Edu.uz
✔
144K subscribers
40K photos
7.63K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Тошкентда Вебстер университетининг филиали тантанали равишда очилади

Эртага, 1 ноябрь куни соат 14:00да Вебстер университети (АҚШ)нинг Марказий Осиёдаги биринчи филиали - Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш Марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Маросимда Вебстер университети Канцлери Элизабет Стробл раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси иштирок этади.

Оммавий ахборот воситалари вакилларини тадбирга таклиф қиламиз.

Манзил: Алишер Навоий кўчаси 13-уй
Мўлжал: Алишер Навоий номидаги кино саройи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муносабат

Талабалардан ноқонуний пул йиғишга йўл қўйилмайди

Кеча, 31 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон давлат университетида талабаларга мажбуран китоб сотилаётгани тўғрисида пост қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан университет маъмурияти университет жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузиб, ҳолатни ўрганиб чиқди хамда вазиятга ойдинлик киритилди.

Маълум бўлишича, ҳақиқатдан ҳам, университетнинг филология факультети 1-босқич талабаларига уларнинг таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда олийгоҳ “Ўзбек адабиётшунослиги” кафедраси профессори Ханифа Солихова хамда шоир Мухаммаджон Махжурийнинг китоблари тарғиб қилиш ҳамда қизиқувчиларга ихтиёрий сотиб олиши учун тарқатилган.

Ҳолат юзасидан университет ректори ҳамда тузилган ишчи гуруҳ аъзолари гуруҳ сардорлари ва талабалар билан алоҳида алоҳида суҳбатлашган. Талабаларга ҳар қандай салбий ҳолатлар рўй берса, ректорига мурожаат қилишлари ёки университетнинг расмий телеграм канали ботига аноним тарзда хабар юборишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.

Тарқатилган китоблар қайтариб олинган, ушбу ҳолатларни юзага келишига сабабчи бўлган кафедра мудири Ҳ.Каримовга огоҳлантириш берилган.

Олий таълим муассасаларида талабалар ва профессор-ўқитувчиларидан ноқонуний пул йиғимларига йўл қўйилмайди ва вазирлик томонидан бундай ҳолатлар содир бўлганда қонуний чоралар кўрилишидан барча ОТМ ректорлари (филиал директорлари) огоҳлантирилган.

Шу билан бирга вазирлик талабалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, китобсевар ёшларни рағбатлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Тошкент Вебстер университети - АҚШнинг Марказий Осиёдаги биринчи университети

Бугун, 1 ноябрь куни Вебстер университети (АҚШ)нинг Марказий Осиёдаги биринчи филиали - Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш Марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Вебстер университети Канцлери Элизабет Стробл раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, вазир ўринбосарлари ва ректорлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди.

Ўқув жараёнлари 2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланди ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Ҳозирда олийгоҳда 470 нафар талаба таҳсил олмоқда ва Вебстер университетининг Тошкент филиали талабалар сони бўйича Таиланд, Хитой, Нидерландия, Швейцария, Греция, Австрия ва Ганадаги филиалларни ортда қолдирди.

Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида, жумладан электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилмоқда.

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабаси пойга автомобилини ясади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «Вазирлик каналини юртимизнинг қайси ҳудудидан кузатасиз?»
​​#Халқаро_ҳамкорлик

ЎзМУ ректори Япониянинг фахрий унвони билан тақдирланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ректори Аваз Мараҳимов Япониянинг ОТМнинг фахрий унвони билан тақдирланди.

ЎзМУ ректори бошчилигидаги делегация Японияга ташрифи доирасида Сока университети билан беш йилга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра икки давлат университетлари ўзаро профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини амалга оширади, илмий изланишларни биргаликда олиб боради.

Бундан ташқари Термиз ва Ахсикентда япониялик ҳамкорлар билан биргаликда археологик ва этнографик илмий экспедицияларни ташкил этишга ҳам келишилди.

Ташриф доирасида Сока Гаккай Интернешнл Президенти Дайсаку Икеда ЎзМУнинг “Фахрий доктори” унвони билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Танлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Британия Кенгаши билан ҳамкорликда танлов эълон қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида шу йилнинг май ойидан бошланган “Higher Education for employability” (Иш билан таъминлашда олий таълимнинг аҳамияти) дастури доирасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга йўналтирилган танлов эълон қилади.

✅ Танлов дастурнинг қуйидаги асосий йўналишлари доирасида амалга оширилади:

👉 олий таълим сифатини таъминлаш;
👉 битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мослигини таъминлаш;
👉 ўқув дастур ва фанларни инглиз тилида ўқитиш.

Лойиҳанинг 2019/2020 ўқув йили учун бюджети – 200 000 фунт стерлинг.

Дастурда иштирок этиш истагини билдирган олий таълим муассасалари ўз лойиҳалари билан қатнашишлари мумкин.

Аризалар шу йилнинг 16 ноябрь кунигача қабул қилинади.

Ариза шаклини юклаб олиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистонлик ректор глобал конфедерация ижро қўмитасига аъзо бўлди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзоқов Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар бўйича олий ўқув юртлари ассоциациялари Глобал конфедерацияси (GCHERA) Ижро қўмитасига аъзо сифатида қабул қилинди.

Бу бўйича қарор шу йилнинг 28 октябрь куни Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган GCHERA Бош ассамблеясида қабул қилинди.

Институт ректори бошчилигидаги делегация Хитойга сафари давомида ХХРнинг Шимоли-ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети билан музокара ўтказди ҳамда ТИҚХММИ ўқув хўжалиги қошида Хитой-Ўзбек Сув тежовчи қишлоқ хўжалиги илмий технологик паркини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Ушбу илмий технологик парк Ўрта Осиёда Хитой-Ўзбек ҳамкорлигининг илк модели бўлиб, қишлоқ хўжалиги фанлари ва технологиялари, инновация ҳамда ишланмаларни татбиқ этиш бўйича муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, институт ректори Ўктам Умурзоқов CASCADE ижрочи котиби, Алим Пўлатов ва SuperMap Software вице-президенти Ду Чинге хоним иштирокида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик ўзбекистонлик талабаларга Ўрта Осиёда SuperMap дастурларининг лицензияланган туридан биринчилардан бўлиб фойдаланиш ҳамда улар ёрдамида ўз малакаларини ошириш имконини беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Нобель мукофоти совриндори ўзбекистонлик талабаларга тақдимот ўтказди

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Исроил технология институтининг Материалшунослик ва муҳандислик кафедраси профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтман Тошкент кимё технология институтига ташриф буюрди.

Дан Шехтман 2004 йилдан бери Айова университетининг Эймс лабораториясида фаолият юритмоқда. Исроиллик физик ва кимёгар «квазикристал»ларни кашф етгани боис 2011 йилда кимё бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланган.

Таниқли олим Тошкент кимё технология институтнинг ёш мутахассислари, бакалавр, магистрант ва докторантлари учун «Демография, технологик тадбиркорлик ва Ўзбекистоннинг келажаги» мавзусида тақдимот ўтказди.

Тақдимот давомида Дан Шехтман олимлар мамлакат иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшиши учун «технологик тадбиркорлик» билан шуғулланишлари лозимлигини қайд этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Бедорлик зарур

Иброҳим ЮЛДАШЕВ,
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори:

Бугун жуда оғир йиғилиш бўлди. Масала – олий таълим тизимидаги коррупция ҳолатлари ва уни бартараф этиш чоралари ҳақида. Олий таълим тизимида ишлаётганимга 41 йил бўляптики, бундай жиддий, ўта оғриқли масала қўйилган йиғилишни эслолмайман. Бу бугунги зарурат туфайли бўлганлигини яхши англаб турибмиз.

Мажлисда тўғри қарор қабул қилингани ҳам барчамизга аён. Чунки Тошкент давлат иқтисодиёт университети тўғрисидаги гар-сўзлар анчадан буён бор.

Яқин ўтмиш сарқити ҳануз давом этаётганлиги жуда ачинарли, қолаверса, бу соҳадаги салбий ҳолатлар ҳақида гап кетганда юракларимиз зирқираб кетяпти. Бугун ҳар биримиз кўзимизни каттароқ очишимиз, ўз келажагимизга ўзимиз болта ураётганлигимизни юракдан, виждонан ҳис этишимиз вақти аллақачон келганини сезишимиз шарт!

Таклифим: бугун ҳар биримиз, ким бўлишимиздан қатъий назар, ўз келажагимиз яратилаётган кунимизда ҳар қандай қинғирликни улоқтириб, буюк Ўзбекистонимизнинг буюк давлат бўлиб тараққий этишига муносиб ҳиссамизни қўшишимиз шарт.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1732

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Коррупцияга қарши бирга курашамиз

Лазиз ТЎЙЧИЕВ,
Тошкент тиббиёт академияси ректори:

Коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради, бу иллатни енгиш учун биринчи навбатда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқаролик институтлари фаолиятини кучайтириш лозим бўлади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1733

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Олий таълимни коррупциядан ҳоли соҳага айлантирамиз!

Ботир
ДАМИНОВ, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори:

Коррупция халқнинг давлат ва унинг органларига бўлган ишончига путур етказади, жамиятнинг ахлоқий асосларини емиради, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг вужудга келиши ва чуқурлашишига сабаб бўлади.

Бу иллатни олий таълимдан йукотиш учун нафақат давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, балки хар биримиз бир ёқадан бош чиқариб, астойдил ишлашимиз зарур.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1734

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Олий таълимда коррупцияга ўрин йўқ

Бобиромон ҚОДИРОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий-кадрлар бошқармаси бошлиғи:

Бугун, 5 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибида асосий масала сифатида олий таълимда таълим сифатига тўсқинлик қилувчи асосий иллат – коррупцияга қарши кураш масаласи кўриб чиқилди.

Олий таълим муассасаларида коррупцияга шароит яратувчи омилларни бартараф этиш, ўқув жараёнларида очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш йўлидаги ишлар ҳолати танқидий муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган йиғилиш соҳада фаолият кўрсатаётган ҳар ходимга огоҳлик қўнғироғи бўлмоғи лозим. Халқимиз, Президентимиз олий таълимга жамият тараққиётининг локомотиви сифатида умид билдириб, катта эътибор қаратаётган бир паллада бундай иллатга қарши собитқадам курашмаслик миллат келажагига хиёнатдир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Коррупция таълимга ёт бўлмоғи керак!

Одилжон МАМАТКАРИМОВ, Наманган муҳандислик-технология институти ректори:

Бугун оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида коррупция иллатига барҳам берилмаётганлиги билан боғлиқ хабарлардан воқиф бўлдик. Айни шу масалада ўтказилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат йиғилиши тафсилотларини эшитдик.

Мазкур университетдаги коррупция билан боғлиқ салбий ҳолатлар муҳокама марказида бўлганлиги, энг аввало, бу қинғир ишга йўл қўйган ҳар қандай таълим муассасаси ва унинг масъулларига нисбатан жазо муқаррарлигини кўрсатди.

Мутасадди раҳбарлар, профессор-ўқитувчиларнинг жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш борасида йиғилишда айтиб ўтилган ўринли ва аччиқ гаплар республика олий таълим тизимидаги ҳар бир мутасадди раҳбарлар ҳамда профессор-ўқитувчиларни жиддий хулосалар чиқаришга ундаши даркор.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1736

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Коррупцияга қарши курашиш барчанинг бурчи

Ғофуржон МУҲАМЕДОВ
, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори:

Инсониятнинг нафақат маънан, балки жисмонан етук бўлишига ҳам асосий тўсиқ бўладиган иллатлардан бири – бу коррупциядир.

Олий таълим бўйича бўлиб ўтган бугунги навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши коррупцияга қарши курашиш барчанинг бирдек вазифаси эканлиги бўйича ҳам ўз аҳамиятига эга деб ҳисоблайман.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган салбий ҳолатлар, ҳодисалар ва кўрилган кескин чоралар барча олий таълим муассасалари раҳбарларини ҳамда профессор-ўқитувчиларини ҳушёр тортишга ундайди.

Батафсил:
http://edu.uz/uz/news/view/1737

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Таълим жараёнлари ва талабаларга бўлган муносабат ўзгаради

Нусратилла БАРАКАЕВ
, Бухоро мухандислик-технология институти ректори

Коррупциядек мудҳиш иллатни олий таълим тизимидан йўқотиш нафақат давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, балки тизимда фаолият юритаётган барча ходимлар ва талабаларнинг асосий вазифасидир.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган мажлисида кўтарилган масалалар барча олийгоҳлар қатори институтимиз жамоаси учун ҳам ўқув жараёнлари ва талабаларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш учун туртки бўлди.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1738

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ