Edu.uz
✔
143K subscribers
40.1K photos
7.65K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Илмфан_2020

Олий таълим муассасалари учун “QS рейтинглар услубиёти” мавзусида семинар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши ва QS Quacquarelli Symonds компанияси томонидан жорий йил 28-29 июль кунлари ОТМлар учун туркум семинарлар ташкил этилмоқда.

“Илм-фан – 2020” дастури: Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш бўйича QS Quacquarelli Symonds компаниясини билан ҳамкорлик” мавзусидаги семинарларда ректорлар, илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўйича проректорлар, ОТМларни халқаро рейтинг агентликлари томонидан тан олинишига тайёрлашни ташкиллаштириш учун махсус гуруҳлар ходимлари, вазирлик вакиллари, рейтинг стратегиялари бўйича экспертлар иштирок этмоқда.

Семинарларда дунё университетлари учун QS рейтинглар натижаларининг 2020 йилдаги якуний хулосаси, Ўзбекистон университетлари репутация кўрсаткичларининг бошқа давлатлар университетлари кўрсаткичларига қиёсий таҳлил натижалари, жорий кўрсаткичлар асосидаги Ўзбекистон университетларининг имкониятлари масалалари муҳокама қилинмоқда.

Бугун ўтказилган семинарлар Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов, QSнинг Ўрта Осиё ва Шарқий Европа бўйича ҳудуий директори Сергей Христолюбов, бош консультантлар Шади Хиджази, Жак де Шаншенель иштирокида ўтказилди.

Семинар якунлари бўйича Ўзбекистон олий таълим муассасаларини энг яхши университетлар халқаро рейтингига киритиш стратегияси бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚠️ Қўқон давлат педагогика институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
t.me/otm_info
Forwarded from Edu.uz
❗️ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ ЎҚИШИНИ ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИАРО КЎЧИРИШ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА 🔺

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Edu.uz pinned a photo
Forwarded from Edu.uz
⚡️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА !

Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда.

❗️Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб қайта юбориш учун қайтарилмоқда:

👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

⚠️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтаётган фуқароларга юқоридаги ҳолатларни инобатга олишлари сўралади.

⚠️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишлари сўралади.

⚠️Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

❗️Эслатиб ўтилади:
ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнги куни 2020 йил 5 август.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Интервью 24 | Қўнғирот Шарипов - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Коррупциясиз_соҳа

Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 24, 28 июль кунлари барча ОТМлар раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва мутахассис-ходимлари иштирокида “Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусидаги онлайн учрашувлар ташкил этилди.

Бугун мазкур учрашувларнинг узвий давоми сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.

Онлайн тадбирни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф Абсоатов очиб берди. У ўз нутқида олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳамда қабул жараёни, таълим бериш ва талабалар билимини баҳолаш, профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида сўз юритди.

Шу билан биргаликда, семинарда Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуратов, Тошкент давлат юридик университети ректори Рахимжон Хакимов ва бошқалар олий таълим тизимида коррупцияни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мавзуларида маъруза қилдилар.

Семинарда 450 нафардан ортиқ иштирокчи – вазирлик ходимлари, республикадаги барча ОТМлар проректор (директор ўринбосари)лари, факультет деканлари, қабул комиссияси масъул котиблари ва ўринбосарлари қатнашди.

Семинар якунида бу салбий иллатга қарши биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб курашишга ҳамда олий таълим тизимини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш мақсадига эришиш учун тизимнинг барча салоҳиятини сафарбар этишга келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Қабул2020

Вазирлик колл-маркази фуқаролар саволларига жавоб бермоқда

2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Колл-марказ ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Вазирлик колл-марказига малакали мутахассислар жалб этилиб, зарур шарт-шароит яратилган. Бугунги кунда колл –маркази мутахассислари ҳамюртлармизни қизиқтирган саволларга жавоб бериб келмоқда.

Сўнгги кунларда фуқаролардан асосан республикадаги давлат олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш ва тиклаш (transfer.edu.uz) , магистратурага ҳужжат топшириш (magistr.edu.uz) масалаларида қўнғироқлар бўлмоқда.

Агар сизда ҳам олий таълим тизимига оид саволлар бўлса, (71) 246-38-57 телефон рақами орқали боғланиб, жавоб олишингиз мумкин.

❗️Колл-марказ душанбадан шанбагача ҳар куни соат 9:00дан 17:00га қадар (тушлик – соат 13:00 дан 14:00гача) фаолият кўрсатади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги колл-маркази рақами: (71) 2️⃣4️⃣6️⃣- 3️⃣8️⃣ - 5️⃣7️⃣

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
⚡️Э Ъ Л О Н !

❗️2020/2021 ўқув йили қабули учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун magistr.edu.uz веб-платформаси орқали рўйхатдан ўтаётган абитуриентлар диққатига:

⏰Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати – 30 июль куни, янаям аниқроғи – куннинг энг сўнгги дақиқасига қадар (23:59).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
🤔1
⚠️ Фарғона политехника институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
👉 t.me/otm_info 👈
⚠️ Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетитининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
👉 t.me/otm_info 👈
Forwarded from Edu.uz
⚡️Э Ъ Л О Н !

❗️2020/2021 ўқув йили қабули учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун magistr.edu.uz веб-платформаси орқали рўйхатдан ўтаётган абитуриентлар диққатига:

⏰Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати – 30 июль куни, янаям аниқроғи – куннинг энг сўнгги дақиқасига қадар (23:59).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Илмфан_2020

Ёш тадқиқотчилар учун хушхабар:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг "Uzbekistan Research Online" платформасида чоп этилган инглиз тилидаги мақолалар хорижий илмий нашрларда эълон қилинган мақолаларга тенглаштирилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Нидерландиянинг «Elsevier» компанияси ҳамкорлигида 2018 йилдан амалга оширилаётган “Илм-фан – 2020” дастури доирасида ишлаб чиқилган "Uzbekistan Research Online" рақамли платформасидаги журналларда инглиз тилида эълон қилинган мақолалар хорижий илмий нашрларда чоп этилган илмий мақолаларга тенглаштирилди.

Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2020 йил 30 июлдаги қарори қабул қилинди.

Эндиликда “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатида”ги фан тармоқлари бўйича Digital Commons платформаси негизидаги "Uzbekistan Research Online" рақамли платформаси (https://uzjournals.edu.uz/)га киритилган республика олий таълим муассасаларининг 41 та журналида етакчи хорижий олим-мутахассислар тақризидан ўтказилган ҳолда инглиз тилида чоп этилган мақолалар диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган хорижий илмий нашрларда эълон қилинган илмий мақолаларга тенглаштирилади.

Мазкур имконият юртимиз ёш олимлари ва тадқиқотчилари ўз илмий ишлари натижаларини эълон қилишда йиллар давомида тўқнаш келган қийинчиликларни бартараф этади ҳамда ОТМлар илмий салоҳиятини оширишга ҳисса қўшади, республикамиз илм-фан ютуқларини жаҳон илмий ҳамжамиятига тақдим этиш ва халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

"Uzbekistan Research Online" платформасида юртимиз ОТМларининг 41 та илмий журнали бирлаштирган бўлиб, унда икки марта аноним рецензиядан ўтказиш (double-blind peer review) конфигурациясини қўллаш имкони мавжуд ва халқаро стандартларга жавоб беради.

Uzjournals.edu.uz`даги журналлар рўйхати билан танишиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
⚡️Э Ъ Л О Н !

❗️2020/2021 ўқув йили қабули учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун magistr.edu.uz веб-платформаси орқали рўйхатдан ўтаётган абитуриентлар диққатига:

⏰Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати – 30 июль куни, янаям аниқроғи – куннинг энг сўнгги дақиқасига қадар (23:59).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш истагини билдирганлар аризалари нега қайтарилмоқда?
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Edu.uz pinned a video
​​#Хушхабар

Математик талабалардан яна бир ғалаба:

Халқаро олимпиадада 2 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медаль қўлга киритилди

2020 йилнинг 25-30 июль
кунлари талабалар ўртасидаги халқаро математика олимпиадаси (IMC- International Mathematical Competition) онлайн тарзда ўтказилди. Ушбу олимпиадада 46 та давлатдан 546 нафар талаба иштирок этди.

Жумладан, Массачусетс технология институти, Станфорд университети, Нью-Йорк университети, Мэриленд университети, Карнеги Меллон университети (АҚШ), Кембридж университети, Манчестер университети, Уорик университeти, Лидс университети, Лондон университет коллежи, Лондон империал коллежи (Буюк Британия), Бонн университети, Лейпциг университети, Георг Август номидаги Гёттинген университети (Германия), Санкт-Петербург давлат университети, Москва физика-техник институти, Иқтисодиёт олий мактаби (Россия), Тель-Авив университети, Бар-Илан университети (Исроил) ва бошқа нуфузли университетлардан талабалар қатнашди.

Талабаларнинг халқаро математика олимпиадада муносиб иштирок этиши ва иқтидорли талабаларни саралаш мақсадида Математика институти ва Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида “Mathematical olympiads of Uzbekistan for University Students” номли онлайн лойиҳа орқали 1200 дан ортиқ иштирокчилар орасидан 17 нафар иқтидорли талаба саралаб олинди.

Карим Рахимов (ЎзМУ), Аброр Пирнафасов (Рур Бохум (Ruhr-University Bochum), Германия) ва Хакимбой Эгамберганов (Сарбонна университети (Universite de Paris), Франция) талабаларни халқаро олимпиадага тайёрлашди.

Ушбу олимпиадада Қарши давлат, Тошкент давлат иқтисодиёт университетидан 1 нафардан, Бухоро давлат, Гулистон давлат университетидан 2 нафар ва Ўзбекистон Миллий университетидан 11 нафар талаба 3 та гуруҳ бўлиб иштирок этди.

Карим Рахимов (ЎзМУ) гуруҳлар раҳбари, Ғолиб Ботиров (Математика институти), Шоҳруҳ Ибрагимовлар (ЎзМУ) гуруҳ раҳбари ўринбосарлари сифатида қатнашди. Талабаларнинг олимпиада иштироки учун бадал тўлови Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилди.

Олимпиада натижаларига кўра Гулистон давлат университети талабаси Абдушукур Аҳадов ва Ўзбекистон Миллий университети талабаси Шахзод Қуроқбоевлар олтин медални қўлга киритдилар.

ЎзМУ талабалари Толибжон Исмоилов, Мафтуна Саматбоева, Жаҳонгир Тўраев, Жасурбек Имомов, БухДУ талабаси Собир Боймуродовлар кумуш медалга эга бўлишди.

ЎзМУ талабалари Нилуфар Ражабова, Дониёр Язданов ва Даврбек Олтибоевлар эса бронза медалга сазовор бўлдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Хушхабар

Академик лицей ўқувчилари 52-Халқаро кимё олимпиадасида кумуш медални қўлга киритдилар

Жорий йилда 52-Халқаро кимё олимпиадаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли ушбу нуфузли халқаро олимпиада 2020 йил 25 июлда масофавий тарзда ўтказилди.

Унда дунёнинг 60 та давлатидан жами 235 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди. Жорий йилги олимпиадада ўқувчилар лаборатория кимёвий тажрибаларисиз ўтказишди. Олимпиада синов жараёнини назоратчилар 4 та веб-камера ёрдамида кузатиб боришди.

Масофавий олимпиада Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг академик лицейида санитария гигиена ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилди.

52-Халқаро кимё олимпиадасида юртимиз шарафини республика фан олимпиадалари ғолиблари орасидан саралаб олинган академик лицей ва мактабларнинг 4 нафар иқтидорли ўқувчиси ҳимоя қилди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицей ўқувчилари Мирумид Миракбаров ва Дилшодахон Исаевалар муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлишди.

Шунингдек, Бухоро шаҳридаги 35-сонли мактаб ўқувчиси Фирдавс Собиров бронза медалини қўлга киритди.

Олимпияда масофавий ўтказилгани боис ғолибларнинг медал ва дипломлари Туркиядаги ташкилий қўмита томонидан почта орқали жўнатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXgv
📌Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 7 август куни видеоконференцалоқа тарзида ўтказилиши хабар қилинмоқда.

🗓Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини жорий йил 7 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

✏️Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

❗️Ялпи мажлисда, жумладан, “Таълим тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилади.

“Таълим тўғрисида”ги қонунга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг батафсил хабар берамиз.

————————————————
👉 @otm_info 👈