Edu.uz
✔
144K subscribers
40.2K photos
7.68K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
❗️МУҲИМ ХАБАР!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлис баёни қарорига мувофиқ:

⚠️манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар (15 сентябрь куни ҳам) узайтирилди.

Олий таълим бўйича
@eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
#Қабул2020

Бугундан ижодий (касбий) имтиҳонлар бошланди

Бугун, 2 сентябрь куни алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари бошланди.

Андижон давлат университетида мавжуд 10 та алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишга 8 мингдан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтган. Бугун 6 та таълим йўналишига имтиҳонлар бошланди. Имтиҳонлар икки сменада ташкил этилиши белгиланган.

Абитуриентларнинг хавфсизлиги ва соғлигини асраш учун барча чоралар кўрилган. Университет ҳудудига кириш дезинфекция тунеллари ўрнатилган. Ҳар бир абитуриент тунелдан ўтгач, иссиғи ўлчаниб, антисептик воситалар билан қўллари тозалаб, ўтказилмоқда. Имтиҳон ўтказиладиган хона ва ҳудудларда масъуллар масофани сақлашни назорат қилмоқдалар. Ҳозирга қадар вирус аломатлари бор абитуриентлар кузатилмади.

Имтиҳонларни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида имтиҳон олувчи мутахассислар юртимизнинг бошқа ОТМларидан жалб этилган. Мусиқа таълими, Чолғу ижрочилиги, Анъанавий хонандалик йўналишларида Ўзбекистон Консерваторияси, ТСМГ ва Рангтасвир Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти мутахассислари, Жисмоний маданият, Футбол ва Бокс йўналишларида эса таниқли мураббийлар, жаҳон ва Осиё чемпионлари имтиҳон олмоқдалар.

Яна бир шаффофликни таъминловчи муҳим қадам, университетдаги имтиҳонлар жараёнларини реал вақт режимида ОНЛАЙН кузатиш имконини берувчи махсус http://camera.adu.uz/ платформаси ишга туширилиши бўлди. Имтиҳон ўтказиладиган 6 та ҳудудда 20 та веб-камера ўрнатилиб, абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари бемалол уйдан туриб имтиҳонларни кузатиб боришлари учун шароит яратилди.

Тиббиёт ходимлари ҳар бир абитуриентни, айниқса спорт йўналишлари бўйича имтиҳон топшираётганларни соғлигини алоҳида назорат қилмоқдалар олмоқдалар. Улар учун гигиена талабларига риоя қилган ҳолда сув ва салқин ичимликлар ташкил қилинган. Хавфсизликни таъминлаш учун Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари жалб этилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Texnikumlar qabuli (контракт).pdf
2.4 MB
#Профессионал_таълим

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 авryстдаги 3-сон баёни билан 2О20/2О21 ўқув йили учун ТЕХНИКУМларга тўлов-контракт асосида қабул параметрлари тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ijodiy_imtihon

Қабул2020: Ижодий имтиҳонлар қизғин бўлиб ўтмоқда

👉 Термиз давлат университетининг
Жисмоний маданият, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Мусиқа таълими, Вокал санъати: анъанавий хонандалик, Чолғу ижрочилиги: халқ чолғулари, Рангтасвир: дастгоҳли, Дизайн (миллий костюм), Амалий санъат: бадиий кулолчилик каби таълим йўналишларида 7000 (6997 нафар)га яқин абитуриент ижодий имтиҳон топширади.

Жами 14 та таълим йўналишлари бўйича бўлиб ўтиши режалаштирилган касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 14 сентябрь санасига қадар давом этади.
Имтиҳон жараёнлари адолатли ва шаффоф ўтказилиши учун университет раҳбарияти ва масъуллар томонидан барча тайёргарлик ишлари кўрилган.

Ижодий жараёнларни кузатиш учун ОАВ ходимлари, депутатлар ва блогерлар таклиф қилинган.

Натижалар имтиҳон ўтказилган сананинг эртаси куни университетнинг tersu.uz расмий веб сайти ва @terdu340 телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

👉 Жорий йилда Қарши давлат университетига талаба бўлиш истагида 58 118 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Шундан бакалавриат касбий (ижодий) таълим йўналишларига 7690 нафар абитуриентлардан аризалар қабул қилинди.

Бугун, 2 сентябрь куни Қарши давлат университетида пандемия шароитида карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди. Имтиҳонлар 2 сменада ташкил этилиб, кун давомида 600 нафарга яқин абитуриент ўз имкониятини синаб кўради.

Университет Физика-математика факультети биносида мусиқа таълими йўналиши бўйича абитуриентлар чолғу ижрочилиги ва хонандалик ҳамда мусиқа назарияси(сольфеджио) фанлари доирасида ўз маҳоратларини синовдан ўтказмоқдалар, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши бўйича қалам тасвир, чизмачилик, рангтасвир фанлари бўйича ижодий қобилиятларини намойиш этишаётир.

Жисмоний маданият таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар Қарши шаҳридаги Динамо ўйингоҳида енгил атлетиканинг 100 ва 1000 метрга югуриш тури бўйича имтиҳонларда қатнашмоқда. Имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар санитария қоидалари бўйича жиҳозланди.

Шунингдек, qarshidu.uz сайтида абитуриентлар ота-оналарининг имтиҳонлар жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари учун имконият яратилди. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 19 сентябрь кунига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
❤1
Коллежлар (контракт).pdf
2.4 MB
#Профессионал_таълим

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 авryстдаги 3-сон баёни билан 2О20/2О21 ўқув йили учун КОЛЛЕЖларга кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида қабул параметрлари тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#jodiy_imtihon

Янгиликлар 24 | Алоҳида иқтидор талаб қиладиган йўналишлар бўйича ижодий имтиҳонлар бошланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ijodiy_imtihon

Қабул2020: ЖизДПИда ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда

Жиззах давлат педагогика институтида
2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) кириш имтиҳонлар қизғин давом этмоқда. Жисмоний маданият йўналиши бўйича кундузги, сиртқи бўлимга ҳужжат топширган жами 5080 нафар абитуриентлар 2 сентябрдан то - 18 сентябргача шахримиздаги Ёнғинга қарши кураш бўлими спорт майдонларида кириш имтихонларини топширишади.

Мусиқа таълими йўналиши бўйича 784 нафар абитуриент ижодий имтиҳонда иштирок этади. Тасвирий саънат ва муҳандислик графикаси йўналиши бўйича имтиҳонларни топширадиган абитуриентлар учун эса институтнинг спорт мажмуаси тайёрлаб қўйилган.

Ҳар бир имтихон топширувчи абитуриент 6 метр кв. оралиғида масофа сақланган холатда имтиҳон топширишлари учун иш қуролларидан тортиб ичимлик суви, дезинфекция воситалари ҳамда ҳимоя воситалари (резина қўлқоп ва тиббий ниқоблар) институт ҳисобидан тахт қилиб қўйилган.

ЖизДПИда касбий (ижодий) имтихон топширадиган абитурентлар сони 6912 нафарни ташкил этади. Уларнинг ичида ногиронлиги бор абитуриентлар ҳам бор бўлиб, улар учун ҳам етарли шароитлар яратилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Касбий (ижодий) имтиҳонларда шаффофлик қандай таъминланмоқда?

2020 йил 2 сентябрдан олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари билан бирга алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига касбий (ижодий) имтиҳонлар ҳам бошланади.

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг шаффофлиги қандай таъминланмоқда? Бу саволга жавоб топиш мақсадида ЎзА мухбири Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўтказилаётган ижодий имтиҳонлар жараёнини кузатди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2248

Youtube`да томоша қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Янгиликлар 24 | 5 йил иш стажга эга ходимларнинг ОТМларга ҳужжат топшириш муддати 15 сентябрга қадар узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g