Edu.uz
✔
144K subscribers
39.9K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#ОТМ_янгиликлари

ТДИУ юксак салоҳиятли педагогларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида
таҳсил олаётган талабаларнинг малакали мутахассис сифатида камол топишларини таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар таркибини салоҳиятли педагоглар билан тўлдиришга талаблар қўйилмоқда.

Янги вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университети қуйидаги лавозимларга юқори малакага эга мутахассисларни ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади:

👉 Кафедра мудири: Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Иқтисодий таҳлил ва аудит, Эконометрика, Банк иши, Жаҳон тиллари, Ўзбек тили ва адабиёти;

👉 Профессорлар: Бухгалтерия ҳисоби, Банк иши;

👉 Доцентлар: Иқтисодиёт назарияси, Саноат иқтисодиёти, Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Иқтисодий таҳлил ва аудит, Статистика, Эконометрика, Касб таълими (иқтисодиёт), Менежмент, Корпоратив бошқарув, Жаҳон иқтисодиёти, Инфратузилмани ривожлантириш ва логистика, Ижтимоий фанлар, Олий математика, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;

👉 Катта ўқитувчилар: Иқтисодиёт назарияси, Макроиқтисодиёт, Саноат иқтисодиёти, Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Иқтисодий таҳлил ва аудит, Молия ва солиқлар, Статистика, Иқтисодиётда ахборот технологиялари, Эконометрика, Касб таълими (иқтисодиёт), Корпоратив бошқарув, Менежмент, Корпоратив бошқарув, Банк иши, Жаҳон иқтисодиёти, Маркетинг, Инфратузилмани ривожлантириш ва логистика, Ижтимоий фанлар, Олий математика, Инглиз тили, Жаҳон тиллари, Жисмоний маданият, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;

👉 Ассистентлар: Иқтисодиёт назарияси, Макроиқтисодиёт, Саноат иқтисодиёти, Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Молия ва солиқлар, Статистика, Иқтисодиётда ахборот технологиялари, Касб таълими (иқтисодиёт), Банк иши, Жаҳон иқтисодиёти, Туризм ва сервис, Ижтимоий фанлар, Олий математика;

👉 Ўқитувчи: Инглиз тили ва жаҳон тиллари;

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

☑️ Ариза;
☑️ Шахсий варақа;
☑️ Олий маълумоти, илмий даражаси, илмий унвони ҳақидаги диплом нусхалари;
☑️ Илмий ишлари рўйхати;
☑️ Малака оширганлиги ҳамда қайта тайёрловдан ўтганлиги ҳақидаги дипломлар ва сертификатлар;
☑️ Охирги 5 йилда амалга оширган педагогик фаолияти ҳақида ҳисобот;
☑️ Кафедра муҳокамасидан кўчирма.

Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (CEFR) ёки халқаро сертификат (IELTS) нусхалари (мавжуд бўлса).

❗️Илмий даража ва унвонга эга, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини яхши ўзлаштирган ҳамда чет тилларни мукаммал билган номзодлар устуворликка эга бўлади.

Аризалар қабул қилиш муддати – эълон чоп этилган кундан бошлаб 1 ой.

Манзил:
100003, Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 49.
Батафсил маълумот учун: (71) 239-01-42, (71) 239-01-08

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#grantlar

Талабалар учун Туркияда таҳсил олиш бўйича грантлар эълон қилинди

Туркия Ҳукумати томонидан 2020-2021 йил учун Халқаро талабалар ва илмий тадқиқотчиларга Туркия олий таълим муассасаларида грант асосида таҳсил олиш ва илмий тадқиқот олиб бориш имконини берувчи “Туркия грантлари” дастури эълон қилинди.

Ушбу грантлар дастури бакалавриат, магистратура, докторантура таълим босқичлари ва илмий тадқиқот олиб бориш учун мўлжалланган.

Грантлар университетга жойлаштириш, бир йиллик турк тили курси, тиббий суғурта, бир марталик авиачипта, стипендия, ўқиш учун тўлов, маданий ва илмий дастурлар, ётоқхона билан таъминлаш кабиларни ўз ичига олади.

Стипендия миқдори бакалавр талабалари учун ҳар ой 800 турк лираси (ТЛ), магистратура талабалари учун 1100 ТЛ, докторантларга 1600 ТЛ, илмий тадқиқотчилар учун 3000 ТЛ, давлат ходимлари ва илмий ходимлар учун “Туркча мулоқот дастури (KATIP)” 2000 ТЛ ни ташкил қилади.

Илмий тадқиқотчилар учун грантлар фақатгина ойлик стипендия билан чекланган. “Туркча мулоқот дастури (KATIP)” гранти ойлик стипендия, ётоқхона, авиачипта, маданий ва ижтимоий тадбирларни ўз ичига олади.

“Туркия грантлари” дастурига онлайн тарзда қуйидаги веб-сайт орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: www.turkiyeburslari.gov.tr

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Тайинлов

10 та олий таълим муассасасига янги раҳбарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 82-сонли “Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида” қарори билан юртимиздаги 10 та олий таълим муассасасига янги раҳбарлар тайинланди.

Улар қуйидагилар:

👉Алишер Юсубжанович Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шавкат Сафарович Шарипов ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Абдугани Жуманазарович Холбеков ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Баходир Бойпулотович Собиров Навоий давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Бахтиёр Худайбердиевич Данияров ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Собитхон Тошпўлатович Турғунов Наманган давлат университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.

👉 Ботир Шукуриллаевич Усмонов Тошкент кимё-технология институтининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шухрат Ахмаджанович Муталов ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Азамат Мухитдинович Шамсиев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

👉 Жасур Алимджанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент давлат стоматология институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

👉 Орифжан Шадиевич Базаров Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Назирила Насимханович Махмудов ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Шариббой Туланович Эргашев Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Шукуржон Шарипович Кенжабоев ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Мамиржон Юсупович Атаджанов Қўқон давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Азизжон Ғуломжонович Эминов ушбу лавозимдан озод қилинди.

👉 Абдуллажон Кадирович Хамракулов Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ижрочи директори - Филиал директори ўринбосари этиб тайинланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Соҳа_ислоҳотлари

Қорақалпоғистон тиббиёт институти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон тиббиёт институти ташкил этилди.

Шунингдек, қарор билан Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникаси ҳам ташкил этилди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг барча талабалари Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг мос таълим йўналиши ва мутахассисликларига ўтказилади ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади.

Узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда бошқалар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ТТА ректори халқаро Кенгаш Президиуми аъзолигига сайланди

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган тиббиёт ва фармацевтика олий ўқув юртлари ректорлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Кенгаш Президиуми аъзоларининг 11 кишидан иборат янги таркиби тасдиқланди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Кенгаш аъзоларининг бир овоздан қабул қилган қарорига биноан Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Лазиз Нодирович Туйчиев Кенгаш Президиуми аъзолигига сайланди.

Ушбу кенгашда профессор Лазиз Туйчиевнинг иштироки Ўзбекистон ва Россиянинг тиббиёт университетлари ўртасидаги икки томонлама шерикликни мустаҳкамлашга, дунёнинг етакчи тиббиёт университетлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, шунингдек, тиббий таълимни ривожлантириш ва халқаро таълим лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишда муҳим масалаларни ҳал этишга ёрдам беради.

Маълумот учун, Тиббиёт ва фармацевтика университетлари ректорлари кенгаши - бу Россия Федерациясининг барча тиббиёт ва фармацевтика университетлари раҳбарлари, шунингдек, турли мамлакатларнинг етакчи тиббиёт университетлари раҳбарларини бирлаштирган замонавий платформа.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат этилган эди.

Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати 2020 йил 15 мартга қадар узайтирилди.

Республиканинг барча ҳудудларида биттадан олий таълим муассасасида Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Талабгорлар 2020 йил 15 мартга қадар доимий яшаш ҳудудида ташкил этилган ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

👉 ариза (жойида тўлдирилади);
👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
👉 паспорт нусхаси.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар томонидан Ҳудудий ишчи гуруҳларга зарур ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ ҳолатда тақдим этилганда, сўзсиз қабул қилинади.

Ўқишни кўчиришда ҳеч қандай имтиҳон бўлмайди
!

Ҳамюртларимизни ўз хизматларини таклиф қиладиган айрим фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирамиз.

Энг кўп бериладиган саволлар 1-қисм,
Энг кўп бериладиган саволлар 2-қисм

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартга қадар узайтирилди Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон…»
​​#ОТМ_янгиликлари

​​Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистон Миллий университети талабаларига стипендия ажратади

Ўзсаноатқурилишбанк Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети билан ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида мутахассисларни жалб қилиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати раҳбарининг хабар беришича, банк томонидан университетнинг юқори босқич талабалари учун стипендия ажратилиши режалаштирилган.

Бунда стипендия банкдаги амалиёт жараёнларини аъло даражада ўтаган ва тегишли комиссия суҳбатидан муваффақиятли ўтган талабаларга мўлжалланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ЎзМУда “Ўзсаноатқурилишбанк инновацион маркази” ишга туширилади.

Марказда талабалар дастурий таъминотлар яратиш, уларни банк ахборот-коммуникация технологиялари тизимида жорий қилиш, шу соҳада янги банк хизматлари учун бизнес жараёнларни ташкил этиш, умуман, банк бизнесининг барча йўналишлари бўйича назарий билимларини амалий кўникмалар асосида мустаҳкамлашга қулай шароит яратилади.

Ҳозирда ҳамкорлар томонидан стипендия миқдорлари, уни тайинлаш шартлари ва мезонлари ишлаб чиқилмоқда. Қўшимча маълумот берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Талабаларга бизнес режаларини амалга оширишга кўмаклашувчи «YE Generator» бизнес-инкубатори иш бошлади

Бугун, 15 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида «Young Entrepreneurs Generator» («YE Generator») номли бизнес-инкубатор ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан унинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим, Инновацион ривожланиш, Молия вазирликлари, Ислом тараққиёт банки, Савдо-саноат палатаси мутасадди ходимлари, МДҲ Инновацияларни тижоратлаштириш маркази, Қозоғистон инновацион тадбиркорликни ривожлантириш фонди вакиллари, тадбиркорлар, Австрия, Германия, Япония ва Россия профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

«Young Entrepreneurs Generator» бизнес-инкубаторини ташкил этишдан мақсад — ёшларда стартап ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўникмаларни шакллантириш, улар учун семинар-тренинглар ва муваффақиятга эришган тардбикорлар, компания раҳбарларининг маҳорат дарсларини ташкил этиш ҳамда бизнес лойиҳаларини тижоратлаштириш бўйича инвесторларни топишга кўмаклашишдан иборат.

«YE Generator»нинг эътибори биринчи навбатда Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаларига қаратилади, аммо кейинчалик бизнес-инкубаторда ўз ишини бошламоқчи бўлган барча тадбиркорлар учун имкониятлар яратилади.

Дастлабки босқичда талабаларнинг ғояларидан тайёр бизнес-режа шакллантирилади. Ўқитиш, менторлик орқали ва малакали мутахассисларнинг кўмагида ёшлар ўз лойиҳаларини рўёбга чиқара бошлайдилар.

Бизнес-инкубаторда мамлакатимиз ва чет элда муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан доимий учрашувлар ташкил қилинади. Якунланган ва бозорга чиқиш учун тайёр бўлган бизнес лойиҳалар маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларга намойиш этилади ва сармоя жалб қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Халқимизнинг катта қисми - ёшлар, улар катта куч!

2020 йил 15 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Young Entrepreneurs Generator” (“YE Generator”) номли бизнес-инкубаторининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вазирлик ва идоралар, хорижий ташкилотлар вакиллари, инвесторлар, йирик тадбиркорлар ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этди. Тадбирни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Юсуф Абсоатов кириш сўзи билан очиб берди.

Вазир ўринбосари ўз сўзида талабаларга локомотив эмас, мотор бўладиган бундай лойиҳалар жуда зарур эканини, вазирлик бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёрлигини маълум қилди.

- Ёшларимиз ҳар хил: ишчани бор, дангаса-ялқовлари бор. Лекин унутмаслик керакки, ишчанлари сув йўлларини очган бўлса, дангасалари чархпалакни ихтиро қилган. Яхшими, ёмонми, ишчанми, дангасами, уларнинг ёш экани - уларнинг асосий кучидир. Юртимиздаги ҳар бир ёшнинг, керак бўлса уйигача бориб лойиҳа билан таништиришга тайёрмиз, ¬- деди Юсуф Абсоатов.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

СамДУ талабалари Оролбўйига дарахт экишди

Самарқанд давлат университетининг
бир гуруҳ талабалари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманига сафар уюштириб, минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлаш йўлида кичик акция ташкил қилдилар.

Ҳозирда Оролбўйида минглаб гектар майдонларга чўл гиёҳлари, саксовул ва иқлимга мос, чидамли ниҳоллар экилмоқда. Орол денгизининг қуриган тузли ҳудудида иқлимбоп қандим, черкес сингари ўсимликлар қадалиб, тузли чанг-тўзон кўчишининг олди олиняпти. Қум барханлари кўчишининг, тузланишнинг шашти пасайтирилмоқда.

Бунга талабалар ҳам ўз ҳиссасини қўшишди. Университетнинг 15 нафар талабаси 2 гектар майдонда шўр ерни ковлаб, саксовул экди. СамДУ ёшлари ўтган йили ҳам профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан Оролбўйига бориб, илмий изланишлар олиб боришган, бута ва дарахт кўчатлари экишганди. Бу анъана жорий йилда ҳам давом эттирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Талаба_минбари

Сардор Бузрукхонов, «YE Generator» лойиҳаси муаллифи:

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларнинг самарасини таъминлаш, албатта, илм-фанни ривожлантириш, янги лойиҳалар ва ишланмаларни ҳаётга татбиқ этиш заруратини пайдо қилади.

Шундан келиб чиқиб, ўз ғоялари ва лойиҳаларига эга бўлган ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириш учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида «Young Entrepreneurs Generator» номли бизнес-инкубатор фаолиятини йўлга қўйдик.

Бу ерда талабалар ўз ғояларини лойиҳалар кўринишида шакллантирадилар, тайёр бизнес режаларга айлантирадилар. Уларнинг ишланмалари учун грантлар жалб этиш, молиявий манбаларни йўналтириш бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.

Натижада ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйган ёки тайёр бизнес режага эга бўлган тадбиркор сифатида ўқишни тамомлайдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Танловлар

Турин политехника университети “DUBAI EXPO 2020” да иштирок этиш имконини берувчи танлов эълон қилди

Турин политехника университети инновацион ғоялар ва лойиҳалар учун "DUBAI EXPO 2020" халқаро кўргазмасида иштирок этиш имкониятини берувчи стартап лойиҳалар ва ғоялар танловини эълон қилди.

Мазкур танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилиши режалаштирилган:

👉 Aвтомобилсозлик ва машинасозлик;
👉 Энергетика;
👉 Информацион технологиялар;
👉 Aрхитектура ва қурилиш;
👉 Қишлоқ хўжалиги;
👉 Енгил саноат;
👉 Дизайн;
👉 Tиббиёт ва фармацевтика;
👉 Спорт ва жисмоний тарбия.

Ҳар бир инновацион лойиҳа тўғридан-тўғри унинг муаллифи иштирокида кўриб чиқилиб, уларнинг энг яхшилари университетнинг бизнес-инкубатори томонидан молиялаштирилади ва у "DUBAI EXPO 2020" халқаро кўргазмасида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Tанловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 10 мартига қадар лойиҳа номи, унинг қисқача тавсифи, муаллифнинг исми шарифи ҳамда телефон рақамини business.incubator@polito.uz электрон почта манзилига ёки телеграмдаги @businessincubator манзилига юборилиши лозим.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Талаба-ёшлар аудиторияси: қуйидан юқорига

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг АКТ ва ёшлар бўйича янги ўринбосари “Талаба-ёшлар аудиторияси: қуйидан юқорига” тамойили асосида янги лойиҳани бошлади.

Юсуф Абсоатов қуйидаги механизм асосида ишлашни маъқул топди:

1️⃣ Талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ва давра суҳбати асосида уларни қизиқтираётган масалалар ва қийнаётган муаммоларни аниқлаш.

2️⃣ Талаба-ёшларнинг таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифларини қабул қилиш.

3️⃣ Мутахассис-экспертлар ёрдамида талабалар томонидан кўтарилган муаммоли масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифларни атрофлича таҳлил қилиш.

4️⃣ Таҳлиллар асосида талабаларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва илм-фан йўналишидаги билимларини янада бойитиш ишларини ташкил этиш юзасидан янги тавсиялар асосида самарали механизм ишлаб чиқилади.

Ҳурматли талабалар!

Сизни қизиқтираётган масалалар ва қийнаётган муаммолар, олға сурадиган таклиф ва ташаббусларингиз бўлса, марҳамат!

Вазир ўринбосарининг электрон манзили: absoatov@edu.uz.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Вазир ўринбосари ТДТУ талабалари билан учрашди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг АКТ ва ёшлар бўйича янги ўринбосари Юсуф Абсоатов “Талаба-ёшлар аудиторияси: қуйидан юқорига” тамойили асосида янги лойиҳани бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Айнан мана шу ташаббуснинг дастлабки босқичи сифатида Ю.Абсоатов “Ёшлик” талабалар шаҳарчасидаги талабалар турар жойларида яшаётган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Қизғин ва дўстона мулоқот тарзида ўтган учрашувда талабаларнинг ўқув жараёни самарадорлигини ошириш, ўзлари таълим олаётган соҳани ривожлантиришда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва шу каби яна бир қатор масалаларда ўзаро фикр алмашилди.

– Ҳар қандай соҳанинг ривожланиши ўша йўналишдаги фидойи кадрларга боғлиқ. Бунда ишчан ёки дангаса, оптимист ёки пессимист деган, тушунча бўлмаслиги керак. Дейлик, қайсидир оптимист қачон самолётни кашф этган бўлса, яна қайсидир пессимист парашютни ихтиро қилган. Бунда ҳаммаси ёндашувга боғлиқ. Жараённинг қолган қисми эса ўз-ўзидан шаклланиб бораверади, – деди Ю.Абсоатов талабалар билан учрашувда.

Шунингдек, тадбир давомида ҳар бир талабанинг фикри муҳим аҳамиятга эгалиги ва уни амалга оширишда вазирлик доимо ҳамкорлик учун очиқ ва тайёр эканлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Демак, бу биринчи ва иккинчи босқич. Энди талабалардан олинган таклифлар мутахассис-экспертлар ёрдамида кўриб чиқилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Talimxabarlari.uz
🎰 “RoboTech” танловида ғолиб бўлган ўқувчи ТАТУда бепул ўқийди

Ўзбекистонда биринчи марта робототехника бўйича 8-11-синф ўқувчилари ўртасида республика миқёсидаги “RoboTech” кўрик-танлови ўтказилади.

Мусобақа регламентига кўра, 2020 йил июн ойида Aл-Хоразмий номли ихтисослаштирилган мактабида ўтказиладиган танловнинг финалида ҳар бир вилоятдан энг яхши 14 та жамоа қуйидаги учта йўналишдан бири бўйича беллашадилар:

✅ “Sumo Robot”;
✅ “Line Followower”;
✅ “Freestyle”
.

Танлов ғолиблари қуйидаги соврин ва имтиёзларга эга бўлишади:

🥇 1-ўрин – Tошкент ахборот технологиялари университетида ўқиш учун шартнома тўлови + ноутбук;
🥈 2-ўрин – ноутбук + LEGO миндсторм тўплами;
🥉 3-ўрин – LEGO миндсторм тўплами.

💰 Танловда қатнашиш мутлақо бепул.

✍️ Танловда иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш лозим: http://bit.ly/robofest_uzb

⏰ Aризалар 2020-йил 29-февралига қадар қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA