Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ҳам масофавий таълим платформаси ишга туширилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш” (http://e.navoiy-uni.uz) ахборот тизими ва MOODLE масофавий таълим платформаси (http://moodle.navoiy-uni.uz) жорий этилди.

Университетдаги 5 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 174 та фандан, 7 та магистратура мутахассисликлари бўйича 43 та фандан, жами 217 та фандан талабаларга масофавий шаклда таълим олиш учун шароит яратилди. Ушбу платформада профессор-ўқитувчилар томонидан барча фанлар бўйича тегишли ўқув материаллари тизимга мунтазам киритилмоқда.

Профессор-ўқитувчилар томонидан фанлар доирасида тегишли мавзулар бўйича жами 154 та видеодарс, 66 та аудио дарс тайёрланиб, youtube.com тизимига жойлаштирилди. Профессор-ўқитувчилар талабалар билан турли масофавий кўринишларда, жумладан MOODLE тизими, телеграм каналлари (t.me/prTSUULL) ва бошқа тизимлар орқали мулоқотга киришиб, тегишли мавзулар бўйича талабаларга on-line тарзда маслаҳатлар бериб бормоқдалар.

Шунингдек, 2019/2020-ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимини онлайн тест (http://test.navoiy-uni.uz) ахборот тизими орқали баҳолаш бўйича бугунги кунга қадар 30 та фандан тестлар базаси шакллантирилди. Қисқа муддатда барча фанлардан тестлар базаси шакллантирилиши ва талабаларнинг фанлар доирасида ўзлаштириш даражалари мазкур тизим орқали баҳоланиши режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Талабалар ва ўқувчилар учун теледарслар қизғин давом этмоқда

2020 йил 20 мартдан бошлаб, “UzReport” телеканали билан ҳамкорликда академик лицей ва умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Теледарс” лойиҳаси йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

“Теледарс” дастури дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:25, 10:25, 11:25да “UzReport” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, унда математика, инглиз тили, физика, информатика, рус тили, география, оила психологияси, математика инглиз тилида SAT фанларидан дарслар ўтилмоқда.

Шунингдек, жорий йил 23 мартдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Менинг Юртим" телеаканали ҳамкорлигида талабалар учун телевизион дарслар эфирига узатиб келинмоқда.

Ҳафтанинг душанба кунидан жума кунига қадар ҳар куни соат 10:30 дан 12:00 гача “Менинг юртим” телеканалида инглиз тили ва психология йўналишида теледарслар бериб борилмоқда.

Талбалар ва ўқувчилардан карантин муносабати билан берилган таътилда вақтларини фойдали иш билан ўтказишларини, уйда қолиб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишларини сўраб қоламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Хайрия

ТДТУ жамоаси ҳам хайрия акциясига қўшилди

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети жамоаси юртимизда кечаётган синовли кунларда хайрли ташаббус билан чиқишди ва коронавирус тарқалишининг олдини олиш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондини моддий қўллаб-қувватлашга қарор қилишди.

Университет ректори С.Туробжонов раҳбарлигида барча проректорлар, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, 103 нафар фан доктори ва профессорлар, 284 нафар фан номзоди ва доцентлар, 561 нафар катта ўқитувчи ва ассистентлар ҳамда 100 нафардан ортиқ ходимлар ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бермоқдалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент молия институтида ҳам масофавий таълим платформаси ишга туширилди

Тошкент молия институтининг веб сайтида жойлаштирилган Platonus электрон таълим дастури, институтнинг телеграм канали, институт факультетларининг телеграм каналлари, YouTube каналидаги институтнинг MOLIYA TV саҳифаси орқали таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда.

Тошкент молия институтининг 21 та таълим йўналиши ҳамда 12 та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 224 та фандан ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, мавзулар бўйича тақдимотлар, масалалар тўплами, кейс стади, назорат саволлари ва бошқа ўқув материаллари институтда фаолият юритаётган 18 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Platonus электрон таълим дастурига жойлаштирилди.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилаётган фанлар бўйича тегишли мавзулардан видеодарслар тайёрланиб, тизимга жойлаштирилмоқда. Шунингдек тайёрланган видеодарслар YouTube каналидаги институтнинг MOLIYA TV саҳифасига жойлаштирилмоқда.

Профессор-ўқитувчилар талабалар билан турли масофавий кўринишларда, жумладан Platonus электрон таълим тизими, телеграмм каналлари ва бошқа тизимлар орқали мулоқотга киришиб, тегишли мавзулар бўйича талабаларга on-line тарзда маслаҳатлар бериб бормоқдалар.

Шунингдек, 2019/2020-ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимини онлайн тест ахборот тизими орқали баҳолаш бўйича барча фанлардан тестлар базаси шакллантирилиб, талабаларнинг фанлар доирасида ўзлаштириш даражалари мазкур тизим орқали баҳоланиши режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Хайрия

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси ташаббус билан чиқиб, бир кунлик иш ҳақларини коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Ўзингиз ва оила аьзоларингиз соғлиги учун уйда қолинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муaссaсaлaри фaолиятини мувофиқлaштириш бош бошқaрмaси бошлиғи Абдували Холиқов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифингда вазирлик масъул ходими олий ва ўрта махсус таълим тизимида карантин туфайли таътил берилиши билан боғлиқ ҳамюртларимиздан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Брифинг “Ўзбекистон24” ва "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Коронавирус сабабли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ишга бориши тақиқланган бўлса-да, айрим ОТМ ҳам ЖДПИ ректорлари профессор-ўқитувчиларни ишга келишини талаб қилмоқда бунга амал қилиш керакми?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

- Олий ва ўрта махсус вазирининг 2020 йил 27 мартда «Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида»ги №233-сонли буйруғи қабул қилинди.

Республика олий таълим муассасаларида талабалар учун масофавий таълимни олий таълим муассасаси (бакалавриат таълим йўналиши, магистратура мутахассислиги) хусусиятига мувофиқ метод ва технологияларда жорий этилади ва шу асосида ўқитиш ташкил этилади.

Тасдиқланган режа-графиклар асосида фанларнинг электрон ўқув ресурслари ишлаб чиқилади ҳамда масофавий таълим платформасига жойлаштириб борилади.

Масофавий фаолият профессор-ўқитувчилар томонидан махсус режа ва дастур, график асосида (уйида ўтирган ҳолда) бажарилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Мен битирувчи курс талабасиман. Бизнинг амалиётимиз якуни етмай қолди. Карантин даври тугагандан кейин амалиётимизни давом эттирамизми? Битирув ишларимиз нима бўлади? Диплом олишимиз кечикадими?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

- Битирувчи курс талабалари ўқув машғулотлари деярли якунланганлигини инобатга олиб, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (он-лайн тест синовлари, он-лайн ҳимоя ва бошқа шаклларда) ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Талабаларимиздан асосий талаб карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда кўпроқ китоб ўқиш ва ўқув режасидаги фанларни мустақил ўзлаштиришдир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Мен Россия Федерациясида тиббиёт таълим йўналишида ўқийман. Хабаримиз бор 16 мартдан Ўзбекистонда карантин эълон қилинди. Бу ердаги Ўзбекистонлик талабалар билан мурожаат килишга қарор қилдик. Ҳозир бу ерда ҳам касаллар бор. Биз ўқишимизни Ўзбекистонга қўчирмоқчимиз. Шунга ёрдам беришингизни сўраймиз!

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

- Талбаларни ўқишларини кўчириш бўйича комиссия июль ойининг 15 санасидан фаолиятини бошлайди. Ўша вақтда фуқароларимиз аризалар билан мурожаат қилишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Мен Қозоғистон Республикасида Мухтор Авезов номидаги университетда масофавий ўқийман. Менинг ўқишимни Ўзбекистонга кўчиришга амалий ёрдам берсангиз. Мен ҳам ўз юртимда ўқишни истайман.

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

- Қўшни давлатлардан ўқишларини кўчириш учун 7 февралдан 15 мартга қадар ҳужжатлар қабул қилинди. Ҳужжатларни қабул қилиш ёз фаслида 15 июлдан бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Коронавирус туфайли олий таълимда ёзги таътил бўлмаса, ёки навбатдан ташқари таътил давом этса ўқишни кўчириш масаласи қандай бўлади? Қандай ариза қабул қилинади?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

- Бугунги кунда карантин давом этиш вақтига қараб айрим жараёнларнинг амалга ошиш даври ўзгариши мумкин. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги карантин даври тугаши билан тегишли жараёнларни амалга ошириш чоралаларини кўрмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
ИЖТИМОИЙ АКЦИЯ: Олий ва ўрта махсус таълим вазири "Уйда қол"ганларга савол йўллайди

➡️ https://bit.ly/2JE7pT7

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#хайрия

Олий таълим тизимида хайрия акцияси иштирокчилари сони кўпаймоқда

Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги таълим муассасалари жамоалари юртимизда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш ва инфекция тарқалишининг олдини олиш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида турли хайрли ташаббусларни амалга оширмоқда.

Жумладан, тизимда «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондини моддий қўллаб-қувватлашга қарор қилган ОТМ лар жамоалари сони ортмоқда.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 592 нафар профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали жамоаси ҳам коронавирусга қарши давлат ва жамоат ташкилотларини эзгу мақсад йўлида бирлаштирган хайрия акциясига қўшилди. Филиал профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Эътиборлиси, мазкур хайрли ишларда давлат ОТМлари билан бир қаторда нодавлат ОТМлар вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Жумладан, юртимиздаги хусусий университетлардан биринчилардан бўлиб, Қўқон университети жамоаси ушбу хайрия акциясига қўшилди.

Қўқон университетининг барча ўқитувчи ва ходимлар ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган жамоат фондига беғараз ёрдам сифатида ўтказиб бердилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

ТДЮУ жамоаси карантин даврида аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш хизматини йўлга қўйди

Тошкент давлат юридик университети
профессор-ўқитувчилари ва талабалари карантин шароитида аҳолида турли вазиятлар бўйича юзага келадиган саволларига жавоб олишда кўмаклаши ва уларнинг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этиш йўлида бепул ҳуқуқий маслаҳат беришни йўлга қўйди.

Ҳамюртларимиз пандемия ҳолати билан боғлиқ долзарб бўлган фуқаролик, меҳнат, солиқ, ижтимоий таъминот ва бошқа ҳуқуқ соҳаларига оид саволларини университетнинг телеграм канали орқали йўллаши ва уч иш куни давомида университетнинг иқтидорли талабалари ҳамда малакали мутахассислари томонидан тайёрланган маслаҳатларни олиши мумкин.

ТДЮУ талабалари ўзларининг билим ва кўникмалари билан бепул ҳуқуқий маслаҳат берган ҳолда коранавирус инфекцияси профилактикаси доирасида ҳуқуқий консультациялари билан фуқароларимизни қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссаларини қўшиш ниятида.

✅ Саволлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунига қадар соат 9:00 дан 18:00гача @yuridikklinikagamurojaat манзили орқали қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Профессионал_таълим

Бухоро вилоятидаги профессионал таълим муассасалари хайрия акцияларини ўтказишди

Бухоро вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлантириш ҳудудий бошқармаси жамоаси ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Когон саноат ва транспорт касб-хунар коллежи жамоаси ташаббуси билан бир кунда 2000 дона тиббиёт никоблари тикиб, ижтимоий дорихона ва аҳолига тарқатилди.

Пешку иқтисодиёт коллежи ўқувчилари томонидан ҳамкор иш берувчи ташкилот - «Малика тикув» МЧЖда 750 дона бир марталик ниқоблар тикиб, аҳолига бепул тарқатилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

ОТМларда ишга туширилган масофавий таълим платформалари сони кўпаймоқда

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида
ўқув жараёнини узлуксизлигини таъминлаш ва талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида YouTube ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг каналлари орқали фанларга оид институт профессор-ўқитувчиларининг видеомаърузалари жойлаштирилди.

Шунингдек, 2019-2020 ўқув йили баҳорги давра фанлари бўйича moodle.tiiame.uz масофавий таълим тизими тўлиқ йўлга қўйилди.

Мазкур тизимга 22 та таълим йўналиши ва 26 та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 375 фандан барча ўқув-меъёрий ҳужжатлар жойлаштирилди ва институтнинг 273 та гуруҳ талабаларига Moodle электрон тизимига кириш ва ундан фойдаланиш учун логин ва пароль берилди.

Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида бакалавр ва магистратура босқичи талабалари учун масофавий таълим шаклининг дарс жадваллари ишлаб чиқилиб, 7 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан tuitkf.uz расмий веб-сайтидаги moodle.tuitkf.uz тизимига электрон ресурслар (ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, мавзулар бўйича тақдимотлар ва бошқа ўқув адабиётлар) жойлаштирилди.

Шу билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимини онлайн баҳолаш мақсадида оралиқ ва якуний назоратлар бўйича тест саволлар тузилиб. moodle.tuitkf.uz тизимига жойлаштирилиши белгиланди.

Тошкент фармацевтика институтининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган Moodle LMS электрон таълим тизими, институтнинг телеграм канали, институтнинг ижтимоий тармоқлардаги (facebook , twitter, instagram саҳифалари ва электрон кутубхона базасидаги ўқув материаллари орқали таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари институтда фаолият юритаётган 18 та кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан фанлар доирасида ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, мавзулар бўйича тақдимотлар, масалалар тўплами, кейс стади, тестлар, назорат саволлари ва бошқа ўқув материаллари Moodle LMS электрон таълим тизимига жойлаштирилиб, янгиланиб борилмоқда.

Бухоро муҳандислик-технология институтининг веб-сайтида жойлаштирилган Moodle электрон таълим дастури, адабиётлар рўйхати, институтнинг телеграм канали, YouTube каналидаги Buxmti Online Vedio darslar саҳифаси орқали таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда.

Институтнинг 30 та таълим йўналиши ҳамда 13 та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 448 та фандан видеодарслар, ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, мавзулар бўйича тақдимотлар, видео лавҳалар, масалалар тўплами, тест ва назорат саволлари кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Moodle электрон таълим дастурига жойлаштирилди.

Институтда 4-курсларнинг 8-семестр якуний назоратлари тест орқали масофадан баҳолаш жараёни давом этмоқда.

Бухоро давлат университетида бир неча йилдан буён Ўқув жараёнини қўллаб қувватлаш ахборот тизими муваффақиятли қўлланилиб келинмоқда. Ушбу тизимни MOODLE масофавий таълим платформаси билан интеграциялаш асосида талабалар учун янгича таълим шароитида масофадан таълим олиш имкониятлари яратилди.

Университет профессор-ўқитувчилари томонидан ҳозиргача фанлар бўйича тегишли мавзуларга оид жами 180 дан ортиқ видеодарс, 126 та аудиодарс тайёрланиб, 40000 дан ортиқ электрон адабиётлар билан бирга ОТМ сайтига жойлаштирилди.

2019/2020-ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимини веб муҳитида ишловчи янги яратилган тест дастури орқали баҳолаш мақсадида бугунги кунга қадар 24 та умумтаълим ва 30 дан ортиқ мутахассислик фанларидан тестлар базаси яратилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Эълон

Профессор-ўқитувчилар, докторантлар, ёш илмий тадқиқотчилар ва талабалар диққатига!

Research support center
(Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази) компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда республикамиздаги ОТМларда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, ёш илмий тадқиқотчилар ва талабаларнинг нашр фаоллигини оширишга қулай шароитлар яратиш мақсадида қатор лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда.

✅ Лойиҳаларнинг мақсади:

👉 илмий иш билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, ёш илмий тадқиқотчилар ва талабаларни қўллаб-қувватлаш;

👉 мавжуд илмий журналлар халқаро талаблар бўйича фаолият юритишига ва уларни халқаро индексацияланган маълумотлар базаларига киритилишига кўмаклашиш;

👉 тадқиқотчилар учун қулайлик яратиш мақсадида, хорижий етакчи олимларни жалб қилган ҳолда барча илм-фан йўналишларига мос келувчи юқори “impact factor”ли илмий журналлар фаолиятини йўлга қўйиш;

👉 республика ҳамда халқаро миқёсдаги конференциялар, илмий-семинарларни ташкил этиш ва илмий материалларни чоп этишга кўмаклашиш;

👉 профессионал консалтинг хизматларини кўрсатиш;

👉 юқори индексларга эга илмий журналларни излаб топишга ва уларда илмий мақолаларни чоп этишга методик ёрдам кўрсатиш;

👉 тадқиқотчиларнинг илмий ишларини хорижий тилларга юқори аниқликда, профессионал тарзда таржима қилишга кўмаклашиш;

👉 Proof reading хизматини жорий этиш;

👉 ҳар бир соҳа ва тармоқ бўйича статистик, таҳлилий маълумотларни шакллантиришга кўмаклашиш.

❗️ Юқоридаги лойиҳаларда иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари мумкин:

- http://e-science.uz/,
- https://t.me/researchsupportcenter

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидовнинг
"УЙДА ҚОЛИБ ИҚТИДОРИНГНИ НАМОЁН ҚИЛ!" ижтимоий акцияси учун йўллаган саволлари


1⃣ Иккинчи жаҳон уруши айрим ихтиролар даври ҳам бўлган. Шундай ихтиролардан бири кўплаб аскарларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилган. Бу ихтиро муаллифлари
(3 киши) Нобель мукофотига ҳам сазовор бўлишган.

Савол: Улар кимлар ва нима ихтиро этилган эди?

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

2⃣ ХХ асрда "Aдолат банки" ибораси кимнинг машҳур нутқида янграган эди?

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

3⃣ Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари ўз "Тузук"ларида таъкидлайди:
Мен ҳаётим мобайнида беш нарсага қатъий эътиқод қўйдим ва ҳамиша уларга амал қилдим. Улар ушбулардир:

ОЛЛОҲ — ул ҳар нарсага қодир куч, сидқидилдан сиғинсанг истаган муроду мақсудингга етказади.
ТАФАККУР — фикрлаш ва мушоҳада қобилияти, қувваи ҳофизаси кучли инсон ҳар қандай мушкулу мушкулодни осон қилиш йўлини топа олади.
ҚИЛИЧ — ул йигитнинг йўлдоши, эл-юрт осойишталигининг посбони, ҳар қандай душманни маҳв этиш қуроли, анинг қудрати ила динсизларни динга солмоқ мумкин.
Савол: Соҳибқирон қатъий эътиқод қилган тўртинчи ва бешинчи жиҳатлар нималар эди?

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Саволларнинг жавобларини қуйидаги манзилга юборинг
➡️ @uz_covid ⬅️

#Biz_koronavirusni_yengamiz
#Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz
#Uyda_qolib_iqtidoringni_namоyon_qil

➡️БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ⬅️
Edu.uz pinned «​​Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидовнинг "УЙДА ҚОЛИБ ИҚТИДОРИНГНИ НАМОЁН ҚИЛ!" ижтимоий акцияси учун йўллаган саволлари 1⃣ Иккинчи жаҳон уруши айрим ихтиролар даври ҳам бўлган. Шундай ихтиролардан бири кўплаб аскарларнинг ҳаётини сақлаб қолишга…»
#Хайрия

Меҳр-оқибат халқимизга хос фазилат

Қарши давлат университетининг
600 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилари кўнгилли равишда март ойининг бир кунлик иш ҳақини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам сифатида ўтказиб бердилар.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети жамоаси университет ректори Ш.Сирожиддинов бошчилигида ташаббус билан чиқиб, коронавирус тарқалишининг олдини олиш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали жамоаси ҳам бир кунлик иш хақларини «Ўзбекистон меҳр-шавқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Андижон давлат тиббиёт институти жамоаси ихтиёрий равишда бир кунлик иш хақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Ўзингиз ва оила аьзоларингиз соғлиғи учун уйда қолинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ