Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Тавсия

Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@axborot_xizmatlariAOKA) ни кузатиб боринг.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​“Тил ва адабиёт: илмий ва амалий изланишлар йўлидаги илк одимлар”

2020 йил 30 апрель
куни "Тил ва адабиёт: илмий ва амалий изланишлар йўлидаги илк одимлар” талабалар онлайн конференцияси бўлиб ўтади.

Конференцияда хоҳловчи талабалар қуйидаги йўналишлардаги мақолалари билан иштирок этишлари мумкин:

👉 Тилшунослик: тил тарихи ва назарияси, ҳозирги ўзбек адабий тили, компьютер лингвистикаси.

👉 Адабиётшунослик: ўзбек адабиёти тарихи, замановавий адабий жараён, фолклоршунослик.

👉 Таржимашунослик: таржима назарияси, таржима амалиёти.

👉 Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси: она тилини ўқитиш методикаси, ўзбек тилини ўқитиш методикаси, ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси, ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитиш методикаси.

👉 Ноширлик иши: электрон нашр ва рақамли иқтисодиёт.

Конференцияга келиб тушган мақолалар ўртасида “Энг долзарб мавзудаги мақола”, “Энг яхши илмий асосланган мақола”, “Энг тиришқоқ ёш мутахассис” йўналишлари бўйича танлов ўтказилади.

Ғолиб талабалар ноябрь ойида республика миқёсида ўтказиладиган талабалар конференцияга йўлланма олади ва унда ҳам ғолиб чиқса университет ҳисобидан хориж конференциясига юборилади.

Мақолалар 2020 йилнинг 25 апрелигача қабул қилинади.

Мақолалар njurakuziyev@navoiy-uni.uz элекртон почтаси ҳамда @KonferensiyaBot телеграм ботлари орқали қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
❤1
#Танлов

Талабалар учун математика соҳасида “Энг яхши илмий мақола” танлови эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Математика институти ҳамкорлигида талабалари ўртасида математика соҳасида “Энг яхши илмий мақола” танлови ўтказилмоқда.

Танлов ғолиблари моддий рағбатлантирилади. Уларнинг мақолалари инглиз тилидаги “Ўзбек математика журнали”да ҳамда саралаб олинган мақолалар «Математика институти бюллетени» электрон журналида чоп этилади.

✅ Танловга тақдим этиладиган мақолалар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

- мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

- мақоланинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

- мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;

- мавзуга оид долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.

Мақолалар 2020 йил 4 майгача adashevjq@mail.ru электрон манзилида қабул қилинади.

Мақолаларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этиш мумкин. Мақолалар LaTeX дастурида қуйида кўрсатилган параметрлар бўйича таёрланиши лозим. LaTeX файли билан биргаликда pdf форматидаги файли ҳам юборилади.

Формулаларнинг номерланиши, формулалар, теоремалар, леммалар, натижаларга ҳамда адабиётларга ҳаволалар қўлда ёзилиши керак, яъни автоматик қўйилмаслиги керак. Тезислар хатосиз ўқилиши зарур. Юборилаётган файлларнинг (*.tex, *.pdf ва расмлар) номлари лотин ҳарфларида биринчи муаллиф фамилияси исми билан ёзилиши керак (масалан, AdashevJQ.tex ва AdashevJQ.pdf).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

Туркиядаги профессор ватандошимиз ТДПУ талабаларига онлайн дарс ўтди

Тошкент давлат педагогика университетида
2020 йил апрель ойидан бошлаб университетда масофавий конференциялар, вебинарлар ташкил этиш йўлга қўйилди.

Туркиянинг Aрдахан университети "Гўзал санъатлар" факультети профессори, ватандошимиз Ботир Матякубов Туркиядан туриб Мусиқа таълими йўналиши 301- гуруҳ талабалари билан “Замонавий мусиқашуносликни қиёсий таҳлили” мавзусида онлайн дарс олиб борди.

Талабалар Туркиядаги масофавий таълим ўқиш тизими, у ердаги фанларнинг интеграцияси, мавзуларнинг узлуксизлиги ва ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга профессор томонидан жавоб олишди.

Бундан ташқари университетда Ўзбекистон халқ артисти, композитор Шермат Ёрматов, Ўзбекистон давлат консерваторияси проректори, профессор, композитор Aваз Мансуровлар билан ҳам “Болалар қўшиқчилиги” мавзусида онлайн дарслар ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Талабалар ва ўқитувчилардан қизиқарли ташаббуслар

Карантин даврида олий таълим муассасалари ўқитувчи-профессор ходимлари билан бир қаторда талабалар ҳам вақтларини мазмунли ўтказишлари учун бир-бири билан қизиқарли ташаббуслар билан чиқишяпти.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти физика-математика факультети 2-босқич талабаси Pисолат Pаҳимбоева бир ойлик стипендиясини тўлиғича “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси ҳисобига ўтказди.

Самарқанд Иқтисодиёт сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси таянч докторанти Б.Ф.Боронов эса талаба ва ўқувчилар бухгалтерия ҳисобини автоматлаштирилган 1С дастурида юритишни уйдан туриб ўрганишлари учун видео дарсликлар тайёрлаб келаётган экан.

1С дастуридан онлайн дарслар қуйидаги манзилда - https://t.me/uydan_turib_buxgalteriya

Олдинроқ Тошкент Молия институти талабаса тенгдошлари учун корейс тилидан видеодарслар тайёрлашни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EN3tdu0PU1Byg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Uyda_qoling

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети футбол йўналиши 3-курс талабаси Шоҳруҳ Райимов карантин даврида ўз уйида машғулотларни давом эттирмоқда.

Шоҳруҳ тенгдошларини ҳам спорт билан шуғулланишга чақирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​​​Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидовнинг
"УЙДА ҚОЛИБ ИҚТИДОРИНГНИ НАМОЁН ҚИЛ!" ижтимоий акцияси учун йўллаган саволларига ЖАВОБЛАР билан танишинг!


1⃣ Иккинчи жаҳон уруши айрим ихтиролар даври ҳам бўлган. Шундай ихтиролардан бири кўплаб аскарларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилган. Бу ихтиро муаллифлари
(3 киши) Нобель мукофотига ҳам сазовор бўлишган.

Савол: Улар кимлар ва нима ихтиро этилган эди?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Жавоб: Александр Флеминг, Эрнест Борис Чейн ва Ҳовард Флорей - пеницилин
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
2⃣ ХХ асрда "Aдолат банки" ибораси кимнинг машҳур нутқида янграган эди?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Жавоб: Мартин Лютер Кинг - I have a dream (Meнинг орзуим бор) деган нутқида
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
3⃣ Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари ўз "Тузук"ларида таъкидлайди:
Мен ҳаётим мобайнида беш нарсага қатъий эътиқод қўйдим ва ҳамиша уларга амал қилдим. Улар ушбулардир:
ОЛЛОҲ — ул ҳар нарсага қодир куч, сидқидилдан сиғинсанг истаган муроду мақсудингга етказади.
ТАФАККУР — фикрлаш ва мушоҳада қобилияти, қувваи ҳофизаси кучли инсон ҳар қандай мушкулу мушкулодни осон қилиш йўлини топа олади.
ҚИЛИЧ — ул йигитнинг йўлдоши, эл-юрт осойишталигининг посбони, ҳар қандай душманни маҳв этиш қуроли, анинг қудрати ила динсизларни динга солмоқ мумкин.

Савол: Соҳибқирон қатъий эътиқод қилган тўртинчи ва бешинчи жиҳатлар нималар эди?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Жавоб: Имон ва китоб
4. ИМОН — ул инсонни барча жонлилардан фарқлантириб тургувчи хусусиятдир. Иймонли одам хиёнат қилмайди, қариндош-уруғлари, элу халқнинг ор-номусини ҳимоя қилади, ҳалоллик ва покликни фазилат билади.

5. КИТОБ (битик) — барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Савол ва жавоблар манзили👇

➡️@covid19niyengamiz⬅️

#Biz_koronavirusni_yengamiz
#Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz
#Uyda_qolib_iqtidoringni_namоyon_qil

➡️БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ⬅️
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Онлайн-интервью: Акрам Йўлдошев - Андижон давлат университети ректори
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Хайрия

Тошкент педиатрия тиббиёт институти коронавирусга қарши хайрия акциясига қўшилди

Тошкент педиатрия тиббиёт институти
ректори, профессор Ботир Даминов раҳбарлигида институтнинг 500 дан ортиқ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Zo`r TV телеканали орқали эфирга узатиладиган телевизион дарслар жадвали

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент давлат педагогика университети ва Zo`r TV телеканали ижодкорлари ҳамкорлигида педагогика соҳасида таҳсил олувчи талабалар учун "Т-Universitet" лойиҳасида телевизион дарсларни эфирга узатиш йўлга қўйилди.

Бугундан бошлаб, ҳафтанинг душанба, сешанба, пайшанба ва жума кунилари соат 08:00 дан Zo`r TV телеканалида телевизион дарслар эфири бошланди.

✅ Эфирга узатиладиган фанлар ва мавзулар рўйхати:

✴️ Умумий педагогика - 1917-1991- йилларда Ўзбекистонда таълим тизими ва педагогик фикрлар ривожи (06.04.2020);

✴️ Умумий психология - Сезги (07.04.2020);

✴️ Математика ўқитиш методикаси - Бошланғич синфларда миқдорларни ўрганиш (09.04.2020);

✴️ Тасвирий фаолиятга ўргатиш - Мактабгача таълим ташкилотлари ва оилада таъсвирий фаолият машғулотлари орқали болаларни мактабга тайёрлаш усуллари. Қуриш-ясаш машғулотлари (10.04.2020).

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Ахборот_хати

Бухоро давлат университетида май ойида иккита онлайн конференция ўтказилади

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда энг муҳим чора – карантин тартиби жорий қилинди. Шу сабабли олий таълим муассасаларида ўтказилиши режалаштирилган муҳим конференциялар, хорижлик ҳамкорлар билан учрашувлар онлайн режимда ташкил этиляпти.

Бухоро давлат университети томонидан ҳам ҳам шу йилнинг май ойида иккита халқаро илмий-амалий анжуман онлайн ўтказилади.

Жумладан, 2020 йил 6-7 май кунлари “Ҳозирги тараққиёт босқичида хотин-қизлар спорти: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжумани онлайн ўтказилади.

Халқаро анжуман ўз ишини саккизта шўъбада олиб боради ва анжуман материаллари электрон китоб шаклда нашр қилинади.

Мақолалар 2020 йил 20 апрелгача sportplus2050@gmail.com электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун: И.Ҳамроев (93 476-06-98), М.Абдуллаев (91 445-03-77)

2020 йил 19-20 май кунлари “Ислом цивилизациясида Бухоро маънавий-маърифий меросининг умумбашарий аҳамияти” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман онлайн ўтказилади.

Халқаро анжуман ўз ишини бешта шўъбада олиб боради, анжуман материаллари электрон китоб шаклда нашр қилинади.

Мақолалар bduislom.falsafa@mail.ru электрон почтаси ҳамда (91) 4140414 телеграм аккаунти орқали шу йилнинг 2 майигача қабул қилинади.

Ушбу халқаро илмий-амалий анжуманларда барча қизиқувчилар ўз мақоласи билан қатнашиши мумкин. Мақолалар бепул қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей ўқувчилари учун ташкил этилган телевизион дарслар жадвали

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EN3tdu0PU1Byg
​​#Professor_minbari

Юксак тафаккур, қатъий интизом, кучли ишонч - энг таъсирчан қуролимиз

Ойниса МУСУРМОНОВА
, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети кафедра мудири, педагогика фанлари доктори, профессор:

... Коронавирус инфекцияси маънавий юксалишимизга, инсоний туйғуларимизга тўсқинлик қиляпти дея олмаймиз. Аксинча, у уйда оила даврасида тинч ўтган ҳар бир дақиқамизга шукр қилишни, сабрли бўлишни, дераза ортидаги баҳор гўзаллигини, ҳаёт лаззатини қанчалик ширин эканлигини сезишни, қадрига етишни ўргатяпти.

... Шу кунгача ҳаётида баъзан кўрган бахтсизликларга, омадсизликларга, йўл қўйган хато-камчиликларга инсоннинг ношукрчилиги сабаб бўлган деб ўйлайман. Ушбу шафқатсиз бало ўзи билан бирга одамлар қалбига шукрни ҳам олиб кирди.

...Биз касбимиз нуқтаи назаридан ҳамма жойда, ҳар хил вазиятларда ҳам устоз-тарбиячимиз. Шунинг учун онлайн дарслар воситасида ёшларимиз билан кўпроқ биргаликда вақт ўтказайлик, илмий-ижод билан шуғуллайлик, анчадан буён амалга ошмаётган орзуларимизни амалга оширишга ҳаракат қилайлик.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2034

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tashabbus

Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали талабалари автоматлаштирилган дезинфекция қилиш ускунасини ясашди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ахборот_хати

Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг макроиқтисодий барқарорлигини таъминлаш: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар

2020 йилнинг 30 апрел куни
Олий ва ўрта махсус таълим, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, Прогнозлаштириш ва Макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Research Support Center (Илмий тадқиқотларга кўмаклашиш маркази) ҳамкорлигида республика илмий онлайн конференцияси ўтказилади.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қабул қилинган сўнгги иккита фармони (ПФ-5969-сон, 19.03.2020 йил ва ПФ-5978-сон 03.04.2020 йил)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Онлайн конференция 2020 йилнинг 30 апрел куни соат 14:00 дан бошлаб “Zoom” платформаси орқали амалга оширилади.

Унда қатнашиш истагини билдирганлар 2020 йил 28 апрелгача илмий тезисларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида e-science@umail.uz электрон почта манзилига юборишлари лозим.

Барча тезислар бепул нашр этилади ва ҳар бир муаллифга электрон сертификат берилади.

Конференция тўплами ва сертификатларни 2020 йил 1 май кунидан бошлаб ташкилотчиларнинг расмий сайтларидан олиш мумкин: www.edu.uz, www.ifmr.uz, www.tsue.uz, www.e-science.uz.

Тезисларга қўйиладиган талаблар билан танишиш - https://t.me/researchsupportcenter/54

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Хайрия

Педагоглардан ҳам беғараз ёрдам

Бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки, бутун дунё ҳамжамиятида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида муҳим чоралар кўриб келинмоқда.

Юрт бошига тушган синовли кунларда қадрият даражасига айланган миллий ўзига хослигимиз ҳам яққол намоён бўлмоқда. Шу кунларда мамлакатдаги барча соҳа вакиллари мазкур пандемияга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти раҳбарияти кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда ишчи-ходимлари ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда бир кунлик иш ҳақларини “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали жамоаси юртимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш юзасидан олиб борилаётган чора-табдирларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимларнинг барчаси бир бўлиб, апрель ойининг бир кунлик иш ҳақини “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам сифатида ўтказиб бердилар.

Наманган вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлантириш ҳудудий бошқармаси жамоаси ҳамда бошқарма тасарруфидаги таълим муассасалари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент молия институти талабалари:

УЙДА ҚОЛИНГ ва МАСОФАДАН ТАЬЛИМ ОЛИНГ!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

Талабалар учун танловлар

Айни кунларда талабалар карантин туфайли эълон қилинган таътилдалар. Уларнинг масофадан туриб билим олишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик томонидан барча ресурслар ишга солинмоқда, 2020 йил 1 апрелдан ОТМларда масофавий таълим бошланган.

Коронавирус пандемияси шароитида талабалар вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ОТМлардан турли интеллектуал ва ижодий танловлар ҳам ўтказилмоқдаки, бу талабаларга таътилда зерикмаслик ва ўз қобилиятларини намоён қилиш имконини бермоқда.

Жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида талабалар ўртасида учта танлов эълон қилинди:

✅ 1-танлов - "Коронавирус пандемияси натижасида вужудга келадиган глобал инқироз ҳолатларининг республика иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш” мавзусидаги мақолалар танлови;

✅ 2-танлов - «БИРМИЗ: уйда қолиб коронавирусни енгамиз» рукнидаги материаллар (фото, видео ва ғоялар танлови);

✅ 3-танлов - Талабаларнинг энг яхши инновацион тадбиркорлик лойиҳалари.

Танловга материаллар 2020 йил 20 апрелгача қабул қилинади (А.Амонов, @tdiuadmin, 909090683).

Танлов натижалари 2020 йил апрел ойи сўнггида университетнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Ҳар бир йўналиш бўйича 15 нафардан ғолиблар саралаб олинади ва моддий рағбатлантирилади.

Ўзбекистон Миллий университетида ҳам талабалар ўртасида ижодий танлов эълон қилинди.

Танлов шартига кўра ЎзМУ талабалари уйларидан туриб ижодий ишлари, ёки ўзлари ёқтирган шеър, монолог, қўшиқ, рақс ва бошқа материалларни ижтимоий тармоқларга жойлайди.

Энг кўп овоз тўплаган 25 нафар талаба аниқланади ва тақдирланади.

Ижодий ишлар ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларининг бирида ихтиёрий равишда тақдим этилиши мумкин.

Танловга ишлар жорий йилнинг 20 апрелига қадар @ravshan7277 телеграм манзилида қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ректор_минбари

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам ҚОСИМОВ академия талабалари, профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимларига мурожаат қилди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2038

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

COVID-19: мактабгача ёшдаги болалар билан карантинда бўлган ота-оналар учун муҳим тавсиялар

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Мактабгача таълим факультети мутахассислари томонидан карантин даврида уйда ўтирган ота-оналарга мактабгача ёшдаги фарзандлари вақтини фойдали ва энг муҳими хавфсиз ўтказиш юзасидан муҳим тавсиялар ишлаб чиқилди.

✅ Бу жараёнда фарзандингизга 20 гача санашни, улар ёқтирган мусиқа ёки қўшиқни бирга куйлаш каби ўйин элементларидан фойдаланиш яхши самара беради. Шунингдек қўллар учун таркибида спирт аралашмаси бўлган антисептик воситалардан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир;

✅ Фарзандингизга кун мобайнида тез-тез суюқлик бериб туринг (лимонли чой, кўк чой, қуруқ мевалардан қайнатилган компот, наъматак дамламаси ва ҳ.к);

✅ Фарзандингизнинг ўйинчоқларини тез-тез дезинфекцияловчи воситалар билан ювиб туринг, карантин даврида фарзандингизнинг юмшоқ ўйинчоқлар ўйнаши тавсия этилмайди.

Батафсил:
https://edu.uz/uz/news/view/2039

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ