Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Президентнинг 4623-сонли қарори билан педагогик таълим соҳасида жорий қилинган янгиликлар

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
​​#Коррупциясиз_соҳа

Тошкентда олий таълимда коррупцияга қарши курашишга бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда

2020 йил 27-28-февраль
кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Mажлис Сенати, Бош прокуратура академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Олий таълим - коррупциясиз соҳа” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.

Халқаро анжуман ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда ЕХҲТ лойиҳалари кўмагида ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, сенаторлар, халқаро ва маҳаллий экспертлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бош прокуратура академияси масъул ходимлари ва ректорлар анжуманда спикер сифатида иштирок этдилар.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида олий таълим тизимида “коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда, – деди вазир Иномжон Мажидов. – Ўтган давр мобайнида соҳада бу иллатга қарши курашиш йўлида барча ресурслар ишга солинмоқда, сезиларли натижаларга ҳам эришилди ҳам. Лекин ҳали олдинда қилишимиз керак бўлган ишлар кўп, анжуманда коррупцияга қарши курашиш бўйича керакли тавсиялар ишлаб чиқилади деган умиддамиз.

Конференцияда олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашишга қаратилган амалдаги ҳуқуқий механизмлар ва амалий чораларни муҳокама қилиш учун эксперт майдони шакллантирилиб, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда ушбу соҳада ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилади.

Анжуманнинг биринчи кунида ялпи мажлисларда таълим олиш ва ходимларни ишга қабул қилиш, академик ҳалоллик маданияти, олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашда АКТдан унумли фойдаланиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Бугун халқаро анжуман дастуридан олий таълимда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш масаласида халқаро экспертлар иштирокида тренинг ўрин олган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича келишув имзоланди

Бугун, 28 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов Жанубий Кореянинг Кукмин университети вице-президенти О Сеонг Хони қабул қилди.

Учрашув давомида Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича дастлабки келишув имзоланди.

Янги ташкил этиладиган олий таълим муассасасида муҳандислик, электрон муҳандислик ва информатика, ахборот хавфсизлиги, архитектура, дизайн, бизнес бошқаруви каби йўналишлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш лозим, Кукмин университетига 1946 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида 15 та факультет фаолият юритиб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
🤔1
Бугунги шиддаткор ахборот муҳитида яшаш ҳар биримиздан қабул қилаётган маълумотларни сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан хавфсизлигини ажрата олиш, таҳлил қила олиш ва баҳолай олишни тақозо этади. Ана шу жараёнларда медиа маконда давлат органлари ва ташкилотлари Матбуот хизматларининг биринчи манбага айланиши ахборотлар ишончлилигини таъминлашга хизмат қилади.

“Расмий хабарлар/Официальные новости” Telegram канали барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Матбуот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал администратори: @Koncord

@axborot_xizmatlariAOKA
👍1
​​Прага Метрополитан университети ўзбекистонлик ёшлар учун магистратура ва докторантурага грант ажратади

Жорий йилнинг 28 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов Прага Метрополитан университети проректори Ярослав Галик билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Чехия давлатлари ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Шунингдек, Прага университети томонидан ўзбекистонлик ёшларга магистратура ва докторантурага грантлар ажратиш бўйича ҳам келишув имзоланди.

Мазкур келишувга биноан, ажратиладиган грантлар учун номзодлар Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида ўтказиладиган танлов асосида сараланиши белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Sarmoyador
​​Ўзсаноатқурилишбанк томонидан SQB стипендияси жорий этилди

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан республикамиз олий ўқув юртлари, хорижий давлатлар олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиаллари ҳамда чел элдаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик фуқаролар учун SQB стипендияси жорий қилинди. Стипендия миқдори республика ҳудудида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баробаригача этиб белгиланади.

SQB стипендияси молия, иқтисод, ахборот технологиялари, математика, ҳуқуқ ва банкнинг бизнес жараёнлари билан боғлиқ бошқа зарур мутахассисликлари бўйича бакалавр йўналишининг 3-4-босқич ва магистратура бўлимида таҳсил олаётган иқтидорли, ташаббускор, замонавий фикрлайдиган, юқори билим ва малакага эга, хорижий тилларни мукаммал эгаллаган ҳамда ўқишни муваффақиятли давом эттираётган (тамомлаётган) талабаларни танлов ва саралаб олиш асосида тўланади.

Батафсил: https://uzpsb.uz/uz/press-center/newsuz/o-zsanoatqurilishbank-tomonidan-sqb-stipendiyasi-joriy-etildi/

----------------------------

Узпромстройбанком учреждена стипендия SQB

Узпромстройбанком учреждена стипендия SQB для студентов высших учебных заведений нашей республики, филиалов зарубежных вузов в Узбекистане и узбекистанских граждан, обучающихся в образовательных учреждениях за рубежом. Размер стипендии будет определен в объеме до 2-кратного размера минимальной оплаты труда, установленной на территории республики.

Стипендия SQB выплачивается на основе конкурсного отбора одаренным, инициативным, современно мыслящим студентам, обучающимся на 3-4 курсах бакалавриата и в магистратуре по направлениям финансов, экономики, информационных технологий, права и другим необходимым специальностям, связанным с бизнес-процессами банка, обладающим разносторонними знаниями и квалификацией, владеющим в совершенстве иностранными языками и успешно продолжающим (оканчивающим) обучение.

Подробнее: https://uzpsb.uz/press-center/news/uzpromstroybankom-uchrezhdena-stipendiya-sqb-/

http://t.me/b_bozorov
👍1
​​#ОТМ_янгиликлари

Илмий-тадқиқот институтида ҚарДУ кафедраси филиали очилди

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг Геном технологиялари лабораторияси негизида Қарши давлат университети Микробиология ва биотехнология кафедраси филиали очилди.

Янги ташкил этилган кафедра филиалида “Микроорганизмлар ва сувўтлар биотехнологияси” лабораториялари ҳам иш бошлайди.

Айни вақтда илмий-тадқиқот институтида университетнинг Микробиология ва биотехнология кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида Қашқадарё шароитида микроорганизмларини коллекциясини яратиш, улардан биомассаларни хосил қилиш ҳамда биопрепаратлар олиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

- Кафедра филиалида Биотехнология йўналиши талабалари малакавий ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўтайдилар, - деди университет ректори Б.Шоимқулов. - Амалиётни муваффақиятли ўтаган иқтидорли талабалар ўқишни тамомлагандан сўнг илмий-тадқиқот институтининг ўзида иш билан таъминланади.

Маълумот учун, бугунги кунда вазирлик ва “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти ҳамкорлигида “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси” заводида ТДТУ, ТошТПУ, ТИҚХММИ ва ТАЙЛҚЭИнинг тегишли кафедралари филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Давлат_дастури2020

2020 йилда ҳудудларда етакчи ОТМлар филиалари ташкил этилади

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2020 йилда ҳудудларда олий таълимнинг талаб юқори бўлган йўналишларида ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари очилади.

✅ Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

👉 олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади;

👉 Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич икки бараварга оширилади.

2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасаси конкурс асосида танланиб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилиш чоралари кўрилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Давлат_дастури2020

Янги ўқув йилида талабаларга тўловларни амалга ошириш имконияти кенгайтирилади

Президент фармони билан «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастурига биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.

Шунингдек, масъул вазирлик ва идоралар томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда касбга ўқиш истагини билдирган ёлғиз ва кўп болали аёллар, ишсизлар, ёшлар учун кундалик ҳаётда эҳтиёж юқори бўлган соҳалар, хусусан тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва бошқа йўналишлар бўйича касбга ўргатиш курслари ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Давлат_дастури2020

ОТМларда ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш лабораториялари ташкил этилади

2020 йилда
салоҳияти мавжуд олий таълим муассасаларида халқаро тан олинган илғор IT-компанияларни жалб қилган ҳолда ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш соҳасида лабораториялар ташкил этилади.

Шунингдек, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида маълумотлар ҳақидаги фан, улкан маълумотлар, сунъий интеллект каби йўналишларда кадрлар тайёрлашни назарда тутган ҳолда, ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади.

Қолаверса, давлат дастурида масъул вазирлик томонидан икки ой муддатда ахборот технологиялари соҳасида халқаро сертификатга эга бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини яратиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиш белгиланган.

Бунда, ахборот технологиялари соҳасида халқаро сертификат олиш имтиҳонларини муваффақиятли топширган шахсларга харажатларни давлат томонидан қоплаш, ахборот технологиялари соҳасида халқаро сертификатга эга бўлган шахсларнинг республика олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Давлат_дастури2020

Учта университетда тажриба тариқасида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади

2020/2021 ўқув йилидан
бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.

✅ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар:

👉 масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади,
👉 дастурий-аппарат комплекси яратилади;
👉 тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этилади ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.

Шунингдек, 2020 йилда математика, кимё-биология, геология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитларни яратиш чоралари кўрилади.

2020 йил 1 сентябрга қадар илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан фаол интеграциялашувини таъминлаш мақсадида фундаментал ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизми тубдан қайта кўриб чиқилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Университетлар ҳудудларнинг “Ақл маркази”га айланиши керак

Жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси А.Абдувахидов раислигида Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари, вилоятлар ва туманларнинг таълим масалалари бўйича масъул раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорлари иштирокида видеоселектор бўлиб ўтди.

Видеоконференция тарзида ташкил этилган йиғилишда умумий ўрта, профессионал ва олий таълим тизимларига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, умумий ўрта ва олий таълим муассасаларида ўқувчи-талабаларнинг давомати назорати мактаб директорлари, ҳокимликлар ва ректорлар эътиборидан четда қолаётгани алоҳида қайд этилди. Бу борада таълим муассасаси–маҳалла–оила ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилмаганлиги таъкидланди.

– Университетлар ўзи жойлашган ҳудуднинг “ақл маркази”га айланиши керак, – деди Президент маслаҳатчиси А.Абдувахидов. – Маҳаллий ҳокимлар ойда бир марта олимлар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашиши керак. Олий таълим муассасалари эса ўз навбатида ҳудудий миқёсдаги мавжуд муаммоларга инновацион ечим топиши, ҳудудда илм-фан ривожланишида локомотив вазифасини бажариши керак.

Таълим муассасаларидаги давоматни яхшилаш, тартиб-интизомни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, профессионал таълимда янги ўқув йилига тайёргарлик ва ишлаб чиқиладиган ўқув меъёрий ҳужжатларнинг бугунги кундаги ҳолати юзасидан фикр алмашилди.

– Таълим сифатини ошириш – олий таълим тизимидаги энг муҳим масала бўлиб қолаверади, – деди вазир И.Мажидов. – Ўқув жараёнини ташкил этиш, талабаларнинг дарсда иштирок этиши ва шу каби ташкилий жараёнлар электронлаштирилади, таълим жараёнига замонавий АКТ кенгроқ жорий қилинади.

Шунингдек, йиғилиш давомида “Универсиада” спорт ўйинларини юқори савияда ташкилл этиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар, олий таълим муассасалари ва ОАВ ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Селектор якунида кўтарилган масалалар бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳибларига гувоҳномалар топширилди

2020 йил 3 март куни
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳибларига тегишли гувоҳномаларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта таълим вазирлиги раҳбарияти, ректорлар, Президенти Давлат стипендиялари соҳиблари ва уларнинг илмий раҳбарлари иштирок этишди.

2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳибларига гувоҳномаларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов топширди.

5 та йўналиш бўйича ўтказилган танловда 28 та олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан 43 нафар номзод қатнашди.

Танлов натижаларига кўра, қуйидагилар 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари совриндорлари бўлишди:

1️⃣ Ижтимоий-гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ йўналишида Каримов Нодир Рахмонқулович – Тошкент давлат шарқшунослик институти таянч докторанти;

2️⃣ Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишида Эшматов Сирожиддин Келдиярович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти;

3️⃣ Энергетика, ресурслар, саноат йўналишида Салижонова Шахнозахон Дилмуродовна – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти;

4️⃣ Соғлиқни сақлаш, спорт ва экология йўналишида Ниязова Зебинисо Анваровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институти таянч докторанти;

5️⃣ Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналишида Атамуратова Мухайё Шавкатовна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти таянч докторанти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Расмий

Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати жорий йилнинг 20 мартига қадар узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати узайтирилди.

✅ Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида:

👉 ОТМлар бакалавриат таълим йўналишлари (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари)га ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар;

👉 ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар;

👉 хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларини биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 20 март (шу куни ҳам киради) этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Расмий Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати жорий йилнинг 20 мартига қадар узайтирилди Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилининг биринчи…»
​​#Иқтибос

Таълим олиш имкониятини яратмай туриб, Афғонистонда тўлақонли тинч ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди

Абдулазиз КОМИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири:

...Таълим олиш имкониятини яратмай туриб, мамлакатнинг тўлақонли тинч ҳаётини тасаввур қилиб бўлмайди. Маълумки, Афғонистондаги уруш давомида зўравонликдан бошқа ҳеч нимани кўрмаган бутун бир авлод вояга етгани ҳеч кимга сир эмас.

Афғон ёшларига ўз тақдирларини ўзлари белгилаш имкониятини бериш орқали жамиятда таълим ва маърифатнинг нафрат ва экстремизм ғояларига қарши тура оладиган нуфузини шакллантириш лозим. Ўзбекистон бу борада фаол иш олиб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Термиз шаҳрида афғон фуқароларини ўқитиш учун Таълим маркази барпо этилди.

Ҳозирги кунда навбатдаги талабалар танлови кетмоқда. 2020 йилда марказда 200 га яқин кишилар имтиёзли асосда ўқитилади. Келгусида талабалар сонини 300 кишига етказиш, таълим йўналишларини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз.

Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбари Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш махсус халқаро жамғармасини тузиш таклифи билан чиқди. Жамғарманинг асосий мақсади — ёшларни Афғонистонда керакли мутахассисликка ўқитиш, қобилиятли талабалар ва ёш олимлар учун стипендия ҳамда грантлар ажратиш.

Тошкент дўстлик рамзи сифатида Кобулга фаол равишда тўлақонли инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда. Биз биродар афғон халқи олдида катта масъулиятимизни англаймиз ва бу борада ҳаракатларни давом эттирамиз.

Абдулазиз Камиловнинг “Халқ сўзи” газетаси мухбирига берган эксклюзив интервьюсидан.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат юридик университети Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси билан ҳамкорлик қилади

2020 йил 4 март
куни Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференсиясининг навбатдаги мажлиси доирасида Тошкент давлат юридик университети ва Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференсияси (ХХҲГК) ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференсияси 1983 йилда халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари унификациясини таъминлаш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳам унга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди.

Тошкент давлат юридик университети мазкур нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорлик келишувини имзолаган дунёдаги 17-университет ҳисобланади.

Келишув доирасида тарафлар ўқитувчи, докторант ва талабаларни ХХҲГКга стажировкага юбориш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, ТДЮУга халқаро экспертларни жалб этиш, қўшма тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ