Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Қабул2019

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида Россия, Хитой ва Беларуснинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларида 11 та таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун: 71 246-47-25

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

- Ўрта ёки ўрта махсус маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси (асли кўрcатилади);
- Паспортдан нусха (асли кўрсатилади);
- Тиббий маълумотнома (форма 086-У шаклидаги);
- Ариза (рус тилида, қабул комиссиясида тўлдирилади);
- 6 дона 3.5х4.5 фотосурат.

Таълим тури: кундузги (тўлов-контракт асосида).

Таълим рус тилида олиб борилади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Телефон: (+99866) 237-43-87;
e-mail: qabul@samgasi.uz
Телеграм: @samgasi_websayti

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Тошкент тиббиёт академиясида Россиянинг Қозон давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурида «Даволаш иши» таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.

Ўқишнинг дастлабки уч йили Тошкент тиббиёт академиясида, қолган уч йили Қозон давлат университетида давом этади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августигача Тошкент тиббиёт академияси («Шифокор» спорт мажмуаси)да қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун: (93) 002-56-79

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Андижон давлат университетида Беларуснинг Полоцк давлат университети билан ҳамкорликда:

✅ Бакалавриатура: Технологик таълим йўналиши. Квота 25 та.

Ўқиш бакалавриатура бўйича 2 йил АДУда, 2 йил Полоцк давлат университетида олиб борилади.

Россия Федерациясининг Н.П.Огарёв номидаги Мордовия давлат миллий тадқиқот университети билан ҳамкорликда:

✅ Бакалавриатура: Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили таълим йўналиши. Квота 25 та;

✅ Магистратура: Биология (фан йўналиши бўйича) мутахассислиги бўйича. Квота 4 та.

Бакалавриатура бўйича 2 йил АДУда, икки йил Мордовия давлат миллий тадқиқот университетида;

Магистратура бўйича 1 йил АДУда, 1 йил Мордовия давлат миллий тадқиқот университетида;

Таълим шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида);

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Телефонлар: (74) 223 88 30, (90) 217 20 76, (93) 244 69 56

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

2019/2020 ўқув йилидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида АҚШ, Германия, Голландия ва Словакиянинг нуфузли университетлари билан ҳаморликдаги қўшма таълим дастурларида магистрлар тайёрланади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Батафсил: (71) 237-19-78, (90) 330-11-14

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси халқаро олимпиада совриндори бўлди

Университетнинг Иқтисодиёт факультети 2-босқич талабаси Абдумалик Абдуқаюмов шу йилнинг 28 июль – 3 август кунлари Болгариянинг Благоевград шаҳрида талабалар ўртасида ўтказилган Халқаро математика олимпиадасида фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Мазкур олимпиадада 43 та давлатдан 360 нафар талаба иштирок этиб, ўзаро ғолиблик учун баҳс юритдилар.

Иштирокчилар олимпиада шартларига кўра икки босқичда математик таҳлил, сонлар назарияси, комплекс таҳлилга оид топшириқларни бажардилар.

Мусобақа натижаларга кўра ТДИУ талабаси Абдумалик Абдуқаюмов бронза медалини қўлга киритди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
​​Erasmus+ миллий офиси олий таълим бўйича экспертлар Миллий гуруҳига (HEREs) янги аъзоларни қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди

✅ Erasmus+ миллий офиси
олий таълим бўйича экспертлар Миллий гуруҳига аъзо бўлиш учун мутахассисларни қидирмоқда, уларнинг олий таълим тизимига ҳисса қўшиш ва давлат ташкилотлари томонидан белгиланган стратегик мақсадларда ёрдам бериши кўзда тутилган.

✅ Экспертлар фаолияти учун ҳақ тўланмайди, лекин Миллий гуруҳга аъзо бўлган экспертлар Европа ва ҳамкор давлатларда ташкил этиладиган тренингларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

✅ Mиллий гуруҳ томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг умумий тавсифи қуйидагилардан иборат:

- Олий таълим тизимдаги модернизация, ислоҳот жараёнлари ва стратегияларини қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатни ишлаб чиқиш бўйича тадбирлар, тегишли давлат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;

- Маҳаллий манфаатдор томонларга, хусусан олий таълим муассасалари ва ходимларига тегишли маслаҳатлар тақдим этиш;

- Темпус ва Эразмус+ лойиҳаларининг натижалари ва эришилган ютуқлари, илғор тажриба ва олий таълимни модернизация қилиш билан боғлиқ инновацион ташаббусларни кенг тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш.

✅ Иштирок этмоқчи бўлган мутахассислар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

👉 олий таълимда фаолият юритаётган ходим/вакил;
👉 миллий таълим тизими ва Болония жараёнини яхши билиши;
👉 Чет тилини билиш: инглиз тилини юқори даражада билиш;
👉 Ёзиш ва тақдимот қўникмалари юқори даражада бўлиши.

✅ Миллий гуруҳ хақида батафсил маълумотлар:

Бугунги кунда фаолият юритаётган экспертлар хақида маълумот: http://www.erasmusplus.uz/heres/Team/index.htm
HEREs 2017 йил ҳисоботи: https://eacea.ec.europa.eu/sites/eacea-site/files/here_report_2017.pdf

✅ Танловда иштирок этишни хоҳлаган номзодлар 2019 йил 7 сентябрга қадар expert@erasmusplus.uz электрон почта манзилига резюме (CV) юбориши сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
👍1
#Double_degree

Наманган муҳандислик-технология институтида Россиянинг Саратов давлат техника университети билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича қўшимча таълим дастури 3 та таълим йўналишлар бўйича 2019-2020 ўқув йили учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 августигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Телефонлар: (99) 011 99 49, (90) 223 32 33.

Манзил: Наманган шаҳри, Косонсой кўчаси, 7-уй. НамМТИ 3-ўқув биноси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Double_degree

Қарши давлат университетида 2019/2020 ўқув йили учун Россиянинг иккита нуфузли университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларига бакалавриат ва магистратура учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 августигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Телефонлар: (75) 221-20-91, (75) 221-20-95

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
​​#Double_degree

Жиззах давлат педагогика институти ва Барановичи давлат университети (Беларусь) билан қўшма таълим дастурига асосан 2019/2020 ўқув йили учун бакалавриатнинг қуйидаги таълим йўналишларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда:

👉 Амалий психология (30 та);
👉 Мактабгача таълим (30 та).

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Номзодлар фуқаролик паспорти ва умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг (иловаси билан) асл нусхасини тақдим этишади.

Қўшма таълим дастурида (2+2) ўқув жараёнлари рус тилида, тўлов-контракт асосида олиб борилади. Талабалар 1- ва 2-босқичларда Жиззах давлат педагогика институтида, 3- ва 4-босқичларда Барановичи давлат университетида ўқиши кўзда тутилган.

Дастурни муваффақиятли якунлаган талабаларга икки томонлама диплом берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Double_degree

Тошкент давлат аграр университети ва АҚШнинг Миссисипи штати университети ҳамкорлигидаги қўшма таълим дастурига асосан 2019/2020 ўқув йили учун магистратуранинг қуйидаги мутахассисликларига ҳужжатлар қабул қилинмоқда:

✅ Агробизнес ва инвестицион фаолият;

✅ Балиқчилик.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Телефонлар: (21) 260-50-57, (71) 260-43-15

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Double_degree

Тошкент давлат педагогика университети Инновацион педагогика ўзбек-беларусь қўшма факультетида 2019/2020 ўқув йили учун қуйидаги таълим йўналишларига қабул давом этмоқда:

👉 Дефектология (логопедия) - 50 та;
👉 Психология (амалий психология) - 50;
👉 Мактабгача таълим - 25;
👉 Бошланғич таълим – 25.

Ўқиш муддати - 4 йил;
Ўқиш шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида);
Таълим рус тилида амалга оширилади.

Факультетни тамомлаган битирувчиларга Низомий номидаги ТДПУ ҳамда М.Танк номидаги БДПУни тамомлаганлик тўғрисида иккита диплом берилади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Телефонлар: (71) 276-83-32, (71)276-75-93, (71) 276-79-11,

Манзил: Тошкент шаҳри, Бунёдкор 27,
Мўлжал: “Чилонзор” метро бекати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Double_degree

Тошкент молия институти ва Полоцк давлат университети (Беларусь) ҳамкорлигидаги қўшма таълим дастурлари асосида 2019/2020-ўқув йили учун қуйидаги таълим йўналишларига ҳужжатлар қабул қилинмоқда:

✅ Молия – 100 та;
✅ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) – 50 та.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августигача қабул қилинади.

Телефонлар: (71) 234-06-75, (71) 234-72-92, (71) 235-16-01

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
​​#Double_degree

✅ Самарқанд давлат чет тиллар институтида Жанубий Корея, АҚШ ҳамда Россия ОТМлари билан ҳамкорликда 2019/2020 ўқув йили учун бакалавриат ва магистратурада ташкил этилган қўшма таълим дастурларига қабул давом этмоқда.

✅ Бакалавриат таълим босқичида 2+2 қўшма дастури асосида Сунчуньян университети (Жанубий Корея) билан ҳамкорликда филология ва тилларни ўқитиш: корейс тили йўналиши (30 нафар) ҳамда Алтай педагогика университети (Россия) билан ҳамкорликда филология ва тилларни ўқитиш: рус тили (30 нафар) таълим йўналишлари ташкил этилди.

✅ Магистратура таълим босқичида 1+1 қўшма дастури асосида Россия Федерациясининг Белгород давлат илмий тадқиқот миллий университети ҳамкорлигида лингвистика: инглиз тили йўналиши (25 нафар), шунингдек, АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорликда 1 йиллик “Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш” (40 нафар) таълим йўналиши ташкил этилди.

✅ Телефонлар: (93) 239-13-31, (97) 919-87-01

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Double_degree

2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Миллий университетида Исроил, Россия ва Беларуснинг нуфузли ОТМлари билан ҳамкорликда бакалавриатнинг 7 та йўналиши ва магистратуранинг 2 та мутахассислигида қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августигача қабул қилинади.

Телефонлар: (90) 989-65-51, (71) 246-02-20

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Double_degree

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Урал давлат иқтисодиёт университети (Россия) ҳамкорлигидаги қўшма таълим дастурига 2019/2020 ўқув йили учун қуйидаги таълим йўналишларига ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда:

✅ Молия – 75 та;
✅ Иқтисодиёт (корпоратив иқтисодиёт ва бизнес лойиҳаларни бошқариш) – 75 та;
✅ Иқтисодиёт (бизнес таҳлил) – 75 та;
✅ Менежмент (кичик бизнесни бошқариш) – 75 та.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августигача қабул қилинади.

Телефонлар: (71) 245-42-43, (71) 232-69-29

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Double_degree

Тошкент давлат шарқшунослик институтида Корея ва Беларусь Республикаларининг нуфузли университетлари билан ҳамкорлигидаги қўшма таълим дастурлари асосида 2019/2020 ўқув йили учун бакалавриат ва магистратурага ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.

Бакалавриат:

👉 Филология ва тилларни ўқитиш: хитой тили - 20 та;
👉 Филология ва тилларни ўқитиш: корейс тили - 10 та;
👉 Филология ва тилларни ўқитиш: корейс тили - 10 та.

Магистратура:

👉 Лингвистика: корейс тили - 5 та.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августигача қабул қилинади.

Телефонлар: (95) 193-56-88, (71) 233-34-24

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Double_degree

Бухоро давлат университетида 2019/2020 ўқув йили учун Исроилнинг Холон технология институти, Қозон федерал университети, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Индонезиянинг Гунадарма университети, Франциянинг Вател меҳмонхона ва туризм бизнес мактаби билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларига бакалавриат ва магистратура учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Бакалавр:

✅ Халқаро меҳмонхона менежменти – 50 та.
✅ Иқтисодиёт – 40 та;
✅ Информатика ва ахборот технологиялари – 30 та;
✅ Амалий математика ва информатика – 30 та.

Магистратура:

✅ Амалий математика ва информатика – 12 та;
✅ Психология – 12 та.
✅ Туризм (рақамли туризм) – 20 та.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 августигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Телефонлар: (65) 221-29-66, (65) 221-29-14, (91) 417-29-82, (91) 416-60-15, (91) 400-05-67, (93) 688-93-65

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019 #Абитуриент

Абитуриентлар диққатига!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4413-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши муносабати билан жорий йилнинг 11 август куни ўтказиладиган тест синовлари қуйидаги муддатларга кўчирилганлиги маълум қилинади (абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бино ва соат ўзгармаган ҳолда):
Қашқадарё вилоятида - 12 август куни;
Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида -13 август куни;
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида - 14 август куни;
Бухоро вилоятида – 15 август куни ўтказилади.

К сведению абитуриентов!

Во исполнение Постановления Президента Республики Узбекистан
«О праздновании Курбан хайита» №ПП-4413 от 2 августа 2019 года и в связи с проведением Курбан хайита на местах на высоком уровне, в соответствии с национальными и религиозными ценностями нашего народа, тестовые испытания, запланированные на 11 августа текущего года переносятся на следующие даты (время прибытия и место сдачи тестирования, согласно пропускам абитуриентов, остаются без изменений):
в Кашкадарьинской области – 12 августа;
в Ферганской, Джизакской и Навоийской областях – 13 августа;
в Республике Каракалпакстан, Андижанской, Хорезмской и Самаркандской областях – 14 августа;
в Бухарской области – 15 августа.


@eduuz
👍1