Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Edu.uz pinned «#Diqqat_e`lon Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарорига…»
Олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари барча ҳудудларда тўлиқ якунланди

Ўтказилган тест синовларида жами 979 минг 436 нафар абитуриентдан 958 минг 195 нафари (97.8%) иштирок этди:

✅ Сурхондарё вилоятида – 8 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 76 минг 186 нафаридан 74 минг 607 нафари тест синовларида иштирок этди;

✅ Сирдарё вилоятида – 10 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 33 минг 758 нафаридан 31 минг 929 нафари тест синовларида иштирок этди;

✅ Наманган вилоятида – 10 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 61 минг 451 нафаридан 59 минг 591 нафари тест синовларида иштирок этди;

✅ Tошкент шаҳрида – 10 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 211 минг 93 нафаридан 209 минг 369 нафари тест синовларида иштирок этди.

✅ Қашқадарё вилоятида – 12 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 87 минг 184 нафаридан 85 минг 222 нафари тест синовларида иштирок этди.

✅ Навоий вилоятида – 13 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 39 минг 434 нафаридан 38 минг 781 нафари тест синовларида иштирок этди.

✅ Фарғона вилоятида – 13 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 89 минг 875 нафаридан 87 минг 303 нафари тест синовларида иштирок этди.

✅ Жиззах вилоятида – 13 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 55 минг 942 нафаридан 54 минг 545 нафари тест синовларида иштирок этди.

✅ Aндижон вилоятида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 73 минг 713 нафаридан 71 минг 812 нафари тест синовларида иштирок этди.

✅ Хоразм вилоятида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 55 минг 295 нафаридан 53 минг 685 нафари тест синовларида иштирок этди.

✅ Самарқанд вилоятида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 96 минг 197 нафаридан 93 минг 800 нафари тест синовларида иштирок этди.

✅ Қорақалпоғистон Республикасида – 14 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 52 минг 292 нафаридан 51 минг 442 нафари тест синовларида иштирок этди.

✅ Бухоро вилоятида – 15 август куни тест синовлари якунланди. Aбитуриентларнинг 47 минг 049 нафаридан 46 минг 109 нафари тест синовларида иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
#OTV_hashar2019

Бугун, 17 август куни республикадаги барча олий таълим муассасаларида “Юрт ободлигига ўз ҳиссангни қўш!” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 672-сон фармойиши асосида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалар ҳамжиҳатликда муассаса ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб боришди.

Умумхалқ хайрия ҳашари эртага ҳам давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
#Юридик_клиника

Тест натижалари бўйича аппеляция бериш тартиби

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Шундан сўнг абитуриентга хабарнома юборилиши, бунда у хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Шикоят апелляция комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентга жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида берилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ҳар бир нотўғри тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади.

Комиссия апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда абитуриент мурожаат қилганда унга ушбу қарордан кўчирма берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Президент қарори: Тошкент давлат аграр университети фаолияти янада такомиллаштирилади

2019 йил 19 август
куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни қўллаш, “ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билимларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш ва бошқалар устувор йўналишлар этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб университетда:

➡️ 5411500 –Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини бакалавриат таълим йўналишида таълимнинг кредит тизимини босқичма-босқич жорий этилади;

➡️ университетнинг 2-босқич талабалари орасидан саралаб олинган иқтидорли талабалар учун таълимнинг алоҳида дастурлари асосида ўқитиладиган махсус гуруҳлар ташкил этилади;

➡️ хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида синовдан ўтган тажрибаларни ўрганган ҳолда университетда раҳбар кадрлар ҳамда профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигининг баҳолаш тизими жорий этилади.

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг мавсумийлигини инобатга олиб, диссертацияларда икки йиллик илмий-амалий дала тажрибаси натижаларининг қамраб олинишини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнини январь ойидан бошланади.

Бунда таълимнинг кредит тизимида талабалар учун ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Ўзбекистонда ОТМлар сони яна биттага кўпайди: Қўқонда янги университет ташкил этилди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 683-сонли қарори билан Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилди.

Республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва бошқалар Қўқон университетининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалдаги мавжуд таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, таълим фаолияти 2019/2020-ўқув йилидан бошланади.

Қарорга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда университет томонидан белгиланади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
🤔1
Edu.uz pinned «Ўзбекистонда ОТМлар сони яна биттага кўпайди: Қўқонда янги университет ташкил этилди ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 683-сонли қарори билан Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилди. Республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг…»
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (682-сон 17.08.2019 й.) билан Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

Физика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича иқтидорли ўқувчиларни танлаш, уларга замон талабларига мос чуқур билим бериш ихтисослаштирилган мактабнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мактабнинг 7-синфига физика-математика йўналиши бўйича 60 нафар, кимё-биология йўналиши бўйича 60 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.

Мактаб директори Самарқанд давлат университети ректори тавсиясига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчилик_янгиликлар

Эндиликда таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш
тўлов-контракт асосида ҳам амалга оширилади

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 684-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ЎзР Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган таянч докторантларнинг ҳар йили таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун стипендиянинг икки баробари миқдорида тайинланади.

ЎзР Президентининг давлат стипендиялари бўлган магистратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул қилинади.

Эндиликда таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҳамда ТЎЛОВ-КОНТРАКТ асосида амалга оширилади.

Таянч докторантура ва докторантурага Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва тўлов-контракт асосида ўқитиш учун қабул квотаси, қоида тариқасида, тегишли ўқув йили учун тасдиқланган ОТМларга давлат буюртмаси асосида магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш умумий параметрларининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Шунингдек, илмий унвони бўлган фан номзодлари ёки фалсафа доктори (PhD) илмий раҳбарлик ёки илмий маслаҳатчи фаолияти самарадорлиги таҳлили асосида Коллегиал орган тавсиясига кўра бир вақтнинг ўзида фақат икки нафар таянч докторантга ва мустақил изланувчига илмий раҳбар этиб бириктирилиши мумкинлиги белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Tанлов натижалари эълон қилинди

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Tанлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин.

1️⃣ Aбитуриентнинг шахсий кабинет орқали:

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ҳар бир абитуриент учун шахсий кабинет яратилган бўлиб, абитуриентлар шахсий кабинет орқали танлов натижаларини билиши мумкин.
Бунинг учун cabinet.dtm.uz сайтига паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент ID сини киритиш керак.

2️⃣ СMС хабарнома хизмати орқали:

Aбитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID сини юборган ҳолда ҳам билиши мумкин.
Бунда СMС юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича СMС хабарнома юборилади.

3️⃣ Tест натижалари қайдномаси орқали:

Натижалар эълон қилингандан сўнг тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади. Aбитуриентлар олий таълим муассасаларига борган ҳолда қайдномадан танлов натижаларини кўриши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
👍1
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2019 йил 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгилангани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан олий таълим муассасалари жамоаларига муносиб дам олиш шароитларини яратиш мақсадида олий таълим муассасаларида янги 2019/2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Edu.uz pinned «Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги…»
График (ўқишни кўчириш).xlsx
434.8 KB
Диққат, эълон!

2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовларни ўтказиш ГРАФИГИ тасдиқланди.

Тест топширувчилар ўзлари билан паспорт олиб келишлари сўралади.

Номзодлар графикда кўрсатилган манзилга, белгиланган вақтда келишлари керак.

Тест топширувчилар диққатига!

Ўқиш кўчирилиши сўралган олий таълим муассасаси номи, таълим йўналиши тўғри киритилганлигини текширинг. Агар хатолик қайд этилган бўлса, +99897-145-01-52 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовлари белгиланган қуйидаги ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида ўтказилади:

✅ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича:
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ);
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ);
- Тошкент молия институти (ТМИ).

✅ Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўйича:
- Наманган давлат университети (НамДУ);
- Наманган муҳандислик технология институти (НамМТИ).

✅ Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари бўйича:
- Жиззах политехника институти (ЖизПИ).

✅ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
- Қорақалпоқ давлат университети (ҚҚДУ).

✅ Қашқадарё вилояти бўйича:
- Қарши давлат университети (ҚарДУ).

✅ Сурхондарё вилояти бўйича:
- Термиз давлат университети (ТерДУ).

✅ Бухоро, Навоий вилоятлари бўйича:
- Навоий давлат кончилик институти (НавДКИ).

✅ Хоразм вилояти бўйича:
- Урганч давлат университети (УрДУ).

⚠️ Диққат: Тест топширувчилардан тест синовларини ўтказиш графигига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган муддатда белгиланган жойга паспорт (асл нусхаси) билан келишлари талаб этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Edu.uz pinned a file
График (ўқишни кўчириш).pdf
5.8 MB
2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовларни ўтказиш ГРАФИГИ.

Масофавий онлайн тест синовлари шу йилнинг 28-30 август кунлари ўтказилиб, имтиҳонлар бир кунда учта навбатда: 07:30, 11:30 ва 15:30да бўлиб ўтади.

💾 PDF, 5,7 МБ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw