Edu.uz
✔
145K subscribers
39.7K photos
7.59K videos
310 files
18.2K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​Нобель мукофоти совриндори ўзбекистонлик талабаларга тақдимот ўтказди

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Исроил технология институтининг Материалшунослик ва муҳандислик кафедраси профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтман Тошкент кимё технология институтига ташриф буюрди.

Дан Шехтман 2004 йилдан бери Айова университетининг Эймс лабораториясида фаолият юритмоқда. Исроиллик физик ва кимёгар «квазикристал»ларни кашф етгани боис 2011 йилда кимё бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланган.

Таниқли олим Тошкент кимё технология институтнинг ёш мутахассислари, бакалавр, магистрант ва докторантлари учун «Демография, технологик тадбиркорлик ва Ўзбекистоннинг келажаги» мавзусида тақдимот ўтказди.

Тақдимот давомида Дан Шехтман олимлар мамлакат иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшиши учун «технологик тадбиркорлик» билан шуғулланишлари лозимлигини қайд этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Бедорлик зарур

Иброҳим ЮЛДАШЕВ,
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори:

Бугун жуда оғир йиғилиш бўлди. Масала – олий таълим тизимидаги коррупция ҳолатлари ва уни бартараф этиш чоралари ҳақида. Олий таълим тизимида ишлаётганимга 41 йил бўляптики, бундай жиддий, ўта оғриқли масала қўйилган йиғилишни эслолмайман. Бу бугунги зарурат туфайли бўлганлигини яхши англаб турибмиз.

Мажлисда тўғри қарор қабул қилингани ҳам барчамизга аён. Чунки Тошкент давлат иқтисодиёт университети тўғрисидаги гар-сўзлар анчадан буён бор.

Яқин ўтмиш сарқити ҳануз давом этаётганлиги жуда ачинарли, қолаверса, бу соҳадаги салбий ҳолатлар ҳақида гап кетганда юракларимиз зирқираб кетяпти. Бугун ҳар биримиз кўзимизни каттароқ очишимиз, ўз келажагимизга ўзимиз болта ураётганлигимизни юракдан, виждонан ҳис этишимиз вақти аллақачон келганини сезишимиз шарт!

Таклифим: бугун ҳар биримиз, ким бўлишимиздан қатъий назар, ўз келажагимиз яратилаётган кунимизда ҳар қандай қинғирликни улоқтириб, буюк Ўзбекистонимизнинг буюк давлат бўлиб тараққий этишига муносиб ҳиссамизни қўшишимиз шарт.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1732

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Коррупцияга қарши бирга курашамиз

Лазиз ТЎЙЧИЕВ,
Тошкент тиббиёт академияси ректори:

Коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради, бу иллатни енгиш учун биринчи навбатда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқаролик институтлари фаолиятини кучайтириш лозим бўлади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1733

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Олий таълимни коррупциядан ҳоли соҳага айлантирамиз!

Ботир
ДАМИНОВ, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори:

Коррупция халқнинг давлат ва унинг органларига бўлган ишончига путур етказади, жамиятнинг ахлоқий асосларини емиради, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг вужудга келиши ва чуқурлашишига сабаб бўлади.

Бу иллатни олий таълимдан йукотиш учун нафақат давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, балки хар биримиз бир ёқадан бош чиқариб, астойдил ишлашимиз зарур.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1734

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Олий таълимда коррупцияга ўрин йўқ

Бобиромон ҚОДИРОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий-кадрлар бошқармаси бошлиғи:

Бугун, 5 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибида асосий масала сифатида олий таълимда таълим сифатига тўсқинлик қилувчи асосий иллат – коррупцияга қарши кураш масаласи кўриб чиқилди.

Олий таълим муассасаларида коррупцияга шароит яратувчи омилларни бартараф этиш, ўқув жараёнларида очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш йўлидаги ишлар ҳолати танқидий муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган йиғилиш соҳада фаолият кўрсатаётган ҳар ходимга огоҳлик қўнғироғи бўлмоғи лозим. Халқимиз, Президентимиз олий таълимга жамият тараққиётининг локомотиви сифатида умид билдириб, катта эътибор қаратаётган бир паллада бундай иллатга қарши собитқадам курашмаслик миллат келажагига хиёнатдир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Коррупция таълимга ёт бўлмоғи керак!

Одилжон МАМАТКАРИМОВ, Наманган муҳандислик-технология институти ректори:

Бугун оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида коррупция иллатига барҳам берилмаётганлиги билан боғлиқ хабарлардан воқиф бўлдик. Айни шу масалада ўтказилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат йиғилиши тафсилотларини эшитдик.

Мазкур университетдаги коррупция билан боғлиқ салбий ҳолатлар муҳокама марказида бўлганлиги, энг аввало, бу қинғир ишга йўл қўйган ҳар қандай таълим муассасаси ва унинг масъулларига нисбатан жазо муқаррарлигини кўрсатди.

Мутасадди раҳбарлар, профессор-ўқитувчиларнинг жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш борасида йиғилишда айтиб ўтилган ўринли ва аччиқ гаплар республика олий таълим тизимидаги ҳар бир мутасадди раҳбарлар ҳамда профессор-ўқитувчиларни жиддий хулосалар чиқаришга ундаши даркор.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1736

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Коррупцияга қарши курашиш барчанинг бурчи

Ғофуржон МУҲАМЕДОВ
, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори:

Инсониятнинг нафақат маънан, балки жисмонан етук бўлишига ҳам асосий тўсиқ бўладиган иллатлардан бири – бу коррупциядир.

Олий таълим бўйича бўлиб ўтган бугунги навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши коррупцияга қарши курашиш барчанинг бирдек вазифаси эканлиги бўйича ҳам ўз аҳамиятига эга деб ҳисоблайман.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган салбий ҳолатлар, ҳодисалар ва кўрилган кескин чоралар барча олий таълим муассасалари раҳбарларини ҳамда профессор-ўқитувчиларини ҳушёр тортишга ундайди.

Батафсил:
http://edu.uz/uz/news/view/1737

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Таълим жараёнлари ва талабаларга бўлган муносабат ўзгаради

Нусратилла БАРАКАЕВ
, Бухоро мухандислик-технология институти ректори

Коррупциядек мудҳиш иллатни олий таълим тизимидан йўқотиш нафақат давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, балки тизимда фаолият юритаётган барча ходимлар ва талабаларнинг асосий вазифасидир.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган мажлисида кўтарилган масалалар барча олийгоҳлар қатори институтимиз жамоаси учун ҳам ўқув жараёнлари ва талабаларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш учун туртки бўлди.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1738

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Янгиланишларни юракдан ҳис қилайлик

Ахмед РЕЙМОВ,
Қорақалпоқ давлат университети ректори:

Афсуски, олий таълим тизимини коррупциядан холи соҳага айлантиришда ҳамма бирдек фаоллик кўрсатяпти, дея олмаймиз. Ҳамон яқин ўтмиш иллатларидан қутила олмаётган, ҳалиям эски давр руҳи билан яшаётган ҳамкасбларимизни учратишимиз барчамизни ранжитади.

Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилишдан тортиб, уларнинг бутун педагогик фаолиятини назорат қиладиган ҳамда аниқ мезонлар асосида баҳолаб борадиган меъёрий-ҳуқуқий тизимни яратиш, кучли жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ва ҳар биримиз бугунги ислоҳотларнинг асл моҳиятини юракдан ҳис қилишимиз лозим.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1739

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Ректорлар олий таълим тизимида порахўрликка нисбатан муросасиз муҳит яратиш ташаббусини қўлламоқда

➡ https://bit.ly/2qolgGC

Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
​​Қуш уясида кўрганини қилади

Шокир Йўлдош, Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ талабаси:

Коррупция тушунчаси шунчалик қон-қонимизга сингиб кетганки, ҳозир пора олмайдиган одамни кўрсак ҳайрон бўламиз. Ҳамманинг фикри деярли ўхшаш – таълим соҳаси порахўрлик энг урчиган соҳа.

Тўғри мен буни тўла рад этмайман. Лекин, биз тинмай курашаётган мана шу иллатнинг туб илдизи қаерда, биз қачон оддий ўзбекдан порахўрга ёки пора бериб иш битирувчига айланиб қоламиз?

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1741

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Тошкентда университет қошида Озарбайжон тил ва маданият маркази ташкил этилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази билан ҳамкорликда Фузулий номидаги Озарбайжон тил ва маданият маркази ташкил этилди.

Марказнинг тантанали очилиш маросимида Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази раҳбари Самир Аббасов, ТошДЎТАУ ректори Шуҳрат Сирожиддинов ва озарбайжонлик кўплаб адабиётшунос олимлар, ижодкорлар ва ўзбек олимлари, матбуот вакиллари иштирок этишди.

Марказда илк мушоира кечаси меҳмони озарбайжонлик шоира, давлат арбоби Сўна Валиева бўлди. Шоира озар тилида ажойиб шеърлар ўқир экан уни бемалол ўзбек ўқувчиси ҳам тушуна олади, негаки, бу икки қардош тил вакиллари учун тилмоч ҳам шарт эмас.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида А.С.Пушкин номидаги рус тили ва адабиёти ҳамда турк тили ва адабиёти марказлари фаолият кўрсатиб келган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Талабалар фан олимпиадаси ғолиблари магистратурага кириш имтиҳонларида мутахассислик фанларидан максимал балл олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадалари тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга киритилаётган асосий янгиликлардан бири талабалар фан олимпиадаси республика босқичи ғолибларига ғолиб бўлган фан бўйича магистратурага кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома тақдим қилинади.

Гувоҳнома икки йил муддат давомида амал қилиши кўзда тутилган.

✅ Талабалар, соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қуйидаги манзилда Қарор лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини билдиришлари мумкин:

👉 http://cc.uz/16418

Ҳурматли талабалар, фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича Сизда таклифлар борми, марҳамат, муҳокамаларда фаол қатнашинг.

Муҳокамалар шу йилнинг 16 ноябрига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкент тиббиёт академияси АҚШнинг нуфузли маркази билан меморандум имзолади

2019 йил 7 ноябрь куни Тошкент тиббиёт академиясида АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) билан меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда АҚШнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Дэниел Розенблюм иштирок этди.

Мазкур меморандум ТТАга тиббий таълим ва тадқиқотлар соҳасида АҚШнинг етакчи университетлари ва тиббий марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, CDC кўмагида энг яхши илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш имконини беради.

Қолаверса, АҚШ етакчи маркази билан ҳамкорлик натижасида илғор халқаро стандартлар талабига жавоб берувчи илмий асосланган таълим модуллари ва фанларни ишлаб чиқиш орқали янги таълим дастурларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари АҚШнинг юқори импакт-факторга эга нуфузли илмий журналларида ТТАнинг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторант ва талабаларининг мақолаларини нашр этиш механизмларини шлаб чиқилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Коррупция – бу жамиятнинг коррозиясидир

Шуҳрат МУТАЛОВ, Т
ошкент кимё-технология институти ректори:

Коррупция ёшлардаги энг муҳим фазилат - ўқишга бўлган иштиёқ ва келажакка ишончини сўндиришини наҳотки соҳа вакиллари ҳис этишмаса.

Кимёгарлар тили билан айтганда “Коррупция – бу жамиятнинг коррозиясидир”.

Таълим тизимида ушбу иллатни йўқ қилишда жамоатчилик назоратининг аҳамияти жуда катта. Шундай экан бу иллатга қарши курашишда барчамиз бирга ҳаракат қилишимиз зарур.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1749

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​ТАТУда 30 та давлатнинг IT-мутахассислари жам бўлишди

2019 йил 4-6 ноябрь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “ICISCT-2019” информатика ва коммуникацион технологиялар халқаро илмий-техник анжумани бўлиб ўтди.

Халқаро анжуманда Буюк Британия, Италия, Франция, Канада, Чехия, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси, Саудия Арабистони, Россия, Латвия, Сербия, Болгария ва бошқа давлатларнинг 30 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилари, АКТ мутахассислари иштирок этди.

Университет ректори Тўлқин Тешабаев. ОТМларда технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап марказларини ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этишни энг муҳим масала дея таъкидлади.

Анжуманда кўтариладиган масалалар АКТ соҳасида вужудга келаётган муҳим масалаларни ечишда, илғор технологияларни жамиятимизга татбиқ этилишида, мамлакатимиз ҳамда хориждан ташриф буюрган мутахассислар ўртасида билим ва тажриба алмашиниш учун катта тажриба майдончаси бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Олийтаълим_2030

Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари:

✅ Хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида ўқитиш ташкил қилинган ОТМлар сони 23 тадан 45 тага кўпаяди.

✅ Ўқув ва илмий адабиётларнинг электрон шаклини яратиш 20 фоиздан 90 фоизгача оширилади.

✅ Магистратура мутахассислиги битирувчиларини илмий фаолиятга йўналтириш 15 фоиздан 45 фоизгача кўтарилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Коррупцияни йўқ қилиб таълимга эътибор берайлик

Илҳом ТЎХТАСИНОВ,
Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори:

Нега энди биз таълим соҳасини коррупция қўлига бериб қўйишимиз керак, нега биз ўз оиламиз ва халқимизни ҳимоя қилмаслигимиз керак. Таълим соҳасида коррупцияга қарши кескин чоралар кўриляпти, лекин бу етарли даражада эмас.

Эндиликда, таълим тизимидаги кадрларга эътибор беришда уларнинг ўқиган олий ўқув юрти, устозлари ва шахсий фазилатлари обдон ўрганилмоғи лозим. Шундай қилинса, очиқдан-очиқ коррупция, таниш-билишчилик каби иллатларнинг олди маълум даражада олинган бўлур эди.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1752

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкент молия институти капитал бозорига мутахассислар тайёрлашда Колумбия университети билан ҳамкорлик қилади.

2019 йил 7 ноябрь куни АҚШнинг Колумбия университети профессори, университет ҳузуридаги бошқарув кадрларини тайёрлаш Глобал марказининг асосчиси Уильям Эймике (William B.Eimicke) Тошкент молия институтига ташриф буюрди.

АҚШлик профессор институт профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, магистрантлари ва талабаларига“Инвестициялашнинг ижтимоий қиймати (Social value investing)” мавзусида маъруза қилди.

Уильям Эймике дунёга машҳур инвестор ва миллиардер Уоррент Баффет билан биргаликда “Инвестициялашнинг ижтимоий қиймати (Social value investing)” асарининг ҳаммуаллифидир. Шу боисдан савол-жавоблар қизғин руҳда кечди.

Уильям Эймике айни вақтда Колумбия университетининг Халқаро ва жамоатчилик алоқалари мактаби бош ижрочи директори ҳисобланади. Институт ректори Улуғбек Азизов меҳмонлар билан Колумбия университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, талабалар ҳамда магистрантлар алмашинувини масалаларини муҳокама қилди. Натижада яқин вақт ичида бу борада қўшимча музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Коррупцияга қарши кураш халқимизнинг ҳам мақсад ва маслагига айланиши лозим

Шавкат ШАРИПОВ
, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори:

Ҳали ҳам орамизда, жамиятнинг етакчи қатлами бўлган олий таълимда эскича фикрловчи, бугунги ўзгаришлардан хулоса қилмайдиган инсонларнинг кам эмаслиги ташвишли ҳолатдир.

Биз бугун мажбурлаб юрист ёки педагог қилаётган фарзандимиз келажагини ўзи танласа ва мустақил қарор қилса мамлакатимизда юзага келаётган кадрлар танқислиги масаласига ҳам ўз-ўзидан ечим топилади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1756

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ