Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Uyda_qoling

Ўзбекистон давлат консерваториясининг 1-босқич талабаси Эльвина Мустафаева уйидан туриб устозидан сабоқ олмоқда.

Уйда қолинг ва масофадан таълим олинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди

“Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.

Қарор билан Тошкент давлат шарқшунослик институти негизида Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди.

✅ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб,

👉 Университетга талабаларнинг билимини баҳолаш ҳамда ўқув жараёнининг амалиёт билан интеграциялашувини таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилади;

👉 таълим жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизими асосида амалга оширилади;

👉 хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурлари Университет томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқланади;

👉 Университетда шарқ тиллари ўқитиладиган таълим муассасалари ўқитувчилари учун доимий фаолият юритувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этилади ҳамда курслардан муваффақиятли ўтган педагог кадрларга белгиланган намунадаги сертификат берилади;

👉 Университетга ўқишга қабул қилишда шарқ тилларидан (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади;

👉 ушбу тажриба бошқа тиллар (испан, итальян, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари ва бошқалар) бўйича республикадаги барча давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда жорий этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Наманган ва Хива шаҳарларида шарқ тиллари бўйича техникумлар ташкил этилади

“Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, шарқ тиллари соҳасида ўрта бўғин профессионал кадрларни тайёрлаш, шунингдек, истеъдодли ёшлар селекциясини амалга ошириш мақсадида Наманган ва Хива шаҳарларида шарқ тиллари бўйича техникумлар ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 1 августга қадар мазкур техникумларни шарқ тилларини ўқитишга мослаштириш, малакали педагог кадрлар билан тўлдириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.

Шу муддатда ушбу техникум битирувчиларга қўйиладиган малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

ЖИДУ профессори Марказий банк бошқарувининг мустақил аъзоси бўлди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг тегишли қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори Нишанбай Сиражиддинов Марказий банк Бошқарувининг мустақил аъзоси этиб тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Соҳа_ислоҳотлари

Олий ва ўрта махсус таълим тизимида масофавий ўқитиш усуллари кенг жорий этилмоқда

Бугунги кунда талабалар билим олиш фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ўқув жараёни мутлақо янги форматга ўтказилди, яъни ўқув жараёни рақамли технологиялар асосида виртуал муҳитда талабалар ва ўқитувчи аудиториясини ташкил этиш орқали олиб борилмоқда.

Бундай виртуал аудиторияда ўқитувчи талабаларга дарс мазмунини етказиш, тегишли топшириқларни бериш, ўзлаштирилган билимларни назорат қилиш имкониятига эга бўлади, яъни тўлақонли ўқув жараёнига яқинлаштирилган фаолият ташкил этилди.

✅ Таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ўқув режалари асосида жорий семестрдаги фанларнинг дастурлари бўйича ўқув ресурсларини яратишга эътибор қаратилди, 6102 фандан масофавий таълим ресурслари яратилди ва ҳар бир ОТМнинг масофавий ўқитиш платформаларига жойлаштирилди;

✅ Барча ОТМларнинг масофавий ўқитиш платформалари вазирликнинг https://dist.edu.uz/ ягона порталига бирлаштирилди. Бу эса ОТМлар ўртасида ресурслардан ҳамкорликда фойдаланиш имкониятини берди, яъни талабага бошқа ОТМ ўқитувчисининг ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятини яратди;

Ҳозирда ушбу тизимда 113 та ОТМнинг таълим ресурсларидан фойдаланиш учун 293 255 (81,4 %) нафар кундузги таълим талабалари ва 22 375 (66,5 %) нафар профессор-ўқитувчи рўйхатдан ўтди.

✅ Таълим йўналишлари ўқув режасидаги барча учун умумий бўлган фанлардан видеомаърузалар жойлаштириб борилмоқда. Бунинг учун телеграмм ижтимоий тармоғида @eduuz_online канали очилди ва унга ўқитувчилар томонидан яратилган видеомаърузалар жойлаштирилмоқда;

✅ Ҳамма учун очиқ таълим ресурсларини яратиш мақсадида TAS-IX тамоғида https://tube.edu.uz видеопортали ишга туширилди. Ҳозирги кунга қадар ушбу видеопорталга 200 дан ортиқ видеодарс жойлаштирилди;

✅ Талабаларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида вазирлик портали таркибида аудиокитоблар электрон кутубхонаси https://audiobook.edu.uz ташкил этилди;

✅ ЎзМТРК билан ҳамкорликда 3 та, шунингдек, Фарғона, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари телеканаллари орқали фанлар бўйича теледарслар ўтказиш тизимли йўлга қўйилди. Жумладан,

👉 “Менинг юртим” (MY5) телеканалида ҳафтанинг душанбадан жума кунига қадар соат 10.30 дан 12.00 га қадар талабалар тучун Психология ва Инглиз тили фанларидан маъруза машғулотлари ўтказиш йўлга қўйилди;

👉 «UzReport» телеканали билан ҳамкорликда академик лицей ўқувчилари учун мўлжалланган «Теледарс» лойиҳаси йўлга қўйилди. «Теледарс» дастури дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:25, 10:25,11:25да эфирга узатилиб, унда математика, инглиз тили, физика, информатика, рус тили, география, оила психологияси, математика инглиз тилида SAT фанларидан дарслар ўтилмоқда;

👉 Педагогика таълим соҳасининг барча бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олувчи талабалари учун Тошкент давлат педагогика университети ва ZO'R TV телеканали ҳамкорлигида душанбадан жумагача соат 08:05да теледарслар йўлга қўйилди;

👉 "Сурхондарё" телеканалида ҳар куни соат 17:00дан бошлаб Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари иштирокида барча фанлардан видео дарсларнинг намойиши бошланади;

👉 “Самарқанд” телеканали орқали Самарқанд давлат чет тиллари институти профессор-ўқитувчилари чет тилларини ўрганиш бўйича теледарсларни йўлга қўйишди;

👉 “Фарғона” телеканали орқали Қўқон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари водий вилоятларидаги талабалар учун фанлардан теледарслар ўтилишини йўлга қўйишди;

👉 «Ўзбекистон 24» канали ҳамкорлигида янги – “Онлайн интервью” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унда ректорлар ўзи раҳбарлик қилаётган ОТМда талабаларнинг масофадан туриб билим олиши учун яратилган имкониятлар ҳақида берган интервьюлари эфирга узатилмоқда.

✅ Профессор-ўқитувчилар учун “Масофавий таълимни ташкил этиш технологиялари” ва “Инглиз тилини ўрганиш” масофавий курслари йўлга қўйилди;

✅ ОТМларда ўтказиладиган барча илмий конференциялар, семинарлар онлайн ўтказилиши йўлга қўйилди.

Вазирликнинг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
👍1
#Қонунчилик_янгиликлари

Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди

2020 йил 17 апрелда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПҚ-4681-сон қарори қабул қилинди.

Қарор кўра, Термиз давлат университети Денов филиали негизида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди.

Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Институтда профессор-ўқитувчилар ва ходимлар меҳнатга ҳақ тўлашда тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 1,5 баравар миқдорда ҳисобланади.

Қарор билан Самарқанд давлат университети зиммасига институтни оталиққа олиш вазифаси юкланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифингда вазирлик масъул ходими олий ва ўрта махсус таълим тизимида карантин туфайли таътил берилиши билан боғлиқ ҳамюртларимиздан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Брифинг "UzReport" телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Карантин пайтида ОТМда ички ва ташқи ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларга ойлик маош берилаяптими?

Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

Юқорида айтиб ўтилганидек, масофавий таълим жараёнига жалб этилган профессор-ўқитувчиларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларга ҳам муайян ойда бажарган юкламалари учун белгиланган тартибда иш ҳақи тўланиши шарт.

Муаммолар юзага келса ОТМ раҳбариятига, у ерда масала ҳал бўлмаса юқорида қайд этилган 71-246-01-79 телефон рақами орқали вазирликка мурожаат қилиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Мы получили сообщение от студентов из регионов, у которых нет возможности заниматься онлайн, в результате чего они не смогут сдавать экзамены и не смогут получать стипендию. Денег нет... Студенты, как мы знаем всегда, рассчитывают на стипендию... а теперь, даже не по их вине, они переведены на онлайн обучение.. Есть возможность решить такую проблему?

Фарҳод Бабашев,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

Это неправильная информация. О каких экзаменах идет речь? В данное время никто экзамен не сдает!Никто не требует у студентов того, чего невозможно выполнять. Если у кого-то нет реальной возможности участвовть в процессе онлайн обучения из-за проблем с интернетом, то их вопрос будет рассмотрен после завершения карантинного режима в индивидуальном порядке и ВУЗом будет принято соответствующее решение.

Теперь о стипендиях.

За март месяц все студенты, которые должны были получать стипендию – ее получили. Стипендия не выдана следующим категориям студентов:

- тем, у кого имеются задолженности по нескольким дисциплинам;
- тем, кто своевременно не оплатил сумму контракта в указанные сроки;
- тем, кто оплатил контракт в форме «без стипендии».

С 15 апреля началась выплата стипендий за апрель месяц. Были задержки с выплатой стипендии для тех, кто своевременно не получил банковскую пластиковую карту. Вместе с ВУЗами и учреждениями банка данный вопрос решается.

По каждому конкретному случаю нужны конкретные данные. Мы не можем решать индивидуальные вопросы без точной информации. А все вопросы, связанные со стипендией, с оплатой контракта нужно рассмотреть индивидуально!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Талабаларнинг стипендия тўловларида кечикиш ҳолатлари бор экан. Бунинг сабаблари нимда?

Фарҳод Бабашев,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

Карантин даврида талабаларга белгиланган тартибда стипендия тўлаб берилади. Фақатгина тўлов турида ўзгариш бўлиши, нақд пул кўринишида олаётганларга стипендия пули талабанинг пластик картасига тушириб берилади.

Республикадаги барча олий таълим муассасаларида талабаларга жорий йил март ойи учун стипендиялар тўлаб берилган. Шу билан бирга айрим ҳолатларда тўлов-контракт пулини тўламаганлиги, академик қарздорлигиёки банк пластик картаси берилмаганлиги учун стипендия тўлашда кечикишларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Банк пластик караталарини очиш эса аксарият ҳолларда талабалар томонидан тўлов-шартнома шартларининг кеч бажарилиши оқибатида юзага келган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Қозоғистон университетида ўқирдим. 2020 йил 12 февралда ўқишимни Ўзбекистонга кўчиришга ҳужжатларимни топшириб қўйдим. Жавоби март ойиниг охирига чиқади, ўзимиз телефон қиламиз, дейишди. Карантин бўлиб қолди, шунга жавобини қандай билсам бўлади?

Фарҳод Бабашев,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

Жорий йил 15 февралгача ҳужжат топширган талабалар тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари лозим.

Олий таълим муассасалари томонидан ушбу талабаларнинг масофавий таълим жараёнларида иштирок этиш бўйича ректор фармойиши чиқарилган. Бу фармойиш билан ОТМнинг расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Талабалар масофадан ўқишаяпти, уларнинг контракт пулида ўзгариш бўладими?

Фарҳод Бабашев,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

Бугунги карантин кунларида олий таълим муассасалари ходимлари ва профессор-ўқитувчиларига ойлик маошлари, таътил пуллари ва талабаларга стипендиялар мос равишда давлат бюджети ва олий таълим муассасалари талабалари томонидан ўқиш учун тўланган контракт маблағлари ҳисобидан тўлаб берилмоқда.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, олий таълим муассасалари талабалари учун масофавий таълим бериш жорий этилганлиги муносабати билан уни ташкил этиш ва моддий базасини яратишга олий таълим муассасалари томонидан қўшимча маблағлар сарфланмоқда. Масофавий таълим бевосита (мулоқотдаги аудитория машғулотлари) ўқув жараёни графигининг икки ойи бўйича киритилаяпти.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, талабалар томонидан жорий ўқув йили учун белгиланган контракт тўловлари тўлиқ амалга оширилиши лозим.

Шу билан бир қаторда, карантин даврида профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларга иш ҳақлари ва меҳнат таътили пуллари,шунингдек, талабаларга стипендия тўловлари белгиланган тартибда тўлаб берилиши юзасидан вазирлик томонидан ОТМга тегишли кўрсатмалар берилган ва бу масалада доимий назорат ўрнатилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Вопрос к Минвузу, срочный и важный. От преподавателей вузов приходят сообщения, что нет зарплаты (минимум УзГУМЯ, НУУЗ и Стоматологический). Многие до сих пор (с конца марта) в формальном неоплачиваемом отпуске, но им всё равно приходится работать, потому что студенты занимаются, отчетность продолжается. Хотя ВУЗы-таки работают фактически. Что будет с зарплатами? И когда? Куда жаловаться на нарушения и задержки ЗП?

Фарҳод Бабашев
, руководитель пресс-службы:

Мы работали с выше названными ВУЗами. В основном преподаватели получили зарплату. Некоторым преподавателям, из-за отсутствия у них пластиковых карточек и были задержки с зарплатой. Сегодня в обоих вузах завершается выплата зарплат.

Ташкентский государственный стоматологический институт был закрыт на карантин – там выявлен факт заболевания коронавирусом. Специалисты занимаются этим вопросом и в скором времени зарплаты будут выплачены.

В связи с введением карантинного режима все преподаватели ВУЗов были отправлены в оплачиваемый трудовой отпуск.

Но с 1 апреля во всех ВУЗах начался процесс онлайн обучения. И часть преподавателей, согласно трудовому законодательству, после получения их согласия, были привлечены в образовательный процесс в режиме онлайн.

За выполненную учебную нагрузку они получат заработные платы в установленном порядке. Во всех вузах, совместно с банковскими учреждениями принимаются меры по обеспечению пластиковыми карточками тех, у кого их не было.

В случаях задержки заработной платы в вузах республики, можно будеть обращаться непосредсвенно в ВУЗ. Если вопрос не будет решен, они могут обратиться ответственному сотруднику МВССО РУз по телефону 71-246-01-79.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Олий таълим тизимида дарслар масофавий ўтказилмоқда. Бу бугунги кунда энг тўғри йўл ҳисобланади. Дарсларни масофавий шаклда олиб борилиши таълим сифатининг пасайишига олиб келмайдими? Масофавий ўқишга имконияти бўлмаган талабалар нима қилади? Амалиётлар нима бўлади?

Фарҳод Бабашев,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

Республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 1 апрелидан таълим жараёни масофавий шаклда ташкил этилди. Масофавий таълимни ташкил этишда юзага келган муаммолар босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

Масофавий таълимда иштирок этишга реал имконияти бўлмаган талабаларнинг мурожаатлари индивидуал тартибда кўриб чиқилади ва дастурни ўзлаштириш учун қўшимча имконият бериш тўғрисида ОТМ қарор қабул қилиши мумкин.

Масофавий таълим орқали ўзлаштириш мумкин бўлмаган лаборатория машғулотлари ва амалиётлар келгуси ўқув йилига ўтказилиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
«Сифатсиз интернет, якуний ва кириш имтиҳонлари тақдири ҳамда кечиккан стипендия» — ОТВ мутасаддилари билан суҳбат

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#ОТМ_янгиликлари

Тошкентдаги Вебстер университетининг хорижлик профессоридан онлайн дарс

2020 йил 20 апрель
куни Тошкент Вебстер университети профессори доктор Гордана Песакович иштирокида "Коронавирус ва унинг иқтисодий оқибатларнинг глобал иқтисодиёт ва Ўзбекистонга таъсири" мавзусида онлайн дарс бўлиб ўтади.

Университетнинг МВA дастурига қизиққанлар Zoom дастури орқали ушбу дарсда иштирок этишлари мумкин.

🔹 Онлайн дарс 20 апрель куни соат 18:00да бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтиш учун e-mail: madinarajapova27@webster.edu

Маърузачи ҳақида:

Профессор Гордана Песакович иқтисодиёт, халқаро бизнес, халқаро молия, халқаро иқтисодиёт ва маданиятлараро тадқиқотлар бўйича 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. У AҚШ, Россия, Хитой, Таиланд, Чили, Aргентина, Мексика, Сербия, Тайван, Ўзбекистон ва Қирғизистон университетларида дарс берган.

Унинг тадқиқотлари илмий журналларда ва китобларда нашр этилган. Профессор Гордана Песакович дунё бўйлаб ўтказилган конференциялар ва семинарларда ўз маърузалари билан фаол қатнашиб келади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

АндДУ талабаси уйида кичик лаборатория ташкил қилди

Андижон давлат университети табиий фанлар факультети 2-босқич талабаси Муҳиддин Нўмонжонов карантин туфайли эълон қилинган навбатдан ташқари таътил даврида олган назарий билимларни мустаҳкамлаш учун ўз уйида кичик лаборатория ташкил қилди.

Талаба ўз лабораториясида қовоқ, бодринг ва помидор ўсимликларига кимёвий ва биологик фаол моддаларнинг таъсирини ўрганмоқда.

Бу йўл орқали ушбу ўсимликларнинг сифатини сақлаб қолган ҳолда ҳосилдорлигини ошириш, уруғларни униб чиқиш даврини қисқартириш, зараркунандаларга чидамли қилиш, тупроқдан минералларни сўришини осонлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

М.Нўмонжонов бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги долзарб масалага айланаётган бир вақтда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Дунёнинг энг яхши ёш иқтисодчиси рўйхатига кирган олим ТМИ ўқитувчиларига онлайн семинар ўтди

Тошкент молия институтида
дунёнинг энг яхши 100 нафар ёш иқтисодчи олимларидан бири саналган Рауф Салаходжаев иштирокида онлайн семинар ташкил этилди.

Семинарда профессор-ўқитувчилар, докторантлари ҳамда мустақил изланувчилар иштирокида Scopus, Web of Science рўйхатидаги журналларда мақолалар тайёрлаш ва чоп эттириш, Хирш (h-index) индексини кўтариш усуллари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Бу каби семинарлар 2019/2020 ўқув йилида профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларида бажарилмай қолган ўқув юкламани илмий тадқиқот ишларини қўшимча бажариш ҳисобига қоплаш имконини беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Давлат имтиҳонлари ҳақида олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент давлат техника университети талабалари томонидан 3D принтер ёрдамида махсус ниқоб ишлаб чиқилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ