Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
«Сифатсиз интернет, якуний ва кириш имтиҳонлари тақдири ҳамда кечиккан стипендия» — ОТВ мутасаддилари билан суҳбат

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#ОТМ_янгиликлари

Тошкентдаги Вебстер университетининг хорижлик профессоридан онлайн дарс

2020 йил 20 апрель
куни Тошкент Вебстер университети профессори доктор Гордана Песакович иштирокида "Коронавирус ва унинг иқтисодий оқибатларнинг глобал иқтисодиёт ва Ўзбекистонга таъсири" мавзусида онлайн дарс бўлиб ўтади.

Университетнинг МВA дастурига қизиққанлар Zoom дастури орқали ушбу дарсда иштирок этишлари мумкин.

🔹 Онлайн дарс 20 апрель куни соат 18:00да бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтиш учун e-mail: madinarajapova27@webster.edu

Маърузачи ҳақида:

Профессор Гордана Песакович иқтисодиёт, халқаро бизнес, халқаро молия, халқаро иқтисодиёт ва маданиятлараро тадқиқотлар бўйича 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. У AҚШ, Россия, Хитой, Таиланд, Чили, Aргентина, Мексика, Сербия, Тайван, Ўзбекистон ва Қирғизистон университетларида дарс берган.

Унинг тадқиқотлари илмий журналларда ва китобларда нашр этилган. Профессор Гордана Песакович дунё бўйлаб ўтказилган конференциялар ва семинарларда ўз маърузалари билан фаол қатнашиб келади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

АндДУ талабаси уйида кичик лаборатория ташкил қилди

Андижон давлат университети табиий фанлар факультети 2-босқич талабаси Муҳиддин Нўмонжонов карантин туфайли эълон қилинган навбатдан ташқари таътил даврида олган назарий билимларни мустаҳкамлаш учун ўз уйида кичик лаборатория ташкил қилди.

Талаба ўз лабораториясида қовоқ, бодринг ва помидор ўсимликларига кимёвий ва биологик фаол моддаларнинг таъсирини ўрганмоқда.

Бу йўл орқали ушбу ўсимликларнинг сифатини сақлаб қолган ҳолда ҳосилдорлигини ошириш, уруғларни униб чиқиш даврини қисқартириш, зараркунандаларга чидамли қилиш, тупроқдан минералларни сўришини осонлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

М.Нўмонжонов бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги долзарб масалага айланаётган бир вақтда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Дунёнинг энг яхши ёш иқтисодчиси рўйхатига кирган олим ТМИ ўқитувчиларига онлайн семинар ўтди

Тошкент молия институтида
дунёнинг энг яхши 100 нафар ёш иқтисодчи олимларидан бири саналган Рауф Салаходжаев иштирокида онлайн семинар ташкил этилди.

Семинарда профессор-ўқитувчилар, докторантлари ҳамда мустақил изланувчилар иштирокида Scopus, Web of Science рўйхатидаги журналларда мақолалар тайёрлаш ва чоп эттириш, Хирш (h-index) индексини кўтариш усуллари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Бу каби семинарлар 2019/2020 ўқув йилида профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларида бажарилмай қолган ўқув юкламани илмий тадқиқот ишларини қўшимча бажариш ҳисобига қоплаш имконини беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Давлат имтиҳонлари ҳақида олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент давлат техника университети талабалари томонидан 3D принтер ёрдамида махсус ниқоб ишлаб чиқилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vahimasizkarantin

Рио Олимпиадаси совриндори, Жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов бокс билан шуғулланишга қизиқадиган ёшларга уй шароитида бажариш учун машқларни тавсия этди.

Уйда қолинг ва спорт билан шуғулланинг.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#ОТМ_янгиликлари

СамИСИ ўқитувчиси ва талабаси халқаро танловда ғолиб бўлди

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси Шохруҳбек Ўролов ва илмий раҳбари Юлдуз Ўринбоева билан Россия Федерациясининг ”Новая наука” халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан ўтказилган "Тадқиқот - 2020” III халқаро илмий-тадқиқот танловида қатнашиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Ўндан ортиқ йўналишда ўтказилган танловда Европа ва МДҲ мамлакатларининг 30 га яқин давлатидан талабалар иштирок этди.

Шохруҳбек Ўролов “Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг назарий-методологик муаммолари” мавзусидаги тадқиқот иши учун танловнинг “Иқтисодий фанлар” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Uyda_qoling

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети 2-курс талабаси Маъмуржон Маҳмудовнинг Композиция фанидан эркин мавзуда "Рельефли портрет" ижодий иши.

Уйда қолинг ва ўз устингизда ишланг.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

ТAТУ докторанти инновацион кроват ва респираторлар яратди

Бугунги бутун жаҳонда коронавирус пандемияси даврида тиббиётда инновацион кроват ва респираторларга эҳтиёж катта.

ТAТУнинг бир гуруҳ илмий тадқиқотчилари тиббиёт ходимлари учун маҳаллий шароитда инновацион кроват ва респиратор яратди.

Ушбу инновацион кроватлар ва респираторлар шифокорларга беморларни тузатиш ва ўз хавфсизликларини маълум даражада ҳимоялашга ёрдам беради.

✅ Шунингдек, ушбу лойиҳа:

👉 бемор маълумотларини тўлиқ экранда кўрсатиш (қон босими, ҳарорати ва бошқалар) ҳамда кунлик таҳлил қилиб бориш;

👉 бемор атрофидаги 5 метр радиусда у билан мулоқот қилганларни рўйхат қилиб бориш;

👉 беморлар гапира олмай қолганда шифокорлар билан мулоқот қилиш тизими орқали гаплашиш имконини беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Танлов

“Инновацион дизайн ва замонавий маҳсулот” республика эскизлар онлайн-танлови

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Osiyo ramzi" Ўзбекистон дизайнерлари уюшмаси томонидан Париж Халқаро мода академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда "Инновацион дизайн ва замонавий маҳсулот” республика эскизлар онлайн-танлови эълон қилинди.

Танловнинг мақсади дизайн соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва ижодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, маҳсулот дизайни соҳасида янги инновaцион ечим ва таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда ёшларнинг ижодий ғояларини амалга ошириш учун интерфаол платформа яратишдир.

✅ Онлайн танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

👉 Костюм дизайни;
👉 Архитектура муҳити дизайни;
👉Саноат дизайни.

Танловни ўтказиш муддати:
2020 йил 20 апрелдан 20 майга қадар.

Қўшимча маълумот учун: Умида Воҳидова - лойиҳа менежери (97 400-10-54)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Ректор_минбари

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни камайтириш - пандемия инқирозига қарши кураш дастурининг муҳим йўналиши

Қўнгиротбой ШАРИПОВ
, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори:

Кўриниши ва шаклидан қатъий назар жамиятда юзага келган инқирозлар даврида давлат бошқарувининг асосий вазифалари ва стратегик тактик йўналишлари ҳам ўзгариб боради.

Республикамизда коронавирус пандемиясига қарши курашда бу балонинг жамиятнинг турли жабҳалари, шунингдек, аҳолини имкон қадар кам талафотларни таъминлаган ҳолда барқарор ижтимоий муҳит ва макроиқтисодий ҳолатни таъминлаш асосий вазифа қилиб белгиланди.

Президентимиз республикамизда камбағалликни камайтириш учун аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш лозимлиги таъкидлаб ўтган эди.

Ҳозирги пандемия шароитида аҳолининг аксарият қисми қишлоқ жойларда яшашлигини эътиборга олган ҳолда томорқа хўжалигини ривожлантириш камбағалликни камайтириш ва аҳолини зарур бўлган озиқ-овқат ва даромад билан таъминлашнинг муҳим омили бўлиб қолмоқда.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2070

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Тайинлов

Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 238-сон қарори билан Ғанишер Худойкулович Рахимов Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланди.

Ғанишер Рахимов шу кунга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, ЎзР Президентининг 2020 йил 17 апрелдаги ПҚ-4681-сон қарори билан Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Тавсия

Турли фанлар бўйича 500 та адабиёт

Жаҳонга машҳур Springer Nature академик нашриёт компанияси коронавирус пандемияси муносабати билан бутун дунёдаги ўқитувчилар ва талабалар учун университетларда таҳсил олиш ва ўқитишни қўллаб-қувватлаш глобал таълим дастурини ишга туширди.

Мазкур дастур талабалар ва тадқиқотчиларга халқаро миқёсда илмий журналлар, адабиётлар, илмий ишлар ва бошқа миллионлаб илмий ҳужжатлар билан танишиш имконини беради.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Scopus платформасида журнални қандай тўғри танлаш мумкин?

Бугун, 21 апрель куни докторантлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар учун Илмий хизматлар маркази томонидан “Scopus платформасида журнални қандай тўғри танлаш мумкин?” мавзусидаги вебинар ўтказилади.

Вебинар давомида Scopus платформасидан фойдаланиш, унда бепул нашр этиладиган журнални топиш, Scopus 'дан фойдаланган ҳолда адабиётлар рўйхатини тузиш ва тўлиқ матнли мақолаларни бепул юклаб олиш каби саволларга жавоб берилади.

Маърузачи: Эргашев Санжарбек, Research Support Center эксперти

Вебинар 2020 йил 21 апрель куни соат 15:00 - 16:00да рус тилида бўлиб ўтади.

Вебинарда ZOOM дастури орқали қуйидаги манзилда иштирок этиш мумкин:
https://us02web.zoom.us/j/81974727658

Конференция ID рақами: 819 7472 7658

Батафсил:
https://t.me/researchsupportcenter

Маълумот учун, Scopus – дунёнинг энг нуфузли илмий-таҳлил рейтинг платформаси бўлиб, ундаги кўрсаткичлар олимлар, илмий журналлар, университетлар рейтингини тузишда инобатга олинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Танлов

Талабалар ўртасида илмий мақола ва ихтиролар танлови

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан талабалар ўртасида илмий мақола ва ихтиролар танлови эълон қилинди.

“Уйда қолинг!” шиори остида “Олий таълим ислоҳотлари: ютуқлар, муаммолар, ечимлар” мавзусида ўтказиладиган республика онлайн танловида талабалар илмий мақола ҳамда инновацион ихтиролари билан иштирок этишлари мумкин.

Бунинг учун талаба-ёшлар ўзларининг илмий мақолалари ва ихтироларининг тақдимотини видеога олиб, жўнатишлари лозим.

Тақдимотнинг тавсия этиладиган давомийлиги - 5 дақиқа.

Тақдимотлар телеграм тармоғи орқали +998 90 111-32-76 рақамида қабул қилинади.

Батафсил: @rivojlantirishmarkazi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Талабаларга 24 соат давомида хабар қолдириш имконини берувчи махсус бот ишга туширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги карантин даврида талабалар ва уларнинг ота-оналари, қолаверса, кенг жамоатчилик билан мулоқотни кучайтириш ҳамда юртдошларимизга соҳага оид таклиф-мулоҳаза, муаммолар тўғрисида тезкор хабар қолдириш имконини берувчи махсус ботни ишга туширди.

@otv_murojaat_bot боти орқали ҳамюртларимиз республикадаги барча олий таълим муассасаларига муассаса фаолиятига доир хабар қолдиришлари мумкин.

Бунинг учун бот орқали ҳудудлар кесимида керакли олий таълим муассасаси танланади ва хабар қолдирилади. Юборилган барча хабарлардан олий таълим муассасаси раҳбарияти хабардор бўлади.

Ушбу бот айнан ҳозир, карантин кунларида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари масофавий йўлга қўйилиб, вазирлик томонидан талабаларнинг масофадан туриб сифатли таълим олишлари учун барча ресурслар сафарбар этилган бир паллада ишга туширилди.

Эндиликда талабалар виртуал муҳитда олиб борилаётган ўқув жараёнлари афзаллиги ва камчилиги, ўзлаштирилган билимларини назорат қилиш ва баҳолаш юзасидан ва таълим жараёни билан боғлиқ бошқа масалаларда олий таълим муассасасини хабардор қила олади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан @otv_murojaat_bot орқали юборилаётган хабарларнинг олий таълим муассасаларида ўрганилиши мунтазам назорат қилиб борилади.

Энг муҳими, жамоатчиликдан келиб тушаётган хабарлар ва таклиф-мулоҳазалар ОТМларда таълим жараёнларини рақамлаштиришда устувор вазифаларни белгилаб олишда ёрдам беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Online интервью | Нигора Ғиёсова - Бухоро давлат тиббиёт институти битирувчиси
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилади

2020 йил 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

Мазкур стипендия олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган талабаларга берилади.

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди.

Марказда давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишлари бўйича педагог ва мутахассис кадрлар қайта тайёрланади ва уларнинг малакасини оширилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифингда вазирлик масъул ходими олий ва ўрта махсус таълим тизимида карантин туфайли таътил берилиши билан боғлиқ ҳамюртларимиздан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Брифинг "UzReport" телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ