Edu.uz
✔
144K subscribers
40K photos
7.65K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Президент қарори: Тошкент давлат аграр университети фаолияти янада такомиллаштирилади

2019 йил 19 август
куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни қўллаш, “ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билимларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш ва бошқалар устувор йўналишлар этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб университетда:

➡️ 5411500 –Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини бакалавриат таълим йўналишида таълимнинг кредит тизимини босқичма-босқич жорий этилади;

➡️ университетнинг 2-босқич талабалари орасидан саралаб олинган иқтидорли талабалар учун таълимнинг алоҳида дастурлари асосида ўқитиладиган махсус гуруҳлар ташкил этилади;

➡️ хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида синовдан ўтган тажрибаларни ўрганган ҳолда университетда раҳбар кадрлар ҳамда профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигининг баҳолаш тизими жорий этилади.

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг мавсумийлигини инобатга олиб, диссертацияларда икки йиллик илмий-амалий дала тажрибаси натижаларининг қамраб олинишини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнини январь ойидан бошланади.

Бунда таълимнинг кредит тизимида талабалар учун ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Ўзбекистонда ОТМлар сони яна биттага кўпайди: Қўқонда янги университет ташкил этилди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 683-сонли қарори билан Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилди.

Республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва бошқалар Қўқон университетининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалдаги мавжуд таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, таълим фаолияти 2019/2020-ўқув йилидан бошланади.

Қарорга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда университет томонидан белгиланади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
🤔1
Edu.uz pinned «Ўзбекистонда ОТМлар сони яна биттага кўпайди: Қўқонда янги университет ташкил этилди ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 683-сонли қарори билан Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилди. Республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг…»
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (682-сон 17.08.2019 й.) билан Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

Физика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича иқтидорли ўқувчиларни танлаш, уларга замон талабларига мос чуқур билим бериш ихтисослаштирилган мактабнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мактабнинг 7-синфига физика-математика йўналиши бўйича 60 нафар, кимё-биология йўналиши бўйича 60 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.

Мактаб директори Самарқанд давлат университети ректори тавсиясига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчилик_янгиликлар

Эндиликда таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш
тўлов-контракт асосида ҳам амалга оширилади

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 684-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ЎзР Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган таянч докторантларнинг ҳар йили таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун стипендиянинг икки баробари миқдорида тайинланади.

ЎзР Президентининг давлат стипендиялари бўлган магистратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул қилинади.

Эндиликда таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҳамда ТЎЛОВ-КОНТРАКТ асосида амалга оширилади.

Таянч докторантура ва докторантурага Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва тўлов-контракт асосида ўқитиш учун қабул квотаси, қоида тариқасида, тегишли ўқув йили учун тасдиқланган ОТМларга давлат буюртмаси асосида магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш умумий параметрларининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Шунингдек, илмий унвони бўлган фан номзодлари ёки фалсафа доктори (PhD) илмий раҳбарлик ёки илмий маслаҳатчи фаолияти самарадорлиги таҳлили асосида Коллегиал орган тавсиясига кўра бир вақтнинг ўзида фақат икки нафар таянч докторантга ва мустақил изланувчига илмий раҳбар этиб бириктирилиши мумкинлиги белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Tанлов натижалари эълон қилинди

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Tанлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин.

1️⃣ Aбитуриентнинг шахсий кабинет орқали:

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ҳар бир абитуриент учун шахсий кабинет яратилган бўлиб, абитуриентлар шахсий кабинет орқали танлов натижаларини билиши мумкин.
Бунинг учун cabinet.dtm.uz сайтига паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент ID сини киритиш керак.

2️⃣ СMС хабарнома хизмати орқали:

Aбитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID сини юборган ҳолда ҳам билиши мумкин.
Бунда СMС юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича СMС хабарнома юборилади.

3️⃣ Tест натижалари қайдномаси орқали:

Натижалар эълон қилингандан сўнг тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади. Aбитуриентлар олий таълим муассасаларига борган ҳолда қайдномадан танлов натижаларини кўриши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
👍1
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2019 йил 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгилангани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан олий таълим муассасалари жамоаларига муносиб дам олиш шароитларини яратиш мақсадида олий таълим муассасаларида янги 2019/2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Edu.uz pinned «Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги…»
График (ўқишни кўчириш).xlsx
434.8 KB
Диққат, эълон!

2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовларни ўтказиш ГРАФИГИ тасдиқланди.

Тест топширувчилар ўзлари билан паспорт олиб келишлари сўралади.

Номзодлар графикда кўрсатилган манзилга, белгиланган вақтда келишлари керак.

Тест топширувчилар диққатига!

Ўқиш кўчирилиши сўралган олий таълим муассасаси номи, таълим йўналиши тўғри киритилганлигини текширинг. Агар хатолик қайд этилган бўлса, +99897-145-01-52 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовлари белгиланган қуйидаги ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида ўтказилади:

✅ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича:
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ);
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ);
- Тошкент молия институти (ТМИ).

✅ Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўйича:
- Наманган давлат университети (НамДУ);
- Наманган муҳандислик технология институти (НамМТИ).

✅ Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари бўйича:
- Жиззах политехника институти (ЖизПИ).

✅ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
- Қорақалпоқ давлат университети (ҚҚДУ).

✅ Қашқадарё вилояти бўйича:
- Қарши давлат университети (ҚарДУ).

✅ Сурхондарё вилояти бўйича:
- Термиз давлат университети (ТерДУ).

✅ Бухоро, Навоий вилоятлари бўйича:
- Навоий давлат кончилик институти (НавДКИ).

✅ Хоразм вилояти бўйича:
- Урганч давлат университети (УрДУ).

⚠️ Диққат: Тест топширувчилардан тест синовларини ўтказиш графигига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган муддатда белгиланган жойга паспорт (асл нусхаси) билан келишлари талаб этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Edu.uz pinned a file
График (ўқишни кўчириш).pdf
5.8 MB
2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовларни ўтказиш ГРАФИГИ.

Масофавий онлайн тест синовлари шу йилнинг 28-30 август кунлари ўтказилиб, имтиҳонлар бир кунда учта навбатда: 07:30, 11:30 ва 15:30да бўлиб ўтади.

💾 PDF, 5,7 МБ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Хорижий_фуқаролар_ўқишини_кўчириш.xls
46 KB
2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш (қайта тиклаш) истагини билдирган хорижий фуқаролар тўғрисида маълумот

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Хорижий ОТМдан Алоҳида иқтидор.xls
72 KB
2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишига ўқишни кўчириш (қайта тиклаш) бўйича ариза топширганлар тўғрисида маълумот

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Диққат, эълон!

1️⃣ 2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза билан мурожаат қилган фуқаролар ўқишини кўчирмоқчи бўлган олий таълим муассасаларига жорий йилнинг 29-30 август кунлари мурожаат қилишлари сўралади. Ушбу тоифадаги фуқаролар учун касбий (ижодий) имтиҳоналар ўтказилади (улар тест синовлари топширмайдилар).

2️⃣ Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза билан мурожаат қилган фуқаролар иккита фандан тест топширадилар. Ушбу тоифадаги фуқаролардан жорий йилнинг 29-30 август кунлари касбий (ижодий) имтиҳон топшириш мақсадида ўқишини кўчириш истагини билдирган олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади.

3️⃣ Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза билан мурожаат қилган хорижлик фуқаролардан жорий йилнинг 29 август куни соат 15:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига суҳбат учун келишлари сўралади.

✅ Маълумот учун: Бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза билан мурожаат қилган хорижлик фуқаролардан ўқишини кўчиришни истаган олий таълим муассасаси бўйсунувчи вазирлик ва идораларга зудлик билан мурожаат қилишлари тавсия этилади. Жумладан:

- тиббиёт олий таълим муассасалари (ТТА, ТДСИ, ТошФармИ, БухДТИ, СамДТИ, ТТА Фарғона) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида;
- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) Ташқи ишлар вазирлиги тизимида;
- Тошкент архитектура-қурилиш институти (ТАҚИ) Қурилиш вазирлиги тизимида;
- Тошкент темир йўл муҳандислари институти (ТТЙМИ) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
👍1
#Қонунчилик_янгиликлари

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари учун узлуксиз малака ошириш тизими жорий этилди

2019 йил 27 августда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида” ги ПФ-5789-сонли фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўз тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг 2019 йил 1 сентябрдан раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Янги тизимга кўра, раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малака ошириши:

👉 мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;
👉 муқобил малака ошириш;
👉 таълим дастурлари асосида ихтисослаштирилган қайта тайёрлаш
ва малака ошириш муассасаларида бевосита ўқиш шаклларини ўз ичига олади.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

➡️ раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ишдан ажраган ҳолда тўғридан-тўғри (бевосита) ўқиш умумий давомийлиги 144 соат этиб белгиланди;

➡️ раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида профессор-ўқитувчиларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланадиган, камида 3 та штат бирлигидан иборат таълим технологиялари кафедралари ташкил этилади;

➡️ самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассисларга базавий лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгилаш, соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этилган малакали профессор-ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантириш ҳуқуқи берилди;

➡️ пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган раҳбар ва педагог кадрлар учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиши масофавий шаклда ташкил этилади;

➡️ олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари тузилмасига халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозимини киритилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
👍1
Янги ўқув йилидан олий таълим муассасаларини дунёнинг кучли университетлари рейтингига киритиш бўйича ишлар кучайтирилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таклифи билан Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги етакчи эксперти Никола Хорсман ва стратегик маҳсулотлар ва қарорлар бўйича директори Майкл Каруаналар мамлакатимизга ташриф буюрди.

2019 йил 28 август куни вазирликда ташкил қилинган видеосеминарда хорижлик экспертлар юртимиздаги етакчи университетлар ректорлари ва проректорларига THE World University Rankings дунёнинг кучли университетлари методологиясини атрофлича шарҳлаб берди, THE DataPoint ахборот-таҳлилий сервиси имкониятларидан бенчмаркинг мақсадларида фойдаланиш йўллари билан таништирди.

Никола Хорсман ва Майкл Каруана Ўзбекистондаги нуфузли университетлар фаолиятини халқаро рейтинг агентликлари методологияси асосида 13 та индикатор ёрдамида таҳлил қилди ҳамда дунёнинг кучли университетлари рўйхатига кириш учун қилиниши лозим бўлган масалалар юзасидан зарур тавсияларни бердилар.

Маълумот учун, 2019 йил 27 февраль куни «Илм-фан - 2020» миллий ривожланиш дастури доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Times Higher Education ўртасида маҳаллий ОТМларни халқаро рейтингга киришини қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик битим имзоланган ва 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw