Edu.uz
✔
145K subscribers
39.7K photos
7.58K videos
310 files
18.2K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​Вазирлик: Иқтидорли талабалар Туркияга ўқишга юборилиши мумкин

Бугун, 11 ноябрь куни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Туркиянинг Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллоҳ Эрен бошлигидаги делегация қабул қилинди.

Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, вазир ўринбосари У.Бегимкулов, Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллах Эрен, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва мутахассислари иштирок этди.

Музокараларда иқтидорли ёшларга Туркиянинг давлат олий таълим муассасалари бакалавриати, магистратураси ва докторантурасида ўқиш учун Туркия ҳукумати стипендияларини тақдим этиш имконияти, танлов шартлари, ғолибларга яратиладиган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Иномжон Мажидов Туркия делегациясига миннатдорчилик билдириб, нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида, шу жумладан Туркия ОТМларида етук, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган лойиҳаларни вазирлик қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Шу билан бирга, лойиҳани босқичма-босқич иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда муҳандислик, техника, кимё саноати, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, тадбиркорлик каби мутахассисликлар бўйича магистратура ва докторантурада ўқитишдан бошлашни таклиф этди.

Маълумот учун, Бугунги кунда Туркия олий таълим муассасаларида 1075 нафар ўзбекистонлик талаба, шундан 150 нафари грантлар асосида, таҳсил олмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Азиз ҳамкасблар!

Бугун ўзбек ахборот маконида рақобат кучайиб борар экан, оммавий ахборот воситаларининг ушбу тўлқинда ўз ўрнига эга бўлиши ва ўқувчилар кўнглидан ўрин олиши осон эмас.

Qalampir.uz сайти ўтган 4 йилда давомида кимлар учундир хаёлдек туюлган ана шу вазифани шараф билан уддаламоқда.

Сайтда эълон қилинаётган ўткир мақолалалар мана 4 йилдирки, халқнинг дардини тегишли идора ва ташкилотларга етказиб келмоқда. Бу эса аслида ҳар бир ОАВ олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Бугунги сана билан барчангизни самимий муборакбод этамиз. Қаламингиз йил сайин чархланиб бораверсин. Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги янгиликларни ёритишдан чарчаманг.

Сизлар билан ҳамкорлик қилишдан доимо мамнунмиз!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати
#Олийтаълим_2030

Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари:

✅ Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар улуши 2 фоиздан 20 фоизгача оширилади.

✅ Муҳандислик-техник таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар улуши 25 фоиздан 50 фоизгача кўпаяди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
“Дўстлик спартакиадаси”нинг республика босқичига старт берилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилда илк маротаба олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида “Дўстлик спартакиадаси” ташкил этилди.

Икки босқичда ўтказиладиган спорт мусобақаларида педагоглар “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ўзаро куч синашдилар. Жорий йилнинг 1-16 октябрь кунлари олий таълим муассасаларида мусобақаларнинг дастлабки босқичи бўлиб ўтди.

Бугундан спорт мусобақаларининг республика босқичига старт берилди. Бухоро давлат университетида спортнинг бадминтон, стол тенниси ва шахмат турларидан профессор-ўқитувчилар ўзаро беллашадилар.

Республикадаги ОТМлар жамоалари Бухоро шаҳрига етиб келмоқдалар. Баҳслар эртага бўлиб ўтади.

Шунингдек, шу йил 16 ноябрь куни Самарқанд давлат университетида спортнинг волейбол, 19 ноябрь куни эса Урганч давлат университетда мини-футбол турлари бўйича баҳслар бўлиб ўтади.

Спартакиада ғолиблари вазирликнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4516-қарори билан Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Б.Шермуҳаммадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўъбаси бош консультанти лавозимида фаолият юритган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4516-қарори билан Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига…»
#Saylov2019

Талабалар қишки таътил муддати ўзгариши мумкин

2019 йилнинг 22 декабрида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари ўтказилиши муносабати билан талабалар ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача этиб белгиланиши кутилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Бешта муҳим ташаббус амалда: университетда “Она ва бола” хонаси очилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетда талаба қизлар учун тикувчилик, пазандачилик тўгараклари махсус жиҳозланган хоналарда ташкил этилган, Абрў санъати ва рассомлик тўгараклари иқтидорли талабаларга ўз қучоғини очган. Санъатсевар талабалар учун “Навоий ворислари” номли талабалар театр студияси, мусиқа тўгараклари фаолиятини бошлаган.

Эндиликда университетда “Она ва бола хонаси” ҳамда талаба қизлар учун “Гўзаллик ва нафосат” тўгараклари ўз ишини бошлади. Мазкур хона талабалар ва ёш болали профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилди.

Университети халқаро ОТМ мақомини қўлга киритиш йўлида жадал одимламоқда, бугунги кунда университетнинг 50 дан ортиқ халқаро ҳамкорлари мавжуд. Ҳар бир талаба ўзининг ташқи ва ички дунёсининг гўзаллиги, дунёқарашининг кенглиги билан хорижлик меҳмонларда илиқ таассурот уйғотиши ва ўзбек ёшларининг умумий қиёфасини белгилаб бериши зарур.

Шуларни инобатга олган ҳолда “Гўзаллик ва нафосат” тўгараклари талаба қизларнинг ташқи кўринишлари билан бирга уларнинг нафосат ҳам туҳфа этиши тайин.

Бундан ташқари ҳар бир қаватда талабалар учун дам олиш ва тамадди қилиш учун шароитлар яратилди. Музлаткич, микротўлқинли печ ва телевизор билан жиҳозланган дам олиш масканлари ҳам талабалар ихтиёрига топширилди. Китобсевар ёшларимиз учун кутубхона ва коворкинг марказидан севимлироқ жой йўқ.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
“Дўстлик спартакиадаси” кундалиги: стол тенниси баҳслари бошланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилда илк маротаба олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида ташкил этилган “Дўстлик спартакиадаси”нинг республика босқичи бошланди.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича баҳсларга Бухоро муҳандислик-технология институти мезбонлик қилмоқда.

Дастлаб мусобақанинг очилиш маросими ўтказилди. Давлат мадҳияси янграб, байроқ кўтарилди. Институт ректори Нусратилла Баракаев спартакиада иштирокчиларини муборакбод этиб, уларга омад тилади. Шунингдек, мазкур спорт байрами таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини янада бирлаштириб, ўзаро билим ва тажриба алмашишларида муҳим ўринга эгалигини таъкидлади.

Шундан сўнг, қуръа ташланиб, иштирокчилар гуруҳларга бўлинди. Таъкидлаш керакки, спартакиада давомида иштирокчиларнинг катта тайёргарлик кўрганликлари яққол сезилди. Ҳар бир баҳс қизғин ва муросасиз руҳда кечмоқда.

Айни дақиқаларда Бухоро давлат университетида шахмат ва бадминтон спорт турлари бўйича ҳам беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Talabaga_eslatma

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон қарори асосида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасаларида “Инновацион жамғармалар ва илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш” бўлимлари ташкил этилган.

Бўлим илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш билан шуғулланади.

✅ Талабалар, магистрлар, илмий тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар бу бўлимда:

👉 ОТМга корхона ва ташкилотлар, йирик ишлаб чиқарувлардан хўжалик шартномалари асосида бажариш бўйича келиб тушган буюртмалар билан танишиш;

👉 илмий ихтироларни патентлаштиришда услубий ёрдам олиш;

👉 илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга бағишланган халқаро илмий ҳамкорлик ҳақида маълумот олиш ва унда бевосита иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек бўлим:

- бозорни тизимли равишда таҳлил қилади ва инновацион маҳсулот (иш, хизмат)ларга бўлган талабни ўрганади;
- инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар, шериклар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб қилади;
- инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида саноат корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарори билан вазирликда Илмий тадқиқотлар ва тижоратлаштириш бўлими ташкил этилиб, у олий таълим муассасаларининг бу йўналишдаги ишларини республика миқёсида умумлаштиради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​3-қаватдан йиқилиб тушган ГулДУ талабаси операциядан муваффақиятли чиқди

2019 йил 13 ноябрь
куни тахминан соат 15:30лар атрофида Гулистон давлат университети Филология факультети, “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналиши, 4-босқич 49-16-гуруҳ талабаси Ю.Қаршибоев университет бош биноси 3-қават 327-аудиториясининг ойнасидан телефон орқали суҳбатлашаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида пастга тушиб кетган.

Воқеа содир бўлган вақтда тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган, улар томонидан талабага ёрдам кўрсатилиб, сўнг Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Сирдарё вилояти бўлимига олиб борилган ва тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган.

Ушбу воқеа юзасидан “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналиши, 4-босқич 49-16-гуруҳ талабалари билан университет маъмурияти томонидан суҳбат ўтказилганида, гуруҳ талабалари ўртасида ҳеч қандай низоли ҳолат бўлмагани, Ю.Қаршибоевнинг биров билан тортишмагани маълум бўлган.

Бугун вилоят шифохонасида Ю.Қаршибоев муваффақиятли операция қилинган, ҳозирда унинг умумий аҳволи яхши. Университет маъмурияти ва курсдошлари Ю.Қаршибоев аҳволидан хабар олиб турибди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Расмий ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги 9-сонли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар…»
​​#ОТМ_янгиликлари

ЧирчиқДПИ Тошкент вилоятидаги мактаблар рейтингини яхшилашга ёрдам беради.

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида вилоят Халқ таълими бошқармаси, Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази мутахассислари иштирокида вилоятдаги мактаблар рейтингини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида мутасаддилар институтдаги амалий ҳамда назарий дарс жараёнлари, “5 муҳим ташаббус Маркази” ҳамда институт қошида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари” музейи фаолияти билан танишишди. “Мактаб лабораторияси” фаолияти йўлга қўйилган умумтаълим мактабларидаги дарс машғулотларида иштирок этишди.

Учрашув сўнгида “Педагогик таълим инновацион кластери” асосида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш бўйича қўшма қарор имзоланди.

Қарорда Тошкент вилоятидаги мактабларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш, талабалар амалиётини ўтказиш бўйича етакчи умумтаълим мактаблари билан шартномалар имзолаш, Чирчиқ шаҳрида “Мактаб-лаборатория”ларини ташкил этиш, битирувчи талабаларни ишга жойлашишларига эришиш каби муҳим вазифалар белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Фармон билан 2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

❇️ 2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

👉 4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага;

👉 29 август – шанба 31 август – душанбага.

2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Халқаро_ҳамкорлик

ҚарДУда Россия университети билан ҳамкорликда қўшма таълим маркази очилди

Қарши давлат университетда Россия Федерациясининг Белгород давлат университети билан ҳамкорликда қўшма таълим маркази ташкил этилди.

Марказнинг тантанали очилиш маросимига Белгород давлат университети ректори Олег Полухин бошчилигида университет делегацияси ташриф буюрди.

Қўшма таълим маркази 5 та ўқув ва 1 та ўқитувчилар хонасидан иборат бўлиб, аудиториялар тил ўрганиш учун барча зарур ўқув қўлланмалари: дарсликлар, электрон луғатлар, кўргазмали қуроллар, аудио ва видео материаллар билан жиҳозланган.

Ушбу таълим марказида абитуриентлар, талабалар, университет ходимлари рус тилини ўрганишлари, рус адабиёти, маданияти билан танишишлари мумкин. Марказда педагоглар малакасини ошириш бўйича онлайн курслар ҳам олиб борилади.

ҚарДУ ректори Б.Шоимқулов россиялик ҳамкасби билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилди. Музокараларда ҳамкорликда қўшма факультет очиш, Мактабгача ва бошланғич таълим йўналишларида қўшма дастур имзолашга келишиб олишди.

Учрашув якунида Белгород давлат университети ректори, профессор Олег Полухинга Қарши давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Ташаббускор_талаба

Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбек филологияси факултети II босқич талабаси Мирали Ғиёсов интилувчан ва ғайратли талабалардан.

У бир йилдан буён "Навоий университети" овоз ёзиш студиясига раҳбарлик қилиб келмоқда. Шу кунгача 50 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарини у ўз тенгдошлари билан бирга овозлаштиришга муваффақ бўлди. Имконияти чекланган бўлишига қарамай, у барча монтаж жараёнларини ўзи амалга оширади, овоз танлашдаги маҳорати ҳам таҳсинга лойиқ.

Мирали ўз жамоасини доимо рағбатлантириб боради. Улар учун қандайдир имкониятлар яратишга интилади. Талабалар ҳам ундан инсонийлик ва ғамхўрликни ўрганмоқдалар.

Куни кеча Мирали бошчилигидаги талабалар студияси аъзолари Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига ўз аудиокитобларини туҳфа этишди. Жамият мутахассиси Улуғбек Маматхонов талабаларга хайрли ва беминнат (бепул) ишга қўл урганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Бу аудиокитоблар бутун республикамиздаги имконияти чекланган инсонларга етказилишини қайд этди.

Биз ўтаётган умримиздан гоҳ нолиб, гоҳ ўкиниб қоларканмиз, Мирали сингари ёш ва шу билан бирга имконияти чекланган бўлишига қарамай чегарасиз имкониятларни ўзи учун кашф этаётган инсонларга қараб яшашдан мақсад нима эканлигини англаймиз. Раҳмат сенга, Мирали!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Соҳа_ислоҳотлари

Ёш олимлар учун Академик инновациялар фонди

Олий таълим муассасаларида инновацион инфратузилма экотизимини шакллантириш мақсадида Жаҳон банки лойиҳаси ҳисобидан ёш олимлар учун Академик инновациялар фонди ташкил этилган.

Мазкур фонднинг 4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан 2019-2021 йилларда 27 та олий таълим муассасасида жами 32 та лойиҳа амалга оширилади.

Шу кунга қадар 7 та олий таълим муассасаларига лаборатория жиҳозлари олиб келинди:

1️⃣ Тошкент давлат техника университетида (энергия тежамкорлиги),
2️⃣ Тошкент тиббиёт академиясида (тиббиёт малакаларини ривожлантириш симуляцион маркази),
3️⃣ Тошкент давлат педагогика университетида (педагогик-психологик диагностика),
4️⃣ Гулистон давлат университетида (экспериментал биология),
5️⃣ Тошкент-кимё технология институтида (керамик технологиялар),
6️⃣ Самарқанд давлат университетида (педагогик-психологик диагностика),
7️⃣ Андижон давлат университетида (яримўтказгич технологиялари).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ