Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Ректор_минбари

Куч бирликда ва илмда

Қаландар Абдураҳмонов,
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори, академик:

- Биз - зиёлилар энг қийин вазиятларда доимо мамлакат учун, давлат учун жипслашиб, ўз билим ва салоҳиятимиз билан халқ хизматига камарбаста бўлишимиз, қатъий интизом ва фидоийлик билан миллатни эзгу мақсад йўлида бирлаштиришимиз керак.

Мамлакатимизда ташкил этилган илк хорижий олий ўқув юрти - Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали жамоаси, профессор-ўқитувчиларидан тортиб ишчи ходимларгача ҳозирги синовли кунларда фидоийлик билан хизмат қилишга шай.

Аввало, талабаларга масофадан туриб сифатли таълим бериш, қолаверса, уларда ҳозирги шароитдан келиб чиқиб ўрнатилган таъқиқларга амал қилиш, ўзаро тушуниш ва ҳурмат руҳини шакллантириш асосий вазифамиз ҳисобаланади.

Зеро, маърифатли халқ, қонунларга риоя қиладиган жамият ҳар қандай синовни енгиб ўтади. Куч – бирликда ва илмдадир.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2049

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Жорий йил апрель ойида ОТМларда ўтказиладиган онлайн конференциялар

1️⃣ 2020 йил 20 апрель

Тошкент давлат юридик университети
томонидан “Бакалавриат ва магистратура талабаларнинг илмий ишлари тўплами” халқаро масофавий илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференцияда тезис юбориш билан масофавий иштирок этиш мумкин. Иштирокчи фақат битта тезис юбориши мумкин. Тезисларини international.tsul@gmail.com электрон манзилига юбориш лозим.

Материалларни қабул қилиш сўнгги муддати – 2020 йил 15 апрель.

Мурожаат учун:
Наргиза Рамазонова, ТДЮУ Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, (71) 2336636, international.tsul@gmail.com

2️⃣ 2020 йил 21 апрель

Тошкент давлат шарқшунослик институти
томонидан “Янги иқтисодиёт ривожланиши истиқболлари: глобал, минтақавий ва миллий хусусиятлар” мавзусида республика миқёсида онлайн илмий-амалий конференция ўтказилади.

Илмий-амалий анжуман соат 11:00 “Zoom” платформаси орқали амалга оширилади. Унда иштирок этишни истаган профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда талабалар ўз илмий изланишлари натижасида тайёрлаган илмий мақолалари ва тезисларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этишлари мумкин.

Мақола ва тезислар электрон шаклда 2020 йил 15 апрелгача қабул қилинади.

Боғланиш учун: Ш.Эрмаматов, (90) 9351449

3️⃣ 2020 йил 22-23 апрель

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида
“Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг жорий ҳолати ва истиқболлари” мавзусида Республика миқёсида онлайн илмий-амалий конференциябўлиб ўтади.

Иштирокчилардан 2020 йил 19 апрелгача ўзбек ёки рус тилидаги мақолалар қабул қилинади.

Ушбу конференцияда ZOOM дастури орқали онлайн равишда иштирок этиш учун 2020 йил 22 апрель куни соат 14:00 да қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/268872604?pwd=WVQ0K2xNYUYrNUxyTzFLYUlVTnFHUT09
Пароль: 0001
Конференция идентификатори: 268 872 604

Қўшимча маълумот учун:
Ф.Ирисқулов, тел.: (0369)2341485, (93) 4004424 konferensiya.energetika@gmail.com

4️⃣ 2020 йил 24-25 апрель

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети томонидан “Филология ва хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани онлайн ўтказилади.

Мақолалар 2020 йил 20 апрелгача abishmusaev@gmail.com электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун: А.Мусаев (99 954-40-24).

5️⃣ 2020 йил 30 апрель

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
“Тил ва адабиёт: илмий ва амалий изланишлар йўлидаги илк одимлар” талабалар онлайн конференцияси.

Мақолалар 2020 йилнинг 25 апрелигача қабул қилинади.

Мақолалар njurakuziyev@navoiy-uni.uz элекртон почтаси ҳамда @KonferensiyaBot телеграм ботлари орқали қабул қилинади.

Маълумот учун: +998917801923

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Хайрия

Олий ва ўрта махсус таълим тизимида хайрия акциялари давом этади

Бухоро вилоятидаги
барча олий таълим муассасалари (Бухоро давлат университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали) ҳамда Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейи, Бухоро муҳандислик-технология институти таркибидаги академик лицейининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари юртимизда коронавирус пандемеясига қарши кўрилаётган чораларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг раҳбарияти бошчилигида 225 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар томонидан юртимизда коронавирус пандемеясига қарши кўрилаётган чора-тадбирларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Ректор_минбари

Масофавий таълим – давр талаби

Обиджон ҲАМИДОВ
, Бухоро давлат университети ректори:

- Мамлакатимизда олий таълим тизимида онлайн ва масофавий ўқитиш махсус сиртқи таълим шаклида ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида қўлланилаётганлигига ҳали кўп бўлгани йўқ. Шу нуқтаи назардан бизда бу борада катта тажриба тўпланган, деб бўлмайди.

Масофавий таълим кўпчилик олий таълим муассасалари қатори университетимиз учун ҳам илк тажриба. Одатдаги шароитда бунга узоқ муддат ҳар томонлама тайёргарлик кўрилади. Бироқ ҳозир кутиб турадиган вақт эмас. Талабаларга ўқув маълумотларини етказиб бериш, уларнинг саволларига жавоб бериш, талабалар бажарган топшириқларни текшириш ва баҳолашдан ташқари уларни психологик қўллаб-қувватлаш каби масалаларни ҳам самарали ҳал қилишимиз лозим.

Онлайн ва масофали ўқитиш учун авваламбор бир қанча шартлар бажарилиши керак. Буларнинг энг биринчиси интернет алоқасининг мавжуд бўлиши ва бошқа техник шарт-шароитлар ҳисобланади. Университетда ҳозирги вақтда умумий интернет тезлиги 300 Мб/с ни ташкил қилади ҳамда бу маълумотларнинг асосий қисми олий таълим муассасидаги серверларда жойлаштирилганда ҳам нормал ахборот алмашинувини йўлга қўйиш имконини беради.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2052

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​Икки нафар талаба халқаро онлайн олимпиадада ғалаба қозонди

Айни кунларда карантин туфайли таътилга чиқарилган талабалар, бўш вақтдан унумли фойдаланган ҳолда билим олиш, ўз устида ишлаш, тил ўрганиш, илмий мақолалар ёзиш ва бошқа фойдали ишлар билан машғул бўлмоқда.

Тошкент кимё-технология институти "Ноорганик моддалар кимевий технологияси" факультети 1-курс талабаси Назокат Фарҳодова “Қуёш нури” ("Солнечный свет") халқаро педагогик порталида Россия ва МДҲ талабалари учун ташкил этилган онлайн олимпиадада кимё фанидан иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

Назокат онлайн олимпиадада берилган 36 та тест топшириғидан 33 тасига тўғри жавоб бериб, ғолибликни қўлга киритди.

Яна бир иқтидорли ёшлардан - Тошкент давлат юридик университети 1-курс талабаси Дурхоним Латипова ҳам Россияда халқаро ва Бутунроссия талабалар ўртасида ўтказилган онлайн олимпиада муваффақиятли иштирок этди.

Д.Латипова "Билим вақти" халқаро ва Бутунроссия талабалар онлайн олимпиадаси доирасида "Давлат ва ҳуқуқ назарияси" фанидан ўтказилган мусобақада фахрли 1-ўринни эгаллади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тўлқин Тешабаев талабаларга видеомурожаат йўллади:

Уйда қолинг ва дарсларни ўз вақтида ўзлаштиринг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ахборот_хати

2020 йил апрель ойида ОТМларда ўтказиладиган онлайн конференциялар

Жорий йил апрель ойида олий таълим муассасаларида ўтказилиши режалаштирилган онлайн конференциялар ҳақида маълумот берган эдик.

Айни кунларда таътилда бўлган талабалар, магистрлар, ёш тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар ушбу имкониятдан фойдаланишлари ҳамда илмий мақола ва тезислари билан ОТМларда ташкил этилаётган онлайн конференцияларда иштирок этишлари мумкин.

6️⃣ 2020 йиль 20 апрель

Навоий давлат педагогика институти
томонидан “Таълимда “Устоз-шогирд” тизими – сифат ва самарадорлик кафолати” мавзусида Республика миқёсидаги онлайн илмий-амалий конференция ўтказилади.

Мақола ва тезислар 2020 йил 15 апрелгача yusubovarano@mail.ru электрон манзили ҳамда (90) 7396694, (91) 9268966 Telegram тармоғи орқали қабул қилинади.

Конференция вақти: 2020 йил 20 апрель 14:00

Zoom конференцияга уланиш электрон манзили: https://us04web.zoom.us/j/2364780832?pwd=TnhSZEhEMDlibzNsS2Y0OWFQQk9Ldz09

Конференция идентификатори: 236 478 0832
Пароль: 1133

7️⃣ 2020 йил 24 апрель

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
томонидан "Замонавий узлуксиз таълим сифатини ошириш: инновация ва истиқболлар" мавзусида Халқаро илмий-амалий онлайн конференция ўтказилади.

Мақолалар uzluksiztalim.2020.tdpu@gmail.com электрон почтаси орқали 18 апрелгача қабул қилинади.

Ушбу халқаро конференцияда ZOOM дастури орқали онлайн равишда иштирок этиш учун 2020 йил 24 апрель куни Тошкент вақти билан соат 14:00да қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/4454435927?pwd=RFY4eDZHOEpMVHpkd3JQd1g4MjFGQT09

Пароль: 2020
Конференция идентификатори: 445 443 5927

8️⃣ 2020 йил 25 апрель

Қўқон давлат педагогика институти
томонидан “Филологиянинг долзарб масалалари” республика онлайн илмий-амалий анжуман ўтказилади

Мақолалар 2020 йилнинг 15 апрелигача қабул қилинади.

Мақолалар (91) 1530550, (91) 2024440 телефон рақамларига телеграм аккаунти орқали қабул қилинади.

Маълумот учун: О.Тўхтасинова (902933021)

9️⃣ 2020 йил 29 апрель

Тошкент давлат иқтисодиёт университети
томонидан “Ўзбекистон молия бозорини ривожлантиришда инвестиция фондларининг жозибадорлигини ошириш” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.

Илмий мақола ва тезисларни 2020 йилнинг 25 апрелгача conferenciya@inbox.ru почта манзилига ёки (93) 5450300 номердаги телеграмга юборилиши зарур.

Ушбу илмий-амалий анжуманида ZOOM дастури орқали онлайн равишда иштирок этиш учун 2020 йил 29 апрель куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин: https://us04web.zoom.us/j/4454435927?pwd=RFY4eDZHOEpMVHpkd3JQd1g4MjFGQT09

Пароль: 2020

Мурожаат учун: (71) 239-27-15, 239-27-09

🔟 2020 йил 29 апрель

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
томонидан “ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик” мавзусида халқаро илмий-экспериментал онлайн конференцияси ўтказилади.

Анжуман 2020 йил 29 апрель Тошкент вақти билан соат 12:00 да “ZOOM” платформаси орқали амалга оширилади.

Мақола ва тезислар электрон шаклда 2020 йил 20 апрелгача қабул қилинади.

Мурожаат учун: Ф.Қодирова (90) 957 82 00, М.Умарходжаева (90) 908 22 84

1️⃣1️⃣ 2020 йил 30 апрель

Тошкент давлат иқтисодиёт университети
томонидан “Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг макроиқтисодий барқарорлигини таьминлаш: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар” мавзусида республика миқёсида онлайн, илмий масофавий конференция ўтказилади.

2020 йил 28 апрелгача бўлган муддатда илмий тезисларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида e-science@umail.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Конференцияда маъруза билан ишитирок этувчилар 20 апрелгача ўзлари ҳақидаги барча маълумотларни электрон почта орқали юборишлари лозим.

Онлайн конференция 2020 йилнинг 30 апрел куни соат 14:00 дан бошлаб “Zoom” дастури орқали амалга оширилади.

Мурожаат учун: (71) 239-27-15, 239-27-09

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг макроиқтисодий барқарорлигини таьминлаш: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Прогнозлаштириш ва Макроиқтисодий Тадқиқотлар Институти ва Research Support Center (Илмий тадқиқотларга кўмаклашиш маркази) ҳамкорлигида республика миқёсида онлайн конференция ўтказишни режалаштирилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар томонидан мазкур Конференцияга қизиқиш юқорилигини, қисқа муддат ичида кўплаб тезислар келиб тушаётганлигини инобатга олган ҳолда, тақдим қилинаётган тезисларнинг сифатини ошириш, илмий тадқиқотчилар ўртасида рақобатни шакллантириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида:

👉 ҳайъат аъзолари қарорига кўра ҳар бир шуъба бўйича энг яхши ёзилган тезислар муаллифларига ташкилотчи вазирликларнинг махсус ДИПЛОМлари топширилади;

👉 конференция тўпламида тезислари чоп этилган ҳар бир муаллифга ташкилотчилар томонидан сертификатлар берилади;

👉 конференция якунлари бўйича илмий асосланган энг яхши таклифлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим қилинади.

Тезисларга қўйиладиган талаблар билан танишиш - https://t.me/researchsupportcenter/54

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети профессорларидан онлайн дарс: Бизнес асослари

Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети «Бизнес асослари»га бағишланган видеомаърузалар туркумини тақдим этади. Шу йилнинг 10 апрелидан бошлаб ҳафта давомида турли мавзудаги учта маъруза Университет веб-сайтида жойлаштириб келинмоқда.

Маърузалар бизнес муҳитини турли нуқтаи назардан, жумладан, бизнеснинг тарихий эволюциясидан то электрон бизнесгача, ҳуқуқий жабҳадан тортиб молиявий жабҳагача ва бошқа мавзуларни муҳокама қилишга қаратилган.

Маърузалар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 10:00 да эълон қилинади.

Онлайн маъруза билан танишиш: http://wiut.uz/news/item/122-online-lectures-business

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Масофадан_таълим

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти:

Stay home. Stay safe and learn from home!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

ТерДУ профессор-ўқитувчилари вилоят телеканали орқали талабаларга дарс ўтмоқда

Термиз давлат университети ва "SURXONDARYO" телеканали ҳамкорлигида талаба-ёшлар учун “Теледарс” лойиҳаси йўлга қўйилди.

Ҳар куни 17:00дан бошлаб "SURXONDARYO" телеканалида университет профессор-ўқитувчилари иштирокида барча фанлардан телевизион дарслар эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​Уйда қолган талаба нима билан банд?

Отабек Бозоров, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи:

Ассалому алайкум!

Яхшимисиз? Соғ-омон, зерикмай ўтирибсизми?

Тўғрисини айтсам, бундай вақтда нимани ёзишни ҳам билмай қолар экансан. Ёзмай десанг, одам ўзини худди бир чеккада қўл қовуштириб ўтиргандек ҳис қилади. Уйдаги альбомни варақлаб, талабалик давримизни эсладик.

Олтин давр воқеаларини эслаб ўтирган эдим, бирдан хаёлимга “Ўзи бугун талабалар нима билан банд экан?” деган савол келди. Шу сабаб бўлиб, уларнинг нима қилаётганини кўрсатиб берадиган видеолавҳалар тайёрлаб, битта телеграмм каналига жойлаб бориш керак деган фикр туғилди.

Олий таълим муассасаларидаги масъулларга эълон юбордик. Барака топишсин. Биринчи куннинг ўзида 100 дан ортиқ видеолавҳа келиб тушди. Бугун эса уларнинг сони кунига 500 тадан кам эмас.

Ана шу талабалар кундалигидан айримларини сиз билан ҳам бўлишгимиз келди. Ахир, видеони юклаб олиб кўришга мегабайт сарфлагандан кўра, матнни ўқиган ҳам маъқулми, дейманда, а лаббай?

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2044

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат педагогика университети ректори минглаб талабаларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигида 13 апрел куни соат 15:00 да республикамиздаги барча ОТМлар ректор ва проректорлари иштирокида онлайн тарзда видеосеминар ўтказилди.

Видеосеминар масофавий таълим назоратини олиб бориш механизмлари мавзусига бағишланди. Вазир томонидан барча ОТМлари ректор ва проректорларига ОТМларда масофавий таълим жараёнини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатма ва таклифлар берилди.

Видеосеминарда иштирок этган ТДПУ ректори Алишер Умаров масофавий таълимга бағишланган онлайн учрашув якунига етиши билан “Yangi Davr” информацион дастури ижодкорларига онлайн интервью берди.

ТДПУ ректори интервью давомида вазир бошчилигида ўтказилган видеосеминар тафсилотлари, олий таълим тизимидаги янгиликлар, Т-университет лойиҳаси, университетда масофавий дарслар, маънавий-маърифий, илмий ва молиявий йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Интервьюни томоша қилиш: https://www.youtube.com/watch?v=m1eWsbLPrjM.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

Самарқанд давлат чет тиллар институти профессор-ўқитувчилари иштирокида инглиз тилидан телевизион дарслар бошланди

Самарқанд давлат чет тиллар институти ва "Samarqand" телеканали ҳамкорлигида янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

Институт профессор-ўқитувчилари инглиз тилини ўрганишни хоҳловчи барча ёшдагилар учун мўлжалланган “Инглиз тилини бошланғич даражада ўрганувчилар учун” теледарсини олиб боришмоқда.

Теледарсларни сифатли ташкил этиш мақсадида унга институтнинг кўп йиллик илмий-педагогик тажрибага эга, етакчи хорижий олий таълим муассасаларида малака оширган ҳамда тил ўргатиш бўйича илғор тажрибалардан хабардор профессор-ўқитувчилар жалб этилган.

Теледарслар ҳар куни “Samarqand” телеканалида соат 17:40да эфирга узатилмоқда.

Курсда олиб борилаётган видеодарслар билан институтнинг телеграм канали ва веб-сайтида танишиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
👍1
#Эълон

Тошкентдаги Вебстер университетида 2020-2021 ўқув йили учун ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди

Тошкент шаҳридаги Вебстер университетига кириш тўлиқ онлайн режимда амалга оширилганлиги учун янги ўқув йилига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

Топшириш муддати - 2020 йил 1 августгача.

Номзодлар ариза топшириш учун онлайн порталда ўз профилини яратиб, анкетани тўлдирган ҳолда зарур ҳужжатларни электрон форматда (PDF, JPG, PNG) юклайдилар.

Ҳужжатлар нотариал тасдиқланган равишда инглиз тилига таржима қилиниши лозим.

✅ Бакалавриатура босқичи учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

👉 TOEFL сертификати (камида 80), IELTS (камида 6.0) ёки инглиз тили билим даражасини аниқловчи бошқа стандартлаштирилган тест натижаси;

👉 Расмий диплом ва транскрипт, умумий ўрта балл камида 2,5 (4 баллик тизим бўйича);

👉Паспорт нусхаси.

❗️ Вебстер университетига кириш имтиҳонлари ўтказилмайди!

Қабул жараёни онлайн амалга оширилиб, расмий веб-сайт орқали ҳужжат топширилади ва Сент-Луисдаги (AҚШ) қабул комиссияси томонидан номзодлар кўриб чиқилади. Натижалар икки ҳафтадан сўнг номзоднинг электрон манзилига йўлланади.

✅ Батафсил маълумот учун:

- BS in Business дастури бўйича: (90) 927 3300
- BA in Economics дастури бўйича: (90) 986 3300
- BA in Media Studies бўйича: (90) 975 3300
- Магистратура таълим дастурлари (MA TESL & MBA): (90) 927 3300

Ҳужжат топшириш жараёни билан батафсил танишиш: https://youtu.be/F-DrML2D0BQ)

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида АҚШнинг Вебстер университети филиали ташкил этилган бўлиб, бу Марказий Осиёда ташкил этилган биринчи АҚШ университети филиали ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Uyda_qoling

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 1-босқич талабаси, енгил атлетиканинг югуриб келиб баландликка сакраш бўйича Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган Тeмур Ғиёсов карантин даврида машғулотларни уйда давом эттирмоқда.

Уйда қолинг ва спорт билан шуғулланинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

Профессор-ўқитувчилар учун фан йўналишларида масофавий илмий семинарлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда СОVID-19 коронавирус пандемиясига қарши кураш ва карантин режими даврида профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаоллигини ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан масофавий илмий семинарлар ташкил этилмоқда.

Мазкур семинарлар Тошкент давлат педагогика ва Самарқанд давлат университетлари томонидан фан йўналишлари бўйича “Фанларни ўқитишда инновацион методикалар” мавзусида шу йилнинг 20 апрелидан 2 майгача ўтказилади:

✴️Математика фанидан - 20 апрель соат 14.00;
✴️Физика фанидан - 21 апрель соат 14.00;
✴️Информатика фанидан - 22 апрель соат 14.00;
✴️Ўзбек тили фанидан - 23 апрель соат 14.00
✴️Тарих фанидан - 25 апрель соат 14.00
✴️Биология фанидан - 27 апрель соат 14.00
✴️Кимё фанидан - 28 апрель соат 14.00
✴️География фанидан- 29 апрель соат 14.00
✴️Инглиз тили фанидан - 30 апрель соат 14.00
✴️Рус тили фанидан - 1 май соат 14.00
✴️Бошланғич таълим фанидан - 2 май соат 14.00

Ушбу семинарларда маъруза билан иштирок этишни истаган профессор-ўқитувчилар seminar2020info@mail.ru электрон манзилига илмий мақола юбориши мумкин.

Семинарда республикамиз ва хорижий таълим муассасалари педагог ходимлари, профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрантлар ва талабалар ZOOM дастурида қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишлари мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/4010784768?pwd=U1l4dXdVanVHN2srbXRGTkIrb1NOQT09

✅Идентификатор рақами: 401 078 4768
✅Парол: 3wIwX9
✅Мурожаат учун телефон: (93) 3846565

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Uyda_qoling

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Чет тиллари факультети 2-курс талабаси Абдиразакова Улзада (Туркманистон фуқароси).
——————————-
#Үйде_қалыӊ

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик университети Шет тиллери факультетиниӊ 2-курс студенти Абдиразакова Улзада (Түркменстан пуқарасы).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Олий таълим муассасаларида онлайн конференциялар давом этади

2️⃣3️⃣ апрель

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти
томонидан “Рақамли иқтисодиёт: таъсири, муаммолари ва истиқболлари” мавзусида онлайн конференция ўтказилади.

Унда Ўзбекистон, Сингапур, Исроил ва бошқа давлатлардан халқаро экспертлари қатнашади.

Конференция инглиз тилида ўтказилади.

Онлайн конференция 23 апрель соат 11:00да ZOOM дастури орқали ўтказилади. Анжуманга кириш соат 10:45дан бошлаб очиқ бўлади ва ушбу ҳавола (линк) орқали қатнашиш мумкин:

https://zoom.us/j/91403784904

2️⃣4️⃣ апрель

Жиззах давлат педагогика институти томонидан “XXI century skills in Language teaching and learning” (Тилни ўқитиш ва ўрганишда ХХI аср кўникмалари) мавзусида халқаро онлайн конференция ўтказилади.

Анжуманга мақолалар jabbarova.anora86@gmail.com электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Конференцияда ZOOM дастури орқали онлайн равишда иштирок этиш учун 2020 йил 24 апрел куни соат 11:00 да қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/2710081465?pwd=aEJDaUVNTUVKeFZwbk4vOU41OS9UQT09
- Идентификатор: 271 008 1465
- Пароль: 5710113

2️⃣7️⃣ апрель

Андижон давлат тиббиёт институти
томонидан “Тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзуcида ёш олимлар Республика илмий-амалий видеоконференцияси ўтказилади.

Видеоконфренция ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлиб ўтади.

Видеоконференцияда ёш олимлар, магистрлар ва талабалар тезислари қабул қилинади, (муаллиф ёши 35 дан юқори бўлмаслиги керак).

Тезисларни қабул қилиш охирги муддати 2020 йил 20 апрель.

Мурожаат учун
: (99) 905 25 50, nestle.bustanov@mail.ru

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Uyda_qoling

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти "Кино, телевидение ва радио санъати" факультети 2-курс талабаси Шоҳруҳмирзо Иномжонов таътил вақтида олган билимларини мустаҳкамламоқда.

Уйда қолинг ва ўз устингизда ишланг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ