Edu.uz
✔
145K subscribers
39.7K photos
7.6K videos
310 files
18.2K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Биз_биргамиз

Бухоро давлат университети психологлари Олот тумани аҳолисига психологик хизмат кўрсатмоқда

Бухоро давлат университети Психология кафедрасининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари табиий офатдан зарар кўрган Олот тумани аҳолиси билан учрашиб, уларга психологик ёрдам кўрсатишди.

Профессор-ўқитувчилар Е.Мухторов, У.Жумаев, Л.Олимов, У.Рўзиев, Н.Жумаевлар табиий офат талафотлари туфайли психологик ёрдамга муҳтож фуқаролар билан учрашиб, уларга руҳий далда бўлдилар.

Офатдан сўнг салбий руҳий ҳолат (қўрқув, ваҳима, депрессия ва бошқа)га тушиб қолган ҳар бир шахс билан индивидуал суҳбат ўтказилиб, психокоррексион ва психологик маслаҳат ишларини олиб борди.

Бундай ижтимоий психологик тадбирлар давом эттирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент Молия институтида онлайн стартап лойихалар танлови

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​Ўзбекистонлик академик лицейи ўқувчилари РОCAТОМ халқаро олимпиадасида муваффақият қозонишди

2020 йил 8-9 февраль
кунлари Тошкентда Россиянинг НИЯУ “ММФИ” томонидан 14 ёшдан юқори мактаб, лицей ўқувчилари ўртасида математика ва физика фанларидан РОCAТОМ халқаро олимпиадаси ўтказилган эди.

Унда Россия, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ёш математиклар иштирок этди. Мазкур олимпиада натижалари эълон қилинди.

Қувонарлиси, ушбу нуфузли олимпиадада Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи ўқувчилари Шаҳбоз Ҳасанов, Абдулазиз Ҳайитов, Ўлмасбек Ҳазратов ҳамда Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси Вафо Тоғаевлар муваффақият қозонишди.

Ғолиб ўқувчилар Россия миллий ядро тадқиқот институтининг “Москва инженерлик-физика институти”да грант асосида ўқиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
👍1
Тошкентда психологиянинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро онлайн форум ўтказилади

Эртага, 12 май куни соат 14:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент давлат педагогика университети ҳамкорлигида “Психологлар амалиётида психофизиологиянинг муҳим ўрни: тажрибалар ва истиқболлар” мавзусида халқаро онлайн форум ўтказилади.

Форумда Германия, Франция, Россия, Белоруссия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон вакиллари иштирок этади.

✅ Форум дастури:

👉 12 май соат 14.00 дан -15.00 гача тақдимот;
👉 12 май соат 15.00дан 16.00 гача психологик диагностика тренинглари.

🔷 Қизиқувчилар қуйидаги ҳавола орқали форумда иштирок этиши мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/4010784768?pwd=U1l4dXdVanVHN2srbXRGTkIrb1NOQT09

Идентификатор: 401 078 4768
Пароль: 3wIwX9

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Аҳмед Реймов - Қорақалпоғистон давлат университети ректори
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​#OTM_янгиликлари

Ватандошлар ва Alma mater: шарқшунослар кредит-модуль тизимини жорий этиш йўлида

“Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорида Тошкент давлат шарқшунослик университетида янги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб таълим жараёнига кредит-модуль тизимини босқичма-босқич киритиш белгиланган.

2020 йилнинг май ойида университетда AҚШ, Буюк Британия, Корея Республикаси, Япония, Венгрия, Туркия кредит тизимларининг ўзига хос хусусиятларига бағишланган туркум веб-семинарлар ўтказиш режалаштирилган.

✅ Спикер сифатида эса чет эл олий ўқув юртларида муваффақиятли педагогик ва илмий фаолият олиб бораётган университетнинг машҳур битирувчилари танланган:

👉 Азиза Шоназарова, Колумбия университети профессори (АҚШ)

👉 Алишер Дедаханов, Ёнгнам университети профессори (Корея Республикаси)

👉 Светлана Насибян, Салфорд университети фан доктори (Буюк Британия)

👉 Алишер Умирдинов, Нагоя иқтисодиёт университети доценти (Япония)

👉 Армиғон Аҳмедов, Кёнг Хи университети фан доктори (Корея Республикаси)

👉 Муяссар Қурбонова, Корвинус Будапешт университети докторанти (Венгрия)

👉 Маъмура Маматқулова, Истанбул университети ўқитувчиси (Туркия)

Конференцияларда иштирок этиш учун ҳавола: https://us02web.zoom.us/j/81683041360?pwd=UlRBQlpFZjQwMld4dDhxUlNrV21rdz09

Идентификатор: 816 8304 1360
Пароль: 077970

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ахборот_хати

COVID-19: тиббиёт олий таълим муассасаларининг тажрибаси ва ҳамкорлиги

2020 йил 12 май
куни Қорақалпоғистон тиббиёт институти томонидан Вена тиббиёт, Австрия педиатрия тиббиёт ва Санкт-Петербург педиатрия тиббиёт университетлари билан ҳамкорликда онлайн видеоконференция ўтказилади.

Мавзу: «COVID-19: тиббиёт олий таълим муассасаларининг тажрибаси ва ҳамкорлиги».

✅ Маърузачилар:

👉 проф. Ҳанс Мошамер, “Aвстрияда COVID-19: тренд ва баҳолаш”;

👉 проф. Флориан Хегер, “Aвстрияда ПЦР қилиниши ва SARS-Cov-2 тест олиш трендлари”;

👉проф. Дмитри Заболоцки, “COVID-19нинг гемостазга таъсири”;

👉 Э Лапина, “COVID-19: Россияда касалланиш тузилиши ва уни назорат бўйича чоралар”

👉 проф. Г.Юсупалиева, “COVID-19 бўйича тиббиёт ходимларини ўқитишни ташкил этиш ва барча турдаги муассасаларда ёрдам кўрсатиш”;

👉 проф. Н.Қосимова, “ЖССТнинг COVID-19 бўйича фаолияти ва Ўзбекистонда техник қўллаб-қувватлаш: таълим орқали салоҳиятни ошириш” ;

👉 проф. О.Отаниёзова, “COVID-19 бўйича юқори хавфли гуруҳлар ва тиббиёт олий ўқув юртлари учун муаммолар”.

Конференцияда Zoom дастури орқали қуйидаги ҳаволада қатнашиш мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/78943342237?pwd=aHZuUG1vQVJ2RXY3MmVsaWFOYUxFZz09

Идентификатор: 789 4334 2237
Пароль: 3T8TRQ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Ахборот_хати

Мактабгача таълимда давлат ва нодавлат секторни ривожлантириш: янги шакллари ва таълим мазмуни

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент давлат педагогика университети ҳамкорлигида «Мактабгача таълимда давлат ва нодавлат секторни ривожлантириш: янги шакллари ва таълим мазмуни» мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция ўтказилади.

Халқаро конференцияда Россия, Беларусь мутахассислари, ЮНИСЕФ ташкилоти вакиллари, шунингдек, Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин маърузачи сифатида қатнашади.

Халқаро конференция 2020 йил 13 май куни соат 14:00да бўлиб ўтади.

Конференцияда Zoom дастури орқали қуйидаги ҳаволада қатнашиш мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/3604348614?pwd=QjhyRlN1Vjl5SC9NejJMb1c0UmR3dz09

Идентификатор: 360 434 8614
Пароль: SeMiNaR

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Эълон

Талабалар ўртасида Республика фан олимпиадаси бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 15 май кунигача olimpiada.edu.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтилади.

Фан олимпиадаси жорий йилнинг 20-28 май кунлари платформа орқали онлайн кўринишда ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Орифжон Бозоров - Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ректори
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Интервью

Ёшларни илм-фанга йўналтирувчи янги лойиҳа ишга тушди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан юртимиз ҳудудида туғилиб илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган мумтоз алломаларимиз фаолиятини кенгроқ ёритиш мақсадида www.moziy.edu.uz сайти ишга туширилди.

Ушбу сайт ва унда эълон қилинадиган лойиҳалар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф АБСОАТОВ ЎзА мухбири саволларига жавоб берди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2103

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Янгиликлар 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан янги лойиҳа – moziy.edu.uz сайти ишга туширилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​Профессор Раҳим Тиллаев хотирасига бағишлаб Республика онлайн олимпиадаси ўтказилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистонда кимё соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган олим профессор Раҳим Содиқович Тиллаев хотирасига бағишланган Республика онлайн олимпиадаси ўтказилади.

Олимпиада иштирокчилари кимё фан бўйича баҳслашадилар.

Дастлабки учта ўрин эгалари жами 6.000.000 сўм (1-ўрин 3.000.000, 2-ўрин 2.000.000, 3-ўрин 1.000.000) пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланадилар.

Шунингдек, барча иштирокчиларга сертификат берилади.

Олимпиадада академик лицей, коллеж ва 10-11-синф ўқувчилари, абитуриентлар ҳамда талабалар қатнашиши мумкин.

Олимпиада саволлари 25 та бўлиб, унинг иккитаси олим ҳаёти ва ижоди асосида бўлади.

Рўйхатдан ўтиш муддати: 2020 йил 13 майдан 17 майгача.

Батафсил: @moziyeduuz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Кун_тарихи

13 май

1991 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-207-сонли Фармонига кўра , Тошкент халқ хўжалиги институтининг Молия-кредит ва Ҳисоб-иқтисод факультетлари негизида Тошкент молия институти ташкил этилган.

Бугунги кунда олий таълим муассасасидаги 8 та факультетда 24 та бакалавриат таълим йўналиши, 15 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

Институтда 5339 нафар талабага 439 нафар профессор-ўқитувчи таълим бериб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Кун_тарихи

Илмдан бошқаси саватдаги сув

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига 4 йил тўлди

Бундан роппа роса 4 йил муқаддам Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4797-сонли фармонига асосан ташкил қилинган.

Ҳозирда университетда 5 та хорижий марказлар, 22 та илмий тўгарак, шунингдек, Ёш олимлар жамияти фаолияти жадал йўлга қўйилган.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети халқаро миқёсда ҳам катта ютуқларга эришди. 4 йил давомида дунёнинг турли қитъаларидаги 50 та университет билан халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди, 3 та халқаро ассосиацияларга аъзо бўлинди.

Бугунги кунда 221 нафар хорижлик талаба университетда таҳсил олмоқда.

Ҳазрат Алишер Навоий “Илмдан бошқаси саватдаги сув”, - деган эди. Бугун республикамизда илмий салоҳиятни ошириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда.

Ушбу мақсадни амалга ошириш йўлида, аввало, олий таълим тизими тубдан ислоҳ қилинаётгани айни муддао. Олий таълимга инновацион технологияларнинг, халқаро тажрибаларнинг татбиқ этилиши етишиб чиқаётган кадрларнинг ҳар томонлама салоҳиятли бўлишига замин яратади.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳам бу борада пешқадам бўлиб, юқори малакали кадрлар тайёрлашда давом этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Халқаро_ҳамкорлик

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги дунёнинг энг йирик аудит ва консалтинг компанияларидан бири билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Бугун, 13 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Европанинг “Мазарс” (“Mazars”) аудит ва консалтинг компанияси ўртасида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сонли қарорида вазирликка МҲХСни чуқур ўрганишни муваффақиятли ва самарали жорий этиш, ўқитувчиларни унга мувофиқ ўқитиш, сертификатлаш ва олий ўқув юртларининг ўқув дастурларини аккредитация қилиш вазифалари берилган эди.

Ушбу вазифани бажариш мақсадида вазирлик томонидан бугун вазир ўринбосари У. Бегимқулов ҳамда “Мазарс” раҳбарлари С. Фреон, М. Aмфу, Л. Дьяконовава ва А. Эстебесовалар иштирокида видеоконференция кўринишида музокаралар бўлиб ўтди.

✅ Музокаралар якуни бўйича қуйидаги йўналишлар бўйича тарафлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Унга кўра:

👉 Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, шу жумладан уларни МҲХСга мувофиқ ўқитиш ва сертификатлашда кўмаклашиш;

👉 Ўқув дастурларини, шу жумладан қўшма дастурларни такомиллаштириш, шунингдек, ўқув жараёнига МҲХСни чуқур ўрганишни жорий этиш;

👉 Бошқарув ҳисоби ва молиявий моделлаштириш масалаларида, шу жумладан ўқув юртларининг ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтиш даврида кўмаклашиш;

👉 Қўшма семинарлар, конференциялар, ўзаро ташрифлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш орқали мутахассислар ва экспертлар ўртасида тажриба ва маълумот алмашиш борасида ҳамкорлик қилинади.

Маълумот учун, “Мазарс” компаниясига 1945 йилда Францияда асос солинган, у Европанинг энг йирик аудит ва консалтинг компанияларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда компания дунёнинг 91 та давлатида фаолият олиб боради ва бутун дунё бўйлаб 40 мингдан ортиқ ходимларга эга.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Грантлар

Мюнхендаги немис музейидан стипендия дастури

Мюнхендаги немис музейи олти ёки ўн икки ой давомида лойиҳалар устида ишлашга қизиққан олимлар учун бир нечта стипендиялар дастурини эълон қилди.

Стипендия дастури халқаро ва йўналишлараро характерга эга.

Аризалар 2020 йил 16 октябрига қадар қабул қилинади.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ