Edu.uz
✔
144K subscribers
39.9K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​Хорижий ОТМлардан талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчириш тартибига ўзгартириш киритилмади

Ижтимоий тармоқларда олий таълим тизимига оид навбатдаги ёлғон хабарлар тарқатилди. Жумладан, хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан кўчириб келиш; ўқишни кўчириш учун имтиҳонлар пуллик бўлгани ва шунга ўхшаш ҳеч қандай асосга эга бўлмаган нотўғри маълумотлар тарқатилди.

Эътиборлиси, “фейк” ахборотлар оқими вазирлик каналида ноқонуний тарзда абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинаётгани ва шу каби қонунга зид ҳолатлардан аҳолини огоҳлантириш мақсадида маълумотлар эълон қилингандан сўнг кучайди.

Бундай ёлғон хабарларга вазирлик расмий телеграм каналининг ҳаволаси қўйилиши ортидан айрим юртдошларимиз уларга ишониб қолмоқда, вазирликка оғзаки, ёзма ва интернет орқали мурожаатлар сони кўпаймоқда.

Хорижда таҳсил оладиган талабалар ва уларнинг ота-оналарига шуни расман маълум қиламизки, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилгани йўқ!

Бу бўйича барча жараёнлар ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори асосида амалга оширилади.

Бунда хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси ОТМрига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган ЎзР фуқаролари тизимида ОТМлари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўқиши кўчирилаётган ОТМларининг муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.

Жорий йил 28-30 август кунлари хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича мурожаат қилган номзодлар учун масофавий онлайн тест синовлари ўтказилди.

2020/2021 ўқув йили учун синовлар келгуси йилда бўлиб ўтади. 2019 йилда ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича имтиҳонлар ўтказилмайди!

Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқиши Давлат комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига синовлар (тест, ёзма иш)сиз тўлов-контракт асосида кўчирилади.

Бу туркумга кирувчи ОТМларда таҳсил оладиган талабалар ҳам 2020 йилнинг 15 июлдан 5 августга қадар мурожаат қилишлари керак.

Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин.

Бунда ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар; ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимиздан ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган турли асоссиз хабарларга ишониб қолмасликни, олий таълимга оид муҳим хабарларни вазирликнинг расмий телеграм канали- @eduuz орқали танишиб боришни сўраб қоламиз.

ОЎМТВ ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «​​Хорижий ОТМлардан талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчириш тартибига ўзгартириш киритилмади Ижтимоий тармоқларда олий таълим тизимига оид навбатдаги ёлғон хабарлар тарқатилди. Жумладан, хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни…»
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Бошқарув кадрлари салоҳиятини оширишда Корея Республикаси тажрибасидан фойдаланилади

2019 йил 27 ноябрь – 6 декабрь кунлари Корея Республикасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA) ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида “Ўзбекистоннинг юқори мартабали бошқарув кадрлари лидерлик салоҳиятини ошириш” мавзусидаги ўқув курси ташкил этилди.

Ўқувларда республика вазирлик ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ходимлари қаторида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий-кадрлар бошқармаси бошлиғи Бобиромон Қодиров иштирок этди.

Мазкур ўқув курси Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институтида Smart ҳукумат ва лидерлик сифатлари, Корея давлат хизматида кадрлар сиёсати, коррупцияга қарши курашиш, раҳбар ходимлар компетенциясини ошириш каби мавзуларда профессор ва амалиётчилар томонидан олиб борилган маъруза, амалий машғулотлар шаклида ташкил этилди.

Бундан ташқари ушбу ўқув курси давомида иштирокчилар Корея Республикаси Кадрларни бошқариш вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш Комиссияси, Samsung компанияси, Инчеон эркин иқтисодий зонаси, Кореятелекомга ташриф буюришиб, уларнинг фаолияти билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлишди.

Ушбу ўқув курси давомида олинган тажрибалар олий таълим тизимида иқтидорли ёш кадрларни аниқлаш ва уларда раҳбарлик кўникмаларини шакллантириш, замонавий менежмент усуллари билан таништиришда татбиқ этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эълон

Бугун, 10 декабрь куни соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4139-сонли қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, мавзу юзасидан амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида ОАВ вакилларига маълумот берилади.

Рўйхатдан ўтиш учун: (71) 244 24 09, (90) 732 53 59 (telegram)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Эълон Бугун, 10 декабрь куни соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги…»
Ўзбекистон ва Россия олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйичада халқаро таълим форумини ўтказишни кўриб чиқмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида узлуксиз таълимнинг барча бўғинларида ҳамкор алоқаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган юқори даражадаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда РФ Президенти Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Антон Рибаков бошчилигидаги делегация билан таълим соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Музокараларда ЎзР Президенти маслаҳатчиси А.Абдувахитов бошчилигида давлат маслаҳатчиси ўринбосари О.Абдурахманов, Олий ва ўрта махcус таълим вазири И.Мажидов, Мактабгача таълим вазири А.Шин, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов, ЎзР ФА президенти Б.Юлдашев ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси А.Саъдуллаевлар иштирок этди.

Муҳокамаларда икки давлат ўртасида олий таълим соҳаси олиб борилаётган ҳамкорлик алоқаларини яна мустаҳкамлаш мақсадида 2020 йил февраль ойида Москва шаҳрида Иккинчи Ўзбекистон-Россия таълим форумини ўтказиш концепцияси муҳокама қилинди.

Мазкур йирик халқаро таълим форумида Ўзбекистон ва РФ олий ва ўрта махсус таълимини ривожлантириш механизмлари ва устувор вазифалари, ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлашнинг муҳим йўналишлари, илм-фан соҳасида ўзаро истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Шунингдек, 2020 йил февраль ойида Ўзбекистон ва Россия ёшларининг навбатдаги Фестивалини ўтказиш, юртимизда очилиши режалаштирилган Россия университетлари филиаллари, қўшма факультет ва таълим дастурларини йўлга қўйиш юзасидан биргаликда аниқ чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#сўровнома

“Йил танлови!”

ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида жорий 2019 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ўртасида танлов эълон қилмоқда. Танлов ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар бўйича сараланади.

Фаолиятини очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида олиб борган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган 2019 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ВАЗИРЛИГИни аниқланг.
“Йил танлови”ни Сиз аниқлаб беринг?..
Овоз беринг ва кузатиб боринг!
Эслатма: сўровномадаги баъзи вазирлик номлари қисқартириб олинган
Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида беш кунлик ўқиш тизими жорий этилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қаррор лойиҳасида, ички туризмни ривожлантириш доирасида ўқувчи ва талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари саёҳатларини самарали ташкил этиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида беш кунлик ўқиш тизимини жорий этиш ҳамда туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан қишки таътил даврини узайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш белгиланган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда хориждаги нуфузли таълим муассасаларининг ёзги (“Summer Camp”) ва қишки (“Winter Camp”) лагерларни ташкил этиш, юртимизнинг диққатга сазовор шаҳарларида Европа, МДҲ ва узоқ шарқ мамлакатлари ёшларини бирлаштирувчи йирик форум, конгресс, конференция ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ҳам белгиланган.

✅ Қуйидаги манзил орқали қарор лойиҳаси юзасидан таклиф-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин:

👉 https://regulation.gov.uz/uz/document/11004

Муҳокамалар шу йилнинг 25 декабрига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Чемпион_талабалар

ЎзДЖТСУ талабаси Жаҳон кубогида 1 та кумуш ва 2 та бронза медаль соҳиби бўлди

Оғир атлетика бўйича Хитойнинг Тянжин шаҳрида ўтказилаётган олимпиадага йўлланма берувчи Жаҳон кубогида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Сарвар Зафаржонов 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларни қўлга киритди.

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 156 кг.лик натижа билан кумуш, силтаб кўтаришда 190 кглик кўрсаткич билан бронза, умумий 346 кг тошни ўзига бўйсундирган ҳолда иккинчи бронза медални қўлга киритди.

Мусобақалар 13 декабрга қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Ректор_минбари

Ўзини ўзи молиялаштириш олий таълимда соғлом рақобатни ярата оладими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрда «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида»ги 967-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан юртимиздаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.

Хўш, янги тизимга ўтиш олий таълим муассасалари контракт нархларини кўтариб юбормайдими? Тўлов-шартнома асосида талабаларни ўз салоҳиятидан ортиқча қабул қилиш оқибатида таълим сифати тушиб кетмайдими? Тизим коррупцияга йўл очмайдими?

Тошкент молия институти ректори, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Улуғбек АЗИЗОВ билан суҳбат.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1830

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Шавкат Мирзиёев Японияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 2019 йил 17-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Япония Бош вазири Синдзо Абэ, Парламентнинг Маслаҳатчилар палатаси президенти Акико Санто, Парламентнинг Вакиллар палатаси спикери Тадамори Осима, Бош вазир ўринбосари, молия вазири Таро Асо билан музокаралар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Япония Императори Нарухито томонидан қабул қилинади.

Давлатимиз раҳбари Япониянинг энг муҳим иқтисодий марказларидан бири – Нагоя шаҳрига ташриф буюриб, шаҳарлар ва таълим муассасалари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилиш учун Аичи префектураси губернатори Хидэаки Омура, шаҳар мэри Такаси Кавамура, Нагоя университети ректори Сейичи Мацуо билан учрашади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
ТАЛАБАЛАР ФОРУМИ.
2019 йил 16-18 декабрь, Тошкент.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#OTM_янгиликлари

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси АнДУда таълим дастурлари бўйича тақдимот ўтказди

Андижон давлат университетида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда “Education USA” маслаҳат маркази вакиллари ҳамкорлигида талабалар билан таълим АҚШда таҳсил олиш бўйича таълим дастурлари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчисининг маданият ва таълим масалалари бўйича маслахатчиси Джоан Крам хоним, “Education USA” маслаҳат маркази вакиллари Райан Швайцер, Жонатан Патч, Лола Болтаева ва бошқалар талабаларга “Global UGRAD”, “The Fulbright Foreign Student Program”, “The Hubert H. Humphrey Fellowship Program” каби таълим дастурлари ҳақида маълумот беришди.

Маълумот ўрнида айтиш кeракки, ҳозирги кунда АнДУда АҚШ элчихонаси ҳомийлигида STEM (“Science Technology Engineering and Math”) номли талабалар учун инглиз тили ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, дарслар унивeрситeтнинг хорижда малака ошириб кeлган ўқитувчилари томонидан мутлақо бeпул ташкил этилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#OTM_янгиликлари

ТДИУ талабалари «Сенинг лойиҳанг – сенинг оламинг» халқаро чемпионати ғолиби

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Урал давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида ташкил этилган Халқаро қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган талабалар Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида бўлиб ўтган «Сенинг лойиҳанг – сенинг оламинг» халқаро чемпионатида иштирок этдилар.

Талабалар “Орзуингдаги саёҳат” номли лойиҳаси билан танловда иштирок этиб, 53 та гуруҳ ичида фахрли 1-ўринни қўлга киритишди ҳамда диплом ва кубок билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Тайинлов

Амити университетига бошқарув директори тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 декабрдаги қарори билан Бобур Сагдуллаевич Абдуллаев Тошкент шаҳридаги Амити университетининг бошқаруви директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бобур Абдуллаев меҳнат фаолияти давомида «Ўзбектелеком» компанияси, АКТ вазирлиги ва «UZINFOCOM» ягона интеграторида турли лавозимларда ишлаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилган.

Университетда АКТ соҳаси учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича мутахассислар тайёрланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#OTM_янгиликлари

“SBTUIT OPEN - 2019” олимпиадаси ғолиблари аниқланди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида вилоятдаги олий таълим муассасаларининг биринчи босқич талабалари, академик лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида дастурлаш бўйича “SBTUIT OPEN 2019” олимпиадаси ўтказилди.

154 нафар талаба ва ўқувчи иштирокида ўтган беллашувда иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан дастурлаш бўйича берилган топшириқларни бажаришди.

Мусобақа якунида 1-ўрин Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиали академик лицей ўқувчиси Баҳриддинов Мақсудга, 2-ўрин ТАТУ Самарқанд филиали талабаси Абдуллаев Акбарга, 3-ўрин эса ТАТУ Самарқанд филиалининг яна бир талабаси Худойбердиев Шарофга насиб этди.

Шунингдек, олимпиаданинг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича қуйидагилар тақдирланди:

👉 “Энг яхши дастурчи қиз” – Маҳбуба Салимова, СамДУ талабаси;
👉 “Энг тез ишланган масала” – Шеҳроз Нурлиев, ТАТУ Самарқанд филиали талабаси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
👍1
​​Президент Японияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Президент дастлаб мамлакатнинг йирик саноат ва илм-фан маркази – Нагоя шаҳрида бўлади.

Давлатимиз раҳбари бу ерда шаҳарлар ва таълим муассасалари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилиш учун Аичи префектураси губернатори Хидэаки Омура, шаҳар мэри Такаси Кавамура, Нагоя университети ректори Сейичи Мацуо билан учрашади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ