Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Эндиликда талабалар ўқитувчиларнинг дарс бериш самарадорлигини аноним тарзда баҳолайдилар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таьлим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, лавозимларни эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида ректор буйруғи билан тасдиқланадиган олий таълим муассасаси комиссияси томонидан ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича барча педагог ходимлар фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилади ва баҳоланади.

Қолаверса, тугалланган фан ўқитувчиларининг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан аноним тарзда баҳоланади.

Лойиҳага кўра, педагог ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ўқув-методик, илмий, тарбиявий ишлари сифати, ўқитган талабаларининг ўзлаштириш даражаси паст бўлган тақдирда, танловни ўтказиш тартибида белгилаб қўйилган муддатдан қатъий назар у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.


✅ Қуйидаги манзил орқали Қарор лойиҳаси юзасидан ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин:

👉 https://regulation.gov.uz/uz/document/9816

Муҳокамалар шу йилнинг 19 ноябрига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Соҳа_ислоҳотлари

✅ Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб 21 та хорижий мамлакатнинг 103 та олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури йўлга қўйилди.

👉 Мазкур дастурлар доирасида ҳозирги кунда 6230 нафар талаба таҳсил олмоқда.

👉 Шундан, 79 та қўшма таълим дастури ҳудудий, 62 таси эса пойтахт олий таълим муассасаларида йўлга қўйилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Расмий

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги 9-сонли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябри этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Барчамиз бир мақсад йўлида бирлашайлик!

Олимжон РИСҚУЛОВ,
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори:

Коррупция муаммоси ва унга қарши кураш тўғрисида ҳаммамиз эшитганмиз ва эшитиб келмоқдамиз ҳамда бу иллатга қарши кураш ҳақида қайта ва қайта такрорлаяпмиз. Афсуски, коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қанча тарғибот қилмайлик, курашмайлик жамиятимизни бу иллатдан тозалаш кўп куч ва меҳнатни талаб қилмоқда.

Жамиятимизни бу иллатдан тозалашда ҳаммамиз бирдек курашиб, адолат ва ватанпарварликни устун қўйиб, қонун талабларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқий демократик давлатимизнинг гуллаб яшнаши учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур. Бутун олий таълим тизими жамоасини бир мақсад йўлида бирлашишга чақирамиз!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Расмий ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги 9-сонли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар…»
​​#ОТМ_янгиликлари

АндДУда хорижлик мутахассис иштирокида машғулотлар ташкил этилди

Андижон давлат унивeрситeтига Саратов давлат миллий тадқиқот унивeрситeти билан ҳамкорлик алоқалари доирасида доцeнт Лариса Чeрeмисинова ташриф буюрди.

Россиялик мутахассис талабаларга "Она тили ва болалар адабиёти" фанидан интерактив усулда дарс машғулотларини олиб борди. Бўлажак пeдагогларга ёш ўқувчиларни қизиқтириш усуллари ва ҳозирги замонавий болалар адабиётида болалар учун қизиқ бўлган энг сара намуналарни айтиб берди.

Лариса Чeрeмисинова талабаларни 13 та турли номдаги китоблар билан таништириб, уларни дарсда қўллашнинг афзал жиҳатларини кўрсатиб бeрди. Ушбу китоблар ичида интeрактив китоблар мавжудлиги, уларни эса кичик мактаб ёшидаги болаларни барча сeзги аъзоларига таъсир этиши ва шакллантириши ҳақидаги муҳим маълумотлар талабаларга фойдали бўлди.

Пeдагогикада ёш болаларнинг тeз ривожланиши муҳимроқ. Ушбу китобларни ўқув тизимига киритилса, самарали натижага эришилиши мумкинлиги маъруза давомида талабаларга тушунтирилди. Болаларни кўпроқ ўйин, расм, мусиқа, пазл, видeо ва бошқа машғулотлар билан қизиқтириш муҳимлигини таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим “коррупциясиз соҳа” бўла оладими?

➡ https://bit.ly/2KbnFeG

Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
​​Вазирлик: Иқтидорли талабалар Туркияга ўқишга юборилиши мумкин

Бугун, 11 ноябрь куни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Туркиянинг Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллоҳ Эрен бошлигидаги делегация қабул қилинди.

Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, вазир ўринбосари У.Бегимкулов, Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллах Эрен, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва мутахассислари иштирок этди.

Музокараларда иқтидорли ёшларга Туркиянинг давлат олий таълим муассасалари бакалавриати, магистратураси ва докторантурасида ўқиш учун Туркия ҳукумати стипендияларини тақдим этиш имконияти, танлов шартлари, ғолибларга яратиладиган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Иномжон Мажидов Туркия делегациясига миннатдорчилик билдириб, нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида, шу жумладан Туркия ОТМларида етук, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган лойиҳаларни вазирлик қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Шу билан бирга, лойиҳани босқичма-босқич иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда муҳандислик, техника, кимё саноати, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, тадбиркорлик каби мутахассисликлар бўйича магистратура ва докторантурада ўқитишдан бошлашни таклиф этди.

Маълумот учун, Бугунги кунда Туркия олий таълим муассасаларида 1075 нафар ўзбекистонлик талаба, шундан 150 нафари грантлар асосида, таҳсил олмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Азиз ҳамкасблар!

Бугун ўзбек ахборот маконида рақобат кучайиб борар экан, оммавий ахборот воситаларининг ушбу тўлқинда ўз ўрнига эга бўлиши ва ўқувчилар кўнглидан ўрин олиши осон эмас.

Qalampir.uz сайти ўтган 4 йилда давомида кимлар учундир хаёлдек туюлган ана шу вазифани шараф билан уддаламоқда.

Сайтда эълон қилинаётган ўткир мақолалалар мана 4 йилдирки, халқнинг дардини тегишли идора ва ташкилотларга етказиб келмоқда. Бу эса аслида ҳар бир ОАВ олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Бугунги сана билан барчангизни самимий муборакбод этамиз. Қаламингиз йил сайин чархланиб бораверсин. Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги янгиликларни ёритишдан чарчаманг.

Сизлар билан ҳамкорлик қилишдан доимо мамнунмиз!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати
#Олийтаълим_2030

Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари:

✅ Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар улуши 2 фоиздан 20 фоизгача оширилади.

✅ Муҳандислик-техник таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар улуши 25 фоиздан 50 фоизгача кўпаяди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
“Дўстлик спартакиадаси”нинг республика босқичига старт берилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилда илк маротаба олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида “Дўстлик спартакиадаси” ташкил этилди.

Икки босқичда ўтказиладиган спорт мусобақаларида педагоглар “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ўзаро куч синашдилар. Жорий йилнинг 1-16 октябрь кунлари олий таълим муассасаларида мусобақаларнинг дастлабки босқичи бўлиб ўтди.

Бугундан спорт мусобақаларининг республика босқичига старт берилди. Бухоро давлат университетида спортнинг бадминтон, стол тенниси ва шахмат турларидан профессор-ўқитувчилар ўзаро беллашадилар.

Республикадаги ОТМлар жамоалари Бухоро шаҳрига етиб келмоқдалар. Баҳслар эртага бўлиб ўтади.

Шунингдек, шу йил 16 ноябрь куни Самарқанд давлат университетида спортнинг волейбол, 19 ноябрь куни эса Урганч давлат университетда мини-футбол турлари бўйича баҳслар бўлиб ўтади.

Спартакиада ғолиблари вазирликнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4516-қарори билан Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Б.Шермуҳаммадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўъбаси бош консультанти лавозимида фаолият юритган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4516-қарори билан Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига…»
#Saylov2019

Талабалар қишки таътил муддати ўзгариши мумкин

2019 йилнинг 22 декабрида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари ўтказилиши муносабати билан талабалар ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача этиб белгиланиши кутилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Бешта муҳим ташаббус амалда: университетда “Она ва бола” хонаси очилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетда талаба қизлар учун тикувчилик, пазандачилик тўгараклари махсус жиҳозланган хоналарда ташкил этилган, Абрў санъати ва рассомлик тўгараклари иқтидорли талабаларга ўз қучоғини очган. Санъатсевар талабалар учун “Навоий ворислари” номли талабалар театр студияси, мусиқа тўгараклари фаолиятини бошлаган.

Эндиликда университетда “Она ва бола хонаси” ҳамда талаба қизлар учун “Гўзаллик ва нафосат” тўгараклари ўз ишини бошлади. Мазкур хона талабалар ва ёш болали профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилди.

Университети халқаро ОТМ мақомини қўлга киритиш йўлида жадал одимламоқда, бугунги кунда университетнинг 50 дан ортиқ халқаро ҳамкорлари мавжуд. Ҳар бир талаба ўзининг ташқи ва ички дунёсининг гўзаллиги, дунёқарашининг кенглиги билан хорижлик меҳмонларда илиқ таассурот уйғотиши ва ўзбек ёшларининг умумий қиёфасини белгилаб бериши зарур.

Шуларни инобатга олган ҳолда “Гўзаллик ва нафосат” тўгараклари талаба қизларнинг ташқи кўринишлари билан бирга уларнинг нафосат ҳам туҳфа этиши тайин.

Бундан ташқари ҳар бир қаватда талабалар учун дам олиш ва тамадди қилиш учун шароитлар яратилди. Музлаткич, микротўлқинли печ ва телевизор билан жиҳозланган дам олиш масканлари ҳам талабалар ихтиёрига топширилди. Китобсевар ёшларимиз учун кутубхона ва коворкинг марказидан севимлироқ жой йўқ.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
“Дўстлик спартакиадаси” кундалиги: стол тенниси баҳслари бошланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилда илк маротаба олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида ташкил этилган “Дўстлик спартакиадаси”нинг республика босқичи бошланди.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича баҳсларга Бухоро муҳандислик-технология институти мезбонлик қилмоқда.

Дастлаб мусобақанинг очилиш маросими ўтказилди. Давлат мадҳияси янграб, байроқ кўтарилди. Институт ректори Нусратилла Баракаев спартакиада иштирокчиларини муборакбод этиб, уларга омад тилади. Шунингдек, мазкур спорт байрами таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини янада бирлаштириб, ўзаро билим ва тажриба алмашишларида муҳим ўринга эгалигини таъкидлади.

Шундан сўнг, қуръа ташланиб, иштирокчилар гуруҳларга бўлинди. Таъкидлаш керакки, спартакиада давомида иштирокчиларнинг катта тайёргарлик кўрганликлари яққол сезилди. Ҳар бир баҳс қизғин ва муросасиз руҳда кечмоқда.

Айни дақиқаларда Бухоро давлат университетида шахмат ва бадминтон спорт турлари бўйича ҳам беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Talabaga_eslatma

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон қарори асосида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасаларида “Инновацион жамғармалар ва илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш” бўлимлари ташкил этилган.

Бўлим илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш билан шуғулланади.

✅ Талабалар, магистрлар, илмий тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар бу бўлимда:

👉 ОТМга корхона ва ташкилотлар, йирик ишлаб чиқарувлардан хўжалик шартномалари асосида бажариш бўйича келиб тушган буюртмалар билан танишиш;

👉 илмий ихтироларни патентлаштиришда услубий ёрдам олиш;

👉 илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга бағишланган халқаро илмий ҳамкорлик ҳақида маълумот олиш ва унда бевосита иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек бўлим:

- бозорни тизимли равишда таҳлил қилади ва инновацион маҳсулот (иш, хизмат)ларга бўлган талабни ўрганади;
- инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар, шериклар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб қилади;
- инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида саноат корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарори билан вазирликда Илмий тадқиқотлар ва тижоратлаштириш бўлими ташкил этилиб, у олий таълим муассасаларининг бу йўналишдаги ишларини республика миқёсида умумлаштиради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ