Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида янги марказ очилди

2020 йил 10 февраль
куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида (ТИҚХММИ) Британия Кенгаши кўмагида Касбий ривожлантириш марказининг очилиш маросими ва инглиз тилида «English as a Medium Instruction» халқаро лойиҳаси доирасида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Очилиш маросимда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов, институт ректори Ў.Умурзоқов, Британия Кенгаши директори Рейчел Айленд, Буюк Британия консультантлари Род Болайто, Норвич тил таълими институтидан Жейсон Скит ва бошқалар иштирок этди.

«English as a Medium Instruction» лойиҳаси ўқитувчиларга касбий ривожланишларида ёрдам бериш ва Ўзбекистон таълим соҳасидаги хорижий тажрибаларни жорий қилиш учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилган.

Замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқишда халқаро тажрибага асосланган ўқув материалларини такомиллаштириш, шунингдек, Буюк Британия мутахассислари билан маслаҳат учрашувлари, вебинар ва семинарлар ўтказиш лойиҳанинг асосий вазифаларидан саналади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Диққат, эълон!

Қўшни давлатлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича муддат жорий йил 15 мартгача узайтирилди

Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, қолаверса, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати шу йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат этилган эди.

Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати 2020 йил 15 мартга қадар узайтирилди.

Республиканинг барча ҳудудларида биттадан олий таълим муассасасида Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Талабгорлар 2020 йил 15 мартга қадар доимий яшаш ҳудудида ташкил этилган ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

👉 ариза (жойида тўлдирилади);
👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
👉 паспорт нусхаси.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар томонидан Ҳудудий ишчи гуруҳларга зарур ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ ҳолатда тақдим этилганда, сўзсиз қабул қилинади.

Ўқишни кўчиришда ҳеч қандай имтиҳон бўлмайди
!

Ҳамюртларимизни ўз хизматларини таклиф қиладиган айрим фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирамиз.

Энг кўп бериладиган саволлар 1-қисм,
Энг кўп бериладиган саволлар 2-қисм

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартга қадар узайтирилди Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон…»
2020 йилда 530 та халқаро ва республика миқёсидаги анжуман ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли фармойиши билан 2020 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

✅ Унга кўра, 2020 йилда:

👉 186 та халқаро;
👉 344 та республика миқёсида;
👉 жами 530 та илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказилади.

Халқаро ва республика миқёсидаги ўтказиладиган анжуманлар қуйидаги 7 та йўналишда ташкил этилади:

➡️ иқтисодиёт, давлат ва жамият қурилиши;
➡️ нефть ва газ, энергетика, энергия ва ресурс тежамкорлиги;
➡️ ахборот ва ахборот-коммуникациялар технологиялари;
➡️ қишлоқ ва сув хўжалиги;
➡️ тиббиёт, фармакология ва спорт;
➡️ саноат, ишлаб чиқиш, транспорт ва логистика;
➡️ геология-минерология, сейсмология ва сейсмик барқарорлик, қурилиш ва архитектура;
➡️ фан ва таълим.

Ўтказиладиган анжуманларнинг якуний натижаларга кўра қабул қилинган тавсия ва қарорлар асосида ҳар бир ҳудуддан долзарб 3 та мавзуда белгиланган тартибда давлат илмий-техник дастурлари доирасида танлов эълон қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Халқаро анжуманлар-2020.pdf
3.5 MB
2020 йилда ўтказиладиган ХАЛҚАРО илмий ва илмий-техник анжуманлар рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Республика анжуманлар-2020.pdf
4.4 MB
2020 йилда РЕСПУБЛИКА миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар рўйхати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#ОТМ_янгиликлари

НамДУ талабаси – чемпион

31 январь куни Мьянмада Бирма бокси бўйича World Lethwei Champion камари учун ўзбекистонлик Наимжон Тўхтабоев мезбонлар вакили, амалдаги чемпион Тутуга қарши рингга кўтарилди.

75 кг вазн тоифасида ўтказилган чемпионлик жангида Наманган давлат университети Бошланғич таълим ва жисмоний маданият факультети 3-босқич талабаси Наимжон Тўхтабоев рақибидан очколар ҳисобида устун келди.

Маълумот учун, Бирма бокси жанубий-шарқий Осиёда анча кенг ёйилган спорт турларидан бири бўлиб, унда спортчилар қўлқопларсиз жанг қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ТТА Термиз филиали 2 ёшда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги 172-сонли қарорига мувофиқ Термиз тиббиёт коллежи базасида Тошкент тиббиёт академиясининг филиали ташкил этилиб, 2018 йил 1 февралдан ўз фаолиятини бошлаган эди.

ТТА Термиз филиали ташкил этилганининг икки йиллиги муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев филиал талабалари билан учрашув ўтказди.

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар доирасида ташкил этилди.

Лазиз Тўйчиев талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди, таълим сифатини ошириш борасида ёшларнинг таклифлари билан қизиқди ҳамда уларни олий таълим тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан таништирди.

Маълумот учун, ТТА Термиз филиалида “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим йўналишларида 1255 нафар талаба таҳсил олади. Филиал Россия федерациясининг Мордовия давлат университети билан ҳамкорлик меморандуми имзолаган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ҚарМИИ талабаси халқаро мусобақа ғолиби

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Иқтисодиёт факультети "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" таълим йўналиши 3-курс талабаси Севара Баратова 2020 йил 8-9 февраль кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ментал арифметика бўйича ўтказилган "Caspian Cup-2020" халқаро мусобақасида иштирок этиб, инструкторлар ўртасида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Мазкур халқаро мусобақада Буюк Британия, Швейцария, Россия, Украина, Ўзбекистон ва Озарбайжондан турли ёш тоифаларида 300 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган.

Қарши марказий темир йўл вокзалида институт ректори Назирила Махмудов бошчилигидаги жамоа Севара Баратовани тантанали равишда кутиб олди. Шундан сўнг, институтда ОАВ ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар учун учрашув ташкил этилди.

- Ғалабага элтувчи йўл – математика, математика ва яна математикани чуқур ўрганиш, - дейди Севара Баратова. – Президентимиз таъкидлаганларидек, математика барча соҳанинг ривожи учун муҳим бўлган фан.

Ректор институт маъмурияти томонидан Севарани муваффақияти билан табриклар экан, қимматбаҳо совғалар билан бир қаторда, иқтидорли талабалар учун ажратилган бир марталик стипендия берилишини таъкидлаб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Москвада ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Нусратулла Баракаев Москва давлат технология университетида қўшма дастур асосида таълим олаётган ўзбекистонлик магистр талабалар билан учрашди.

Учрашув давомида ректор мазкур дастур бўйича таълим олаётган талабалар яқин келажакда малакали кадр сифатида ўз ўринларини топиб кетишларига ишонч билдирди.

Шунингдек, тадбир давомида талабаларнинг мазкур ОТМдаги шароитлари ва олиб бораётган илмий ишлари юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этиш лозим, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Москва давлат технология университети ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик 2018 йилнинг май ойидан бошланган. Мазкур ҳамкорлик доирасида ҳар икки томон ўзаро бакалавр ва магистратура босқичи талабаларини алмашиш жараёни ҳам йўлга қўйилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Марказий банк бошқарма бошлиғи ТДИУ талабаларига банк ходимлари дарс ўтишини таклиф қилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Марказий банк ҳамда акциядорлик тижорат банкларининг кадрлар билан ишлаш бўйича бошлиқлари иштирокида талаба-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Олий Мажлисга йўлланган Президент мурожаатномасида банк тизими рақамли технологияларни қўллаш, янги банк маҳсулотларини жорий этиш ва дастурий таъминотлар бўйича замон талабларидан 10-15 йил орқада қолаётгани, соҳа учун тайёрланаётган кадрларнинг бугунги кун талабларига мутлоқо жавоб бермаслиги ҳақида танқидий фикрлар билдириб ўтилган эди.

Шундан келиб чиқиб, банкларда ахборот технологияларини кенг татбиқ этишга қодир салоҳиятли мутахассисларни етказиб беришда олий таълим муассасалари билан бевосита амалий ҳамкорликни кучайтириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирходжаев Улуғбек ТДИУда дарс машғулотларини соҳадаги бугунги ислоҳотлар жараёнига монандлигини таъминлаш мақсадида банкларда фаолият юритаётган малакали мутахассисларни жалб этишни таклиф қилди.

Маълумот учун, сўнги ўқув йилида ТДИУнинг “Банк иши” таълим йўналишини тамомлаган битирувчиларнинг 67 фоизи, айни мутахассисликда магистратурани битирганларнинг 83 фоизи банк тизимида меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#ОТМ_янгиликлари

ТДИУ юксак салоҳиятли педагогларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида
таҳсил олаётган талабаларнинг малакали мутахассис сифатида камол топишларини таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар таркибини салоҳиятли педагоглар билан тўлдиришга талаблар қўйилмоқда.

Янги вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университети қуйидаги лавозимларга юқори малакага эга мутахассисларни ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади:

👉 Кафедра мудири: Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Иқтисодий таҳлил ва аудит, Эконометрика, Банк иши, Жаҳон тиллари, Ўзбек тили ва адабиёти;

👉 Профессорлар: Бухгалтерия ҳисоби, Банк иши;

👉 Доцентлар: Иқтисодиёт назарияси, Саноат иқтисодиёти, Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Иқтисодий таҳлил ва аудит, Статистика, Эконометрика, Касб таълими (иқтисодиёт), Менежмент, Корпоратив бошқарув, Жаҳон иқтисодиёти, Инфратузилмани ривожлантириш ва логистика, Ижтимоий фанлар, Олий математика, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;

👉 Катта ўқитувчилар: Иқтисодиёт назарияси, Макроиқтисодиёт, Саноат иқтисодиёти, Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Иқтисодий таҳлил ва аудит, Молия ва солиқлар, Статистика, Иқтисодиётда ахборот технологиялари, Эконометрика, Касб таълими (иқтисодиёт), Корпоратив бошқарув, Менежмент, Корпоратив бошқарув, Банк иши, Жаҳон иқтисодиёти, Маркетинг, Инфратузилмани ривожлантириш ва логистика, Ижтимоий фанлар, Олий математика, Инглиз тили, Жаҳон тиллари, Жисмоний маданият, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;

👉 Ассистентлар: Иқтисодиёт назарияси, Макроиқтисодиёт, Саноат иқтисодиёти, Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Молия ва солиқлар, Статистика, Иқтисодиётда ахборот технологиялари, Касб таълими (иқтисодиёт), Банк иши, Жаҳон иқтисодиёти, Туризм ва сервис, Ижтимоий фанлар, Олий математика;

👉 Ўқитувчи: Инглиз тили ва жаҳон тиллари;

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

☑️ Ариза;
☑️ Шахсий варақа;
☑️ Олий маълумоти, илмий даражаси, илмий унвони ҳақидаги диплом нусхалари;
☑️ Илмий ишлари рўйхати;
☑️ Малака оширганлиги ҳамда қайта тайёрловдан ўтганлиги ҳақидаги дипломлар ва сертификатлар;
☑️ Охирги 5 йилда амалга оширган педагогик фаолияти ҳақида ҳисобот;
☑️ Кафедра муҳокамасидан кўчирма.

Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (CEFR) ёки халқаро сертификат (IELTS) нусхалари (мавжуд бўлса).

❗️Илмий даража ва унвонга эга, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини яхши ўзлаштирган ҳамда чет тилларни мукаммал билган номзодлар устуворликка эга бўлади.

Аризалар қабул қилиш муддати – эълон чоп этилган кундан бошлаб 1 ой.

Манзил:
100003, Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 49.
Батафсил маълумот учун: (71) 239-01-42, (71) 239-01-08

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#grantlar

Талабалар учун Туркияда таҳсил олиш бўйича грантлар эълон қилинди

Туркия Ҳукумати томонидан 2020-2021 йил учун Халқаро талабалар ва илмий тадқиқотчиларга Туркия олий таълим муассасаларида грант асосида таҳсил олиш ва илмий тадқиқот олиб бориш имконини берувчи “Туркия грантлари” дастури эълон қилинди.

Ушбу грантлар дастури бакалавриат, магистратура, докторантура таълим босқичлари ва илмий тадқиқот олиб бориш учун мўлжалланган.

Грантлар университетга жойлаштириш, бир йиллик турк тили курси, тиббий суғурта, бир марталик авиачипта, стипендия, ўқиш учун тўлов, маданий ва илмий дастурлар, ётоқхона билан таъминлаш кабиларни ўз ичига олади.

Стипендия миқдори бакалавр талабалари учун ҳар ой 800 турк лираси (ТЛ), магистратура талабалари учун 1100 ТЛ, докторантларга 1600 ТЛ, илмий тадқиқотчилар учун 3000 ТЛ, давлат ходимлари ва илмий ходимлар учун “Туркча мулоқот дастури (KATIP)” 2000 ТЛ ни ташкил қилади.

Илмий тадқиқотчилар учун грантлар фақатгина ойлик стипендия билан чекланган. “Туркча мулоқот дастури (KATIP)” гранти ойлик стипендия, ётоқхона, авиачипта, маданий ва ижтимоий тадбирларни ўз ичига олади.

“Туркия грантлари” дастурига онлайн тарзда қуйидаги веб-сайт орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: www.turkiyeburslari.gov.tr

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Тайинлов

10 та олий таълим муассасасига янги раҳбарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 82-сонли “Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида” қарори билан юртимиздаги 10 та олий таълим муассасасига янги раҳбарлар тайинланди.

Улар қуйидагилар:

👉Алишер Юсубжанович Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шавкат Сафарович Шарипов ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Абдугани Жуманазарович Холбеков ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Баходир Бойпулотович Собиров Навоий давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Бахтиёр Худайбердиевич Данияров ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Собитхон Тошпўлатович Турғунов Наманган давлат университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.

👉 Ботир Шукуриллаевич Усмонов Тошкент кимё-технология институтининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шухрат Ахмаджанович Муталов ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Азамат Мухитдинович Шамсиев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

👉 Жасур Алимджанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент давлат стоматология институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

👉 Орифжан Шадиевич Базаров Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Назирила Насимханович Махмудов ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Шариббой Туланович Эргашев Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Шукуржон Шарипович Кенжабоев ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Мамиржон Юсупович Атаджанов Қўқон давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Азизжон Ғуломжонович Эминов ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Абдуллажон Кадирович Хамракулов Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ижрочи директори - Филиал директори ўринбосари этиб тайинланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Соҳа_ислоҳотлари

Қорақалпоғистон тиббиёт институти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон тиббиёт институти ташкил этилди.

Шунингдек, қарор билан Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникаси ҳам ташкил этилди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг барча талабалари Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг мос таълим йўналиши ва мутахассисликларига ўтказилади ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади.

Узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда бошқалар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ТТА ректори халқаро Кенгаш Президиуми аъзолигига сайланди

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган тиббиёт ва фармацевтика олий ўқув юртлари ректорлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Кенгаш Президиуми аъзоларининг 11 кишидан иборат янги таркиби тасдиқланди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Кенгаш аъзоларининг бир овоздан қабул қилган қарорига биноан Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Лазиз Нодирович Туйчиев Кенгаш Президиуми аъзолигига сайланди.

Ушбу кенгашда профессор Лазиз Туйчиевнинг иштироки Ўзбекистон ва Россиянинг тиббиёт университетлари ўртасидаги икки томонлама шерикликни мустаҳкамлашга, дунёнинг етакчи тиббиёт университетлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, шунингдек, тиббий таълимни ривожлантириш ва халқаро таълим лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишда муҳим масалаларни ҳал этишга ёрдам беради.

Маълумот учун, Тиббиёт ва фармацевтика университетлари ректорлари кенгаши - бу Россия Федерациясининг барча тиббиёт ва фармацевтика университетлари раҳбарлари, шунингдек, турли мамлакатларнинг етакчи тиббиёт университетлари раҳбарларини бирлаштирган замонавий платформа.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат этилган эди.

Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати 2020 йил 15 мартга қадар узайтирилди.

Республиканинг барча ҳудудларида биттадан олий таълим муассасасида Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Талабгорлар 2020 йил 15 мартга қадар доимий яшаш ҳудудида ташкил этилган ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

👉 ариза (жойида тўлдирилади);
👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
👉 паспорт нусхаси.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар томонидан Ҳудудий ишчи гуруҳларга зарур ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ ҳолатда тақдим этилганда, сўзсиз қабул қилинади.

Ўқишни кўчиришда ҳеч қандай имтиҳон бўлмайди
!

Ҳамюртларимизни ўз хизматларини таклиф қиладиган айрим фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирамиз.

Энг кўп бериладиган саволлар 1-қисм,
Энг кўп бериладиган саволлар 2-қисм

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартга қадар узайтирилди Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон…»
​​#ОТМ_янгиликлари

​​Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистон Миллий университети талабаларига стипендия ажратади

Ўзсаноатқурилишбанк Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети билан ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида мутахассисларни жалб қилиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати раҳбарининг хабар беришича, банк томонидан университетнинг юқори босқич талабалари учун стипендия ажратилиши режалаштирилган.

Бунда стипендия банкдаги амалиёт жараёнларини аъло даражада ўтаган ва тегишли комиссия суҳбатидан муваффақиятли ўтган талабаларга мўлжалланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ЎзМУда “Ўзсаноатқурилишбанк инновацион маркази” ишга туширилади.

Марказда талабалар дастурий таъминотлар яратиш, уларни банк ахборот-коммуникация технологиялари тизимида жорий қилиш, шу соҳада янги банк хизматлари учун бизнес жараёнларни ташкил этиш, умуман, банк бизнесининг барча йўналишлари бўйича назарий билимларини амалий кўникмалар асосида мустаҳкамлашга қулай шароит яратилади.

Ҳозирда ҳамкорлар томонидан стипендия миқдорлари, уни тайинлаш шартлари ва мезонлари ишлаб чиқилмоқда. Қўшимча маълумот берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ