Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Ташаббус

ТошДЎТАУ ректори ташаббускор талабаларни ўз ойлик маоши ҳисобидан рағбатлантирди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов ўз ойлик маошини карантин пайтида алоҳида ташаббус кўрсатган талабаларга мукофот пули сифатида тақдим этди.

- Олийгоҳимизнинг Сиздек фидоий, ташаббускор, масофавий таълимда алоҳида ўрнак кўрсатган, хулқи ва маънавияти билан ажралиб турган талабаларга қўшимча мукофот пули беришга қарор қилдим, - дейди университет ректори Шуҳрат Сирожиддинов.

Университетнинг 89 нафар иқтидорли талабасининг май ойи стипендиясига рағбатлантириш сифатида 100 000 сўмдан қўшиб берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Таълим тизимидаги янги қулайликлар муҳокама қилинди
https://president.uz/uz/lists/view/3528
​​Таълим тизимидаги янги қулайликлар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Пандемия сабабли тизимга масофавий технологиялар жорий қилиниб, 10 мингдан зиёд таълим муассасасидаги 7 миллион ўқувчи ва 500 минг талабага онлайн дарс бериш йўлга қўйилди. Бу янги механизм карантин шароитида фанлар ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаб бермоқда.

Энди жорий ўқув йилини сифатли якунлаш вазифаси турибди. Хорижий давлатлар тажрибаси ва бугунги вазиятдан келиб чиқиб, олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилмоқда.

Йиғилишда таълим муассасаларига ҳужжатлар қабулини такомиллаштириб, масофадан, онлайн шаклда, интернет орқали ҳужжат топшириш имкониятини яратиш зарурлиги таъкидланди. Бу борадаги янги тартиб ва афзалликлар ҳақида аҳоли батафсил хабардор қилинади.

Маълумки, 2020 йилдан кириш имтиҳонлари жами 5 та – учта мажбурий ва иккита мутахассислик фани бўйича ўтказилиши белгиланган эди. Лекин карантин шароити ёшларнинг имтиҳонга тўла тайёргарлик кўриш имкониятини ҳам чеклади.

Қолган қисқа вақтдан унумли фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида, жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига олий таълим муассасаларига режа ва дастурларни иш берувчилар талабидан келиб чиқиб мустақил тасдиқлаш ваколатини бериш бўйича вазифалар юклатилди. Дастурларнинг белгиланган талабларга мослигини назорат қилиш механизми ҳам ишлаб чиқилади.

Зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиб, таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш ғоят муҳим масалалиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига босқичма-босқич масофавий шаклда педагоглар малакасини ошириш, дарс машғулотларини масофадан кузатиш, баҳолашда инсон омилини камайтириш бўйича ишларни амалга ошириш топшириғи юклатилди.

Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни касбга йўналтириш тизимини такомиллаштириш заруриятига алоҳида эътибор қаратилди. Лицейларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, селекция ишларини кучайтириш мақсадида таълим жараёнларини такомиллаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Лицейнинг мактабдан катта фарқи бўлиши кераклигини инобатга олиб, мутасаддиларга лицейлар фаолиятини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, янги тизим асосида ташкил этилиши белгиланган касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларни ишга тушириш вазифалари аниқ белгилаб берилган. Бу борада эски коллеж тизими хатолари такрорланмаслиги зарур. Шу боис ҳар бир вилоятда биттадан намунали касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумни тайёрлаш вазифаси белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​Президент жорий йилда ОТМга кириш имтиҳонларини соддароқ шаклда ўтказиш бўйича топшириқлар берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда, жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Маълумки, 2020 йилдан кириш имтиҳонлари жами 5 та – учта мажбурий ва иккита мутахассислик фани бўйича ўтказилиши белгиланган эди.

Лекин карантин шароити ёшларнинг имтиҳонга тўла тайёргарлик кўриш имкониятини ҳам чеклади.

Қолган қисқа вақтдан унумли фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида, жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​Академик лицейлар фаолияти янада кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни касбга йўналтириш тизимини такомиллаштириш заруриятига алоҳида эътибор қаратилди.

Лицейларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, селекция ишларини кучайтириш мақсадида таълим жараёнларини такомиллаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Лицейнинг мактабдан катта фарқи бўлиши кераклигини инобатга олиб, лицейлар фаолиятини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​Масофавий курслар ўқитувчилар учун янги имкониятлар эшигини очди

"Коронавирус пандемияси сабабли олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини масофавий шаклда ташкил этиш, талабалар учун онлайн машғулотларни олиб боришда ўқитувчиларнинг АКТ ва хорижий тиллар бўйича замонавий билимларга бўлган эҳтиёжи ҳар доимгидан ҳам ортиб бормоқда.

Профессор-ўқитувчиларнинг касбий терминологиясига вебинар, онлайн маърузалар, ZOOM платформасидаги онлайн мулоқотлар, семинарлар каби тушунчалар кенг кириб келди.

Бу эса ўз навбатида, ўқитувчидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш борасидаги янги билимларни, компетенцияларни ҳамда креативликни талаб этади".

Д.Чориева, Тошкент давлат педагогика университети “Мактабгача таълим” факультети ўқитувчиси

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2089

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Эълон

Таълим тизими мутасаддилари иштирокида онлайн брифинг

2020 йил 2 май куни соат 13:00да
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевлар иштирокида онлайн брифинг ўтказилади.

Брифингда куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида масъуллар ахборот беришади.

Олий ва ўрта махсус таълим тизимига оид ўзингизни қизиқтирган саволларни вазирлик мурожаатлар боти - @zamonaviytalim_bot орқали бугун, 1 май куни соат 20:00 гача юборишингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ахборот_хати

COVID-19 пандемияси даврида психиатриянинг эски ва янги муаммолари

Бугун, 2 май куни соат 12:00 да Тошкент тиббиёт академияси томонидан Ўзбекистон психиатрлари ассоциацияси ва И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда психиатрия соҳасида халқаро мутахассислар иштирокида онлайн илмий – амалий анжуман ўтказилади.

“Психиатриянинг COVID-19 пандемияси давридаги эски ва янги муаммолари” мавзусидаги онлайн конференцияда Хитой, Россия ва ўзбекистонлик мутахассислар пандемия шароитида одамлар руҳиятида содир бўладиган ўзгаришларни муҳокама қилишади.

Конференцияда пандемия даврида одамлар реакциялари: стресс, хавотир, депрессия, инкор этиш, ғазаб ва қўрқув, Пандемия ва “инфодемия”, Коронавирус пандемияси даврида “руҳий эпидемиялар” кутилиши керакми? каби саволларга жавоб изланади.

Онлайн конференцияда хитойлик мутахассислар “COVID-19 ва психиатрик ёрдам тизимининг глобал инқирози” мавзусидаги маъруза билан иштирок этишади.

Барча қизиқувчилар қуйидаги ҳавола орқали анжуманда иштирок этишлари мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/3022379085?pwd=a3Z1ajU2YlNpdWs2aUVGWVpDdkNrZz09

Анжуман идентификатори : 302 237 9085
Пароль: 952040

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевлар иштирокида онлайн брифинг бошланди.

Брифинг "UzReport" телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Edu.uz pinned «#Онлайн Айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи…»
#Онлайн

Магистратурага кириш учун ҳужжатлар топшириш жараёни қандай ўтказилади ва муддатларида ўзгаришлар бўладими?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Магистратурага кириш учун ҳужжатлар белгиланган тартибда 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб магистратурага кириш учун абитуриентларга электрон тарзда ҳужжатларни топшириш имкониятлари яратилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Магистратурага кириш имтиҳонлари қандай шаклда ўтказилади ва натижалар қандай эълон қилинади?

Иномжон МАЖИДОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Магистратурага кириш имтиҳонлари карантин тадбирларидан келиб чиққан ҳолда Низомда белгиланган шаклларда ёки тест шаклида ўтказилиши мумкин.

Кириш имтиҳонлари натижалари муайян олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Якуний давлат аттестацияларида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган талабаларга қайта топширишга имкониятлар яратиладими?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Республика миқёсида карантин чекловлари тўлиқ якунлангач якуний давлат аттестацияларини узрли сабабларга кўра топшира олмаган талабалар учун якуний давлат аттестация комиссиялари фаолияти ташкил этилади.

Маълумот учун, якуний давлат аттестация комиссиялари раислари бир календар йили учун тасдиқланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Магистратура мутахасисликлари битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари қандай тартибда ўтказилади?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Магистратура мутахасисликлари битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари ZOOM ёки бошқа дастурлар орқали масофавий шаклда ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

2020/2021 ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш жараёни қандай тартибда ўтказилади?

Иномжон МАЖИДОВ
, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

2020 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар ҳужжатлар қабул қилинади (ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш имконияти яратилади);
6 августдан 30 августга қадар аризалар кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.

Ҳозирги кундаги карантин тадбирлари сабабли ўқишни кўчириш жараёнлари муддатларида ўзгаришлар бўлган тақдирда вазирликнинг расмий сайти (www.edu.uz) ва телеграмм канали @eduuz орқали эълон берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Қўшни давлатлардан ўқиши кўчирилган фуқаролар ўқиган курсларидан қуйи курсларга тавсия этилмоқда. Мазкур ҳолат тўғрими?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчиришда намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда муайян курсга ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди ва шунга кўра талабага ўқишини қуйи курсда давом эттириш тавсия этилиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Магистратурага кириш имтиҳонлари қандай шаклда ўтказилади ва натижалар қандай эълон қилинади?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Магистратурага кириш имтиҳонлари карантин тадбирларидан келиб чиққан ҳолда Низомда белгиланган шаклларда ёки тест шаклида ўтказилиши мумкин.

Кириш имтиҳонлари натижалари муайян олий таълим муассасаларининг расмий веб сайтларида эълон қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Коллежларда битириш имтиҳонлари қандай ташкил этилади?

Иномжон МАЖИДОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Якуний имтиҳонларни онлайн ўтказиш бўйича таклиф киритилган. Касб-ҳунар коллежларида 2019/2020 ўқув йили учун истисно тариқасида, Якуний давлат аттестациясини онлайн тарзда ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга малакавий ишни бажарган битирувчилар ўз тақдимотларини интернет тармоғи орқали касб-ҳунар коллежларига тақдим этишлари мумкин бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Академик лицейларда якуний давлат аттестациялари имтиҳонлари қай тарзда ўтказилади?

Иномжон МАЖИДОВ
, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Якуний давлат аттестацияларини ўқув режага мувофиқ қуйидагича ўтказиш режалаштирилмоқда:

давлат имтиҳонлари шаклида 60 та тест (Ўзбекистон тарихи фани, йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган фанлар)дан иборат тестлар тўплами блокларга ажралган ҳолда, кўп вариантлилик принципи асосида ишлаб чиқилади ва ўқувчилар масофавий тарзда интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда имтиҳон топширадилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига талабаликка қабул қилиш жараёнларида ўзгаришлар борми?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ҳужжатлар топшириш муддатларига ўзгартиришлар киритилмаган.

Ўтказиладиган имтиҳонларни соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Абитуриентлар ижодий имтиҳонга фақат бир марта келиб кетади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ