#Халқаро_ҳамкорлик
Ўзбекистонда Санкт-Петербург кончилик университетининг филиали очилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Санкт-Петербург кончилик университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Университетнинг олий таълимгача тайёргарлик ва ижтимоий дастурлар маркази директори, қабул комиссияси масъул котиби В.Воронов билан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов ўртасидаги учрашув самарали кечди.
– Университетимизга 2019-2020 ўқув йилида 17 нафар ўзбекистонлик талаба қабул қилинди, уларнинг иштиёқи таҳсинга лойиқ, – деди учрашувда В.Воронов. – Ўзбекистон олий таълим тизимидаги ўзгаришлар, қолаверса, юртингиз таълим ва меҳнат бозоридаги талабнинг юқорилиги, иқтисодиётнинг ривожланиши ҳар қандай кадр тайёрловчиларни қизиқтиради.
2021 йилда Ўзбекистонда университетнинг филиалини ташкил этилиши режалаштирилган. Музокараларда филиални ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирлар муҳокама қилиниб, томонларнинг вазифалари белгилаб олинди.
Россия делегацияси Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан разведка, ишлов бериш, бурғилаш технологияси, нефть ва газ, энергетика, металлургия, экологик хавфсизлик, геоэкология, машинасозлик каби йўналишларда ҳамкорликда кадрлар тайёрлашдан манфаатдор эканини қайд этди.
Меҳмонлар бугун Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалига ташриф буюриб, олийгоҳдаги шароитлар билан танишдилар.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Талабалар фестивали -2019: Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди
Туркистон санъат саройида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бешта муҳим ташаббус доирасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган талабалар фестивали ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов талабаларни қутлар экан, ушбу фестивал илк маротаба ўтказилаётганига қарамасдан, кўплаб иқтидорли ёшларни кашф этиб, уларнинг салоҳияти ва билимини яна бир бор синовдан ўтказганлигини алоҳида эътироф этди.
Дастлаб Италияда ўтказилган XXX ёзги универсиада ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, 2 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 7 та бронза медалларини қўлга киритиб қайтган талабалар вазирлик томонидан алоҳида эътироф этилиб, уларга махсус совғалар туҳфа этилди.
Фестивал доирасида ўтказилган миллий кураш, марафон, мини футбол, аннотация маҳорати, "Энг яхши китобхон талаба", "Заковат", Блоггерлик маҳорати йўналишлари бўйича 1,2,3-ўрин соҳибларига вазирликнинг дипломи ва махсус совғалари топширилди.
Шу билан бирга "Ягонасан муқаддас Ватан" кўрик танлови ҳамда Талабалар театр студиялари жамоалари ҳам фестивал доирасидаги тадбирдарда фаол иштироки учун эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Миллат тилини йўқатмак - миллат руҳини йўқатмакдир
Соҳибжон ҲОТАМОВ, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети магистранти:
...ЮНЕСКО вакилларининг сўзларига қараганда, қачонлардир одамлар сўзлашадиган тилларнинг сони 7 мингдан 8 минггача етган бўлса, бугунги кунда сайёрамизда 6 мингта тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида турибди.
...“Миллат тилини йўқатмак-миллат руҳини йўқатмакдир” деган эди Абдулла Авлоний. Шу биргина сўз тилнинг жамиятда тутган ўрнини исботлаб турибди.
...Бизда йиғламоқ сўзининг 36 хил, юз сўзининг 8 хил, шамол сўзининг 30 хил шаклини учратасиз. Бундай рўйхатимизни истаганча давом эттиришимиз мумкин.
...Тизза орқа қисми тилимизда тақим деб номланади. Ваҳоланки, бу сўзни дунёнинг бошқа бирор тилида учратмайсиз.
Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1706

“Авицена авлодлари” жамоаси халқаро олимпиада ғолиби
Шу йилнинг 17-19 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида “Тиббий илм-фан ва таълимда инновация” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Халқаро конференция доирасида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида олимпиада ҳам ўтказилиб, унда Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 9 та жамоа иштирок этди.
Олимпиадада Андижон давлат тиббиёт институтининг “Авицена авлодлари” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, махсус диплом билан тақдирланди.

Энергетика соҳаси учун кадрлар тайёрлашда Халифа университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди
Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида жойлашган Халифа университетига ташриф буюрди.
Халифа университети ижрочи вице президент Ариф Султан Аль Хаммади, вице президент Аҳмед Ал Шоайби билан бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликда иқтисодиёт тармоқлари учун зарур йўналишларда малакали кадрлар тайёрлаш, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида 2020 йилнинг январь-май ойларида Халифа университетига Тошкент давлат техника университетининг энергетика соҳаси бўйича бир гуруҳ иқтидорли талабаларини ўқишга ҳамда илмий ходимларни илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун жўнатишга келишилди.
Ушбу ишларнинг ижобий натижаларига кўра, кейинчалик босқичма босқич қўшма таълим дастурлари асосида икки томонлама диплом бериш бўйича бакалавриат (2+2) ва магистратура (1+1)да талабаларнинг таълим олишини ташкил этиш кўзда тутилган.

Каримов Фонди хорижда таҳсил олиш учун IV таълим грантлар танловини эълон қилди
Фонднинг янги таълим грантлари қуйидаги мутахассисликлар бўйича Европанинг олий таълим муассасаларида магистратура босқичида таҳсил олиш имконини беради:
👉 Қайта тикланувчан энергия манбалари;
👉 Кимё ва кимё технологияси;
👉 Сув ва ер ресурсларини бошқариш;
👉 Машинасозлик технологиялари;
👉 Архитектура. Бино ва иншоатлар қуриш;
👉 Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш;
👉 Текстиль саноати технологиялари ва ускуналари;
👉 Туризм хизматларини ташкил этиш ва бошқариш;
👉 Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар.
Танловда инглиз, немис ёки француз тилларини аъло даражада билган, Ўзбекистон ёки чет эл олий таълим муассасасини битирган ёки унинг сўнгги курсида таҳсил олаётган, ёши 35дан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Грант совриндорларининг чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари (2 йилгача) Фонд томонидан молиялаштирилади.
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар онлайн қабул қилинади:
https://goo.gl/forms/vNSA6KLY2JDOA86h1
Ҳужжатлар топшириш муддати: 2019 йил 15 октябрдан 10 ноябргача.
Батафсил: http://cc.uz/163rg

Академик лицей ўқувчиларидан навбатдаги ғалаба
2019 йил 21-22 октябрь кунлари Жиззах шаҳрида умумтаълим мактаби ва академик лицей ўқувчилари ўртасида биология фанидан Абу Али ибн Сино олимпиадаси бўлиб ўтди.
Олимпиада якунларига кўра барча ўринларни академик лицей ўқувчилари эгаллашди. Жумладан, Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи ўқувчиси Равшанбек Каримов 1-ўринни, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Саида Валижонова 2-ўринни ва Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси Сардор Тожибоев 3-ўринни қўлга киритди.
Абу Али ибн Сино олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди:
👉 1-ўрин учун ўқувчига – 22 300 000 сўм, ўқитувчига - 18 955 000 сўм;
👉 2-ўрин учун ўқувчига – 18 955 000 сўм, ўқитувчига - 14 495 000 сўм;
👉 3-ўрин учун ўқувчига - 15 610 000 сўм, ўқитувчига – 11 150 000 сўм.

#Муносабат
Адолат қаерда ёхуд 105 нафар талаба нега курсдан қолдирилди?
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг бир гуруҳ талабалари 2018/2019 ўқув йилининг иккинчи семестрда белгиланган фанларни ўзлаштиролмагач, курсдан қолдирилган. Бундан норози талабалар “Адолат бўлсин” (!) номли телеграм канали очиб, кафедра мудири Зафар Суннатов ёзги семестрда бўлган имтиҳон натижаларини адолатсиз баҳолаган ва шахсий адовати туфайли 160 нафар талабани ноҳақ курсдан қолдирди, дея шикоят қилишган.
Аниқланишича, институтдаги 6 та факультетдан 5 тасида талабаларни курсдан қолдириш бўйича буйруқ чиқарилган. Фақат мурожаатда ёзилганидек, 160 нафар эмас, балки 105 нафар талаба фанларни ўзлаштира олмагани (академик қарздор бўлгани) учун институт ректори буйруғи билан курсдан қолдирилган.
Талабалар холислигига шубҳа қилган Зафар Суннатов мудирлигидаги “Фойдали қазилма конлар геологияси ва қидирув разведкаси” кафедраси томонидан 42 нафар талаба ўқитувчининг уларга нисбатан шахсий адовати туфайли эмас, аксинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли Қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-боб, 37-банди талабларига кўра курсдан қолдирилган.
Институт маъмурияти академик қарздорлиги бор талабаларга фанларни ўзлаштириши ва ўқишни давом эттиришлари учун тўрт маротаба (!) имконият берган, уларнинг ота-оналарини огоҳлантирган, имтиҳонларни қайта топширишлари учун зарур шароит яратган. Афсуски, талабалар берилган имкониятни суистеъмол қилишган.
Институт ректори норози талабалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашган. Курсдан қолдирилганлар орасида фанга алоқадор саволларга жавоб бериш у ёқда турсин, ҳаттоки ўзи таҳсил олаётган таълим йўналиши ёки фаннинг номини тўлиқ айтиб беролмайдиган талабаларнинг бўлишида эса лоқайд талабалар ва уларнинг ота-оналари билан бирга институт жамоасининг ҳам айби бор.
Норози талабаларнинг бир ўқитувчи ўрнига иккинчиси дарсга кириши, синовдан ўтолмаганлар рўйхатида икки кишининг “тушиб” қолиши ёки кимлардир 500$, 800$ ва ҳаттоки 1000$ гача “гаплашиб” ҳал қилаётгани ҳақидаги эътирозлари ҳам тасдиқланмади.
Ҳақиқатдан, Геология ва кончилик факультетидан жорий ўқув йилининг шу кунига қадар 10 нафарга яқин профессор-ўқитувчи вазирлик томонидан тасдиқланган режага мувофиқ малака оширишга юборилган. Малака оширишга жалб қилинган педагогнинг ўрнига унинг дарсини ҳамкасби ўтишига олий таълим муассасасидаги тартиб-қоидалар имкон беради.
Институтда 410 соат дарс қолдирган талаба йўқ. Тенгдошларида шубҳа уйғотган Ж.Тошев ва Ш.Сафаровларга эса академик қарздорлик учун қайта топширилган имтиҳонлар даврида касал бўлганлиги ва буни тасдиқловчи маълумотнома факультет раҳбариятига тақдим этилгани учун амалдаги тартибга биноан 2 ҳафта муҳлат берилган. Бу қарздор талабаларнинг курсдан курсга ўтганини билдирмайди, улар 5 тадан 8 тагача фандан имтиҳон топширади ва имтиҳон натижасига кўра қарор қабул қилинади.
Курсда қолдирилган талабалар “Устозимиз З.Суннатов беш ойдан кейин нафақага чиқаркан, уни эслаб юришимиз учун бизни йиқитяпти” дея ёзғирган “кекса” педагог Зафар Суннатов аслида 1972 йилда туғилган, айни кучга тўлган ёшдаги техника фанлари номзоди, доцент. Ёшларга билим бериш иштиёқи билан ёнаётган малакали педагоглардан.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 майдаги Фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида олий таълим тизимида “коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Вазирлик томонидан бу иллатга қарши курашиш йўлида кўрилаётган қатъий чоралар, жойларда нафақат айрим педагоглар балки баъзи талабалар ҳам шаффоф ва адолатли баҳолаш тизимига тайёр эмаслигини кўрсатмоқда. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтидаги ҳолат бунинг яққол тасдиғидир.

Кадрлар тайёрлашда ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик кенгаймоқда: ТДТУда 40 та қуёш панели ўрнатилди
Кадрлар тайёрлашда иш берувчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ўқув жараёнларини бевосита амалиёт билан уйғун ташкил этиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимиздаги йирик ишлаб чиқарувчилар ва хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.
Вазирлик “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ва “CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси билан ҳамкорликда Тошкент давлат техника университети ҳудудига 10 kVa/соат қувватига эга 40 та қуёш панели ўрнатилди.
Лойиҳа доирасида университетнинг Энергетика факультети талабалари ва ўқитувчилари учун “Электр ускуналарини текшириш ва назорат қилишни инновацион бошқариш ўқув-лаборатория хонаси” ҳам тўлиқ жиҳозлаб берилди.
Замонавий жиҳозланган лабораторияда талабалар илмий-тадқиқот ишлари ва ихтироларини синовдан ўтказиш, электр ускуналарини назорат қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса электротехника саноати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

#professor_minbari
Ўзбекистон туркологларнинг янги авлодини етиштириб берувчи таълим экспортёрига айланади
Қудратулла ОМОНОВ, Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори, филология фанлари доктори:
....Дунёдаги кучларнинг қайта бўлиниш жараёни кечаётган ҳозирги кезда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига (Туркий кенгаш) аъзо бўлди.
....Туркий кенгашнинг Боку саммитида Юртбошимиз илгари сурган туркий адабиётининг энг сара дурдоналаридан иборат “Туркий адабиёт хазинаси“ номли китоблар туркумини ҳар бир мамлакатнинг она тилида нашр этиш ташаббусини амалда татбиқ этиш истиқболи юзага келади.
....Бугун Ўзбекистоннинг дунё туркологияси марказларидан бирига айланиш имконияти юзага келди. Энг асосийси, ҳозирги тарихий шароитдаги катта имконият қўлдан бой берилмаса, Ўзбекистон туркий тилли давлатларнинг таълим хабига, яъни туркологларнинг янги авлодини етиштириб берувчи таълим экспортёрига айланади.
Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1710

Тошкентда ёш стоматологлар халқаро олимпиадаси якунланди
2019 йил 21-22 октябрь кунлари Тошкент давлат стоматология институтида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 18 та жамоа иштирокида “Стоматология Юга-2019” халқаро олимпиадаси ўтказилди.
Халқаро олимпиадада тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори курсларда таҳсил олаётган 5 нафар талабадан иборат жамоалари қатнашди.
Олимпиадада талабалар терапевт стоматология, ортопед стоматология, жарроҳлик стоматологияси, болалар стоматологияси ва ортодонтия йўналишларида ўзаро баҳс олиб бордилар.
Танловда Тошкент давлат стоматология институти талабалари 2 та 1-ўрин, 2 та 2-ўрин, 1 та 3-ўрин ва 1 та мутлақ ғолиб иштирокчи билан энг юқори ўринларни эгаллади. Институт талабаси Диёра Исанова халқаро олимпиаданинг мутлақ ғолибаси бўлди.
Умумжамоа ҳисобида Киров давлат тиббиёт университети ва Кубан давлат тиббиёт университети юқори ўринларни эгаллади.

Нукус ДПИ Евросиё педагогика университетлари ассоциацияси аъзосига айланди
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Евроосиё педагогика университетлари ассоциацияси аъзосига айланди. Мазкур тадбир институт ректорининг Москва педагогика давлат университетига ташрифи давомида амалга оширилди.
Ассоциация 2015 йилда Олмаота шаҳрида МҲД давлатлари педагогик университетлари ректорлари йиғилишида таъсис этилган. Таъсис шартномалари 48 та университетлар томонидан имзоланган.
Ассоциация нотижорат ташкилот ҳисобланиб, унинг таркибига Евросиё минтақасидаги, жумладан Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Россия давлатларидаги олий ўқув юртлари кириши мумкин.
Ташкилотнинг асосий фаолияти МДҲ давлатларидаги Ассоциацияга аъзо бўлган университетлар ўртасида халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш ва педагогик таълимни ривожлантиришдан иборат.

Айни дақиқаларда "Ўзбекистон24" телеканали орқали Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига бағишланган Халқаро пресс-клуб сессияси тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Буюк Британияда магистратурада таҳсил олиш учун стипендиялар
Буюк Британия ҳукуматининг “Chevening” (Чивнинг) стипендия дастурига аризалар қабул қилинмоқда.
Мазкур стипендия лидерлик салоҳиятига ҳамда кучли академик тайёрловга эга бўлган мутахассислар учун мўлжалланган бўлиб, у Буюк Британиянинг исталган университетида танланган йўналиш бўйича магистрлик дастурида бепул таҳсил олиш имконини беради.
Стипендия доирасида танланган университетда ўқиш, авиачипта, виза олиш харажатлари қопланади, ҳамда ҳар ой Буюк Британияда яшаш харажатлари учун стипендия тўланади.
Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2019 йил 5 ноябрь.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
👉 Бакалавр дипломи;
👉 камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
👉 ўқишни тугатгандан кейин Ўзбекистонга қайтиб камида икки йил ишлаш;
👉 Буюк Британиянинг исталган университетига ихтиёрий йўналишда учта магистрлик дастурига мустақил равишда ҳужжат топшириш ва камида битта дастурга 2020 йил 16 июлгача тўлиқ қабул қилиниш (Unconditional offer);
👉 инглиз тилини мукаммал даражада билиш, тилнинг билиш даражасини тасдиқловчи сертификатни (камида IELTS 6.5 ёки TOEFL iBT 79) 2020 йил 16 июлгача тақдим этиш.
Батафсил: https://www.chevening.org/scholarship/uzbekistan/

#Олийтаълим_2030
Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари:
✅ 2019 йил аҳолини олий таълим билан қамраб олиш даражаси жами битирувчилар сонига нисбатан 20 фоизни ташкил этган бўлса, 2030 йилга бориб 50 фоиздан ошади.
✅ Нодавлат, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий таълим муассасалари сони 35 тага етказилади.
✅ Кредит-модуль тизими жорий этиладиган олий таълим муассасалари сони ҳам ҳозирги 2 тадан 85 тага кўпаяди.

#ОТМ_янгиликлари
Ўзбекистоннинг етакчи тадбиркорлари талабаларга маҳорат дарси ўтишди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Халқаро туризм факультети ва Маркетинг кафедраси томонидан “Сотиш тизимидаги янги инновациялар” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
Ушбу маҳорат дарсида модератор сифатида “Office market”, “Dekos” компаниялари ҳамда “M faktor” лойиҳаси асосчилари Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар иштирок этдилар.
Тадбиркорлар йиғилганларга ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда бизнесни бошлаш машаққати, унда муваффақиятга эришиш сирлари, хатоларни енгиб ўтиш, рақобатда ютиб чиқиш омиллари ҳақида ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, ҳаётий мисоллар билан айтиб бердилар.
- Кеча фойда бераётган нарса бугун иш бермай қолиши мумкин – қоидалар мунтазам ўзгариб туради. Шу сабабли эришилган натижада асло тўхтаб қолмаслик керак. Ижобий кайфиятдаги одамлар билан мулоқот қилиш, олдинга янги мақсадларни қўйиш лозим, - дея таъкидлашди модераторлар.
Маълумот ўрнида, кадрлар тайёрлашда иш берувчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва ўқув жараёнларини бевосита амалиёт билан уйғун ташкил этиш мақсадида вазирлик ташаббуси билан ОТМларда йирик ишлаб чиқарувчилар ва хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тошкент фармацевтика институтида янги талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди
350 ўринга мўлжалланган янги талабалар турар жойида талабалар учун барча қулайликлар яратилган: ҳар бир қаватда ошхона, ювиниш хонаси мавжуд, замонавий кир ювиш машиналари ўрнатилган.
Бундан ташқари янги ТТЖда Президент томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш учун шароит яратилган. Талабалар бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилувчи кутубхона, санъат хонаси, компьютер хоналари ҳам бор.
Янги ўқув йилида институтда талабалар учун янги спорт майдончаси, талабалар учун очиқ майдон, WiFi ҳудуди ҳамда ўқув амалиёт комплекси ҳам барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.