Edu.uz
✔
145K subscribers
39.7K photos
7.59K videos
310 files
18.2K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 ǀ ОТМларда онлайн ҳимоялар

Бугунги пандемия шароитидан келиб чиқиб, 2020 йил 1 июнидан олий таълим муассасаларида битирув-малакавий ишлар, магистрлик ҳимоялари онлайн ўтказилмоқда.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ва магистрлари ҳам масофадан ҳимоя қилишмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Munosabat

Карантин шароитида олий таълим муассасалари харажатлари ўзгармади

Олий таълим муассасалари талабалари учун масофавий таълим бериш жорий этилганлиги муносабати билан уни ташкил этиш ва моддий-техник базасини яратишга ҳам олий таълим муассасалари томонидан қўшимча маблағлар сарфланмоқда.

Шу билан бир қаторда, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг асосий қисмини ташкил этувчи иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари ўзгармайди, фақатгина коммунал хизматлардан карантин даврида фойдаланиш қисқариши ҳисобига қисман харажатлар камайса-да, базавий контракт қиймати ижтимоий миқдорда белгиланганлигини инобатга олиш лозим.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2127

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Эълон

2020/2021 ўқув йили қабул жараёнларини ташкил этишнинг долзарб масалаларига бағишланган оффлайн брифинг

2020 йил 4 июнь куни соат 12:00да
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифинг бўлиб ўтади.

Онлайн брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, бир гуруҳ олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Тадбирда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш, қабул параметрлари ҳамда кириш тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ барча саволларга атрофлича жавоб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, халқ таълими вазири Ш.Шерматов Фарғона давлат университети студиясидан қатнашадилар. Қолган мутасадди раҳбарлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган аудиториядан иштирок этадилар.

Тадбирга мавзу юзасидан қизиққан барча оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент давлат иқтисодиёт университетига таклиф этилади.

Маълумот учун: Фархад Бабашев – Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари, (90) 319-76-70

Эслатма: Брифинг иштирокчиларидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Edu.uz pinned «#Эълон 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнларини ташкил этишнинг долзарб масалаларига бағишланган оффлайн брифинг 2020 йил 4 июнь куни соат 12:00да Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида…»
#Қабул2020

Бугун, 4 июнь куни соат 12:00 да Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифинг бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТДЮУда ҳам битирув малакавий ишлар ҳимояси бошланди.

Тошкент давлат юридик университети 4-курс талабалари 1 июндан бошлаб битирув малакавий ишларини топширмоқдалар.

Битирув малакавий ишлари масофавий таълим шаклида қабул қилиниб, турли ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат таркибда шакллантирилган комиссия томонидан баҳоланиб борилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Қувноқлар ва зукколар ассоциацияси Адлия вазирлигидан расман рўйхатдан ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#ОТМ_янгиликлари

Термиз давлат университетида янгидан ташкил этилаётган Ахборот технологиялар факультети учун мўлжалланган етти қаватли замонавий бинонинг қурилишига старт берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Брифинг соат 13:00да бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифинг вақти соат 12:00дан 13:00га кўчирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Онлайн

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, халқ таълими вазири Ш.Шерматов Фарғона давлат университети студиясидан қатнашмоқдалар.

Қолган мутасадди раҳбарлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган аудиториядан иштирок этмоқдалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади

Иномжон МАЖИДОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

Касбий (ижодий) имтиҳонлар карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда:

👉 тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун 11 июлдан 20 июлгача;

👉 алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача ўтказилади.

❗️Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.

✅Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилган тарзда тузилади. Бунда:

👉 бир абитуриентга имтиҳонда бир соатдан ортиқ вақт сарфламаслик;

👉 абитуриентнинг олий таълим муассасасига бир марта келиб кетишини таъминлаш инобатга олинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Грант

Германия университетларида таҳсил олиш учун грантлар

Германиянинг Конрад-Aденауер-Стифтунг жамғармаси немис университетларида таҳсил олиш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш учун чет эллик талабаларга стипендиялар дастурини тақдим этмоқда.

Хорижлик талабалар учун мўлжалланган стипендия дастури магистратура, докторантура ёки Германия университетида илмий-тадқиқот ишини якунлашга татбиқ этилади.

Дедлайн: 2020 йил 15 июл

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ҚарДУда энг яхши мақола ёзган талабалар тақдирланди

Қарши давлат университети
“Талаба-ёшлар маънавиятини юксалтиришда илм-маърифатнинг ўрни" мавзусида онлайн мулоқот тарзида I-талаба-ёшлар конференцияси бўлиб ўтди.

ZOOM дастури орқали ташкил этилган онлайн конференцияда университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва 200 нафарга яқин талабалар иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда Парламентга йўллаган Мурожаатномасини талаба-ёшлар ўртасида чуқурроқ ўрганишга қаратилган бўлиб, шу мақсадда университет талабалари ўртасида онлайн мақолалар танлови эълон қилинди.

Онлайн конференцияда талабалар томонидан янги ғоялар, қизиқарли ташаббуслар илгари сурилди. Ёшларнинг иқтидори ҳамда интеллектуал салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган онлайн танлов ва лойиҳаларни мунтазам ташкил этиб бориш каби таклифлар қўллаб-қувватланди.

Конференция якунида танловга юборилган 100 дан зиёд мақолалар орасидан ҳакамлар томонидан энг яхши деб топилган мақолалар аниқланиб, муаллифлар пул мукофоти ва сертификат билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент ахборот технологиялари университети профессор-ўқитувчилари томонидан нутқ нуқсонларини бартараф этишда ёрдам берувчи дастур ишлаб чиқилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Абитуриентларда учта таълим йўналишини танлаш имконияти сақланади

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Давлат тест маркази директори М.Каримов ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Брифингда янги ўқув йилига қабул жараёнларини ташкил этиш ва тест синовларини ўтказишга оид барча саволларга аниқлик киритилди.

Жумладан, 2020/2021 ўқув йилида абитуриентлар учун тест блокидаги фанлар таркиби ва кетма-кетлиги бир хил бўлган 3 та таълим йўналишини танлаш имконияти сақланиб қолинади.

Алоҳида иқтидор талаб этиладиган ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон мавжуд таълим йўналишларига киришда абитуриентлар фақатгина битта таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қонунчилик_янгиликлари

Халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июнда "Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 358-сонли қарори қабул қилинди.

✅ Қарор билан Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра,

👉 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Академиянинг бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби жорий этилади;

👉 дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтиҳонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади;

👉 дастлабки имтиҳон ҳар йили Академиянинг қабул комиссияси белгилайдиган муддатларда ўтказилади;

👉 имтиҳонни ўтказиш жадвали имтиҳондан камида 10 кун аввал Академиянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади;

👉 ҳужжатларни қабул қилиш, абитуриентлар билан суҳбатлашиш, дастлабки имтиҳонни топшириш жараёни видео ва аудио воситалар ёрдамида ёзиб олинади;

👉 дастлабки имтиҳон ёзма шаклда ўтказилади. Имтиҳон учун ажратилган вақт, шу жумладан ташкилий қисм ва ишларни топшириш вақти 3 соатни ташкил этади;

👉 дастлабки имтиҳонни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди;

👉 имтиҳон ўтказилгандан кейин 2 кун давомида натижалари эълон қилинади.

Академияга қабул давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари асосида амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Президент

Жанубий Корея олий таълим тажрибаси ўрганиб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.

Мазкур таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда ўқитиш тўлов-контракт асосида илғор ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўзбек, корейс ва инглиз тилларида олиб борилади.

Университет 4000 талабани қабул қилиш имкониятига эга. Тугаётган ўқув йилида биринчи курсда 720 нафар йигит-қиз таълим олди. Корея Республикасидан 11 нафар тажрибали педагог жалб қилинган бўлиб, келгусида 43 нафарга етади.

Шавкат Мирзиёев университет ректори Пак Жун Ху ва кореялик ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши билан қизиқди.

Муассасада гуманитар ҳамда техник-муҳандислик йўналишларида таълим берилади. Хусусан, туризм менежменти, мактабгача таълим, менежмент ва компьютерлаштирилган бухгалтерия ҳисоби, корейс тили ва адабиёти фанлари ўқитилади.

Шунингдек, машинасозлик муҳандислиги, келажак автомобилсозлиги инжиниринги, электротехника ва электроника муҳандислиги, архитектура муҳандислиги, компьютер муҳандислиги, энергетика ва кимё муҳандислиги бўйича малакали мутахассислар тайёрланади.

Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакатимиз олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
👍1