Edu.uz
✔
144K subscribers
39.9K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​2019 йилги ишлар сарҳисоб қилинди ва янги йилдаги вазифалар белгилаб олинди

Бугун, 30 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2019 йил якунлари ва 2020 йилдаги вазифаларга бағишланган навбатдаги видеоселектор шаклидаги Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида асосий масала сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 декабрдаги фаол ёшлар вакиллари билан учрашувида белгиланган вазифалар ижросини олий таълим муассасаларида таъминлаш масаласи атрофлича муҳокама қилинди ва ректорлар зиммасига аниқ вазифалар юкланди.

– Талаба-ёшлар билан бирга амалга ошираётган ишларимизни танқидий кўриб чиқишимиз керак, – деди Иномжон Мажидов. – Мендан тортиб тизимдаги барча раҳбар: ректор бўладими, проректор ёки декан - ҳаммамиз ёшлар билан кўпроқ очиқ мулоқот қилишимиз, уларни ўйлантираётган масалаларга ҳамфикрликда ечим топишимиз керак.

Талабалар учун қилаётган ҳар бир ишимизни ўз фарзандимизга бўлгани каби муносабатда қилмас эканмиз, биз ёшларнинг ишончини қозонолмаймиз. Талабалар – олий таълимнинг энг муҳим бўғини, барчамиз уларни руҳлантириш, истеъдодини рўёбга чиқаришга ёрдам беришимиз керак, деб таъкидлади вазир.

Тизимда коррупцияга қарши кураш доирасида бакалавриат ва магистратура талабалари иштирокида ўтказилган социологик сўровномалар натижалари танқидий кўриб чиқилиб, афсуски, таълим муассасаларида коррупция иллати сақланиб қолинаётганлиги қайд этилди.

Ректорнинг шахсан раҳбарлигида тизимли иш олиб борлимас экан, бу иллатдан қутулиб бўлмаслиги, таълим жараёнида дарслар ва синовлар шаклларини такомиллаштириш зарурлиги, айрим фанлар мазмунидан келиб чиқиб, синовларга зарурат бор-йўқлигини кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида 2020 йил учун докторантурага қабул натижалари, олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларнинг нашр этиш фаоллиги ва улар томонидан ҳалқаро илмий-техник маълумотлар базаси ва аналитик тизимлардан фойдаланиш натижадорлиги ҳам танқидий муҳокама қилинди.

Таянч докторантлар ўртасида 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиблари ҳам аниқланганлиги қайд этилиб, улар рўйхати эълон қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Таянч докторантлар ўртасида 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йил 30 декабрь куни бўлиб ўтган Ҳайъат йиғилишида Республика таянч докторантлари ўртасида 2020 йил учун қуйидаги номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиби деб топилди:

Ижтимоий-гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ йўналиши

Каримов Нодир Рахмонқулович – Тошкент давлат шарқшунослик институти таянч докторанти.

Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши

Эшматов Сирожиддин Келдиярович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти

Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши

Салижонова Шахнозахон Дилмуродовна – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти

Соғлиқни сақлаш, спорт ва экология йўналиши

Ниязова Зебинисо Анваровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институти таянч докторанти

Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши

Атамуратова Мухайё Шавкатовна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти таянч докторанти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Президент_стипендиати2020

Каримов Нодир Рахмонқулович, Тошкент давлат шарқшунослик институти таянч докторанти. 2020 йил учун ижтимоий-гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиби.

Нодир Каримов «Ал-Ҳаким ат-Термизий ва Абу Исо ат-Термизий илмий меросининг хорижда ўрганилиши (XX асрнинг иккинчи ярми XXI аср бошлари)» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда.

Жами 47 та илмий иш, жумладан – 1 та ўқув қўлланма, 4 та монография, 18 та илмий мақола ва 22 та тезислар муаллифи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Президент_стипендиати2020

Салижонова Шахнозахон Дилмуродовна – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти. 2020 йил учун энергетика, ресурслар, саноат йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ғолиби.

Шахнозахон Салижонова Беруний номли Давлат стипендияси ғолиби (2012 йил), «Янги турдаги маргарин маҳсулотларини олиш технологиясини такомиллаштириш» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда.

Жами 12 та илмий иш, жумладан – 3 та илмий мақола ва 9 та тезислар муаллифи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Президент_стипендиати2020

Ниязова Зебинисо Анваровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институти таянч докторанти. 2020 йил учун соғлиқни сақлаш, спорт ва экология йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ғолиби.

Зебинисо Ниязова «Кўз олмасининг тешиб кирган жароҳатларида плёнкали биоқопламаларнинг қўлланилишини клиник-экспериментал баҳолаш» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда.

Жами 41 та илмий иш, жумладан – 12 та илмий мақола ва 29 та тезислар муаллифи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Президент_стипендиати2020

Эшматов Сирожиддин Келдиярович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти. 2020 йил учун қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиби.

Сирожиддин Эшматов «Ўзбекистон иқтисодиётида мева-сабзавотчиликда қиймат занжирини ривожлантириш йўналишлари» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда.

Жами 11 та илмий иш, жумладан – 8 та илмий мақола ва 3 та тезислар муаллифи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Президент_стипендиати2020

Атамуратова Муҳайё Шавкатовна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти таянч докторанти. 2020 йил учун Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ғолиби.

Муҳайё Атамуратова «Охангарон дарёси сув хавзаларининг ихтиофаунаси» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда.

Жами 23 та илмий иш, жумладан – 6 та илмий мақола ва 17 та тезислар муаллифи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим 2019 йилда:
Моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши

✅ 36 та олий таълим муассасасининг 58 та объектида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада:

👉 3020 та ўқув ўрни;
👉 2200 та турар жой ўрни янгидан яратилди.

✅ 2 та инвестиция лойиҳаси доирасида олий таълим тизимига жами 11,2 млн. доллар миқдорида капитал қўйилмалар жалб қилинди.

✅ ОТМлар 2,3 млн. долларлик ахборот коммуникация техникалари ва 6,3 млн. долларлик замонавий ўқув лаборатория ускуналари билан таъминланди.

2020 йилда:

➡️ 47 та
олий таълим муассасасининг 61 та объектида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш натижасида қўшимча 1520 ўқув ва 3300 турар жой ўринлари янгидан яратилади;

➡️ 5 та хорижий инвестиция лойиҳалари доирасида олий таълим тизимига жами 80,9 млн. доллар миқдорида капитал қўйилмалар жалб қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим 2019 йилда:
Янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши ва олий таълимга қамровнинг ошиши


✅ 2019 йилда жами 14 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди:

👉 6 та маҳаллий олий таълим муассасасининг филиали;
👉 8 та хорижий олий таълим муассасасининг филиали.

✅ Янги ташкил этилган 14 та олий таълим муассасасида:

👉 40 та янги таълим йўналиши (бакалавриатура);
👉 41 та янги мутахассислик (магистратура) очилди.

✅ Олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж юқори бўлган олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.

✅ Ёшларнинг олий таълим билан қамрови 20 фоизга етказилди (2017 йил -9,5%, 2018 йил -15% бўлган).

✅ Олий таълим муассасаларида талабалар сони 423 минг нафардан ошди (2016 йилда 273 минг нафар).

✅ Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари 121 мингдан ошди (2016 йилга нисбатан икки баробар).

✅ Магистратурага қабул 7705 тани ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 1,5 баробарга (54%) оширилди:

👉 Табиий ва муҳандис-техник соҳа мутахассисликлари бўйича тўлиқ давлат гранти асосида белгиланди ҳамда давлат гранти улуши 54 % га оширилди;

👉 Бакалавр даражасини олган шахсларга магистратурада мос ва турдош йўналишлардан ташқари бошқа мутахассисликлар бўйича ҳам ўқишни давом эттириш имконияти яратилди.

✅ 55 та олий таълим муассасасида 21 та хорижий давлатнинг (АҚШ, Германия, Туркия, Финляндия, Франция, Голландия, Индонезия, Исроил, Италия ва бошқа) етакчи университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Жумладан:

👉 83 та таълим йўналиши (бакалавриатура)
👉 64 та мутахассислик (магистратура) бўйича.

✅ Бакалавриатнинг “Меҳнат таълими” йўналиши негизида “Технологик таълим” йўналиши жорий этилди.

✅ Тегишли олий таълим муассасаларида янги қурилиш материаллари саноати соҳаси таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш кенгайтирилди, “Санъатшунослик” факультетлари ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим 2019 йилда:
Профессор-ўқитувчилар меҳнатининг муносиб рағбатланиши

✅ 2019 йилга келиб олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг иш ҳақи миқдорлари ўртача 2018 йилга нисбатан 2,5 баробарга оширилди:

👉 Фан доктори илмий даражасига эга бўлган профессорнинг иш ҳақи 2 млн. 600 минг сўмдан 6 млн. 700 минг сўмга оширилди;

👉 Доцентнинг иш ҳақи 2 млн. 400 минг сўмдан 5 млн. 700 минг сўмга оширилди.

2020 йилда:

➡️ 2020 йил 1 январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида 10 та олий таълим муассасаси ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади;

➡️ ОТМлар инфратузилмасига сервис хизматлари кўрсатишнинг алоҳида самарали турлари аутсорсинг шартларида ташкил этилади;

➡️ Харажатларни оптималлаштириш учун ўқув жараёнининг ташкилий-методик асослари хорижий тажрибага мослаштирилади, бунда:

👉 бир нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатини ўзгартириш;

👉 ўқув юкламаси турлари тақсимотини ва мустақил таълим шаклларини кенгайтириш;

👉 таълим йўналишлари ва мутахассисликларини йириклаштириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим 2019 йилда:
Янги профессионал таълим тизимининг ташкил топиши

✅ Янги профессионал таълим тизими тармоғини яратиш юзасидан ташкилий ишлар бошланди. Жумладан, 630 та профессионал таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ишлар амалга оширилди:

👉 340 та касб-ҳунар мактаби;
👉 143 та коллеж;
👉 147 та техникум.

2020 йилда:

➡️ Иш берувчиларнинг таклифлари асосида 561 та касблар ва мутахассисликларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари (малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари)ни ишлаб чиқилади;

➡️ Меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган реал эҳтиёжларни ўрганиш асосида 630 та профессионал таълим муассасасига 210,0 минг нафарга яқин ўқувчиларни ўқишга қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим 2019 йилда:
Бешта муҳим ташаббуснинг амалга оширилиши

✅ Бешта муҳим ташаббус доирасида тизимда жами 12 минг 780 та тадбир ташкил этилиб, уларга 213 минг 600 нафар талаба қамраб олинди;

✅ “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедралари мавжуд бўлмаган 60 та олий таълим муассасасида мазкур кафедра фаолияти йўлга қўйилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим 2019 йилда:
ОТМларда илмий салоҳиятнинг ўсиши

✅ Олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар сони 29 минг нафардан ортди (2016 йилда 23 минг).

✅ Сўнгги икки йилда 1551 та илмий иш ҳимоя қилинди ва илмий салоҳият 36,7% га етказилди (2017 йилда 32,7 %).

✅ “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 2019 йилда хорижда малака ошириш, стажировка, магистратура ва докторантурага
517 нафар профессор-ўқитувчилар ва ходимлар саралаб олиниб, бугунги кун ҳолатига 218 нафари хорижга юборилди.

✅ QS халқаро рейтинг агентлигининг 2020 йил учун Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти қайд этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим 2020 йилда:
Олий таълимга қамровни ошириш ва таълим сифатини яхшилаш

✅ 18 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилади:

👉 10 та маҳаллий олий таълим муассасаси;
👉 3 та хорижий олий таълим муассасаси;
👉 5 та давлат–хусусий шериклик шартлари асосида.

✅ Қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш икки мартага оширилади.

✅ 18 та янги ОТМ ташкил этилиши ва қўшма таълим дастурлари кенгайтирилиши натижасида ёшларни олий таълим билан қамрови 25 фоизга етказилади.

✅ Муҳандислик-техник таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари улуши 28 фоизга кўпайтирилади;

✅ Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларидан магистратура мутахассисликларига қабул қилинган талабалар улуши 10 фоизга оширилади.

✅ Хорижий тажрибалар асосида талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ОТМларда ўқув жараёни кредит-модуль тизимида такшил этилиб, таълим жараёнларини электрон таълим бошқарув тизими орқали назорат қилиш жорий этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўзгариши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 7 фоизга оширилди.

Олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатларининг асосий қисмини, яъни 91 фоизини иш хақи ва стипендия тўловлари ташкил этиши инобатга олиниб, 2019/2020 ўқув йилидан тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати республикадаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғланди ва унга нисбатан карра баробарида белгиланди.

Амалдаги тартибга кўра, контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори (оширилган тўлов-контракт миқдори бундан мустасно) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда жорий ўқув йилининг иккинчи ярми учун ўзгариши мумкин.

Шу муносабат билан, 2019/2020 ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматларига ўзгартириш киритилганда, қўшимча маълумот берилади.

ОЎМТВ Ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
ОТМ ректорлари Тошкентда янги очилган иккита ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан танишдилар

Бугун, 4 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигида республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорлари, хорижий олий таълим муассасаси филиаллари директорлари, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқларидан иборат делегация Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган иккита ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан танишди.

Олий таълим тизими делегацияси дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги фармойиши билан ташкил этилган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўрди.

Ижод мактабида яратилган шарт-шароит ва ўқув жараёнлари билан танишиш асносида вазир олий таълим муассасалари ижод мактаблари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга, ёш иқтидор эгаларини рағбатлантириш доимо тайёрлигини маълум қилди.

Шундан сўнг гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳридаги яна бир янги таълим маскани — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан ҳам танишдилар.

Делегация бу ерда ўқувчи иқтидорини намоён қилиш учун яратилган бутун бир мажмуа: замонавий жиҳозланган ўқув хоналари, илғор педтехнология ва инновацион методлардан фойдаланган ҳолда дарсларнинг олиб борилиши, дарсдан ташқари пайтда бола иқтидорини ривожлантириш учун йўлга қўйилган тизим, ўқувчилар турар жойларида кенг имкониятлар яратилганлигига гувоҳ бўлишди.

Ташриф давомида Иномжон Мажидов мактабда ўқувчи вақтини тўғри тақсимлаш ва дарс жараёнларини самарали олиб бориш, қолаверса, ўқувчининг иқтидорини рағбатлантириш мақсадида улар билан индивидуал ишлашни йўлга қўйишда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ