БАА компанияси Ўзбекистон ОТМларининг халқаро рейтингларга кириши учун кўмаклашади
Тошкент давлат техника университетидаги Ўзбек–Япон ёшлар инновация марказида Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг “Shbeemann” хорижий консалтинг компанияси ўртасида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинг рўйхатига киритиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Жаҳон банки кўмагида имзоланган шартномага кўра, компания Ўзбекистондаги 10 та олий таълим муассасасининг халқаро эътироф этилган рейтингларда кучли 1 000 таликка кириши учун методик кўмакни амалга оширади.
– Президентимиз томонидан бизга таълим сифатини халқаро даражага олиб чиқиш вазифаси белгиланган. Биз бунга фақат университетларни халқаро рейтингларга киритиш орқалигина эришишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ЎзМУ ва СамДУ дунёнинг энг кучли университетлари рейтингида кучли 500 таликка кириши лозимлиги белгиланганди. Ҳозирча компания Ўзбекистондаги 10 та ОТМнинг QS ва Times Higher Education халқаро рейтингларининг кучли 1000 талигига киришлари учун методик ёрдам кўрсатади.
Компания кўп йиллик тажрибага эга ва дунёнинг бир неча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилади. Биз улар билан Ўзбекистон университетларини дунёнинг кучли 100 талигига кириши бўйича ҳамкорлик қиламиз. Адашмадим, 1 000 талик эмас, айнан 100 талигига киришига ҳаракат қиламиз, – деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов шартномани имзолаш маросимида.
Қайд этиш лозим, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилгани ҳақида хабар қилгандик.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

👍1
#ideas_change_the_world
🔥"C7-WEB" Jahon iqtisodiyoti va biznes xalqaro anjumani!
🇺🇿🇺🇳🇪🇺 Global muammolar Global e’tiborni talab qiladi!
🏛 Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti va Yoshlar Ittifoqi Markaziy Kengashi hamkorligida 400dan ortiq xalqaro va mahalliy delegatlarni bir platformada jamlab, butun dunyodagi Global ijtimoiy - iqtisodiy muammolarga yoshlarning yechimini taqdim etishga qaratilgan xalqaro anjumanda ishtirok eting!
⭕️ Yangicha formatdagi xalqaro anjuman;
⭕️ Eng mashhur biznesmenlar bilan uchrashuv;
⭕️ Xalqaro toifadagi iqtisodchilardan maxsus ma’ruzalar;
⭕️ Xalqaro standartdagi QR kodli Sertifikat;
⭕️ Har bir ishtirokchiga Anjuman tomonidan Tavsiyanoma;
⭕️ Diplomatik Ball va Yulduzli Konsert dasturlari;
⭕️ Toshkent bo’ylab sayohat.
Manzil: Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti
📆 Sana: Fevral 28-29, Mart 1, 2020
📨 Ariza topshirish
⏳ Ariza topshirish muddati: Fevral 1, 2020

Айни дақиқаларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида олий таълим муассасаларининг босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, бошқарма бошлиғи Мақсуджон Ҳамраев, ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев ҳамда янги тизимга ўтаётган ОТМ ректорлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, бошқарма бошлиғи Мақсуджон Ҳамраев, ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев ҳамда янги тизимга ўтаётган ОТМ ректорлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим муассасаларининг ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши: имконият, афзаллик ва рақобат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида 2020 йил 1 январдан бошлаб юртимиздаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.
Янги тизимни жорий этишдан мақсад нима?
Бундан кўзланган асосий мақсад олий таълим муассасаларининг молиявий бошқарув тизимини либераллаштириш, уларга бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишда кўпроқ имкониятлар яратиш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга замонавий шарт-шароитлар яратиш орқали олий таълимдаги ислоҳотлар самарадорлиги ва таълим сифатини оширишдир.
2020 йил январидан тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтадиган ОТМлар:
👉 Тошкент давлат иқтисодиёт университети
👉 Тошкент давлат юридик университети
👉 Урганч давлат университети
👉 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
👉 Самарқанд давлат чет тиллар институти
👉 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
👉 Тошкент молия институти
👉 Тошкент давлат шарқшунослик институти
👉 Тошкент фармацевтика институти
👉 Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Тизимнинг афзаллиги нимада?
Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган олий таълим муассасаларига таълим бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда ҳамда муассасанинг илмий-педагогик салоҳияти, унинг моддий-техник базаси имкониятларини инобатга олиб, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари ва тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилади.
Давлат гранти тугатиладими?
Мустақил молиялаштириш тизимига ўтадиган олий таълим муассасаларида давлат гранти ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш давом этади. Бу эса қабул квоталарини нафақат сақлаб қолиш, балки уларни ошириш имконини беради.
Харажатларни ОТМларнинг ўзлари белгилайди
Ҳозирда олий таълим муассасалари ўз маблағларини кўп ҳолларда олдиндан белгилаб берилган тартибда сарфлашга мажбур, яъни ажратилган маблағга мувофиқ харажат қилинади: 46,8% — ойлик маошлар учун, 33,1% — стипендияларга, 11,5% — бюджет учун ажратмалар ва 8,6 % — бошқа харажатлар учун. Янги молиялаштириш тизимига ўтадиган олий таълим муассасалари эса юқоридаги мақсадлар учун қанча маблағ сарфлашни мустақил ўзи белгилайди, яъни мақсадга мувофиқ харажат қилинади.
Бунда, олий таълим муассасаси юқори малакали мутахассисларни жалб этиш ва уларга кўпроқ хақ тўлаш, кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида ходимларга устамалар ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турларини мустақил белгилаш, иқтидорли, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Қолаверса, олий таълим муассасаларига ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини жорий этиш ҳамда ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, дастурий таъминотлар, замонавий ахборот-коммуникация воситалари, ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда сарфланадиган лаборатория материалларини, китоблар, журналлар, ўқув адабиётларини харид қилиш ва чоп эттириш учун маблағларни мустақил сарфлаш ҳуқуқи берилади.
Контракт миқдори ошириладими?
Янги тизимга ўтаётган олий таълим муассасаларида тўлов-контракт нархларининг кескин ошиб кетмаслиги, қўшимча маблағ топиш мақсадида мавжуд имкониятларга зид равишда ортиқча қабулнинг амалга оширилмаслиги, энг муҳими соҳада коррупцияга йўл қўймаслик учун мазкур 10 та олий таълим муассасасидаги ўқув жараёнлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қатъий назорат қилиб борилади.

#ОТМ_янгиликлари
ҚҚДУда «Қуёш фотоэлектрик станцияси» очилди
Жанубий Кореянинг КЕА (Korea Energy Agency-Корея энергетика агентлиги), WEEnergy, Hanbеk Construction Co., Ltd компаниялари ва Ўзбекистондаги ҳамкорлари «Қуёш энергияси Халқаро институти» ва Қорақалпоқ давлат университети ҳамкорлигида университетнинг гелиополигонида 3 кВт қувватдаги Қуёш фотоэлектрик станцияси ташкил этилди.
Тантанали очилиш маросимида Жанубий Кореянинг “Hanbek Construction Co., Ltd” компанияси директори Ин Сеунг Рюль, университет ректори А.Реймов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ж.Ембергенов ва университет жамоаси иштирок этди.
Бугунги кунда Қорақалпоқ давлат университетида “Энергетика”, “Электроэнергетика”, “Электротехника, Электромеханика ва электр технологиялари”, “Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти” таълим йуналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Ҳозирда ушбу йўналишларда 700 нафардан ортиқ бакалавр босқичи талабалари таҳсил олмоқда.
Ташкил этилган Қуёш фотоэлектрик станцияси ва замонавий русмда жиҳозланган лаборатория хонаси талабалар учун назарий олган билимларини амалиёт билан узвийлигини таъминлашда муҳим йирик лаборатория комплекси, ёш тадқиқотчилар учун тадқиқот объекти вазифасини ўтайди.

#Эътироф
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилган “Йил танлови-2019”нинг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.
Кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари талқинига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “2019 йилда энг кўп ўзгариш қилган вазирлик” сифатида эътироф этилди.

Сенаторлар янги таркиби сайланди. Олий таълимдан тўрт нафар вакил
2020 йил 16-17 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш бўйича қўшма мажлислар бўлиб ўтди.
Янги сайланган сенаторлар таркибида олий таълим тизимидан тўрт нафар вакил бор:
👉 Орал АТАНИЯЗОВА — Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори (Қорақалпоғистон Республикаси);
👉 Рустам ХОЛМУРОДОВ – Самарқанд давлат университети ректори (Самарқанд вилояти);
👉 Абдуқодир ТОШҚУЛОВ – Термиз давлат университети ректори (Сурхондарё вилояти);
👉 Абдурахим ИРКАЕВ – Қарши давлат университети миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси доценти (Қашқадарё вилояти).

❤1
Олий ва ўрта махсус таълим вазири талабалар билан учрашди
Бугун Ўзбекистон Миллий университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари талабалари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувда талабалар кенгаши фаолияти, стипендияларнинг оптималлашуви, талабаларни иш билан таъминлаш, ал-Хоразмий олимпиадасининг саралаш босқичини ташкиллаштириш, халқаро талабалар алмашинуви, чет тилларини ўқитиш самарадорлигини ошириш, ОТМларда ички алмашинувни йўлга қўйиш, ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, олий таълим муассасаларидаги талабалар кенгаши фаолияти билан боғлиқ масалага тўхталар экан, вазир бунда аввало, талабаларнинг фаоллиги муҳим эканлигини таъкидлади.
– Олий таълим муассасаларидаги таълим сифатини оширишда аввало, талабалар ўзини ўзи бошқариш ташкилотининг фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Масалан, фақат ОТМ миқёсида эмас, факультет ёки курслар миқёсидаги талабалар кенгашини ҳам жорий қилиш мумкин. Унинг тузилиши ва ваколатлари қандай бўлиши лозимлиги борасидаги таклифлар ҳам сизлардан чиқиши керак. Бу тизим самарали ишлаши учун яна нималарни амалга ошириш мумкин? Бу масалада биз сизларга суянамиз, – деди Иномжон Мажидов.
Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирок этган талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.
Шунингдек, вазир талабалар томонидан айтилган таклифлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

#Ректор_минбари
Халқаро тан олинган сертификатлар ОТМ учун янги имкониятлар беради
Тошкент давлат стоматология институти халқаро ISO сертификатига эга бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Институт ректори Жасур РИЗАЕВ ушбу нуфузли халқаро сертификатнинг олиниши ҳақида қўшимча маълумот берди:
- Бизга маълумки, ISO сифат сертификати халқаро стандартлаштириш ташкилоти томонидан белгиланган стандартларга мувофиқ амалга оширувчи тизимдир.
Институтимиз меъёрий ҳужжатлар ва сифат менежменти стандарти ҳужжатларининг ISO 9001:2015 стандартида кўзда тутилган дастлабки текширувидан ўтди. “Huge Trade Hong Kong” эксперт-аудиторлар гуруҳи томонидан 6 ой давомида институтда Сифат менежменти тизими (СМТ) аудити ўтказилди.
СМТ муваффақиятли жорий этилгандан сўнг ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқ "Astraia Menegement" халқаро сертификатлаш органи томонидан бир ҳафта давомида ташқи сертификатлаш аудити ўтказилди.
Ўтказилган аудит натижалари институтда жорий қилинган тизимнинг самарадор ва барқарор эканлигини тасдиқлади.
Сертификатлаш институтнинг республикадаги ва дунёдаги мавқени мустаҳкамлашга имкон бериб, халқаро миқёсда танловлар, қўшма лойиҳалар, грантлар, шартномалар тузиш ва турли даражадаги маҳаллий ва халқаро имтиёзларни қўлга киритишда устунлик беради.

Янги даврнинг янги имкониятлари
Ҳукуматнинг 2019 йил 3 декабрда «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида»ги 967-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан юртимиздаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтди.
Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳам янги тизимга ўтаётган ОТМлардан бири ҳисобланади. Институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Абдулазиз ҒУЛОМОВ қарор ижроси бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Тизимда аксарият муаммолар инсон омили, яъни аксарият профессор-ўқитувчиларнинг фаолияти бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги билан боғлиқ бўлиб қолаётгани ҳеч кимга сир эмас. Профессор-ўқитувчиларнинг асосий қисми ўз устида ишламаслиги, эски қолип ва мезонлар доирасида қотиб қолганлиги аччиқ ҳақиқат.
Профессор-ўқитувчилар, педагог ходимларнинг дунёқарашини, шахсий масъулияти ва ўз касбига бўлган муносабатини тубдан ўзгартирмасдан туриб, олий таълим тизимида ислоҳотлар самарадорлигига эришиш мушкул.
Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1873

Ўзбекистон санъат ва маданият институти талабаси олган фильм халқаро фестивалда ғолиб бўлди
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Кино телевидение режиссёрлиги” мутахассислиги магистранти, ёш кинорежиссёр Фотиҳ Насимов 2019 йил ноябрь ойида Беларусь давлатининг Минск шаҳрида ўтказилган “Ладошка” VII халқаро фестивалида ўзининг “Алла” қисқа метражли фильми билан иштирок этди.
Фотиҳ Насимовнинг фильми “Энг яхши қисқа метражли фильм” номинацияси бўйича ғолиб бўлди.
Аввалроқ диплом иши сифатида суратга олинган фильм Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтказилган “Бастау” халқаро кинофестивалида ҳам қатнашган.

#Тавсия
Вазирлик олий таълим муассасаларида даврий нашрларга мажбурий обуна ташкил этишга қарши ҳамда бундай ҳолатлар аниқланганда қонун доирасида кескин чоралар кўрилади.
Шу билан бирга, талабалар ўртасида китоб ва даврий нашрлар мутолаасини тарғиб қилиш, ижодкор ёшларни рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
“Ma’rifat” газетаси профессор-ўқитучилар ва талабаларга соҳага оид долзарб мавзулардаги таҳлилий мақолалар билан қатнашиш имконини беради.

Талабалар ўртасидаги “Универсиада” спорт ўйинлари бошланмоқда
Жорий йилнинг 23 январдан бошлаб, юртимиз талабалари ўртасида спортнинг 12 та тури бўйича ўтказиб келинадиган “Универсиада” спорт ўйинларининг финал босқичига старт берилади.
Хусусан, 23–26 январь кунлари Навоий шаҳри мезбонлигида ўтказиладиган шахмат ва шашка баҳсларида 100 нафарга яқин талаба-ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Қайд этиш лозим, 2000 йилдан буён ташкиллаштириб келинаётган мазкур спорт мусобақалари бу йилдан бошлаб, янги шаклга ўтказилди. Яъни жорий йилдан эътиборан “Универсиада” спорт ўйинлари Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, 4 июнга қадар давом этади.
Ўтказиладиган беллашувларда 1 500 нафардан ортиқ талаба қатнашади.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган ”Универсиада – 2020” спорт мусобақалари тақвими