Edu.uz
✔
144K subscribers
39.9K photos
7.62K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Ilmfan2020

Uzbekistan Research Online – ОТМ илмий журналлари дунёга юз тутмоқда

Бугун, 7 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан яратилган Ўзбекистон Республикаси илмий журналлари рецензиядан ўтказилувчи рақамли платформа – Uzbekistan Research Online`нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Elsevier компанияси (Нидерландия) ўртасида тузилган битимга кўра, компания мутахассислари томонидан юртимиз ОТМлари илмий журналларни бирлаштирган ҳамда икки марта аноним рецензиядан ўтказиш (double-blind peer review) конфигурациясини қўллаш имкони мавжуд бўлган ноёб платформа яратилди.

Uzbekistan Research Online ташкил этилиши Ўзбекистон илм-фанининг жаҳонга юз тутишида стратегик муҳим қадам ҳисобланади, – деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов. – Бу имконият олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини оширишга ҳисса қўшади, илмий журналларнинг рақобатбардошлигини таъминлайди, қолаверса, маҳаллий олимларни бутун дунёга кўрсатиш имкониятини беради.

Bepress Президенти Жан-Габриель Банкиер www.uzjournals.edu.uz платформасининг ишга тушиши билан ўзбек олимларнинг илмий ишлари дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатларида тўрт юз мартага яқин юклаб олинди. Бу бошланиши, холос дея қайд этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
😢1
​​“Стартап-ташаббуслари” танлови – ўз ғоянгизни амалга оширинг!

Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини янада яҳшилаш, уларнинг инновацион ғоялари ва бизнес лойиҳаларини қўллаб қувватлаш, ёшларни, академик лицей, касб-хунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “Стартап-ташаббуслари” ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастурининг тўртинчи даври амалга оширилади.

Қўллаб-қувватлаш дастурида иштирок этиш учун ташаббускор ва изланувчан ёшлар, тадбиркорлар, ихтирочилар, олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ҳамда касб-хунар коллежлари битирувчилари таклиф этиладилар.

Энг муваффақиятли лойиҳалар жамоалари рағбатлантирувчи совғалар ҳамда 50 миллион сўмгача мақсадли беғараз пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

Қўллаб-қувватлаш дастурида иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 13 октябрига қадар қабул қилинади.

Батафсил: http://startup.mehnat.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from MSCA in Uzbekistan
Сиз Европа Иттифоқи ва Эрасмус+ дастурини биласизми? Унда ФМ 87.9 - “Ўзбекистон 24” радиоканалида 8 октябрь куни 11.05 дан 12.00 гача бўлиб ўтадиган "Радиоаспект" дастурини тингланг ва викторинада иштирок этинг! Викторина баҳонасида Европа Иттифоқи олий таълим муассасалари, индивидуал таьлим учун имкониятлар, таьлим жараени ва бугунги Кунда амалга оширилаетган лойиҳалар борлигини ҳам билиб оласиз. Викторина Ўзбекистонда ўтказилаётган ЭРАЗМУС+ ҳафталиги доирасида ташкил этилмокда.
​​Qo‘qon universitetiga kirish test sinovlari natijalari 9-oktabr kuni e'lon qilinadi

2019-yil 30-sentabr kuni Toshkent shahrida, 3-4 oktabr kunlari Fargʻona viloyatida Qo‘qon universitetiga qabul test sinovlari bo'lib o'tdi.
Test sinovlari 8 ta ta'lim yo'nalishi doirasida 9 261 nafar abituriyent uchun o'tkazildi.

Test sinovlari natijalariga ko'ra ta'lim yo‘nalishlari bo‘yicha eng yuqori ballar:

✅ "Xorijiy til va adabiyoti: ingliz tili" ta'lim yo'nalishi - 167,5 ball;
✅ "Menejment" ta'lim yo'nalishi - 147,9 ball;
✅ "Moliya" ta'lim yo'nalishi - 145,1 ball;
✅ "Tadbirkorlik" ta'lim yo'nalishi - 141,3 ball;
✅ "Iqtisodiyot" ta'lim yo'nalishi - 137,1 ball;
✅ "Mehmonxona va turizimni boshqarish" ta'lim yo'nalishi - 136,6 ball;
✅ "Maktabgacha ta’lim" ta'lim yo'nalishi - 135,6 ball;
✅ "Boshlang‘ich ta’lim" ta'lim yo'nalishi - 133,4 ball.

Test sinovlari natijalarini Davlat test markazining rasmiy veb saytidan 9-oktabr kuni soat 10:00 dan boshlab http://qoqon.dtm.uz/ havola orqali ko'rish mumkin bo'ladi.

Qo'qon universitetiga oid barcha ma'lumotlar bilan universitetning rasmiy veb sahifasi http://kokanduni.uz/ orqali tanishishingiz mumkin.

Davlat test markazi barcha abituriyentlarga muvaffaqiyatlar tilaydi!

Davlat test markazining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram
❤1👍1
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқланди.

Концепциясида
қуйидаги асосий стратегик вазифалар кўзда тутилган:

✅ олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш;

✅ Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантириш;

✅ республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш;

✅ олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш;

✅ олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш;

✅ хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш;

✅ Ўзбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи “хаб”га айлантириш;

✅ олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига кўра:

➡️ олий таълим муассасаларининг академик мустақиллиги таъминланади;

➡️ халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан, ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтилади;

➡️ олий таълим мазмуни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;

➡️ олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари, докторантлари, бакалавриат ва магистратура талабаларининг юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиши, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, шунингдек, республика илмий журналларини халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич киритилиши таъминланади;

➡️ талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббус амалиётга татбиқ этилади;

➡️ олий таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник базаси, шу жумладан, халқаро молия институтларининг имтиёзли маблағларини кенг жалб қилиш ҳисобига яхшиланади, улар босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади ва молиявий барқарорлиги таъминланади;

➡️ таълимнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги йўлга қўйилади;

➡️ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларнинг олий таълим билан қамров даражасини оширилади, улар учун инфратузилмага оид шароитлар яхшиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони шарҳига бағишланган махсус лавҳа.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Республика илмий - амалий конференциясининг
ахборот хати

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йил 20 ноябрь куни “Маънавий таҳдидларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш хавфсизликни таъминлаш омили сифатида” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция йўналишлари:

1️⃣ Маънавий таҳдидларга қарши курашнинг замонавий механизмлари;
2️⃣ Глобаллашув даврида миллий маънавиятимизга қарши қаратилган таҳдидлар;
3️⃣ Талаба-ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш механизмлари;
4️⃣ Олий таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш маънавий таҳдидларга қарши курашиш омили.

Конференцияда иштирок этиш учун мақола ва тезисларни ўзбек, рус ёки инглиз тилида шу йилнинг 1 ноябригача a.utamuradov@umail.uz электрон почтасига юбориш лозим.

Тўпламга профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, иқтидорли талабалар, таълим муассасалари ўқитувчи ва тарбиячилари ҳамда амалиётчи психологлар тезис топширишлари мумкин.

Конференция якунида фаол иштирокчилар турли номинациялар бўйича вазирлик фахрий ёрлиқ билан тақдирланади.

Манзил: Ўзбекистон Миллий университети, Ижтимоий фанлар факультети, Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими кафедраси.
Масъуллар: Ж.Акрамов, Ж.Мирзахалилов (+99893-592-52-59, +99894-278-00-79 телеграм)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Олийтаълим_2030

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Олийтаълим_2030

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​ОТМ ректорлари 16-Европа автомобиль конгреcсида иштирок этмоқда

Айни кунларда, Белорусь давлатининг Белорусь миллий техника университетида XVI Европа автомобиль конгресcи (ЕАЕС-2019) бўлиб ўтаяпти.

Тадбирда Белорусь миллий техника университети ректорининг таклифига биноан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори Назирила Махмудов, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори Алимжон Рискулов ҳамда юртимиз ОТМлари делегацияси иштирок этмоқда.

Сафар давомида юртимиз ОТМлари делегацияси Беларусь Республикасининг бошқа олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнларига малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва лойиҳалар устида ишлашни йўлга қўйиш, илмий тадқиқот мақсадларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича ҳам шартномалар имзолаш назарда тутилган.

Маълумот учун, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида Белорусь миллий техника университети билан ҳамкорликда 2+2 қўшма дастури асосида 4 та бакалавр таълим йўналиши бўйича қабул амалга оширилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Соҳа_ислоҳотлари

Янги узлуксиз малака ошириш тизимига қанча педагог қамраб олинди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон Қарорига мувофиқ олий таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини малака оширишнинг янги узлуксиз тизими жорий этилди.

2019 йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган курсларда 642 нафар профессор-ўқитувчилар тингловчилар сафига қабул қилинган бўлиб, уларнинг 72 нафари касбий фаолияти натижаларига кўра муқобил малака ошириш шаклларини бажарганлиги, жумладан:

👉 13 нафари хорижий мамлакатларда малака ошириш ва стажировкада бўлганлиги;
👉 38 нафари фалсафа доктори (PhD) ҳамда мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилганлиги;
👉 21 нафари якка муаллифликда дарслик ва ўқув қўлланма тайёрлаб нашрдан чиқарганлиги учун уларга маҳорат дарсларини ўтиб бериш орқали малака аттестати тўғридан тўғри тақдим этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабаси халқаро форумда ғолибликни қўлга киритди

Жорий йил 20 cентябрида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган “Doha Oasis for Innovation” халқаро форум танловида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг IV-босқич талабаси Мирзобек Маликов Ўзбекистон номидан иштирок этиб, индивидуал мусобақалар бўйича кумуш медални қўлга киритди.

Ёш ихтирочи ушбу форумда “Unmanned Aerial Vehicle (UAV) Monitoring System in a Case of Aral Sea Shrinking” (“Орол денгизини қайта тиклашда фойдаланиш учун мўлжалланган учувчисиз самолётнинг (UAV) мониторинг тизими” ихтироси билан иштирок этди.

Кашфиёт, инновация ва ишлаб чиқариш каби турли соҳалар бўйича ёшларнинг ижодини рағбатлантириш, қобилиятларини янада ривожлантириш ва истеъдодларини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган “Doha Oasis for Innovation” халқаро форуми “Ёшлар - миллат кучи” шиори остида ўтказилди.

Унда мусулмон дунёсининг 32 та давлатидан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 42 нафар ихтирочи ёшлар барча соҳаларни қамраб олувчи 22 та йўналиш бўйича индивидуал ва жамоавий мусобақаларида қатнашишди. Форум доирасида турли мамлакат ёшлари ўзаро жамоавий гуруҳларга бўлинган ҳолда 48 соат ичида 6 та янги ихтиро қилиш қобилиятларини намойиш этдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Talaba_minbari

Қизиқарли факт

Агарда юртимиздаги олий таълим муассасаларида бугунги кунда таҳсил олаётган барча талабалар қўл ушлашиб бир чизиққа тизилишса, улар ҳосил қилган занжирнинг узунлиги тахминан 424 км.га етар экан.

Агарда уларнинг сафига олий таълим тизимидаги барча профессор-ўқитувчилар қўшилсалар, юқоридаги натижа тахминан 451 км.ни ташкил этган бўларди. Бу занжиримиз билан эса Эверестга 51 маротаба чиқиб тушган, ва ёки ернинг ионосферасигача етиб борамиз. Бу масофа ерда бўлганида, Тошкентдан Фарғонагача чўзилган бўларди.

Шундай экан, азиз тенгдошим, келинг, қўлни-қўлга берайликда, илм йўлида бирлашайлик!

Маъруфжон ЖУМАЕВ, ЎзЖОКУ магистранти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Ўзбекистонлик талаба «Quiz on Korea» танлови мутлақ ғолиби

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Ҳамида Қаҳрамонова Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган «Quiz on Korea» танловида ғолибликни қўлга киритди.

Мазкур нуфузли халқаро танловда Германия, Англия, Португалия, Россия ва Туркия каби 20 та давлатдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиб, улар Корея маданияти ва тарихи бўйича саволлар асосида синовдан ўтказилди.

ЎзДЖТУ талабаси танловда муваффақиятли иштирок этиб, финалда мутлақ ғолибликни қўлга киритди ва 10 млн. вон (деярли 10 минг доллар) пул мукофоти билан тақдирланди.

Маълумот учун, Ҳамида Қаҳрамонова ЎзДЖТУнинг Филология факультетида корейс тили йўналиши бўйича 3-курсда таҳсил олади. У жорий йилда KOICA ташкилоти томонидан ўтказилган Корейс маданияти мутахассислари дастурида ҳам биринчи ўринни олиб, Жанубий Кореяга 80 кунлик таълим грантини қўлга киритган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Муаммоларни қўлдан ясаб оламизми?

(ёки ҳарбий хизматни ўтаётган йигит ўқишдан нега четлаштирилади?)

Самарқанд ветеринария медицинаси институти 2-курс талабаси ўқув йилининг иккинчи ойида ҳарбий хизматни ўташга жўнаб кетган. Чунки у шу ойда 27 ёшга тўлади, хизматга бормаса, ҳарбий гувоҳнома олиш имкониятини қўлдан чиқаради.

Аммо олий таълим муассасасининг ҳам ўз тартиб-қоидалари, белгиланган меъёрлари борлигини эътиборга олишимиз лозим эмасми! Талаба 36 соат асоссиз дарс қолдирса ҳайфсан олиши, 74 соат дарс қолдирадиган бўлса, талабаликдан четлаштирилиши белгиланган.

Талаба устози томонидан тушунтирилиши, деканат огоҳлантиришларига қарамасадан бир ойлик ҳарбий хизмат ўташга жўнаб кетган. Бунда қонунчиликдаги янгиликлардан бехабар жойлардаги айрим мудофаа бўлими мутасаддиларини айблаш фикридан ҳам йироқмиз, мутлақо!

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1684

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Talabaga_eslatma

Ўқиш даврида ҳарбий хизматни ўташ мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни (12.12.2002)нинг 21-моддаси, тўртинчи хатбошида “Умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади” деб қайд этилган.

Мазкур модданинг кейинги хатбошисига кўра, олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади.

Шунингдек, ҳарбий хизматни ўташ истагида бўлган талабага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
👍1