Edu.uz
✔
145K subscribers
39.6K photos
7.57K videos
310 files
18.2K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Брифинг

Жорий йилда жисмонй тарбия йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиш тартибига аниқлик киритилди

Мен Қорақолпоғистонданман ва бу йили жисмоний тарбия йўналиши бўйича ўқишга топширишим керак. Карантин сабабли бу имтиҳонлар қанақа кўринишда бўлади (қанақа нормативлар топширилади)? Бу имтиҳонларда бирор бир енгилликлар берилиши ёки умуман бу нормативларни олиб ташлаш эҳтимоли борми?

Абдусамад МАМАНАЗАРОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи:

- Пандемия шароитида карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда, тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун имтиҳонлар 11 июлдан 20 июлга қадар, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача бўлган вақт оралиғида ўтказилади.

Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Ижодий ва тест имтиҳонлари (педагогик таълим йўналиши) асосида талабаликка қабул қилинадиган йўналишларда эса ижодий имтиҳонларнинг фақат биттаси (махсус жисмоний тайёргарлик) сақлаб қолинади ва қўшимча тест топширилади.

Абитуриентлар ижодий имтиҳонларни фақат бир кун ва узоғи бир соат ичида топширишади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида имтиҳонлар касбий (ижодий) ҳамда касбий (ижодий)+ тест йўналишида ташкил этилади.

Тўлиқ ижодий имтиҳон асосида талабаликка қабул қилинадиган йўналишларда абитуриентлар шу пайтга қадар махсус ва умумий жисмоний тайёргарликдан ташқари сузиш бўйича ҳам имтиҳон топширишар эди.

Жорий йилги қабул мавсумида абитуриентлар фақат махсус ва умумий жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳон топширади, спортнинг сузиш тури бўйича имтиҳон олиб ташланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Брифинг

Ўтган йиллари спорт йўналишида имтиҳонлари бўлган абитуриентлар бошқа шунақа спорт йўналишидан имтиҳони бор олий ўқув юртларига ҳужжат топшира олмаганди. Бу йил ҳам шунақа ҳолат такрорланадими? Биз бирдан икки ёки ундан ортиқ ўқув юртига ҳужжат топшира оламизми (яъни бир марта спорт имтиҳонини топширсак, бу натижа бошқа жойларга ҳам ўтадими)?

Абдусамад МАМАНАЗАРОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи:

- Алоҳида иқтидор талаб этиладиган ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон мавжуд таълим йўналишларига киришда абитуриентлар фақатгина битта таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Брифинг

Пандемия даврида ўқишни кўчиришга улгурмаганлар қандай қилиб ўқишини кўчиришади ёки тартиби қандай бўлади?

Абдусамад МАМАНАЗАРОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи:

- 2020 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар ҳужжатлар қабул қилинади (ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш имконияти яратилади).

Жорий йил 6 августдан 30 августга қадар аризалар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади.

Карантин тадбирлари сабабли ўқишни кўчириш жараёнлари муддатларида ўзгаришлар бўлган тақдирда вазирликнинг расмий сайти (www.edu.uz) ва телеграмм канали (@eduuz) орқали эълон берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Talimxabarlari.uz
2020-2021 ўқув йили учун академик лицейларга ҳужжатларини ойлайн рўйхатга олиш 10 июндан бошланади.

Ҳужжатлар 30 июнга қадар рўйхатга олинади.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EN3tdu0PU1Byg
#Брифинг

Я студент 1 курса Государственного института культуры и искусства Узбекистана. В данное время у нас требуют оплатить контракт, если не оплатим – нас не допускают до сессии. Так как у нас в семье сейчас никто не работает из за карантина, у нас нет возможности оплатить контракт. Я читал что студенты, не оплатившие контракт во время карантина, допускаются до сессии и их не отчислят. Как мне быть в такой ситуации?

Абдусамад МАМАНАЗАРОВ, начальник отдела Министерства высшего и среднего специального образования:

- Из за карантина все занятия в вузах проводятся в форме дистанционного обучения. Мы понимаем положение студентов, поэтому вопрос отчисления студентов из за невыполнения условий договора на повестке дня не стоит. Вас допустят к итоговому контролю, но переводной приказ с курса на курс не будет оформлен.

Подключение к телеграммному каналу Министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Эълон

Академик лицейларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди

2020-2021 ўқув йили
учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчиларини Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга ҳужжатларини онлайн қабул қилиш бошланди.

✅ Академик лицейларда:

👉 аниқ фанлар;
👉 табиий фанлар;
👉 хорижий тиллар;
👉 ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган таълим берилади.

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида республикадаги барча академик лицейлар ҳақида маълумотлар умумлаштирилган махсус телеграм канал ташкил этилди.

Ушбу канал орқали юртимиздаги академик лицейларнинг расмий саҳифалари орқали ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади.

❗️Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Тошкент давлат аграр университетида Ёшлар ойлиги доирасида жорий йил 28 июнь куни “Бешта муҳим ташаббус – буюк келажак пойдевори” мавзусида республика иқтидорли ёшларнинг онлайн илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Тошкент халқаро Вестминстер университети ректори: ​Ўзбекистон олий таълим соҳасида Марказий Осиёда илм-фан платформасига айланади

👉 http://xs.uz/uzkr/32489

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
#Танлов

“Инновацион дизайн ва замонавий маҳсулот” республика эскизлар онлайн-танлови ғолиблари аниқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Osiyo ramzi" Ўзбекистон дизайнерлари уюшмаси томонидан Париж Халқаро мода академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда "Инновацион дизайн ва замонавий маҳсулот” республика эскизлар онлайн-танлови эълон қилинган эди.

Учта йўналишда 2020 йил 20 апрелдан 20 майга қадар ўтказилган онлайн танловга ОТМ талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳамда мактаб ўқувчиларидн жами 105 та ижодий иш келиб тушган.

Танловнинг “Саноат дизайни” йўналишига Москва давлат техника университетининг 2 нафар магистри ҳам ўз эскизларини юборган.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ёшларнинг ижодий ишлари баҳоланди ва ғолиблар аниқланди.

“Костюм дизайни” йўналиши бўйича

1️⃣-ўрин: Давронжон Муроджонов, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 1-курс талабаси;

2️⃣-ўрин: Дилфуза Нематова, К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 2-курс талабаси;

2️⃣-ўрин: Наргиза Асадова, Бухоро муҳандислик-технология институти талабаси;

3️⃣-ўрин: Фарангиз Асадова, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 1-курс талабаси;

3️⃣-ўрин: Дилсўз Неъматова, Яккабоғ қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси;

3️⃣-ўрин: Дилдора Қаюмова, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 1-курс талабаси.

“Архитектура муҳити дизайни” йўналиши бўйича

1️⃣-ўрин: Журъат Tожибаев, Диёра Tожибаева, Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалари;

2️⃣-ўрин: Фарангиз Темирова, Тошкент архитектура-қурилиш институти 1-курс талабаси;

2️⃣-ўрин: Ферузжон Субҳонов, Тошкент архитектура-қурилиш институти 2- курс магистри;.

3️⃣-ўрин: Камолиддин Усмонов, Тошкент архитектура-қурилиш институти 1-курс талабаси;

3️⃣-ўрин: Муборак Ниғматиллаева, Моҳинур Мизробова, Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалари;

3️⃣-ўрин: Диёра Тожибаева, Тошкент архитектура-қурилиш институти 2-курс магистри.

«Саноат дизайни» йўналиши бўйича

1️⃣-ўрин: Мухлиса Зияева, Тошкент давлат техника университети 1-курс магистри;

2️⃣-ўрин: Леонид Ким, - Тошкент давлат техника университети 2-курс талабаси;

2️⃣-ўрин: Робия Аҳмедова, Тошкент давлат техника университети 3-курс талабаси;

3️⃣-ўрин: Камила Гилазова, Тошкент давлат техника университети 1-курс магистри;

3️⃣-ўрин: Александр Чернышев, Тошкент давлат техника университети 4курс талабаси;

3️⃣-ўрин: Ақида Толипова, Тошкент архитектура-қурилиш институти талабаси..

Танловда ғолибликни қўлга киритиган талабалар ва ўқувичларнинг ижодий ишлари асосида шу йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган «TFW - Тошкент мода ҳафталиги» доирасида кўргазма ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Брифинг

Пандемия даврида ўқишни кўчиришга улгурмаганлар қандай қилиб ўқишини кўчиришади ёки тартиби қандай бўлади?

Абдусамад МАМАНАЗАРОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи:

- 2020 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар ҳужжатлар қабул қилинади (ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш имконияти яратилади).

Жорий йил 6 августдан 30 августга қадар аризалар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади.

Карантин тадбирлари сабабли ўқишни кўчириш жараёнлари муддатларида ўзгаришлар бўлган тақдирда вазирликнинг расмий сайти (www.edu.uz) ва телеграмм канали (@eduuz) орқали эълон берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Edu.uz pinned «#Брифинг Пандемия даврида ўқишни кўчиришга улгурмаганлар қандай қилиб ўқишини кўчиришади ёки тартиби қандай бўлади? Абдусамад МАМАНАЗАРОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи: - 2020 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар ҳужжатлар…»
#Хайрия

Олий таълим тизимида хайрия акциялари давом этади

“Сардоба” сув омборида келиб чиққан техноген ҳодисадан жабр кўрган ҳамюртларимизга ёрдам бериш мақсадида Қарши давлат университети жамоаси томонидан май ойининг бир кунлик иш ҳақи беғараз ёрдам сифатида ўтказиб берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Ахборот_хати

Turnitin – илмий фаолиятда яқин ёрдамчингиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги ПФ-6003-сонли фармони ижросини тамиъминлаш мақсадида Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан “Turnitin – таълим соҳасидаги сизнинг ёрдамчингиз” мавзусидаги вебинар ўтказилмоқда.

Вебинарда Turnitin хизмати, академик ҳалоллик ва антиплагиат, плагиатни олдини олишнинг самарали усуллари, шартномалардаги фирибгарликлар ҳақида маърузалар бўлади.

Спикер - Катерина Левченко, Turnitin NE Europe (Нидерландия) минтақавий директори.

Вебинар 2020 йил 12 июнь куни соат 15:00 - 17:00 давомида рус тилида ZOOM платформасида ўтказилади.

Вебинарда рўйхатдан ўтиш: http://cc.uz/165w7

Мурожат учун: @RSC_Uz

Маълумот учун, Turnitin - бу плагиатни аниқлашда фойдаланиладиган ўқув жараёнининг тўлиқ воситаси бўлиб, талабаларга илмий ишларни тўғри ёзишни ўргатишда, иқтибосларни тўғри белгилашда ва бошланғич манбаларга ҳаволаларни тўғри расмийлаштиришда кўмаклашади.

Бугунги кунда Turnitin имкониятларидан дунёнинг 150 та мамлакатида 15 мингдан зиёд ОТМлар ва 30 миллиондан ортиқ талабалар фойдаланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат юридик университети раҳбарияти жамоатчилик билан онлайн мулоқот ўтказмоқда

Бугун, 11 июнь куни соат 15:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Тошкент давлат юридик университети фаолияти бўйича онлайн брифинг ташкил этилади.

Тадбирда юридик таълим соҳасидаги ислоҳотлар, университетда олиб борилаётган ўзгаришлар, қабул жараёнлари ҳақида атрофлича фикр юритилади.

Тадбир тафсилотлари UzReport телеканали орқали тўғридан тўғри ёритиб бориш кўзда тутилган.

Шу билан бирга Zoom платформаси (идентификатор рақами - 876 0851 0182), университетнинг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси (@tsulofficial) орқали мулоқотга қўшилиш мумкин.

Саволлар учун: @tdyu_murojaat_bot

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Тайинлов

“Ипак йўли” туризм халқаро университети биринчи проректори лавозимига Элтазаров Жулибой Данабоевич тайинланди.

Ж.Элтазаров 1960 йилда туғилган. Ушбу тайинловга қадар Самарқанд давлат университети филология факултети декани вазифасида ишлаган.

Ж.Элтазаров 1999-2000 йилларда Пусан университети (Корея республикаси) Марказий Осиё тадқиқотлари кафедраси профессори сифатида ишлаган. 2003-2005 йилларда Гумбольтд номидаги Берлин университетида ўзбек, турк, рус ва уйғур тилларидан дарс берган.

2007-2014 йилларда Япония ва Туркиянинг нуфузли университетларида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов бир вақтнинг ўзида мазкур университет ректори ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

Битирувчиларнинг онлайн ҳимоялари қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон давлат консерваторияси
“Мақом чолғу ижрочилиги” кафедраси битирувчи талабалари ҳам республикадаги бошқа ОТМ талабалари каби якуний давлат аттестациясини онлайн тарзда топширишди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Аҳмаджон Дадаев бошчилигидаги давлат аттестацияси комиссияси аъзорлари 25 нафар битирувчиларининг ижросини баҳолашди.

Талабалар дастурда белгиланган барча туркумли асарларни: мақом чолғу куйлари, халқ йўлларидан ва бастакор ижодидан намуналарни тўлиқ ижро этдилар.

Барча жараёнлар карантин талабаларига қаътий риоя қилган ҳолда ва масофадан онлайн тарзда амалга оширилди.

Талабалар ижролари ва битирув малакавий иши ҳимояси алоҳида баҳоланди. ва ДАК раиси томонидан умумий балл қўйилди. Баҳолаш 100 баллик тизимда ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Said_Ahmad
#100_yilligi

Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллик юбилейи олий таълим муассасаларида онлайн тарзда кенг нишонланди.

Тошкент ахборот технологиялари университетида республика миқёсида ўтказилган республика онлайн конференциядан репортаж.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ректор_минбари

Тошкент молия институтида кредит-модуль тизимини жорий этишнинг ўзига хос хусусиятлари

Улуғбек АЗИЗОВ, профессор, Тошкент молия институти ректори:

Кредит – таълимнинг ўлчов бирлиги бўлиб, талаба учун ўзлаштириладиган таълим дастури ҳамда у билан боғлиқ меҳнат харажатлари ҳажмини ифодалайди. Яъни, талаба маълум фанни ўзлаштириши учун маълум миқдордаги ўқув юкламасини бажаради ҳамда олган билим, малака ва кўникмасига асосан маълум кредитларни қўлга киритади.

Тошкент молия институтида 1 (бир) кредит таълим дастури учун меҳнат ҳақи харажатлари миқдори республикамиздаги амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи (ҳозирги кунда 679330/2 = 339665 сўм) даражасида белгиланиши режалаштирилмоқда.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2137

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Ma'rifat mobil ilova.apk
26.9 MB
#Тавсия

“Ma'rifat” газетасининг мобил иловаси яратилди

Пандемия шароитида муштарийларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистондаги босма нашрлар орасида илк бор “Ma'rifat” газетасининг мобил иловаси ишга тушди.

Тез орада иловани Play Marketдан ҳам юклаб олиш мумкин бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Токио-2020 Олимпиада мухлислари либослари эскизи

Давронжон Муроджонов
ижодидан, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 1-курс талабаси.

У “Инновацион дизайн ва замонавий маҳсулот” республика эскизлар онлайн-танловида “Костюм дизайни” йўналишида 1-ўринни эгаллаган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
👍1