Edu.uz
✔
143K subscribers
40.1K photos
7.66K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Илм_фан

Uzbekistan Research Online платформасида июнь ойида энг кўп ўқилган мақолалар ва журналлар эълон қилинди

2019 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Elsevier компанияси билан ҳамкорликда халқаро талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон ОТМларининг илмий журналларини бирлаштирган илк рақамли платформа – Uzbekistan Research Online ишга туширилган эди.

Жорий йилнинг июнь ойида «Uzbekistan Research Online» платформасидаги журналлардан 9640 та матнли файллар тўлиқ юклаб олинди ва 143 та янги материал чоп этилди, натижада платформа базасидаги ишларнинг умумий сони 4757 тага етди.

Мақолалар 108 та мамлакатнинг 263 та таълим муассасалари томонидан ўқилган.

✅ Рақамли платформада июнь ойида энг кўп юклаб олинган мақолалар ва журналлар рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, қуйидаги мақолалар энг кўп юклаб олинган:

1. Tourism development in Uzbekistan: current trends and national priorities (“Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш: ҳозирги тенденциялар ва миллий устуворликлар”) 64 марта. https://uzjournals.edu.uz/iiau/vol2020/iss1/27

2. About Persian words used in “Zubdat ut-tavorikh” by Muhammad Rizo Ogahy (“Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг "Зубдат ут-таворих" асарида қўлланган форсча сўзлар ҳақида”) 48 марта. https://uzjournals.edu.uz/fdu/vol1/iss1/13

3. Comparative Study Of Phraseological Units With Naming Features In Nonrelated Languages (“Қардош бўлмаган тилларда ном бериш белгилари билан фразеологик бирликларни қиёсий ўрганиш”) 48 марта. https://uzjournals.edu.uz/philolm/vol2019/iss1/9

✅ Энг кўп юклаб олинган журналлар:

👉 Наманган давлат университетининг илмий ахборотномаси (2116 марта) https://uzjournals.edu.uz/namdu

👉 "Ислом зиёси" журнали (884 марта), https://uzjournals.edu.uz/iiau

👉 Фарғона давлат университети илмий журнали (701 марта).

Маълумот учун, www.uzjournals.edu.uz ОТМлар илмий журналларни бирлаштирган ҳамда икки марта аноним рецензиядан ўтказиш (double-blind peer review) конфигурациясини қўллаш имкони мавжуд бўлган платформа ҳисобаланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
❗️ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ ЎҚИШИНИ ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИАРО КЎЧИРИШ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА 🔺

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚠️ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ !!!

❗️Хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ва ўқиш истагида бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари диққатига !!!

👉Хорижий (жумладан қўшни) давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (олган) талабаларнинг 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчиришга амалдаги тартибларга мувофиқ қуйидаги ҳолатларда РУХСАТ ЭТИЛМАЙДИ:

🔹давлат аккредитациясидан ўтмаган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларга;

🔹масофавий (онлайн) таълим шаклида таҳсил олаётганларга.

🔹хорижда ўқиётган олий таълим муассасаси томонидан талабанинг ўқиши тўғрисдаги тегишли ҳужжатлар (маълумотлар) Ўзбекистон олий таълим муассасаси почта манзилига йўлланмаса;

🔹шу билан бирга, хорижий (жумладан қўшни) давлатлардаги олий таълим муассасаларига ўқишга таклиф этаётган норасмий фирмалар, фуқаролар ва бошқа шу каби фирибгарларга ишониб қолмаслик тавсия этилади. Зеро, шу тоифадаги шахслар талабаликка қабул қилиш ёки ўқишни кўчириш бўйича ҳеч қандай ваколатга эга эмас.

🔹Республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича янгиликлар ва тўлиқ маълумотлар билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) ҳамда телеграм канали (@eduuz) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#OTM_янгиликлари

ТИҚХММИ битирувчисига республикада биринчи QR кодли диплом берилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан жорий йилдан бошлаб бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти йўлга қўйилди.

Бугун, 17 июль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «Битирувчи — 2020» онлайн тадбири бўлиб ўтди. Унда ректор Ўктам Умурзоқов мустақил ҳаётга қадам қўяётган битирувчиларни самимий табриклади.

Тадбирда институтнинг бакалавр битирувчисига мамлакатимизда биринчи QR кодли В № 00000001 рақамли диплом берилди.

Тадбирда иш берувчи ташкилотлар номидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов, “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси Х.Турахужаев, Сув хўжалиги вазири ўринбосари В.Аҳмаджонов, “Ўзсувқурилиш” АЖ бошқаруви раиси Р.Умаров ва бошқалар битирувичларга омад тилашди.

Zoom платформасида амалга оширилган тадбирни битирувчилар қатори уларнинг ота-оналари ҳам кузатиб боришди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 1 193 169 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 17 июль
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 1 193 169 нафар (жорий йилги битирувчилар 482 011 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги – 673 450 нафар;
▪️ сиртқи – 493 296 нафар;
▪️ кечки – 26 423 нафар.

✅ Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 322 253 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 113 237 нафар;
3️⃣ Фарғона вилояти – 93 698 нафар;
4️⃣ Aндижон вилояти – 89 762 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 78 851 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 73 648 нафар;
7️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 66 295 нафар;
8️⃣ Наманган вилояти – 58 947 нафар;
9️⃣ Тошкент вилояти – 62 891 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 57 473 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 52 021 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 47 149 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 37 550 нафар;
1️⃣4️⃣ Сирдарё вилояти – 34 098 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 1 046 442 нафар (87,8%)
▪️ рус тилида – 109 554 нафар (9,2%)
▪️ қорақалпоқ тилида – 34 629 нафар (2,8%)
▪️ бошқа тилларда – 2 544 (0,2%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 61 587 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 49 008 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 46 957 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 42 916 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 42 426 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#АбитуриентгаЁрдам #ТалабагаЁрдам

✅ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан сўнгги 15 кунда қуйидаги 4 та интерактив онлайн хизматлар ишга туширилди:

🔸magistr.edu.uz - давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш ва рўйхатдан ўтиш;

🔸kasb.edu.uz - касб-ҳунар мактабларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш;

🔸 transfer.edu.uz - давлат олий таълим муассасалари талабаларнинг ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича аризаларини топшириш;

🔸diplom.edu.uz - давлат олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг дипломлари электрон нусхасини олиш.

❗️ Асосийси, хизматлар қулай ва бепул.

———————————————————————--
📣 Хизматлардан фойдаланинг, уйда қолинг.
Олий таълим бўйича долзарб янгиликлар ва фойдали маълумотларни эса биздан олинг 🔻
t.me/otm_info
❗️Абитуриентлар диққатига:

👉 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида фуқаролик паспорти (паспорт олиш ёшига етмаганлиги ва бошқалар) билан боғлиқ муаммолар туфайли рўйхатдан ўта олмаётган фуқароларга яшаб турган манзилига яқин бўлган олий таълим муассасаларига мурожаат этишларини тавсия этамиз.

🔴Маълумот учун: республика олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишнинг сўнги муддати 2020 йил 20 июль.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚠️ Фарғона вилоятининг Сўх тумани ёшлари учун 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимида тақсимоти белгиланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚠️ ДИҚҚАТ, Э Ъ Л О Н !

➡️ Паспорт ёшига етмаган, паспорт олишга улгурмаган ҳамда паспортини яқинда олган, аммо абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган абитуриентлар диққатига !

❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда фуқаролик паспорти олиш ёшига етмаган, фуқаролик паспорти олиш ёшига етган, аммо паспорт олишга улгурмаган абитуриентлар яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилганда ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-ШАКЛ МАЪЛУМОТНОМА бўлиши шарт.

✅Фуқаролик паспортини яқинда олган, аммо Давлат тест марказининг дастуридан абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган фуқаролар мазкур фуқаролик паспортлари билан яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 1,2 млн. нафардан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 18 июль
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 1 262 551 нафар (жорий йилги битирувчилар 498 377 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги – 706 657 нафар;
▪️ сиртқи – 527 003 нафар;
▪️ кечки – 28 891 нафар.

✅ Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 342 246 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 119 115 нафар;
3️⃣ Фарғона вилояти – 97 726 нафар;
4️⃣ Aндижон вилояти – 93 385 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 83 673 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 77 310 нафар;
7️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 70 786 нафар;
8️⃣ Наманган вилояти – 67 395 нафар;
9️⃣ Тошкент вилояти – 66 664 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 60 922 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 55 730 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 50 665 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 40 294 нафар;
1️⃣4️⃣ Сирдарё вилояти – 34 098 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 1 105 994 нафар (87,8%)
▪️ рус тилида – 116 615 нафар (9,2%)
▪️ қорақалпоқ тилида – 37 224 нафар (2,8%)
▪️ бошқа тилларда – 2 718 (0,2%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 64 723 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 50 818 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 49 541 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 44 791 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 44 505 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Хушхабар

Академик лицей ўқувчилари кимё бўйича 54-халқаро Менделеев олимпиадасида муваффақият қозонди

2020 йил 13-18 июль кунлари 27 та давлат ўқувчилари ва талабалари ўртасида кимё фанидан 54-халқаро Менделеев олимпиадаси масофавий шаклда ўтказилди.

Австрия, Хитой, Туркия, Россия, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар жамоалари билан бирга юртимиз академик лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этди.

Иккита назария турда ўтказилган 54-халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ёшлар муносиб қатнашиб, ғолиблар қаторидан ўрин олди.

Жумладан, ТПТИ академик лицейи ўқувчиси Мирумид Миракбаров халқаро олимпиадада ғалаба қозониб, шу кунга қадар кимё фанидан юртимиз жамоаси қўлга киритган медаллар қаторига 10-олтин медални олиб келди.

Қолаверса, ушбу лицей ўқувчилари Дилшодахон Исаева, Рустам Тўхтабоев ва ТДАУ академик лицей ўқувчиси Собиржон Омоновлар бронза медални қўлга киритишди.

Шунингдек, умумтаълим мактабларининг икки нафар ўқувчиси ҳам бронза медали билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия #Иқтибос
❓Биласизми?

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ параметрлари асосида амалга оширилади.".

⚠️Юқоридаги иқтибосни соддароқ тушунтирамиз.

✅Бакалавриатга қўшимча қабул борми?
Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баробар, 2 баробар, ...., 10 баробар ва ҳоказо.

✅Магистратурага қўшимча қабул борми?
Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ. 👍

--------------------------------------------------------------
🧐“Магистратурага ўқишга ҳужжат топширсам-у, мабодо, контрактга ҳам кира олмасам-чи.. Ундан кўра, бу йил топширмай қўя қолсаммикан”, - деб ўйланиб турган танишларингизга хабар беринг. 👉
Олий таълим бўйича фойдали маълумотлар ва тавсияларни биздан олинг.
t.me/otm_info
Forwarded from Edu.uz
⚠️ ДИҚҚАТ, Э Ъ Л О Н !

➡️ Паспорт ёшига етмаган, паспорт олишга улгурмаган ҳамда паспортини яқинда олган, аммо абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган абитуриентлар диққатига !

❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда фуқаролик паспорти олиш ёшига етмаган, фуқаролик паспорти олиш ёшига етган, аммо паспорт олишга улгурмаган абитуриентлар яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилганда ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-ШАКЛ МАЪЛУМОТНОМА бўлиши шарт.

✅Фуқаролик паспортини яқинда олган, аммо Давлат тест марказининг дастуридан абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган фуқаролар мазкур фуқаролик паспортлари билан яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Edu.uz pinned «⚠️ ДИҚҚАТ, Э Ъ Л О Н ! ➡️ Паспорт ёшига етмаган, паспорт олишга улгурмаган ҳамда паспортини яқинда олган, аммо абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган абитуриентлар диққатига ! ❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда…»
​​#ОТМ_янгиликлари

Қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш фаолиятингизнинг бош мезони бўлсин, азиз битирувчилар!

Тошкент давлат юридик университети
битирувчиларига диплом топширишга бағишланган онлайн маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Aдлия вазири Русланбек Давлетов, Олий суд раиси Козимжон Комилов, Бош прокурор ўринбосари Светлана Aртикова, фан арбоби, профессор Ҳалим Бобоев ҳамда университет ректори Раҳимжон Хакимов иштирок этиб, битирувчиларни табриклашиб, уларга оқ йўл тилашди.

Кейинги фаолиятларининг бош мезони – инсонни, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, адолат ҳамда қонун устуворлигини олий қадрият сифатида қараш, ҳалол ва виждонан хизамат қилиш бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Маълумот ўрнида, бу йил университетни 605 нафар талаба тамомлаб, диплом олмоқдалар. Шундан 481 нафар бакалавр ва 124 нафари магистрлардир.

Талабаларнинг ота-оналари ҳам иштирок этиб, битирувчиларга ва профессор-ўқитувчиларга миннатдорчилик билдиришди.

Битирувчи магистр ва бакалавр талабалари сўзга чиқиб ўз муносабатини ҳамда миннатдорчилигини изҳор этди. Пандемия муносабати билан жорий қилинган карантин муносабати билан барча битирувчилар номидан ушбу талабаларга дипломлар топширилди.

Шу билан бирга ўзлаштириш кўрсатгичи юқори, жамоат ишларида фаол бўлган 50 нафар талабага университетнинг махсус эсдалик статуеткалари тақдим этилиши белгиланган. Ушбу талабаларнинг номлари ўқиб эшиттирилиб уларнинг номларидан мазкур талабаларга топширилди.

Диплом ва статуеткалар битирувчиларга етказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Халқаро Менделеев олимпиадасида юртимиз ёшлари 6 та медални қўлга киритди
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Қабул2020

Қабул-2020: 1,3 миллиондан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 19 июль
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 1 323 384 нафар (жорий йилги битирувчилар 510 572 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги – 733 951 нафар;
▪️ сиртқи – 558 124 нафар;
▪️ кечки – 31 309 нафар.

✅ Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 360 598 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 125 048 нафар;
3️⃣ Фарғона вилояти – 101 295 нафар;
4️⃣ Aндижон вилояти – 96 401 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 87 995 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 80 591нафар;
7️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 74 377 нафар;
8️⃣ Тошкент вилояти – 70 246 нафар;
9️⃣Наманган вилояти – 69 964 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 63 901 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 59 143 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 50 308 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 42 794 нафар;
1️⃣4️⃣ Сирдарё вилояти – 37 723 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 1 157 573 нафар (87,6%)
▪️ рус тилида – 123 503 нафар (9,3%)
▪️ қорақалпоқ тилида – 39 429 нафар (2,9%)
▪️ бошқа тилларда – 2 879 (0,2%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 67 405 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 52 300 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 51 733 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 46 251 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 46 223 нафар.

Эслатиб ўтамиз, эртага - 20 июль абитуриентларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги куни.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инетрвью 24 | Иномжон Мажидов - Олий ва ўрта махсус таълим вазири билан суҳбат
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Edu.uz
⚠️ ДИҚҚАТ, Э Ъ Л О Н !

➡️ Паспорт ёшига етмаган, паспорт олишга улгурмаган ҳамда паспортини яқинда олган, аммо абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган абитуриентлар диққатига !

❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда фуқаролик паспорти олиш ёшига етмаган, фуқаролик паспорти олиш ёшига етган, аммо паспорт олишга улгурмаган абитуриентлар яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилганда ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-ШАКЛ МАЪЛУМОТНОМА бўлиши шарт.

✅Фуқаролик паспортини яқинда олган, аммо Давлат тест марказининг дастуридан абитуриент сифатида рўйхатдан ўта олмаётган фуқаролар мазкур фуқаролик паспортлари билан яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Профессионал_таълим

Бугун касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширишнинг ҳам сўнгги куни

Бугун, 20 июль куни касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширишнинг охирги куни. 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда.

Шу кунга қадар 66 мингга яқин 9-синф битирувчиси ўқишни касб-ҳунар мактабларида давом эттиришни танлашди.

❗️Маълумот учун, касб-ҳунар мактабларида икки йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади.

Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

✅ Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 3 458 нафар;
2️⃣ Андижон вилояти – 6 818 нафар;
3️⃣ Бухоро вилояти – 3 662 нафар;
4️⃣ Жиззах вилояти – 3 007 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 7 158 нафар;
6️⃣ Навоий вилояти – 2 351 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 6 479 нафар;
8️⃣ Самарқанд вилояти – 6 937 нафар;
9️⃣ Сирдарё вилояти – 2 006 нафар;
🔟 Сурхондарё вилояти – 5 206 нафар;
1️⃣1️⃣ Тошкент вилояти – 6 773 нафар;
1️⃣2️⃣ Фарғона вилояти – 7 604 нафар;
1️⃣3️⃣ Хоразм вилояти – 2 979 нафар;
1️⃣4️⃣ Тошкент шаҳри – 1 506 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg