Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Yoshlar_bilan_muloqot

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосарлари талабалар билан учрашди

Ўзбекистон Миллий университетининг талабалар турар жойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат техника университети ректори иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда вазир ўринбосарлари У.Бегимқулов ва Б.Шермуҳамедовлар талаба-ёшларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берар экан, уларни талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик томонидан яратилаётган имкониятлар билан таништирди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда талабалар таълим сифатини яхшилаш борасида ўзларининг таклиф-мулоҳазаларни билдирдилар.

Жумладан, талабаларни иш билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш соҳасига йўналтириш мақсадида микрофирмалар ташкил этиш, физика, кимё лабораторияларини зарур ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, замонавий ўқув адабиётлари билан бойитиш каби кўплаб амалий таклифлар ўртага ташланди.

Тадбир сўнгида вазир ўринбосарлари Ўзбекистон Миллий университетининг янги қуриб битказилган 1-сон талабалар турар жойидаги шароитлар билан танишдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Универсиада2020

"Универсиада – 2020": бадминтон бўйича баҳслар якунланди

2020 йилнинг 28 – 30 январь кунлари Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида бадминтон бўйича “Универсиада-2020” спорт ўйинларининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада жами 154 нафар спортчи талаба иштирок этди. Турнирнинг якуний натижаларига кўра эса қуйидаги вилоят вакиллари ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашди:

✅ Яккалик:

Эркаклар жамоаси

👉 1-ўрин - Андижон вилояти;
👉 2-ўрин - Тошкент вилояти;
👉 3-ўрин - Навоий вилояти.

Аёллар жамоаси

👉 1-ўрин - Сирдарё вилояти;
👉 2-ўрин - Андижон вилояти;
👉 3-ўрин - Қорақалпоғистон Республикаси.

✅ Жуфтликлар:

Эркаклар жамоаси:

👉 1-ўрин - Сирдарё вилояти;
👉 2-ўрин - Тошкент вилояти;
👉 3-ўрин - Андижон вилояти.

Аёллар жамоаси:

👉 1-ўрин - Сирдарё вилояти;
👉 2-ўрин - Қорақалпоғистон Республикаси;
👉 3-ўрин - Наманган вилояти.

✅ Аралаш жуфтликлар

👉 1-ўрин - Навоий вилояти;
👉 2-ўрин - Тошкент вилояти;
👉 3-ўрин - Хоразм вилояти.

🏆 Умумжамоа ҳисобида

👉 1️⃣-
ўрин - Тошкент вилояти;
👉 2️⃣-
ўрин - Қорақалпоғистон Республикаси;
👉 3️⃣-
ўрин - Сирдарё вилояти.

Қайд этиш лозим, “Универсиада”нинг навбатдаги стол тенниси йўналиши бўйича ўтказиладиган беллашувларига 3 – 6 февраль кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#ОТМ_янгиликлари

АндДУ қошида яна бир фалсафа доктори (PhD) илмий кенгаши ўз фаолиятини бошлади

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг 2019 йил 30 декабрдаги 273/2-сонли қарорига асосан Андижон давлат университетида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ташкил этилди.

Илмий кенгашда 08.00.13 — “Менежмент” ихтисослиги бўйича диссертациялар ҳимоя қилинади.

Ушбу қарорга кўра мамлакатимиздаги ОТМларнинг етакчи олимлари бўлган илмий кенгашнинг 9 нафар, кенгаш қошидаги семинарнинг 16 нафар аъзоси тасдиқланди. Кенгаш раиси этиб иқтисодиёт фанлари доктори, АндДУ профессори Нодирбек Асқаров тайинланди.

Илмий кенгаш аъзоларининг 6 нафари, кенгаш қошидаги илмий семинарнинг 5 нафар аъзоси АндДУ профессор-ўқитувчилари ҳисобланади

Маълумот учун, бугунги кунда республикадаги олий таълим муассасаларида 88 та илмий кенгаш фаолият юритади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Эрасмус+ нинг янги лойиҳалари амалий жараёнга ўтди

Халқаро Эрасмус+ дастурида ғолиб деб топилган янги лойиҳалар иш бошлади. Жумладан, "Гендер нотенглигига оид зўравонликларнинг олдини олиш бўйича имкониятларни кенгайтириш йўллари" ("Pathways to Empowerment in Gender-Based Violence Prevention”) лойиҳаси иштирокчилари Гозо шаҳрида (Мальта) илк ҳисобот йиғинларига тўпланишди.

Канада, Италия, Норвегия, Болгария, Греция, Мальта ва Ўзбекистон сингари 11 давлат вакиллари ўз ҳудудларида мавжуд гендер муаммолари ва уларнинг ечимларига доир таклифларини билдиришди.

Ўзбекистон номидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ушбу лойиҳанинг аъзоси саналади. Дастлабки йиғинда лойиҳа координатори Нозлия Нормуродова иштирок этди.

Малтадаги йиғинларда 11 давлат иштирокидаги янги учта лойиҳа тасдиқланди ва шартномалар имзоланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Геология фанлари университети ташкил этилади

Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Олимлар кўчасидаги илмий-тадқиқот институтларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги 4 та муассаса – Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Минерал ресурслар институти, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтлари негизида ташкил этиладиган Геология фанлари университетига тамал тошини қўйди.

Мазкур муассаса таълим ва илм-фан кластери шаклида бўлади. 4 та институтнинг моддий-техник базаси ва илмий кадрлар салоҳияти бирлаштирилиб, энг илғор ускуналар билан жиҳозланади. Санкт-Петербург тоғ-кон университети ва бошқа нуфузли даргоҳлар билан ҳамкорликда таълим дастури йўлга қўйилади.

Давлатимиз раҳбари университет қурилишига оид лойиҳалар билан танишди. Ўқув бинолари ва лабораторияларни чет эл тажрибаси ҳамда касб спецификасидан келиб чиқиб қуриш, майдонлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат стоматология институтида ректор стипендияси таъсис этилди

Тошкент давлат стоматология институтида талабаларни қўшимча рағбатлантириш, уларни фаол яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, муносиб тақдирлаш мақсадида ректор стипендияси жорий қилинди. Стипендия эгаларини институт илмий кенгаши қарори билан тасдиқланган ишчи гуруҳ аниқлайди.

Бу ҳақда 2020 йил 31 январь куни институтда ректор ва талабаларнинг очиқ мулоқотида расман эълон қилинган.

Ректор стипендияси миқдори 500 минг сўм бўлиб, 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестридан таъсис этилади ва бутун семестр давомида берилади.

Мазкур стипендияни қўлга киритиш учун талаба институтнинг барча фанларини чуқур ўзлаштириши, халқаро ва республика илмий-амалий анжуманлари, танлов ҳамда фан олимпиадалари сертификатларига эга бўлган, спорт ва маънавий тадбирларда иштирок этиши, IELTS ва бошқа тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификатларга эга бўлиши лозим.

Ректор стипендияси учун номзодлар деканат ва Ёшлар иттифоқи талабалар кенгаши тавсияномасига кўра, танлов асосида саралаб олинади.

Шунингдек, институтда изланувчан педагогларнинг “Скопус” тизимидаги халқаро журналларда чоп қилинган ҳар бир мақоласи учун 3 млн. сўм гонорар ҳам жорий қилинган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#5tashabbus

Ректор ўз қадрли китобларини талабаларга туҳфа этди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида
талаба-ёшларнинг китоб мутолаасига бўлган муҳаббатини янада ошириш, уларнинг маънавий, илмий салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш мақсадида “КИТОБ ТАҚДИМ ЭТ!” акцияси бошланди.

Мазкур акция Президентимизнинг “Бешта муҳим ташаббус” лойиҳаси доирасида академия профессор-ўқитувчиларининг кутубхона фондини бойитиш орқали ёшларнинг илмий-маърифий китобларга қизиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича фаоллиги асосида ташкил этилди.

Эътиборлиси, мазкур ўзига хос акция Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимов томонидан кўп йиллар мобайнида севиб мутолаа қилиб келинган элликка яқин илмий, диний-маърифий ҳамда бадиий адабиётларни тақдим этилиши билан бошланди.

Акцияга академиянинг қолган раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳам қўшилиб, ўзларининг қадрли ва ноёб китобларини академия кутубхонасига туҳфа этишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Онлайн

«Йил талабаси-2019» республика танловининг якуний босқичи ўтказилмоқда

Айни дақиқаларда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат марказида республика ОТМ талабалар ўртасида «Йил талабаси-2019» республика танловининг якуний босқичи ўтказилмоқда.

Танловнинг республика босқичида 7 та номинация бўйича республикамиздаги 25 та ОТМдан 32 нафар талаба иштирок этмоқда.

“Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси” номинацияси бўйича илк иштирокчи - Қорақалпоқ давлат университетининг талабаси Дилназ Адилгаева тақдимот қилди. У бугунги кунда қорақалпоқ халқи анъаналаридан фойдаланган ҳолда миллий либосларни яратиб келмоқда.

Ушбу танлов иқтидорли талабаларни аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида вазирлик томонидан ўтказиб келинмоқда.

«Йил талабаси-2019» давом этмоқда, якунлари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Самарқанд ветеринария медицинаси институти жамоаси Орол бўйида дарахтлар экишда қатнашди

Самарқанд Ветеринария медицинаси институтининг профессор ўқитувчилари ва бир қатор талабалари “Яшил ўлка” акцияси доирасида Орол бўйида дарахт экиш ҳашарида иштирок этишди.

Акция доирасида талабалар ва институт профессор ўқитувчилари томонидан саксовул ва бошқа дарахт ниҳоллари экилди.

Шунингдек, бу ерда меҳнат қилаётган кўнгиллиларга Самарқанд нони ва бошқа миллий ширинликлар тортиқ этилди. Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан, дарахт экаётганларга палов тайёрлаш учун масаллиқлар ҳам етказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Қадрли талабалар!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Yoshlar” телерадиоканали ҳамкорлигида янги лойиҳа – “TalabaUz” радиодастурининг йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

“TalabaUz” радиодастурининг муаллифи – республика ва хорижий ОТМларда таҳсил олаётган талабалардир.

Сиз бу дастурда ўз ижодингиз намуналари, ўзингиз таҳсил олаётган олий таълим муассасасидаги янгиликлар, ўқув жараёнларидаги қизиқ воқеалар, ёки талабаларни қийнаётган муаммолар ҳақида овозли хабар юборишингиз мумкин.

Айни вақтда ОТМларда давом этаётган якуний назоратлар жараёнидан “қайноқ” хабарлар билан бўлишинг.

Овозли хабарларни телеграм тармоғи орқали (90) 9851761 рақамига юборинг.

Барча талабаларни дастурда фаол иштирок этишга чақирамиз!

Дастур ҳафтанинг чоршанба кунлари "Yoshlar" радиоканали (FM 104.0)да соат 16:15 дан эфирга узатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Тўртта йўналишда базавий ОТМлар белгиланди

2020 йил 4 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раислигида ОТМ ректорлари, Касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқарма бошлиқлари, академик лицей директорлари иштирокида видеоселектор ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 31 январь куни давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Мазкур йўналишда республикадаги олий таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш учун 4 та йўналиш бўйича базавий ОТМ белгиланди.

Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети математика ва биология, Тошкент давлат техника университети геология, Самарқанд давлат университети кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди.

Мазкур ОТМларга амалда қўлланилаётган дарсликларни таҳлил қилган ҳолда, кейинги ўқув йили учун янги адабиётларни яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, базавий таълим муассасаларининг масъул кафедралари томонидан йил давомида илмий методик семинарлар ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарор билан, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат олий таълим муассасаси шаклида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби тизимидаги Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаби Академия тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантирилди.

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Бухоро, Қарши, Наманган ва Урганч шаҳарларида Академия ҳузурида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларда таълим 1-4-синфларда, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 1-11-синфларда олиб борилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Академия ва мактаб-интернатларнинг раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари таркиби фаолиятининг самарадорлигини тасдиқланган мақсадли дастурлар бўйича рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.

Рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва бошқалар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Талабаларга_грантлар

Корея Республикасида магистратурада ўқиш учун грант

Корея Республикасининг Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги 2021 ўқув йили учун Фан ва технологиялар соҳасида кадрлар тайёрлаш мутахассислигида магистратурада таҳсил олиш бўйича грант эълон қилди.

Ғолиблар икки йил давомида Корея фан ва технология университети (University of Science and Technology)да таҳсил олади.

Ўқувлар 2021 йилнинг сентябрида бошланади. Ўқиш ва яшаш билан боғлиқ барча харажатлар Корея томонидан қопланади.

Номзодлар суҳбатдан ўтадилар.

Ушбу дастурда иштирок этиш истагини билдирганлар 2020 йил 7 февралига қадар Ташқи ишлар вазирлигига зарур ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Талабага_эслатма

Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида бизнес-инкубатор иш бошлайди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида “Young Entrepreneurs Generator” (“YE Generator”) номли бизнес-инкубатор фаолиятини бошламоқда.

Янги лойиҳа университет талабаларига ўз бизнесларини яратиш, йўлга қўйиш ва ривожлантиришда кўмаклашади.

2020 йил 15 февраль куни соат 14:00да
“YE Generator” бизнес-инкубаторининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Маросимда вазирлик ва идоралар, хорижий ташкилотлар вакиллари, инвесторлар, йирик тадбиркорлар ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этади.

Тадбирда ўз инновацион ғоя ёки лойиҳасига эга бўлган талабалар иштирок этиши мумкин.

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 49-уй. ТДИУ маданият саройи.

Қўшимча маълумот учун: www.tsue.uz, yegenerator.info@tsue.uz, yegenerator@gmail.com

Телефон: +99893-395-28-85

P/S: Бизнес-инкубатор – янги корхона учун қулай шароитлар яратиб берувчи ва иш бошлаш учун керакли бўлган жой, офис техникаси, бухгалтер, консультант, ҳуқуқшунос, аудитор, маркетологларнинг хизматлари билан таъминлаб берувчи ташкилотдир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ