Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Талабаларга бизнес режаларини амалга оширишга кўмаклашувчи «YE Generator» бизнес-инкубатори иш бошлади

Бугун, 15 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида «Young Entrepreneurs Generator» («YE Generator») номли бизнес-инкубатор ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан унинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим, Инновацион ривожланиш, Молия вазирликлари, Ислом тараққиёт банки, Савдо-саноат палатаси мутасадди ходимлари, МДҲ Инновацияларни тижоратлаштириш маркази, Қозоғистон инновацион тадбиркорликни ривожлантириш фонди вакиллари, тадбиркорлар, Австрия, Германия, Япония ва Россия профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

«Young Entrepreneurs Generator» бизнес-инкубаторини ташкил этишдан мақсад — ёшларда стартап ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўникмаларни шакллантириш, улар учун семинар-тренинглар ва муваффақиятга эришган тардбикорлар, компания раҳбарларининг маҳорат дарсларини ташкил этиш ҳамда бизнес лойиҳаларини тижоратлаштириш бўйича инвесторларни топишга кўмаклашишдан иборат.

«YE Generator»нинг эътибори биринчи навбатда Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаларига қаратилади, аммо кейинчалик бизнес-инкубаторда ўз ишини бошламоқчи бўлган барча тадбиркорлар учун имкониятлар яратилади.

Дастлабки босқичда талабаларнинг ғояларидан тайёр бизнес-режа шакллантирилади. Ўқитиш, менторлик орқали ва малакали мутахассисларнинг кўмагида ёшлар ўз лойиҳаларини рўёбга чиқара бошлайдилар.

Бизнес-инкубаторда мамлакатимиз ва чет элда муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан доимий учрашувлар ташкил қилинади. Якунланган ва бозорга чиқиш учун тайёр бўлган бизнес лойиҳалар маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларга намойиш этилади ва сармоя жалб қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Халқимизнинг катта қисми - ёшлар, улар катта куч!

2020 йил 15 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Young Entrepreneurs Generator” (“YE Generator”) номли бизнес-инкубаторининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вазирлик ва идоралар, хорижий ташкилотлар вакиллари, инвесторлар, йирик тадбиркорлар ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этди. Тадбирни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Юсуф Абсоатов кириш сўзи билан очиб берди.

Вазир ўринбосари ўз сўзида талабаларга локомотив эмас, мотор бўладиган бундай лойиҳалар жуда зарур эканини, вазирлик бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёрлигини маълум қилди.

- Ёшларимиз ҳар хил: ишчани бор, дангаса-ялқовлари бор. Лекин унутмаслик керакки, ишчанлари сув йўлларини очган бўлса, дангасалари чархпалакни ихтиро қилган. Яхшими, ёмонми, ишчанми, дангасами, уларнинг ёш экани - уларнинг асосий кучидир. Юртимиздаги ҳар бир ёшнинг, керак бўлса уйигача бориб лойиҳа билан таништиришга тайёрмиз, ¬- деди Юсуф Абсоатов.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

СамДУ талабалари Оролбўйига дарахт экишди

Самарқанд давлат университетининг
бир гуруҳ талабалари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманига сафар уюштириб, минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлаш йўлида кичик акция ташкил қилдилар.

Ҳозирда Оролбўйида минглаб гектар майдонларга чўл гиёҳлари, саксовул ва иқлимга мос, чидамли ниҳоллар экилмоқда. Орол денгизининг қуриган тузли ҳудудида иқлимбоп қандим, черкес сингари ўсимликлар қадалиб, тузли чанг-тўзон кўчишининг олди олиняпти. Қум барханлари кўчишининг, тузланишнинг шашти пасайтирилмоқда.

Бунга талабалар ҳам ўз ҳиссасини қўшишди. Университетнинг 15 нафар талабаси 2 гектар майдонда шўр ерни ковлаб, саксовул экди. СамДУ ёшлари ўтган йили ҳам профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан Оролбўйига бориб, илмий изланишлар олиб боришган, бута ва дарахт кўчатлари экишганди. Бу анъана жорий йилда ҳам давом эттирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Талаба_минбари

Сардор Бузрукхонов, «YE Generator» лойиҳаси муаллифи:

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларнинг самарасини таъминлаш, албатта, илм-фанни ривожлантириш, янги лойиҳалар ва ишланмаларни ҳаётга татбиқ этиш заруратини пайдо қилади.

Шундан келиб чиқиб, ўз ғоялари ва лойиҳаларига эга бўлган ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириш учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида «Young Entrepreneurs Generator» номли бизнес-инкубатор фаолиятини йўлга қўйдик.

Бу ерда талабалар ўз ғояларини лойиҳалар кўринишида шакллантирадилар, тайёр бизнес режаларга айлантирадилар. Уларнинг ишланмалари учун грантлар жалб этиш, молиявий манбаларни йўналтириш бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.

Натижада ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйган ёки тайёр бизнес режага эга бўлган тадбиркор сифатида ўқишни тамомлайдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Танловлар

Турин политехника университети “DUBAI EXPO 2020” да иштирок этиш имконини берувчи танлов эълон қилди

Турин политехника университети инновацион ғоялар ва лойиҳалар учун "DUBAI EXPO 2020" халқаро кўргазмасида иштирок этиш имкониятини берувчи стартап лойиҳалар ва ғоялар танловини эълон қилди.

Мазкур танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилиши режалаштирилган:

👉 Aвтомобилсозлик ва машинасозлик;
👉 Энергетика;
👉 Информацион технологиялар;
👉 Aрхитектура ва қурилиш;
👉 Қишлоқ хўжалиги;
👉 Енгил саноат;
👉 Дизайн;
👉 Tиббиёт ва фармацевтика;
👉 Спорт ва жисмоний тарбия.

Ҳар бир инновацион лойиҳа тўғридан-тўғри унинг муаллифи иштирокида кўриб чиқилиб, уларнинг энг яхшилари университетнинг бизнес-инкубатори томонидан молиялаштирилади ва у "DUBAI EXPO 2020" халқаро кўргазмасида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Tанловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 10 мартига қадар лойиҳа номи, унинг қисқача тавсифи, муаллифнинг исми шарифи ҳамда телефон рақамини business.incubator@polito.uz электрон почта манзилига ёки телеграмдаги @businessincubator манзилига юборилиши лозим.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Талаба-ёшлар аудиторияси: қуйидан юқорига

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг АКТ ва ёшлар бўйича янги ўринбосари “Талаба-ёшлар аудиторияси: қуйидан юқорига” тамойили асосида янги лойиҳани бошлади.

Юсуф Абсоатов қуйидаги механизм асосида ишлашни маъқул топди:

1️⃣ Талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ва давра суҳбати асосида уларни қизиқтираётган масалалар ва қийнаётган муаммоларни аниқлаш.

2️⃣ Талаба-ёшларнинг таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифларини қабул қилиш.

3️⃣ Мутахассис-экспертлар ёрдамида талабалар томонидан кўтарилган муаммоли масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифларни атрофлича таҳлил қилиш.

4️⃣ Таҳлиллар асосида талабаларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва илм-фан йўналишидаги билимларини янада бойитиш ишларини ташкил этиш юзасидан янги тавсиялар асосида самарали механизм ишлаб чиқилади.

Ҳурматли талабалар!

Сизни қизиқтираётган масалалар ва қийнаётган муаммолар, олға сурадиган таклиф ва ташаббусларингиз бўлса, марҳамат!

Вазир ўринбосарининг электрон манзили: absoatov@edu.uz.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Вазир ўринбосари ТДТУ талабалари билан учрашди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг АКТ ва ёшлар бўйича янги ўринбосари Юсуф Абсоатов “Талаба-ёшлар аудиторияси: қуйидан юқорига” тамойили асосида янги лойиҳани бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Айнан мана шу ташаббуснинг дастлабки босқичи сифатида Ю.Абсоатов “Ёшлик” талабалар шаҳарчасидаги талабалар турар жойларида яшаётган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Қизғин ва дўстона мулоқот тарзида ўтган учрашувда талабаларнинг ўқув жараёни самарадорлигини ошириш, ўзлари таълим олаётган соҳани ривожлантиришда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва шу каби яна бир қатор масалаларда ўзаро фикр алмашилди.

– Ҳар қандай соҳанинг ривожланиши ўша йўналишдаги фидойи кадрларга боғлиқ. Бунда ишчан ёки дангаса, оптимист ёки пессимист деган, тушунча бўлмаслиги керак. Дейлик, қайсидир оптимист қачон самолётни кашф этган бўлса, яна қайсидир пессимист парашютни ихтиро қилган. Бунда ҳаммаси ёндашувга боғлиқ. Жараённинг қолган қисми эса ўз-ўзидан шаклланиб бораверади, – деди Ю.Абсоатов талабалар билан учрашувда.

Шунингдек, тадбир давомида ҳар бир талабанинг фикри муҳим аҳамиятга эгалиги ва уни амалга оширишда вазирлик доимо ҳамкорлик учун очиқ ва тайёр эканлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Демак, бу биринчи ва иккинчи босқич. Энди талабалардан олинган таклифлар мутахассис-экспертлар ёрдамида кўриб чиқилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Talimxabarlari.uz
🎰 “RoboTech” танловида ғолиб бўлган ўқувчи ТАТУда бепул ўқийди

Ўзбекистонда биринчи марта робототехника бўйича 8-11-синф ўқувчилари ўртасида республика миқёсидаги “RoboTech” кўрик-танлови ўтказилади.

Мусобақа регламентига кўра, 2020 йил июн ойида Aл-Хоразмий номли ихтисослаштирилган мактабида ўтказиладиган танловнинг финалида ҳар бир вилоятдан энг яхши 14 та жамоа қуйидаги учта йўналишдан бири бўйича беллашадилар:

✅ “Sumo Robot”;
✅ “Line Followower”;
✅ “Freestyle”
.

Танлов ғолиблари қуйидаги соврин ва имтиёзларга эга бўлишади:

🥇 1-ўрин – Tошкент ахборот технологиялари университетида ўқиш учун шартнома тўлови + ноутбук;
🥈 2-ўрин – ноутбук + LEGO миндсторм тўплами;
🥉 3-ўрин – LEGO миндсторм тўплами.

💰 Танловда қатнашиш мутлақо бепул.

✍️ Танловда иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш лозим: http://bit.ly/robofest_uzb

⏰ Aризалар 2020-йил 29-февралига қадар қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Талабалар ўртасида ўтказиладиган стартап лойиҳалари самарадорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Бугун, 18 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамкорлигида олий таълим муассасаларида талабаларнинг стартап лойиҳалари танловини ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказилди.

Йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов олий таълим муассасаларидаги илмий-тадқиқот фаолиятининг ҳолати, олиб борилаётган тадқиқотлар мавзусининг долзарблигини таҳлил қилар экан, айрим ОТМларда мавжуд моддий-техник база ва технологияларнинг эскирганлигини танқид қилди.

– Бугунги кунда олий таълим муассасаларида 105 та илмий-тадқиқот лабораториялари мавжуд бўлиб, ишлатилаётган 1733 та жиҳозлардан фақат 3 таси метрологик аттестацияланган, – деди вазир Иномжон Мажидов. – Ишлатилаётган жиҳозларнинг 58 фоизи 1990 йилгача ишлаб чиқарилган. Фан тармоқлари кесимида техник йўналишларда фойдаланилаётган жиҳозларнинг 53,5 фоизи, кимё йўналишларида 55 фоизи ва биология йўналишларида 52,6 фоизи эскирган.

Вазир ОТМларда мавжуд илмий-тадқиқот лабораторияларининг жисмонан ва маънан эскирганлиги, инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга асосий тўсиқ бўлаётгани, натижада амалга оширилган тадқиқотлар халқаро миқёсда тан олинмаётганини қайд этди.

Шу билан бирга ОТМ ректорлари ўзлари раҳбарлик қилаётган ОТМда илмий салоҳиятини ошириш, ОТМнинг махсус жамғармаси, халқаро грантлар ва ҳомийларни жалб қилган ҳолда илғор тажриба ва технологик инвестиция киритишда фаоллик кўрсатиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Бу ҳолатни яхшилаш учун 7 та олий таълим муассасалариаро илмий-тадқиқот лабораториялари стартга тайёрланди. Академик инновациялар фонди маблағлари ҳисобидан 27 та ОТМда 32 та лойиҳа бўйича 6 та фан соҳаларида ташкил этиладиган илмий-ўқув комплекслар асосида олий таълим муассасалари моддий-техник базаси такомиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли Қарорига мувофиқ вазирлик томонидан талабалар ўртасида янги стартап лойиҳалари танловлари ўтказиб келинади.

Мазкур тановларни самарали ташкил этиш, талабаларнинг хабардорлигини ошириш учун мунтазам тарғибот ишларини олиб бориш лозимлиги қайд этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_хабарлари

Давлат хизматчилари учун давлат тилида иш юритиш ўқув курслари очилди

Aлишер Навоий номидаги Tошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги "Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш" маркази ўз фаолиятини бошлади

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21 октябрда имзолаган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Mарказ 144 соатлик ўқув дастури асосида тингловчиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси, ўзбек адабий тили меъёрлари ҳамда давлат тилида иш юритиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиради.

Tингловчилар ишдан ажралмаган ҳолда малака оширганликлари сабабли бошқарув идораларидаги ҳужжат намуналаридан машғулотларга олиб келишади ва реал вазиятлар орқали ўқитувчи раҳбарлигида камчиликлар бартараф этилади.

✅ Курс икки хил йўналишда ташкил қилинди:

👉 Давлат ташкилотлари ходимлари учун;
👉 Кенг аҳоли қатлами учун.

Давлат ташкилоти ходимлари учун ташкил этиладиган ўқув курси “Ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш”, аҳоли учун ташкил этиладиган ўқув курси “Ўзбек адабий тилининг ёзма нутқ меъёрлари” деб номланди.

Mарказда ўқув машғулотлари давлат ташкилотлари ходимлари тўлов-шартнома асосида, аҳоли учун бепул ташкил қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
#Ўқишни_кўчириш

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш: энг кўп берилаётган саволлар (3-қисм)

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республика ОТМларига кўчириш бўйича ариза топшириш имконияти берилган эди.

Вазирликнинг мурожаатлар учун ишга туширилган @zamonaviytalim_bot манзилига энг кўп Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ОТМларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш билан боғлиқ саволлар келиб тушмоқда. Энг кўп берилаётган саволларга навбатдаги жавобларни эълон қиламиз.

Кўчириш бўйича ариза топширдим, натижаси қачон эълон қилинади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан республика бўйлаб ташкил этилган Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан аризалар умумлаштириб борилади. Мурожаатлар сони кўплигини инобатга олган ҳолда, ҳужжат қабул қилиш шу йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.

Фуқаролар томонидан 2020 йил 15 февралгача топширилган ҳужжатлар, 2020 йил 25 февралига қадар умумлаштирилиб, тегишли қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига тақдим этилади.

Жорий йил 15 мартга қадар топширилган ҳужжатлар ҳам шу тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг баёни билан олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилиш учун тавсия қилинади.

Натижалар билан вазирликнинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, қолаверса, Ҳудудий ишчи гуруҳлар орқали танишиш мумкин бўлади.

Академик қарздор талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат бериладими?

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низомга кўра бу ҳолатда талаба академик қарздор сифатида ўқишга қабул қилинади, яъни ўқишни кўчиришга рухсат берилади.

Талаба қайси ОТМга ўқишини кўчирган бўлса, ўша ОТМда жорий семестр давомида академик қарздорликни бартараф этиши мумкин.

Кундузги таълимга ўқишга кўчириш мумкинми?

Мумкин. Бунда Ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан талабгорнинг таҳсил олаётган таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда, республикадаги ОТМлар қуввати кўриб чиқилади. Агар хорижда талаба таҳсил оладиган таълим йўналиши бўйича маҳаллий ОТМда бўш жой бўлмаган тақдирда, кечки ва сиртқи таълим шакллари тавсия қилинади.

Эслатма: Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистонга кўчириш ихтиёрий бўлиб, Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан республика ОТМлари қуввати ва имкониятидан келиб чиқиб таълим шакли ва йўналиши таклиф қилинади.

Якуний қарорни талаба ва унинг ота-онаси қабул қилади.

Энг кўп бериладиган саволлар 1-қисм,
Энг кўп бериладиган саволлар 2-қисм

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Ўқишни_кўчириш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Вазирликнинг Ҳудудий ишчи гуруҳларига фуқаролар томонидан қалбаки (сохта, ясама) ҳужжатлар топширилаётганлиги аниқланмоқда.

Ўқишини қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан кўчириш тўғрисида ариза топширган фуқароларнинг ҳужжатлари тўлиқ текширилади ва қалбаки ҳужжатлар аниқланган тақдирда талабаликка қабул қилинмайди ҳамда ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сизга қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқиганлик тўғрисидаги қалбаки ҳужжат қилиб беришни таклиф этаётган таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Ўқишни_кўчириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОГОҲЛАНТИРАДИ! Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари диққатига! Вазирликнинг Ҳудудий ишчи гуруҳларига фуқаролар…»
​​#Тайинлов

Вазирлик ҳузуридаги малака ошириш институтига янги директор тайинланди

Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтига янги раҳбар тайинланди.

Бугун, 20 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов вазирлик ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтига ташриф буюриб, институт жамоаси билан учрашди.

Учрашувда институтнинг аввалги раҳбари Баҳодир Собиров Навоий давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланганлиги муносабати билан янги тайинланган директор Зайниддин Явкачевич Худойбердиев таништирилди.

Президент томонидан профессионал таълим тизими олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш талаб даражасида эмаслигини таъкидлар экан, вазир соҳани ривожлантириш, ўқитишнинг янги усулларини жорий қилиш, бугунги кунда раҳбар ва педагог кадрларга қўйиладиган талаблар қандай бўлиши кераклиги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, профессионал таълим тизимида ишлаб чиқариш амалиётларни ўтказиш вақтлари ва шароитларини яхшилаш ҳамда ҳар бир фандан электрон мобил адабиётларни яратиш, малака ошириш тизими бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш ва уни амалиётга жорий этиш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ