Edu.uz
✔
143K subscribers
40.1K photos
7.66K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Профессор_минбари

Миллий қадриятлар - жамиятимиз осойишталиги ва барқарорлигининг муҳим омили

Жуманиёз РАМАТОВ
, ТТЙМИ профессори:

- Пандемия туфайли карантин ҳолатининг жорий қилиниши натижасида ҳаётимизда аҳамияти пасайиб бораётган баъзи қадриятларимизнинг асл ҳолига келиш жараёнини кузатиш мумкин. Хусусан, халқимизнинг асосий вақти энди уйда бўлганлиги боис “оила” деб номланувчи миллий қадриятимиз ўзининг том маънодаги моҳиятига қайтмоқда.

Минг йиллик қадриятлармиз негизида ҳаётимиз осойишталиги ва барқарорлигини таъминлаш ётади. Бугунги синовли кунларда маърифатли миллат сифатида зарурат туфайли жорий этилган карантин қоидаларига сўзсиз риоя қилсак, юзага келган бўш вақтимизни эса фарзандларимиз тарбиясига сарфласак икки карра ютган бўламиз.

Ҳозир ягона мақсад йўлида бир тан-у, бир жон бўлиб жипслашиб, халқ сифатида карантин талабларига риоя қилиб, аввало ўзимизга, қолаверса Ҳукуматга кўмак беришимиз мумкин. Зеро, маърифатли халқларгина ҳар қандай синовни ақл ва сабот билан енгиб ўтади.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2194

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ректор_минбари

Ризқнинг ҳалоли – ҳаловатимиз гарови эканини доимо ёдда тутишимиз даркор

Қўнғиротбой ШАРИПОВ,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори:

- Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, коррупциянинг таълим соҳасида учраётгани жуда ачинарли ҳолатдир. Коррупция эндигина катта ҳаётга кириб келаётган ёш авлод онгида ижтимоий адолатга, ҳақиқатга, давлат органлари ва мансабдор шахсларга бўлган ишончни сусайтиради.

Айни кунларда мамлакатимиздаги деярли барча оилаларда фарзандларни таълим муассасаларида ўқитиш мавзуси кенг муҳокама қилиняпти. Бу жараёнда фақат ўз манфаатини ўйлайдиган “уддабурон олғирлар” пайдо бўлиб, қоп-қоп ваъдалар беришади.

Ҳурматли ота-оналар, Сиз фарзандингизни оқ ювиб, оқ тарадингиз, вояга етказдингиз, агарда Сизда ҳар хил йўллар билан бўлсада, нури дийдангизни олий таълим муассасасига киритиш фикри бўлса, удан ҳозирданоқ воз кечинг. Коррупцияга қарши курашиш, таълим ва тарбия масалаларида ҳамжиҳат бўлсак, ўйлайманки янгиланаётган Ўзбекистоннинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган бўламиз.

Шариф ЭРГАШЕВ, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори:

- Бугунги кунда институтимизни коррупциядан холи олий таълим муассасасига айлантириш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, ”ҳалоллик вакцинаси” имкон қадар барча профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимларга сингдирилди.

Ҳурматли ота-оналар! Айни кунларда фикри-ҳаёлингиз фарзандингизни талабалар қаторида бахтли кўриш. Ана шундай паллада олдингизда пайдо бўлиб, сизга “мана мен нажот” дегувчи муттаҳамларга алданиб қолманг.

Туну-кун китобдан илм излаб, ўз қизиққан соҳаси сари катта-катта орзуларга пешвоз чиқаётган ўғил-қизингизни “мен айтган соҳада ўқийсан, мана мен сенга фалон пул сарфлаяпман”,- дея унинг келажагини фирибгар тарозисида ўлчаманг. Унутманг, қонун олдида барча баробар: пора берган ҳам, пора олган ҳам!

Баҳодир ШОИМҚУЛОВ, Қарши давлат университети ректори:

- Биз ҳар йили Сиз ота-оналар ва абитуриентларга қайта-қайта мурожаатлар билан чиқамиз. Ушбу йилда ҳам яна бир бор Сизларни огоҳлантириб қўйишни ўз бурчимиз деб билдик.

Қабул жараёнларида тест ёки ижодий (касбий) имтиҳони мавжуд йўналишларга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилувчи олий таълим соҳасига алоқадор бўлган ва бўлмаган ана шундай айрим шахсларнинг найрангларига алданиб қолишдан, пешона тери билан топган жамғармангизни ҳавога совурилиб кетишидан огоҳ бўлинг.

Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳалол, виждонли одам ҳаётда ғолиб бўлади ва бахтли-саодатли ҳаётга эришади. Зеро, ризқнинг ҳалоли – ҳаловатимиз гарови эканини доимо ёдда тутишимиз даркор.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коррупциясиз_соҳа

Тошкент давлат юридик университетида коррупция ҳолатларининг олдини олиш йўлида янги тизим жорий этилмоқда: коррупция билан боғлиқ ҳаракатлар ҳақида хабардор қилган ўқитувчи ёки талаба, агар унинг маълумоти ўз тасдиғини топса, рағбатлантирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 766 634 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 11 июль
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 766 634 нафар (жорий йилги битирувчилар 365 760 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги – 463 768 нафар;
▪️ сиртқи – 288 838 нафар;
▪️ кечки – 14 028 нафар.

✅ Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 206 120 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 77 042 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 63 717 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 59 985 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 49 399 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 47 719 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 43 158 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 41 304 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 38 717 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 35 880 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 30 915 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 28 112 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 22 484 нафар;
1️⃣4️⃣ Сирдарё вилояти – 22 082 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 673 950 нафар (88%)
▪️ рус тилида – 71 752 нафар (9,3%)
▪️ қорақалпоқ тилида –19 153 нафар (2.4%)
▪️ бошқа тилларда – 1 779 нафар (0.3%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 42 636 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 35 152 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 30 333 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 29 389 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 28 836 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
@otm_info magistr2020.pdf
42.5 MB
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЁрдам

❗️Магистратурага ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар диққатига:

✅Абитуриентларга тегишли мутахассислик бўйича олий таълим муассасасини танлашда қулайлик яратиш учун 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратураси бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши олий таълим муассасалари бўйича гуруҳланди.

Марҳамат
, фойдаланинг! ⬆️

Ушбу маълумотни абитуриент танишларингизга улашинг 👉 @otm_info
#Қабул2020

Қабул-2020: Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 800 мингдан ошди

2020 йил 12 июль со
ат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 802 931 нафар (жорий йилги битирувчилар 378 512 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги – 483 265 нафар;
▪️ сиртқи – 304 615 нафар;
▪️ кечки – 15 051 нафар.

✅ Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 217 753 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 80 232 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 65 788 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 62 425 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 51 693 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 49 556 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 44 748 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 43 383 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 40 760 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 37 386 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 32 730 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 29 660 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 23 858 нафар;
1️⃣4️⃣ Сирдарё вилояти – 22 959 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 705 499 нафар (87,9%)
▪️ рус тилида – 75 405 нафар (9,4%)
▪️ қорақалпоқ тилида – 20 206 нафар (2,5%)
▪️ бошқа тилларда – 1 821 нафар (0,2%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 44 220 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 36 172 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 31 612 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 30 419 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 30 115 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
📈 2000-2020 йиллар давомидаги республика олий таълим муассасалари магистратураси бўйича
ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ ДИНАМИКАСИ

👉 @otm_info 👈
​​#Ректор_минбари

Қарс икки қўлдан. Ректорлар халқимизга мурожаат билан чиқишмоқда

Лазиз ТЎЙЧИЕВ,
Тошкент тиббиёт академияси ректори:

- Ҳозирда ОТМларга ўқишга кириш учун қабул квоталарининг ошганлиги, абитуриентнинг масофадан туриб ҳужжат топшириши, бир вақтнинг ўзида бешта олийгоҳни танлаши, кириш имтиҳонлари учун вилоятларда ташкил қилинган жойлардан туриб тест топшириши учун шароитларни яратилишини қатор коррупцион ҳолатларни бартараф этишга ёрдам бермоқда.

Қолаверса, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг махсус буйруғига биноан, қабул имтиҳонлари республикамизнинг бошқа ОТМ профессор-ўқитувчилари таркибидан тузилган махсус комиссия аъзолари томонидан қабул қилинади ва академиянинг профессор-ўқитувчилари бу жараёнда иштирок этмайди.

Шундай экан, сохта фирибгарларга ишониб, ўзингизнинг ҳаётингизни ва фарзандингиз келажагини хатарга қўйманг! Агар сиз фарзандингизни Тошкент тиббиёт академиясида ўқитмоқчи бўлсангиз, фақат унинг иқтидори ва қобилиятига ишонинг.

Адилбай ЕСИМБЕТОВ, СамВМИ Нукус филиали директори:

- Йиллар давомида ҳар бир соҳа тараққиётига болта уриб келаётган коррупция балосини ҳамон тўлиқ бартараф қилмаганимиз аччиқ ҳақиқат. Бугун эса олий таълим соҳасидаги қабул жараёнларига ҳам суқулиб кириб, ўз соясини солишга уринаётганлиги албатта бизни сергак бўлишга чақиради.

Фарзандининг келажагини ўйлайдиган ҳар қандай ота-она унинг пок йўл билан таълим олишига тилакдош бўлади. Беғубор орзулар қанотидаги ёшларни ўзларининг бемаъни ўйлари билан безовта қилишга уринаётган қўш-тирноқ ичидаги уддабуронларга асло эътибор берманг.

ОТМлардаги қабул жараёнларида ҳеч қандай қонунбузилишига йўл қўйилмайди. Фарзандингиз ўқишга киришда ва ундан кейинги жараёнда ҳам коррупция ботқоғига ботмаслиги қайсидир маънода сизга ҳам боғлиқ эканлигини эсда сақланг!

Алишер УСМАНҚУЛОВ, Жиззах политехника институти ректори:

- Узоқ ва яқин ўтмишимиздан маълумки, порахўрлик миллатимиз, давлатимиз тараққиёти учун энг катта тўсиқдир. Айниқса, олий таълим даргоҳларига кириш тестларига бу иллатнинг аралашуви кадрлар сифатига, таълим даражасига жиддий путур етказди. Ҳаммамиз бундан етарлича хулоса чиқаришимиз лозим.

Кечаги аччиқ сабоқлар эртанги ширин меваларга замин бўлмоғи лозим. Умид қиламанки, олий таълим даргоҳимизга қабул, тест ва таълим жараёнларида фақатгина билимига ишонган, виждонли ва илмга чанқоқ йигит-қизлар талаба бўлиб қадам босадилар.

Азиз ёшлар, билим ва ўзига ишонч – коррупцияга қарши Сизнинг қуролингиз бўлсин!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Профессионал_таълим

40 минг нафардан ортиқ ўқувчи касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширди

2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар
касб-ҳунар мактабларига жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш давом этмоқда.

9-синф битирувчиларининг
ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 13 июль куни соат 16:00 ҳолатига касб-ҳунар мактабларига 42 676 нафар 9-синф битирувчиси онлайн ҳужжат топширди.

❗️Эслатиб ўтамиз, касб-ҳунар мактабларида икки йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади. Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

✅ Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 1937 нафар;
2️⃣ Андижон вилояти – 5374 нафар;
3️⃣ Бухоро вилояти – 1948 нафар;
4️⃣ Жиззах вилояти – 1259 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 3149 нафар;
6️⃣ Навоий вилояти – 1734 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 5390 нафар;
8️⃣ Самарқанд вилояти – 4395 нафар;
9️⃣ Сирдарё вилояти – 1329 нафар;
🔟 Сурхондарё вилояти – 2627 нафар;
1️⃣1️⃣ Тошкент вилояти – 5074 нафар;
1️⃣2️⃣ Фарғона вилояти – 5784 нафар;
1️⃣3️⃣ Хоразм вилояти – 1764 нафар;
1️⃣4️⃣ Тошкент шаҳри – 912 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#OTM_янгиликлари

"Ўзбекона" - хорижликларга она тилимизни ўргатувчи янги дарслик

Бугун давлат тилини ривожлантиришга, унинг нуфузини оширишга қаратилаётган эътибор, ўзбек тилининг дунё минбарларида янграши учун қилинаётган ҳаракатлар ўзбек тилини нафақат она тили, балки хорижий тил сифатида ҳам ўқитиш учун амалий ишларни бажаришни тақозо этмоқда.

Янги “Ўзбекона” дарслиги ҳам анчадан бери долзарб ва ечимини кутаётган масала, яъни ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитишни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.

“Ўзбекона” дарслиги хорижий тилни эгаллашнинг умумевропа компетенциялари тизимига асосан A1 даражани эгаллаш имконини берувчи дарслик бўлиб, у 9 та бўлим, 3 та назорат блоки, аудиолар ва қўшимча материаллар каби қисмлардан иборат.

Ушбу дарслик Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети докторанти Гулрухсор Эргашева ҳамда Ўзбек тили факультети талабаларининг MO'TUL жамоаси томонидан, педагогика фанлари номзоди, доцент Саодат Aдилова илмий раҳбарлигида яратилди.

Китобда шу пайтгача мавжуд қўлланма ва электрон ресурслардан фарқли равишда мавзулар тизимли ва изчил ёритилган, интегратив ва коммуникатив методлар уйғунлаштирилган, воситачи тилдан фойдаланилмаган.

Буларнинг барчаси ўрганувчининг тил муҳитига тезроқ кириб боришини таъминлайди. Шу билан бирга, машқларнинг вариативлиги таъминланган, “оддийдан мураккабга” методик принципига амал қилинган. Ҳар бир саҳифа, ҳар бир машқда миллийликни акс эттиришга ҳаракат қилинган ва умуминсоний қадриятлар сингдирилган.

Дарсликда таклиф этилаётган аудио материаллар соф аутентик эмас, балки ўқув-аутентик материал ҳисобланади. Зеро, A1 даража учун айнан шу турдаги аутентик материалдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Ушбу дарсликда тилни нафақат ўқитувчи билан балки, мустақил ўрганиш учун ҳам кенг имкониятлар яратилган. Масалан, ҳар бир бўлим мантиқий кетма-кетликда берилган 5 қисмдан иборат. Ўрганувчи расмлар орқали ҳам янги мавзуни, машқ-топшириқни бажариш йўлини тушуна олади. Дарслик сўнгида синов материаллари, аудиолар, сўзлашиш учун ҳар бир мавзуга тегишли саволлар ҳамда луғатнинг мавжудлиги тил ўрганувчига кўплаб қулайликлар яратади.

Китоб хорижий тил ўқитишнинг ўқиб тушуниш, тинглаб тушуниш, гапириш, ёзиш кўникмаларини тўлақонли қамраб олган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 865 153 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган

2020 йил 13 июль
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 865 153 нафар (жорий йилги битирувчилар 397 373 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги – 514 904 нафар;
▪️ сиртқи – 333 492 нафар;
▪️ кечки – 16 757 нафар.

✅ Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 234 386 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 85 601 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 69 819 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 67 808 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 55 868 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 53 523 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 48 015 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 46 482 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 44 490 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 40 594 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 35 776 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 32 179 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 25 904 нафар;
1️⃣4️⃣ Сирдарё вилояти – 24 708 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 760 314 нафар (87,9%)
▪️ рус тилида – 80 685 нафар (9,4%)
▪️ қорақалпоқ тилида – 22 219 нафар (2,5%)
▪️ бошқа тилларда – 1 935 нафар (0,2%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 47 037 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 38 238 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 33 998 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 32 536 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 32 077 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Академик лицейларга саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Жорий ўқув йилидан касб-ҳунар таълими мактаблари иш бошлайди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​#Ректор_минбари

Коррупцияга қарши ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз зарур

Обиджон ХАМИДОВ
, Бухоро давлат университети ректори:

- 90 йиллик тарихга эга бўлган Бухоро давлат университетида фаолият юритаётган раҳбар ходимлардан бошлаб, барча профессор-ўқитувчиларгача тизимда олиб борилаётган ислоҳотларга ўткир нигоҳ билан назар ташлаётганликлари аён.

Қабул жараёнларида шаффофлик ва ойдинликни таъминлаш, коорупцияга қарши аёвсиз курашни талабалар ўқишининг биринчи курсдан то охирги курсига қадар барча фанларни ўзлаштириш, курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилиш, олий таълимдан кейинги таълимда ҳам бирдек ташкил этамиз.

Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларини содир этган университет жамоаси аъзоси – у ким ва қайси лавозимда ишлашидан қатъий назар, унга нисбатан “Қонун устувор – жазо муқаррар”лиги таъминланади.

Абдуқодир ТОШҚУЛОВ, Термиз давлат университети ректори:

- Азиз ота-оналар ва абитуриентлар, нопок кимсаларнинг алдовига учраманг. Университетда таниши ёки яқин қариндоши ишлашини рўкач қилиб, сизга талабаликни ваъда қилаётганларга ҳеч қачон ишонманг.

Барча жараёнлар очиқ ва шаффоф, адолатли ўтиши таъминланади. Ижодий имтиҳонлар очиқ ва шаффоф ўтказилади ва бу жараёнлар кенг жамоатчилик, ОАВ, блогерлар иштирокида бўлиб ўтади. Биз имтиҳон жараёнларини адолатли ва шаффоф ўтиши учун барча чораларни кўрамиз.

Абитуриентларга айтар сўзим: Фақат ўз билимингиз ва кучингизга ишонинг! Бошқа ҳеч нарса сизга ёрдам бера олмайди. Алдовларга учиб, кейин афсусланиб қолманг. Жамиятда коррупцияни янада авж олишига ҳисса қўшманг!

Баҳодир СОБИРОВ, Навоий давлат педагогика институти ректори:

- Навоий давлат педагогика институтига қабул жараёнини шаффоф, адолатли таъминлашда ҳам институт томони ҳам жамоатчилик бирдек масъул, деб ўйлайман.

Шундай экан, абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва фуқароларга қарата мурожаат қилмоқчиман:

Азиз абитуриент, Сиз ўз билимингизга, имконият ва иқтидорингизга, истеъдод ва тафаккурингизга ишонинг. Қабул жараёни тўлалигича Давлат комиссияси томонидан бошқарилиши ва амалга оширилишини унутманг. Унга ҳеч бир инсон омилининг аралашувига йўл қўйилмайди. Шу сабабли, фирибгарларнинг алдовига тушиб қолманг.

Нусрат МУРОДОВ, ТИҚХММИ Бухоро филиали директори:

- Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади.

У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъий назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо таъма қилади. Таъма билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди.

Таъма ва пора занжирини қабул жараёнларидаёқ узайлик. Токи у бошқа ниш урмасин. Фарзандларимиз қўлида занжир бўлиб, уларни панжара ортига бошламасин!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Санкт-Петербург давлат университети проректори Александр БАБИЧ ўзбекистонлик абитуриентларга мурожаат қилди.

📹 Youtube`да томоша қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги ташаббуси билан Тошкентда Санкт-Петербург давлат университетининг МДҲдаги биринчи филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берган эдик.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#5muhim_tashabbus

Талабалар ва ёш олимлар учун ёзги математика мактаблари бошланмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Математика институти олимлари ҳамкорлигида талабалар ва ёш олимлар учун Ёзги математика мактаби доирасида онлайн дарслар ташкил этилмоқда.

Жорий йил 15 июлдан 15 августга қадар Ёзги математика мактабида қуйидаги мавзуларда онлайн дарслар ўтказилади:

1️⃣ 15 июлдан ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 11:30 да "р-адик анализга кириш" мавзусида онлайн дарслари бошланади.

👉 Zoom ҳаволаси: http://cc.uz/1660p
👉 Идентификатор: 443 630 6813

2️⃣ 16 июлдан ҳафтанинг сешанба (соат 11:00), пайшанба (соат 11:00) ва шанба кунлари (соат 08:00) да "Ўйинлар назариясига кириш" мавзусида онлайн дарслари бошланади.

👉 Zoom ҳаволаси: http://cc.uz/1660q
👉 Идентификатор: 851 6262 2124

3️⃣ 17 июлдан ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 15:00 да "Python дастурлаш тили ва унда сонли усуллар" мавзусида онлайн дарслари ташкил этилади.

👉 Zoom ҳаволаси: http://cc.uz/1660r
👉 Идентификатор: 889 799 2695

Мазкур дарсларда барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин, онлайн дарслар бепул олиб борилади.

Батафсил: Ўзбекистон Математиклари канали

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#ОТМ_янгиликлари

Қабул-2020: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг қабул кўрсаткичлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

Янгиликлар 24 | Тошкент давлат педагогика университетида қабул жараёнлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: Қарийб 1 миллион абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 14 июль
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 938 952 нафар (жорий йилги битирувчилар 418 558 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги – 551 257 нафар;
▪️ сиртқи – 368 916 нафар;
▪️ кечки – 18 779 нафар.

✅ Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 254 059 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 92 014 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 74 278 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 73 815 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 61 085 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 57 903 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 51 689 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 50 170 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 49 228 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 44 436 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 39 382 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 35 498 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 28 504 нафар;
1️⃣4️⃣ Сирдарё вилояти – 26 891 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 825 036 нафар (88,3%)
▪️ рус тилида – 87 071 нафар (9,2%)
▪️ қорақалпоқ тилида – 24 787 нафар (2,3%)
▪️ бошқа тилларда – 2 058 нафар (0,2%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 50 434 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 40 656 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 36 981 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 34 922 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 34 452 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистонлик тадқиқотчилар хорижликларга ўзбек тилини содда шаклда ўрганишларига кўмаклашувчи «O`zbekona» дарслигини нашрга тайёрлади

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram