатиб ўтамиз, иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Edu.uz pinned «#Қабул2019 #Диққат #ТезкорХабар #Абитуриент ⚠️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ: ✅ Вазирлик ва идораларнинг кўплаб мурожаатларини эътиборга…»
Edu.uz pinned a file