Edu.uz
✔
143K subscribers
40.1K photos
7.67K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️ Диққат, вақт оз қолмоқда ⬇️
Forwarded from Edu.uz
❗️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА !


✅ 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Айрим аризалар маълум бир сабабларга кўра РАД ЭТИЛДИ.

⏰ Рад этилган аризаларни камчиликларини бартараф этган ҳолда таҳрирлашнинг СЎНГГИ МУДДАТИ 2020 йил 25 август куни соат 23:59.

⚠️Ушбу муддатдан сўнг камчиликларни бартараф этишга (аризани таҳрирлашга) йўл қўйилмайди.
Ушбу муддат ичида камчиликлари бартараф этилмаган АРИЗАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ.

‼️Рўйхатдан ўтган барча фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

⛔️Шу билан бирга, 2020 йилнинг баҳорги семестрида қўшни давлатлардан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилишига рухсат этилган аммо белгиланган тартибда буйруқ асосида талабаликка қабул қилинмаган талабалар ўқишини қайта кўчирилишига рухсат этилмайди.

Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра қайта таҳрирлаш учун қайтарилди:

🔹 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);
🔹 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;
🔹 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;
🔹 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
👍1
Edu.uz pinned «❗️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА ! ✅ 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Айрим аризалар маълум…»
⚡️⚡️⚡️ ДИҚҚАТ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан МУҲИМ ЭЪЛОН:

❗️Касб ва мутахассисликларни эгаллаш истагида бўлган шахслар шу жумладан 11-синф битирувчилари 2020/2021 ўқув йили учун вазирлик ва идоралар тизимида бўлган коллеж ва техникумларга 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) ўқиш учун ҳужжатларини ОНЛАЙН топширишлари мумкин.

✅2020/2021 ўқув йили учун коллежларга жами 77 мингдан ортиқ (шундан давлат гранти асосида 12 762 нафар), техникумларга эса жами бўлиб 68 мингдан ортиқ (шундан 9199 нафари давлат гранти асосида) ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилган.

👉 Вазирликлар ва идоралар тизимидаги коллежларга www.kollej.edu.uz электрон платформасида орқали абитуриентларни 171 тадан ортиқ касблар ва мутахассисликлар бўйича;

👉 Техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформаси орқали абитуриентларни 103 тадан ортиқ касб ва мутахассисликлар бўйича ҳужжатлар қабул қилиш ташкил этилади.

Коллеж ва техникумларга электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣ 3x4 фотосурат.

📲 Профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 71-246-11-92 “Колл марказ” ташкил этилган.

👉 2020/2021 ўқув йили учун вазирликлар ва идоралар тизимидаги КОЛЛЕЖЛАРГА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИНИ КЎРИШ:
https://t.me/otm_info/355

👉 2020/2021 ўқув йили учун ТЕХНИКУМЛАРГА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИНИ КЎРИШ:
https://t.me/otm_info/348
______________________________________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
👍1
Forwarded from Talimxabarlari.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Aхборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг.

👉 ОТМларда янги ўқув йили қандай бошланади?

👉 Магистратурага имтиҳонлар қачон бўлади?

👉 Қўшни давлатлардан ўқишини кўчирганларга буйруқлар қачон чиқарилади?

👉 Ўқишни кўчириш бўйича аризалар жавоблари қачон чиқади?

❗️Шу каби саволларга жавобларни юқоридаги видеодан билиб оласиз.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Классификатор (26.08.2020).pdf
5.4 MB
Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори “Ўзстандарт” агентлигидан рўйхатдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ–5812-сон фармонига мувофиқ янги профессионал таълим муассасалари тармоғи ташкил этилиб, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб меҳнат бозори талаблари асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилмоқда.

Шу муносабат билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2020 йил 20 февралдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган “Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори” Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (“Ўзстандарт” агентлиги)нинг 2020 йил 13 августдаги 05-1197-сон Қарори билан жорий этилди.

Классификатор профессионал таълимнинг таълим стандартлари, малака талаблари ва ўқув режалари ҳамда бошқа ўқув-меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитлари фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирландилар.

❓Биласизми?

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» Давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ «Мард ўғлон» Давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари БАКАЛАВРИАТИГА танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

🔰 «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари МАГИСТРАТУРАСИГА бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
👍1
⚠️ Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️

#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​#ОТМ_янгиликлари

ЎзМУ олимлари ОТМларда фойдаланиладиган асосий тушунча ва атамалар изоҳига оид луғат яратишди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим муассасалари фаолиятига доир “Луғат (Олий таълим муассасаларида фойдаланиладиган асосий тушунча ва атамалар изоҳига оид)” яратилди.

Луғат – олий таълим муассасаларида ўқиш ва иш юритиш жараёнида фойдаланиладиган асосий тушунча ва атамалар изоҳига оид манба бўлиб, у олий таълим муассасалари талабалари ва магистрлари учун мўлжалланган.

Шу билан бирга ундан раҳбар ва бошқарув тизимидаги ходимлар, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқирувчилар, гуруҳ мураббийлари ва тадқиқотчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Тузувчилар: Абдураҳимов Қодиржон – ЎзМУ доцент в.б., психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Юсубов Жамшид - ЎзМУ доцент в.б., сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), Юсубов Жалолиддин - ЎзМУ катта ўқитувчиси, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Луғатда ОТМларда ўқиш ва иш юритиш жараёнидаги ўқув-услубий, илмий тадқиқот, “Устоз-шогирд” тизими бўйича ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга оид 400 дан ортиқ турли тушунча ва атамаларнинг мазмуни очиб беришга ҳаракат қилинган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Қабул-2020 | Худойназар Юнусов – Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Talimxabarlari.uz
​​#Эътироф

11 нафар талаба "Мард ўғлон" мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги ПҚ-4814-сонли қарорига кўра фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт соҳаларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун юртимиздаги қатор олий таълим муассасаларининг 11 нафар талабаси "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирландилар.

1️⃣ Рахимбаев Отабек Давлатбаевич - Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси;

2️⃣ Абдухалилов Мирзохид Вохиджон ўғли - Андижон машинасозлик институтининг 4-босқич талабаси;

3️⃣ Халилов Равшан Қахрамон ўғли - Тошкент давлат аграр университетининг 1-босқич талабаси;

4️⃣ Қодиров Фаррух Эргаш ўғли - Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали 1-босқич магистранти;

5️⃣ Эгамов Ҳусен Эркинович - Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқич талабаси;

6️⃣ Салойдинов Сардоржон Қодиржон ўғли - Тошкент давлат техника университетининг 1-босқич магистранти;

7️⃣ Лутфиллаев Шарафуддин Рустамович - Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси;

8️⃣ Шоюнусов Сарвар Икром ўғли - Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 4-босқич талабаси;

9️⃣ Ахаджонов Асилбек Абдусалом ўғли - Ўзбекистон давлат консерваториясининг 2-босқич талабаси;

🔟 Имомов Жасурбек Ахроржон ўғли - Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси;

1️⃣1️⃣ Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси.

Шунингдек, Тошкент архитектура-қурилиш институти таянч докторанти Турсунов Бекзод
Акбар ўғли
ҳам ушбу мукофот билан тақдирланди.

Совриндорларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида пул мукофоти берилади.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
👍2
​​#Долзарб_мавзу

Ўзбекистонда кимё ва биология фанларини тараққий эттириш – озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасини ривожлантиришнинг муҳим шарти

Бугун, 27 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда кимё, биология фанлар, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларини ривожлантиришнинг аҳамияти” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

Унда Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилёр Хакимов, Копенгаген университети профессори Бекзод Хакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимкулов ва бошқалар иштирок этди.

– Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сонли қарорида кимё ва биология йўналишида узлуксиз таълим сифатини ҳамда амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Шу сабаб халқаро тажрибани ўрганиш ва чет элдаги етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликда юртимиздаги соҳага оид илмий муаммоларни ечишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Олий таълим муассасалари бу жараёнда нафақат фаол иштирок этиши балки, уни ташкил этиши ҳамда самарали юритиши лозим, – деди вазир ўринбосари У.Бегимқулов.

Конференцияда кимё, биология фанлар, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларини ривожлантириш бўйича ЎзМУ, Тошкент кимё-технология институти ва кимё-биология ихтисосликларида олий малакали мутахассислар тайёрловчи ОТМлар ҳамда Даниянинг Копенгаген университети олимлари, жумладан мазкур университет профессори, ҳамюртимиз Бекзод Ҳакимов билан ҳамкорликда кимё ва биология фанлари соҳасидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Европа Иттифоқининг «ERASMUS+» дастурида қатнашиш учун тайёрланган «Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида олий таълим салоҳиятини ошириш» мавзудаги «EUROCAMPUZ» лойиҳа доирасида келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
👍1
#Қонунчиликдаги_янгиликлари

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августда "Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида”ги 516-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари этиб иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган, рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш ва бошқалар белгиланди.

Институтда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади. 2020/2021 ўқув йили учун кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан белгиланади.

Андижон хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми (Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 15 а-уй манзилидаги)нинг бино ва иншоотлари Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#Жамоатчилик_муҳокамаси

Профессионал таълим муссасаларида ўқитишнинг дуал тизими жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июндаги ПҚ-4356-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тўғрисида” қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжатда ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби, мақсад ва вазифалари, корхона (ташкилот), таълим муассасаси ва ўқувчиларни ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этишдаги асосий ҳуқуқ ва вазифалари келтирилган.

Қарор лойиҳасига кўра, меҳнат бозоридаги реал эҳтиёжлар ҳамда корхона (ташкилот)лар ва профессионал таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиқиб, иқтисодиёт тармоқларидаги аниқ иш ўринлари бўйича меҳнат фаолияти билан таълимни уйғун ташкил этиш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг янги механизмлари жорий этилади.

❗️Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муфокамаси портали орқали жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, ҳужжат бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни қуйидаги ҳавола орқали билдиришингиз мумкин:

👉 https://regulation.gov.uz/uz/document/21256

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Қабул 2020 | Маъмуржон Отажонов - Қўқон давлат педагогика институти ректори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#Ҳамкорлар

⚡️IELTS мутахассислари билан жонли дебат

🔝 Мамлакатимиз ёшлари орасида инглиз тили даражасини ошириш келажак учун мустахкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Уларнинг билим ва салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистонда илк бор IELTS мутахассислари билан онлайн дебат ўтказилмоқда.

💁‍♂️ Ушбу вебинар Ёшлар агентлиги va Edu-Master ҳамкорлигида ташкил этилиб, экспертлар қуйидаги мавзуда сўз юритадилар:

⁉️ Ўқувчининг IELTS даражасини 0 дан 6.0 га олиб чиқиш учун 1 йил етарлими?

📆Сана: 28 август
🕑Вақт: 14:00-16:00
🔴 YouTube`да жонли эфирни ўтказиб юборманг!

Батафсил: 👉🏻@yoshlar_agentligi_rasmiy

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#Қабул2020 #АбитуриентгаЭслатма

Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати*:

🔰 2018 йилда фаолиятини бошлаган:
1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;

🔰 2019 йилда фаолиятини бошлаган:
2.Акфа университети;
3.Қўқон университети;
4.Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;

🔰 2020/2021 ўқув йилида илк бор фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда:

5. «Tashkent International University» халқаро университети;
6. TEAM университети;
7. Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;
8. «Tashkent International University of Education» халқаро университети.

✅ Эслатма: мазкур рўйхатда хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган филиаллари келтирилмаган.

❗️Юқоридаги рўйхатда келтирилмаган, бироқ "биз нодавлат олий таълим муассасасасимиз" деб ўзининг олий таълим бўйича дастурларини тақдим этаётган ташкилотлар таклифларига алданиб қолманг, ОГОҲ бўлинг!

@otm_info
👍1
📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

👏 Мукофотланганлар орасида тиббиёт олий таълим муассасалари вакиллари ҳам бор.

🔺«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Ризаев Камол Саидакбарович
- Тошкент давлат фармацевтика институти ректори

🔺«Соғлом турмуш» медали билан

Исматова Раъно Аҳадовна
- Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи директори
Ярмуҳамедова Наргиза Анваровна - Самарқанд давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар, эпидемиология ва тери-таносил касалликлари кафедраси мудири

🔺II даражали «Саломатлик» ордени билан
Шарипов Равшан Оллаёрович
- Тошкент тиббиёт академиясининг анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси

🔺«Дўстлик» ордени билан
Аграновский Марк Лейзерович
- Андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси мудири

🔺«Шуҳрат» медали билан
Худойқулова Гулнора Каримовна
- Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти

🔺«Келажак бунёдкори» медали билан
Сафарова Камола Ҳамроевна
- Тошкент давлат стоматология институти талабаси (волонтёр)

➡️ @otm_info ⬅️
👍1
Forwarded from Talimxabarlari.uz
#эътироф

Бир гуруҳ олий таълим тизими фидойилари мукофотландилар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОАВ соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, олий таълим тизимида фаолият юритаётган 30 нафар раҳбар ходим ва профессор-ўқитувчилар ҳам давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирландилар.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони билан

Абдикамалов Бахтиёр Абдиразақович
- Қорақалпоқ давлат университети физика кафедраси профессори

Каримов Баҳодир Нурметович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён кафедраси мудири

Раҳмонов Содиқжон Мўминович - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти маҳобатли рангтасвир кафедраси доценти, рассом

“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан

Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович
- Самарқанд давлат университетининг мумтоз адабиёт тарихи кафедраси профессори

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Абдураҳмонов Қаҳҳор Фаттоҳович
- Тошкент ахборот технологиялари университети физика кафедраси профессори

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Бафоев Мустафо -
Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси профессори

Исломов Дилмурод Мухутович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти чолғу ижрочилиги кафедраси профессори

Раззоқова Муяссар Қодировна - Ўзбекистон давлат консерваторияси академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси мудири

Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич - Ўзбекистон Миллий университети профессори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

Рўзимбоев Сапарбой - Урганч давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори, Хоразм вилояти

Умиров Сайди - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети аудиовизуал журналистика кафедраси доценти

Ҳасанов Аҳаджон Аҳмеджонович - Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ислом тарихи ва манбашунослиги кафедраси профессори

“Дўстлик” ордени билан

Абдураҳмонов Қаландар
- Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт универститетининг Тошкент шаҳридаги филиали директори

Баҳодирхонов Муҳамед Кабир - Тошкент давлат техника университети профессори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

Бородина Марина Ростиславовна - Тошкент архитектура қурилиш институти интерьер ва ландшафт дизайни кафедраси профессори

Дадаев Аҳмаджон Шокаримович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг миллий қўшиқчилик кафедраси доценти

Қаюмов Козим Обидович - Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқий театр-студияси олий тоифали саҳна устаси

Надирова Елена Фаритовна - Тошкент давлат хореография академияси хореография коллежи махсус фан ўқитувчиси

Надирова Айгуль Базарбаевна - Нукус давлат педагогика институти мусиқий таълим кафедраси катта ўқитувчиси

Собиров Равшан Зоирович - Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги

Сафаров Орол Абдуманнонович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти миллий қўшиқчилик кафедраси доценти

Холиқулова Гўзал Эркиновна - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори

Ҳасанов Ҳамидулла - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати кафедраси ўқитувчиси

Чилин Владимир Иванович - Ўзбекистон Миллий университети алгебра ва функционал анализ кафедраси профессори

Эргашева Юлдуз Алимовна - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири

Югай Лев Павлович - Миллий тадқиқот технология университетининг Олмалиқ филиали математика ва умумий касбий фанлар кафедраси мудири

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Talimxabarlari.uz
“Соғлом турмуш” медали билан

Шамшиддинов Исроилжон Турғунович
- Наманган муҳандислик-қурилиш институти кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари кафедраси профессори

“Шуҳрат” медали билан

Асроров Ўткир Қудратович - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳайкалтарошлик кафедраси ўқитувчиси

Муродова Нозима Фахриддиновна - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори

Худойбердиев Аброр Ҳакимович - Ўзбекистон Миллий универститетининг алгебра ва функционал анализ кафедраси профессори

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ