Edu.uz
✔
145K subscribers
39.7K photos
7.6K videos
310 files
18.2K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларидан энг иқтидорли 20 нафари университет грантига қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 май ВМ-272-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги Британия менежменти университети ташкил этилди.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, унда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Шу билан бирга ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) 20 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ахборот_хати

2020 йилнинг 28 май куни Олий ва ўрта махсус таълим, Энергетика вазирликлари, Фанлар Академияси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, ЎзМУ ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали, Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг филиали ва Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида халқаро илмий рецензияланган онлайн конференция ўтказилади.

Онлайн конференция мавзуси - “Замонавий яримўтказгичлар физикаси ривожланишининг тенденциялари: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар”.

Онлайн конференция 2020 йилнинг 28 май куни соат 14:00 дан бошлаб Zoom платформасида амалга оширилади:
https://us02web.zoom.us/j/86089725947

Конференцияда иштирок этишни истаганлар физика фани йўналишида ўз илмий изланишлари натижасида тайёрланган тезисларини ўзбек, рус ёки инглиз тилларида 2020 йилнинг 22 майигача Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш марказига (http://e-science.uz/conference-uzpss) юбориши мумкин.

Энг яхши деб топилган тезислар “Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника” илмий журналида бепул нашр қилинади.

Батафсил
: https://t.me/researchsupportcenter

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 ǀ Олий ва ўрта таълим вазирлиги ва Педагогика университети билан биргаликда халқаро онлайн анжуман ташкил этилди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​Ўзбекистонда Эрасмус + ҳафталиги

2020 йил 11-15 май кунлари
Ўзбекистонда Эрасмус + ҳафталиги онлайн тарзда ўтказилади.

Эрасмус + ҳафталиги доирасида Европанинг нуфузли университетларида таҳсил олиш, малака ошириш юзасидан энг долзарб саволларга жавоб берилади, лойиҳа доирасида эълон қилинаётган грантлар ва алмашинув дастурлари ҳақида маълумот берилади.

Барча тадбирлар Ўзбекистондаги Эрасмус+ миллий офисининг расмий веб-сайти ва ижтиомий тармоқлардаги саҳифаларида ва ZOOM платформасида онлайн тарзда ўтказилади.

Ташкилотчилар: Ўзбекистондаги Эрасмус+ миллий офиси, Олий таълим бўйича экспертлар Миллий гуруҳи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси.

Батафсил:
e-mail: neo@erasmusplus.uz,
веб-сайт: http://www.erasmusplus.uz,
Facebook: https://www.facebook.com/erasmusplusuz/

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ахборот_хати

Ўзбекистонда хайрия ва ҳомийлик ҳаракати: тарихи, ҳолати ва истиқболлари

2020 йил 11 май куни соат 14:00
да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент давлат педагогика университети ҳамкорлигида “Ўзбекистонда хайрия ва ҳомийлик ҳаракати: тарихи, ҳолати ва истиқболлари” мавзусида онлайн республика илмий-амалий конференция ўтказилади.

👉 Онлайн конференцияга қуйидаги ҳавола орқали боғланиш мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/9617720957?pwd=SXFRZU0rNlZTTXBrVkoyU2JMYzIydz09

Идентификатор конференции: 961 772 0957
Пароль: 10001

———————————————————

11 мая 2020 года в 14:00
совместно с Министерством высшего и среднего специального образования и Ташкентским государственным педагогическим университетом состоится онлайн-Республиканская научно-практическая конференция на тему "Благотворительное и спонсорское движение в Узбекистане: история, состояние и перспективы".

👉 На онлайн-конференции можно учатсвовать по следующей ссылке:

https://us02web.zoom.us/j/9617720957?pwd=SXFRZU0rNlZTTXBrVkoyU2JMYzIydz09

Идентификатор конференции: 961 772 0957
Пароль: 10001

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Биз_биргамиз

Бухоро давлат университети психологлари Олот тумани аҳолисига психологик хизмат кўрсатмоқда

Бухоро давлат университети Психология кафедрасининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари табиий офатдан зарар кўрган Олот тумани аҳолиси билан учрашиб, уларга психологик ёрдам кўрсатишди.

Профессор-ўқитувчилар Е.Мухторов, У.Жумаев, Л.Олимов, У.Рўзиев, Н.Жумаевлар табиий офат талафотлари туфайли психологик ёрдамга муҳтож фуқаролар билан учрашиб, уларга руҳий далда бўлдилар.

Офатдан сўнг салбий руҳий ҳолат (қўрқув, ваҳима, депрессия ва бошқа)га тушиб қолган ҳар бир шахс билан индивидуал суҳбат ўтказилиб, психокоррексион ва психологик маслаҳат ишларини олиб борди.

Бундай ижтимоий психологик тадбирлар давом эттирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент Молия институтида онлайн стартап лойихалар танлови

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​Ўзбекистонлик академик лицейи ўқувчилари РОCAТОМ халқаро олимпиадасида муваффақият қозонишди

2020 йил 8-9 февраль
кунлари Тошкентда Россиянинг НИЯУ “ММФИ” томонидан 14 ёшдан юқори мактаб, лицей ўқувчилари ўртасида математика ва физика фанларидан РОCAТОМ халқаро олимпиадаси ўтказилган эди.

Унда Россия, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ёш математиклар иштирок этди. Мазкур олимпиада натижалари эълон қилинди.

Қувонарлиси, ушбу нуфузли олимпиадада Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи ўқувчилари Шаҳбоз Ҳасанов, Абдулазиз Ҳайитов, Ўлмасбек Ҳазратов ҳамда Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси Вафо Тоғаевлар муваффақият қозонишди.

Ғолиб ўқувчилар Россия миллий ядро тадқиқот институтининг “Москва инженерлик-физика институти”да грант асосида ўқиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
👍1
Тошкентда психологиянинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро онлайн форум ўтказилади

Эртага, 12 май куни соат 14:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент давлат педагогика университети ҳамкорлигида “Психологлар амалиётида психофизиологиянинг муҳим ўрни: тажрибалар ва истиқболлар” мавзусида халқаро онлайн форум ўтказилади.

Форумда Германия, Франция, Россия, Белоруссия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон вакиллари иштирок этади.

✅ Форум дастури:

👉 12 май соат 14.00 дан -15.00 гача тақдимот;
👉 12 май соат 15.00дан 16.00 гача психологик диагностика тренинглари.

🔷 Қизиқувчилар қуйидаги ҳавола орқали форумда иштирок этиши мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/4010784768?pwd=U1l4dXdVanVHN2srbXRGTkIrb1NOQT09

Идентификатор: 401 078 4768
Пароль: 3wIwX9

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Аҳмед Реймов - Қорақалпоғистон давлат университети ректори
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​#OTM_янгиликлари

Ватандошлар ва Alma mater: шарқшунослар кредит-модуль тизимини жорий этиш йўлида

“Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорида Тошкент давлат шарқшунослик университетида янги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб таълим жараёнига кредит-модуль тизимини босқичма-босқич киритиш белгиланган.

2020 йилнинг май ойида университетда AҚШ, Буюк Британия, Корея Республикаси, Япония, Венгрия, Туркия кредит тизимларининг ўзига хос хусусиятларига бағишланган туркум веб-семинарлар ўтказиш режалаштирилган.

✅ Спикер сифатида эса чет эл олий ўқув юртларида муваффақиятли педагогик ва илмий фаолият олиб бораётган университетнинг машҳур битирувчилари танланган:

👉 Азиза Шоназарова, Колумбия университети профессори (АҚШ)

👉 Алишер Дедаханов, Ёнгнам университети профессори (Корея Республикаси)

👉 Светлана Насибян, Салфорд университети фан доктори (Буюк Британия)

👉 Алишер Умирдинов, Нагоя иқтисодиёт университети доценти (Япония)

👉 Армиғон Аҳмедов, Кёнг Хи университети фан доктори (Корея Республикаси)

👉 Муяссар Қурбонова, Корвинус Будапешт университети докторанти (Венгрия)

👉 Маъмура Маматқулова, Истанбул университети ўқитувчиси (Туркия)

Конференцияларда иштирок этиш учун ҳавола: https://us02web.zoom.us/j/81683041360?pwd=UlRBQlpFZjQwMld4dDhxUlNrV21rdz09

Идентификатор: 816 8304 1360
Пароль: 077970

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ахборот_хати

COVID-19: тиббиёт олий таълим муассасаларининг тажрибаси ва ҳамкорлиги

2020 йил 12 май
куни Қорақалпоғистон тиббиёт институти томонидан Вена тиббиёт, Австрия педиатрия тиббиёт ва Санкт-Петербург педиатрия тиббиёт университетлари билан ҳамкорликда онлайн видеоконференция ўтказилади.

Мавзу: «COVID-19: тиббиёт олий таълим муассасаларининг тажрибаси ва ҳамкорлиги».

✅ Маърузачилар:

👉 проф. Ҳанс Мошамер, “Aвстрияда COVID-19: тренд ва баҳолаш”;

👉 проф. Флориан Хегер, “Aвстрияда ПЦР қилиниши ва SARS-Cov-2 тест олиш трендлари”;

👉проф. Дмитри Заболоцки, “COVID-19нинг гемостазга таъсири”;

👉 Э Лапина, “COVID-19: Россияда касалланиш тузилиши ва уни назорат бўйича чоралар”

👉 проф. Г.Юсупалиева, “COVID-19 бўйича тиббиёт ходимларини ўқитишни ташкил этиш ва барча турдаги муассасаларда ёрдам кўрсатиш”;

👉 проф. Н.Қосимова, “ЖССТнинг COVID-19 бўйича фаолияти ва Ўзбекистонда техник қўллаб-қувватлаш: таълим орқали салоҳиятни ошириш” ;

👉 проф. О.Отаниёзова, “COVID-19 бўйича юқори хавфли гуруҳлар ва тиббиёт олий ўқув юртлари учун муаммолар”.

Конференцияда Zoom дастури орқали қуйидаги ҳаволада қатнашиш мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/78943342237?pwd=aHZuUG1vQVJ2RXY3MmVsaWFOYUxFZz09

Идентификатор: 789 4334 2237
Пароль: 3T8TRQ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Ахборот_хати

Мактабгача таълимда давлат ва нодавлат секторни ривожлантириш: янги шакллари ва таълим мазмуни

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент давлат педагогика университети ҳамкорлигида «Мактабгача таълимда давлат ва нодавлат секторни ривожлантириш: янги шакллари ва таълим мазмуни» мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция ўтказилади.

Халқаро конференцияда Россия, Беларусь мутахассислари, ЮНИСЕФ ташкилоти вакиллари, шунингдек, Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин маърузачи сифатида қатнашади.

Халқаро конференция 2020 йил 13 май куни соат 14:00да бўлиб ўтади.

Конференцияда Zoom дастури орқали қуйидаги ҳаволада қатнашиш мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/3604348614?pwd=QjhyRlN1Vjl5SC9NejJMb1c0UmR3dz09

Идентификатор: 360 434 8614
Пароль: SeMiNaR

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Эълон

Талабалар ўртасида Республика фан олимпиадаси бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 15 май кунигача olimpiada.edu.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтилади.

Фан олимпиадаси жорий йилнинг 20-28 май кунлари платформа орқали онлайн кўринишда ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Орифжон Бозоров - Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ректори
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Интервью

Ёшларни илм-фанга йўналтирувчи янги лойиҳа ишга тушди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан юртимиз ҳудудида туғилиб илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган мумтоз алломаларимиз фаолиятини кенгроқ ёритиш мақсадида www.moziy.edu.uz сайти ишга туширилди.

Ушбу сайт ва унда эълон қилинадиган лойиҳалар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф АБСОАТОВ ЎзА мухбири саволларига жавоб берди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2103

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Янгиликлар 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан янги лойиҳа – moziy.edu.uz сайти ишга туширилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​Профессор Раҳим Тиллаев хотирасига бағишлаб Республика онлайн олимпиадаси ўтказилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистонда кимё соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган олим профессор Раҳим Содиқович Тиллаев хотирасига бағишланган Республика онлайн олимпиадаси ўтказилади.

Олимпиада иштирокчилари кимё фан бўйича баҳслашадилар.

Дастлабки учта ўрин эгалари жами 6.000.000 сўм (1-ўрин 3.000.000, 2-ўрин 2.000.000, 3-ўрин 1.000.000) пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланадилар.

Шунингдек, барча иштирокчиларга сертификат берилади.

Олимпиадада академик лицей, коллеж ва 10-11-синф ўқувчилари, абитуриентлар ҳамда талабалар қатнашиши мумкин.

Олимпиада саволлари 25 та бўлиб, унинг иккитаси олим ҳаёти ва ижоди асосида бўлади.

Рўйхатдан ўтиш муддати: 2020 йил 13 майдан 17 майгача.

Батафсил: @moziyeduuz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Кун_тарихи

13 май

1991 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-207-сонли Фармонига кўра , Тошкент халқ хўжалиги институтининг Молия-кредит ва Ҳисоб-иқтисод факультетлари негизида Тошкент молия институти ташкил этилган.

Бугунги кунда олий таълим муассасасидаги 8 та факультетда 24 та бакалавриат таълим йўналиши, 15 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

Институтда 5339 нафар талабага 439 нафар профессор-ўқитувчи таълим бериб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Кун_тарихи

Илмдан бошқаси саватдаги сув

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига 4 йил тўлди

Бундан роппа роса 4 йил муқаддам Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4797-сонли фармонига асосан ташкил қилинган.

Ҳозирда университетда 5 та хорижий марказлар, 22 та илмий тўгарак, шунингдек, Ёш олимлар жамияти фаолияти жадал йўлга қўйилган.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети халқаро миқёсда ҳам катта ютуқларга эришди. 4 йил давомида дунёнинг турли қитъаларидаги 50 та университет билан халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди, 3 та халқаро ассосиацияларга аъзо бўлинди.

Бугунги кунда 221 нафар хорижлик талаба университетда таҳсил олмоқда.

Ҳазрат Алишер Навоий “Илмдан бошқаси саватдаги сув”, - деган эди. Бугун республикамизда илмий салоҳиятни ошириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда.

Ушбу мақсадни амалга ошириш йўлида, аввало, олий таълим тизими тубдан ислоҳ қилинаётгани айни муддао. Олий таълимга инновацион технологияларнинг, халқаро тажрибаларнинг татбиқ этилиши етишиб чиқаётган кадрларнинг ҳар томонлама салоҳиятли бўлишига замин яратади.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳам бу борада пешқадам бўлиб, юқори малакали кадрлар тайёрлашда давом этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ